Хазонлар тўкилар, дарахтлар ғариб,

Қор ёғиб ўтади зулматни ёриб,
Куртаклар ёзилар ерни уйғотиб,
Нечун сиз келмайсиз “Соғинганман!” деб?
Аста варақлайман умрим кунини,
Тонгларга бош қўяр соғинч кўз юмиб,
Ким тўлар севгимнинг ўтли ҳунини?
Нечун сиз келмайсиз “Соғинганман!” деб?
Қошларим қайрилди йўлингиз қараб,
Саноқдан адашдим туну-кун санаб,
Наҳотки айрилиқ ҳакикат, ё Раб?
Нечун сиз келмайсиз “Соғинганман!” деб?
Кўз ёшим тўкса ҳам тўймади сароб,
Бу мағрур вужудим тарк этмас азоб,
Мен ҳануз гўзалман, лек муҳаббат ҳароб,
Нечун сиз келмайсиз “Соғинганман!” деб?

Хазонлар тўкилар, дарахтлар ғариб, - 883131473912

Комментарии

Комментариев нет.