Комментарии
- 5 окт 2020 03:21Оташ Ибрагимов
️
- 11 ноя 2020 12:00Просто СалимСупер!
- 11 ноя 2020 12:00Просто Салим
- 4 янв 2021 21:54Эркин Комилов
️
- 4 янв 2021 21:54Эркин КомиловСупер!
- 4 янв 2021 21:56Эркин КомиловМархамат,куч ва кудрат.мана жавоб
- 25 фев 2021 11:20Саидбек БозоровБраво
- 10 июн 2021 10:14ХИЛОЛА ТаджибаеваОфарин
- 23 сен 2021 11:26Cоибхон Cултанов
- 17 дек 2021 14:59Ихтиёржон ТурдалиевМашаоолох
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
hordiq.uz
КИБРЛИ КОМАНДИР
Ҳашаматли ва мустаҳкам пароходда бир йигит қўлидаги планшетида ёзиб олинган Маккаи Мукарраманинг видеолавҳасини томоша қилиб саёҳатга кетаётган экан. Аввал кулиб табассум қилди, сўнгра кўзларидан ёш қалқиб йиғлади.
Йигитнинг ёнида катта ёшли бир одам уни кузатиб ўтирган экан, йигитга қараб сабабини сўради:
- Сени нима кулдирди ва нима йиғлатяпти?
Йигит:
- Уларга бўлган соғинчим.
Киши таажубланиб сўради:
- Ким улар?
Йигит:
- Байтуллоҳнинг меҳмонлари.
Ёши катта одам йигитнинг гапини тушунмагандай бўлиб, деди:
- Мени кимлигимни биласанми?
Йигит:
- Йўқ, билмайман.
Киши:
- Мен Олмониядаги денгиз фронтининг командири бўламан.
Йигит:
- Танишганимдан хурсандман.
Киши:
Мен сенинг Пайғамбарингдан ҳам улуғ кишиман.
Йигит:
-Менинг Пайғамбаримданми? Сиз мени Пайғамбаримни биласизми?
Киши:
- Ҳа, сен мусулмонсан. Муҳаммадга иймон келтирасан.
Йигит:
-Ҳа, лекин сизни "мен унданда улуғман" деб айтишингизга сизни нима ундади?
Киши:
- Чунки мен бир сўз билан 20 мингдан иборат бўлган бутун бошли армияни 10 дақиқада сафда ростлай оламан.
Йигит жавобан деди:
- Айтайлик сизга миллионта аскарни сафлаш топширилди. Уларни чиройли қилиб сафга ростлашингиз учун қанча вақт кетади?
Киши:
- Агар улар менинг таълимим остида бўлишса, унда ишонаверки менга икки соат вақт етарли бўлади.
Йигит:
-Агарда бир луғатда сўзлашишмасачи? Ораларидаги ёшларида ҳам фарқ бўлсачи? Дунёнинг ҳар хил давлатидан бўлсаларчи? Унда қандай қилиб сафларини тартиблай оласиз?
Киши кулиб дебди:
- Асло, уларни ҳеч қачон сафлаб бўлмайди.Йигит:
- Мана бу экранга қаранг!
Ва мана бу қиблатошимга қаранг!
Ва мана бу Роббимнинг уйига қаранг!
Ва мана бу Роббимнинг меҳмонларига бир қаранг!
Улар жамиики оламнинг барча давлатларидан ташриф буюришган.
Агарда имом баланд овоз билан «ИСТАВВ» яъни «ТАЙЁРЛАН» деса, бас, тахминан икки миллион намозхон ҳеч қандай бошлиқсиз, командирсиз, ҳеч қандай кузатувчисиз, ҳеч қандай қонунсиз бир теккисда, бир деганда саф тизиб, туриб оладилар.
Мана шу бизнинг динимиздир.
Бу бизга Набийимиз, Пайғамбаримиздан қолган меросдир. Улар вафот этганлар, аммо қонунлари ҳали ҳануз, ҳозиргача давом этмоқда. Ва шундай бўлиб қолади. Бу ёруғ оламда Улардан ҳам улуғ киши йўқ.
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.