БАЙРАМ МУБОРАК АЗИЗ АЁЛЛАР.

8 март Халқаро хотин қизлар байрами билан Юртимиздаги мардикор бозорида қишни қиш, ёзни ёз демай эркакдай меҳнат қилаётган аёлларни..
Россия, Туркияда энагалик, идиш-товоқ ювиб қора ишда меҳнат қилаётган сингилу опажонларимни...
Ногирон фарзандларини бағрига босиб кўз ёшини ҳечкимга кўрсатмай мағрурона яшаб ўчоғида таппи ёқиб таом пишириб оиласи фарзандлари учун яшаётган аёлларни...
Товус жемферни кийиб минус 5 даража совуқда ҳам кўча супираётган опаларимни...
Бир бора қошини термай, гўзаллик салони нималигини билмай эрта бахордан тоо кузгача фермер қўлидан 2 тонна бўғдою 200 боғ ғўзапая оламан деб тиним билмай ишлаётган опаларимни...
Пахтага чиқмасанг ногиронлик ва болалар пули йўқ деган гапи учун аччиқ кўз ёшисини беркитиб, сукт сақлаган синггиларимни...
Қишлоқдан шахарга иш излаб, кимларнидир қўлида қўғирчоқ бўлиб кейин улоқтириб ташланган опаларимни..
Эрига битта буйрагини, фарзандига жигарини ярмини берган аёлларни...
Онкология шифохонасида фарзандини шифоси учун ўз жонини ҳам беришга тайёр опаларни...
Шам ёруғида фарзандини дунёга келтириб шам ёруғида аллалар айтаётган оналарни..
Алкаш эрини зарбаларига чидаб, бир кўзи кўкарса ҳам болалар отаси деб ташлаб кетмаган опаларимни...
Хаётнинг оғир синовларига қалқон бўлган оналаримизни...
Оддий Ўзбек аёлини чин юракдан табриклайман!!!
Оллоҳ меҳрибон. Ҳаммаси зўр бўлади!! Хамма аёл бахтли булишга хаклидир...

Комментарии