Қадрлисиз қадрингиз бўлак,Соғинчларда ўртанди юрак,Сиздан сира келмас бир дарак,Эсламасам эсламайсиз-а?Қани энди бўлсайди имкон!Дейсиз кўрсам ховлиқиб шу он.Кўзингизга кўриниб ёмон,Эсламасам эсламайсиз-а?Келмасам бир бўлиб имконим,Қийналиблар кетар виждоним.Менга азиз бўлган инсоним!Эсламасам эсламайсиз-а?Мудраб қолган кўзларни очинг,Ёлғизликни йўлидан қочинг,Келдим мана эшикни очинг!Йўқламасам йўқламайсиз-а?Дўст бошқадур бошқадур улфат,Дўст ёнингда турар ҳар фурсат.Шу бўлдими Азизим оқибат?Эсламасам эсламайсиз-а?Ўзгартирар одамларни пул,Ўз нафсига қилиб қўяр қул,Сиз таниқли сиз энди машхур!Танишларни танимайсиз-а?
АЁЛ КАЛБИ
«ЭСЛАМАСАМ ЭСЛАМАЙСИЗ-А»
Қадрлисиз қадрингиз бўлак,
Соғинчларда ўртанди юрак,
Сиздан сира келмас бир дарак,
Эсламасам эсламайсиз-а?
Қани энди бўлсайди имкон!
Дейсиз кўрсам ховлиқиб шу он.
Кўзингизга кўриниб ёмон,
Эсламасам эсламайсиз-а?
Келмасам бир бўлиб имконим,
Қийналиблар кетар виждоним.
Менга азиз бўлган инсоним!
Эсламасам эсламайсиз-а?
Мудраб қолган кўзларни очинг,
Ёлғизликни йўлидан қочинг,
Келдим мана эшикни очинг!
Йўқламасам йўқламайсиз-а?
Дўст бошқадур бошқадур улфат,
Дўст ёнингда турар ҳар фурсат.
Шу бўлдими Азизим оқибат?
Эсламасам эсламайсиз-а?
Ўзгартирар одамларни пул,
Ўз нафсига қилиб қўяр қул,
Сиз таниқли сиз энди машхур!
Танишларни танимайсиз-а?