23 мая 2015

Хотирани бошқариш

Ишдан мақсад: Хотирани бошқариш амалий кўникмаларига эга бўлиш ва командалар хужжати билан мустақил ишлаш.
Услубий кўрсатмалар
Windows да ишлаш учун командалар. Хотира хақида маълумотларни кўп қисмини масалалр дипетчери орқали олиш мумкин.
Tasklist – ишлаяпган жараён ва хотира ҳақидаги маълумотларни чиқаради.
Хотира билан ишлаш учун POSIX командалари (ҳамма ОТ ларда бўлиши керак).
ps – жараёнлар ва хотира тўғрисидаги маълумотларни чиқаради.
Linux билан ишлаш командалари:
frec – оператив хотирадан фойдаланиш ҳақидаги маълумоти чиқаради.
top – жараён ва хотира ҳақидаги динамик маълумотни чиқаради.
ps – жараён ва хотира тўғрисидаги маълумотни чиқаради.
1 – чи топшириқ
1. Windows ни ишга туширинг
2. Юқорида қайд этилган командалар учун маълумотнома тузинг (рус тилида) ҳар бир параметр учун кераклигини тавсифланг.
3. Топшириқлар дипетчери билан қандай ишлаш кераклигини ва устундаги маълумотлар нимани билдиришини аниқланг. (хотирага тегишли ҳамма маълумотлар)
4. Бу командалар билан ишлаш.
5. Қуйидагиларни билиш шарт:
- ҳар бир жараён ва умуман тизим учун ишчи мажмуани кўрсатиш;
- ҳар бир жараён учун, оҳирги янгиланган вақтдан ишчи мажмуа ўзгариши;
- ҳар бир жараён ва умуман тизим учун юкланмайдиган хотира;
- ҳар бир жараён ва умуман тизим учун юкланадиган хотира;
- ҳар бир жараён учун ОЗУ да топилмаган саҳифаларни юклаш учун дискка мурожаатлар сон;
- ҳар бир жараён учун ОЗУ да топилган саҳифаларни юклаш учун дискка мурожатлар сонини ўзгартириш (охирги янгиланган вақтдан бошлаб);
- ҳар бир жараён учун максимал мажмуани кўрсатиш.
- жараёнга узатилган адрес макони ўлчами.
2 – чи топшириқ
1. Linux ни ишга туширинг
2. Юқорида келтирилган командалар учун маълумотнома тузинг, ҳар бир параметр нима учун кераклигини тавсифланг.
3. Бу командалар билан ишланг.
4. Топширикни бажариш учун куйидагиларни билиш керак:
- оператив хотирадан фойдаланиш ҳақидаги маълумотларни вақти-вақти ва ҳар хил ўлчаш бирликларида чиқаринг.
- жараёнлар хотираси ҳақидаги маълумотни чиқариш ва у ёки бу устун нимани билдиришини англаш.
Тажриба ишларини топшириш учун қуйидагиларни тайёрлаш, хотира ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотнома.

Комментарии

Комментариев нет.