16 дек 2017

...

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.
🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱
Кўзларингни ҚУЙИ тутиб юр..
Уйланмасимдан аввал, аёлимга МАҲЛИЁ бўлиб юрган дамларимда, ҳудди Аллоҳ
таоло ундай гўзални оламда бошқа яратмагандек туюлган эди менга...

Фотиҳамиз бўлгач эса, аёлимга
ўхшаш аёлларни жуда ҳам кўп
учратадиган бўлдим...
Унга уйланганимдан сўнг
унданда гўзал аёлларга кўзим
туша бошлади...
Тўйимиздан сўнг бир неча
йиллар ўтгач эса, аёлимдан
бошқа барча аёллар кўзимга
хурлиқодек бўлиб кўрина
бошлади..!
... Шайх деди:
~ Мен сенга бунданда оғир
аҳволни ва бунданда аччиқроқ
ҳақиқатнинг хабарини
айтайми...?
Йигит:
~ "Йўқ, керак эмас...".
Шайх деди:
~ Сенга айтмасам бўлмайди,
эшит...
Агарда, бутун оламдаги
аёлларга уйланганингда,
кўчадаги ДАЙДИ ИТЛАР
кўзингга мана шу аёлларданда
гўзалроқ бўлиб туюлган бўлур
эди..
Йигит мийиғида кулган киши
бўлиб дебди:
~ Нима учун бундай деяпсиз...?
Шайх жавоб берибди:
~ Чунки МУАММО сенинг
аёлингда эмас...
Муаммо шундаки, агарда
инсоннинг қалби баднафс
бўлса, кўзларини тия
олмайдиган ўткир назарли
бўлса ва Аллоҳданда ҳаё
қилмайдиган бўлса, демакки
унинг кўзини қабрининг
тупроғидан ўзга нарса тўлдира
олмас...
.... Эй ИНСОН, сенинг муаммоинг
шундаки, Аллоҳ ҳаром этган
нарсалардан сен кўзларингни
тия олмайсан...
... Сен аёлингни аввалги
(оламдаги энг гўзал аёл)
суратига қайтармоқчимисан...?
Йигит:
~ "Ҳа, шундай...".
Шайх:
~ Ундай бўлса, кўзларингни
қўйи тутиб юр...
Aллоҳ таоло айтади:
~ « (Эй Муҳаммад,
мўъминларга айтинг,
кўзларини (номаҳрам
аёллардан) қўйи тутсинлар ва
авратларини (зинодан)
сақласинлар...!
Мана шу улар учун энг тоза
(йўлдир). Албатта Аллоҳ улар
қилаётган (сир) синоатлардан
хабардордир».
Нур сураси 30 оят.
Анас розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади:
Росулуллоҳ ( ﷺ) соллаллоҳу
алайҳи ва саллам:
~ "Ким жума куни бомдод
намозидан олдин:
«Астағфируллоҳаллазий ла
илаҳа илла ҳувал ҳаййул
қоййум ва атубу илайҳ..» , деб
уч марта айтса, Аллоҳ таоло
унинг гуноҳларини денгиз
кўпигича бўлса ҳам, кечириб
юборади...", дедилар.
Ибн Сунний ривоятлари.

Комментарии