Дўстимнинг дарди.

Гоҳида тушунмай қоламан бу кичгина бошимга яна қандай синовлар тушиши мумкин.Мен одамларга ёмонлик қилмасамда улар мени бир лаҳза ҳам ўз ҳолимга қўйишмайди.Тунлари ёлғиз қолиб кўп нарсаларни ўйлайман.Одамлар нега бир-бирларига бунчалар зулм қилишаркан.Нега ютуқларини кўролмай хасатда ёнишаркан.Шундай инсонларни кўрдимки ўз манфаатинни ўйлаб ҳар қандай ишга ҳам тайёр бўлишади.Оллоҳимдан бир нарса сўрайман холос, у ҳам бўлса одамлар бир-бирига меҳрли-оқибатли бўлишсин.Чунки инсон ҳаётга бир марта келади.Оллоҳим берган умрни чиройли ўтказайлик.Елкамиздаги шайтоннинг нағмасига учмайлик.Ёмонлик қилгувчилар бир куни ўзлари тушуниб етишади қилган хатоликларинни.
Қор майин-майин ёғиб турарди.Ўйлар, кўчалар, дарахтлар оқ либосда эди.Мен юл чеккасидан завқланиб яййов юриб келардим.Кутилмаганда юрагим оҳиста санчди бу оғриқ вақт утган сайин кучайиб борарди.Ўйгача қандай етиб борганимни ҳам эслолмайман.Кўзимни очсам оқ ҳалатли гузал бир ҳамшира турибди.Ўзимга келганимни кўриб у менга:
-Олдин ҳам сизда шундай оғриқ бўлганми?
-Юқ биринчиси ўзи менга нима бўлди
-Ҳавотир олманг айтарлик касалик эмас шунчаки шамолагансиз.Бугун сизни касалхонага ётқизмасак бўлмайди.Сиз даволанишингиз керак.Ҳамшира менга укол қилди ва ўйқуга кета бошладим.Кунлар бирам секин ўтардикки касалҳонага келганимга бир ой бўлганди.Гуёки менга бир йил ўтгандек тўйиларди.Ҳамшира кечки муоллажа қилиш учун ёнимга кирди.
-Менга шамолаш дегандиз мана келганимга ҳам олтти ой бўлди ростинни айтишнинг вақти келди мен қанақа касалман?
-Шунчаки шамолагансиз
-Шамолаган инсон ҳеч қачон олтти ой ётмаслигинни мен ҳам сиз ҳам яхши биласиз.Айтинг илтимос.
Ҳамшира ўзинни олиб қочмоқчи бўлди.Мен қўлидан қаттиқ ушладим.
-Қўлимни қўйиб юборинг оғрияпти илтимос
-Айтинг қанақа касалман
-Онанггиз айтма дегандилар
-Онамга ўзим тушунтираман
Ҳамшира йиғлаб юборди.
-Сизнинг юракингиз касал
-Қанча вақтим қолди
-Яна олтти ой
Мендаги совуққонлигни кўрган қиз ҳайратга тушди.
-Нега йиғламаяпсиз? Сизда бор юғи олтти ой қолди нега бепарвосиз.Ҳамшира йиғлашда давом этарди.
-Ўйлаганим билан ҳеч нарса ўзгармайди.Қайтангга ўзимни қийнаганим қолади.Барибир қачондир ўламизку.Олдинми кейинми нима фарқи бор.Ҳамшира йиғлаганича ҳонамдан чиқиб кетди.Кўзимга нимадир тушгандай бўлди ҳа бу кўз ёшларим эди.Бошида секин-секин томчилади сўнгра дарё бўлиб оқа бошлади.
Тонг отди кийимларимни йиғиштира бошладим. Буни кўрган доктор:
-Нималар қиляпсиз?
-Кетяпман ўйга бу ерда қолишимнинг зарурати қолмади.Сизга раҳмат.
-Ахир сиз даволанишингиз керак
-Юқ керакмас қолган вақтимни мазмунли ўтказмоқчиман
-Сиз тушунишни хохламаяпсиз сиздаги касаллик жиддий
Худо кўрсатмасин юлда сизга бирор нарса бўлиб қолса биласизми бизлар бошимиз билан жавоб берамиз.
Докторнинг сўзларидан кейин жаҳлим чиқдию лекин ўзимни босдим.
-Доктор сизга тилхат ёзиб бераман.Доктор шу сўзни кутиб тургандек:
-Ҳамшира сизни қабулҳонага олиб боради.Қоғозларни уша ерда тўлдиришингиз мумкин.Узр беморларим кўтиб қолди, дедида шитоб билан ҳонадан чиқиб кетди.
Касалҳонадан онам билан бирга чиқдик беччора онай зорим йиғлашда давом этарди.Дўстимга:
-Онамни ўйга олиб кетавер мен бироз ёлғиз қолмоқчиман. Уларнинг кўзларидан яққол сезилиб турарди мени ёлғиз қўйиб юборишни исташмасди.
Тор юлакчадан секин яйов юриб борардим. Наҳотки бу дунёдан шунчалар эрта ўтсам.Ҳали ҳеч нарсага ўлгурмадим на севишга на севилишга майли менинг қисматимни оллоҳим шундай битгандир.Мен яратганимдан ҳафа эмасман.Сониялар, дақиқалар шунчалар тез ўтардики гўёки ҳозир нимадир содир бўладию мен бу ёруғ дунёдан ўтаман деб таҳликада бешинчи ойни ҳам ўтқаздим.Эсимда кечки овқат маҳал эди дўстим шошилганича онамга:
-Ҳола биласизми ҳушхабар бор.Бугун бир одам менга айтикки бир табиб чиқан эмиш юрак ҳасталигига учраганларни тузатаркан мен дўстимнинг сўзинни бўлиб:
-Мен хеч қаерга бормайман
-Борасан эрта тонг саҳар келаман таййорланиб тур
-Юқ бормайман у ҳам докторга ўхшаб тилхат сўрайди.
У менинг сўзларимни эшитишни ҳам хохламади.
-Ҳола мен эртага келаман ўғлингизни ўзим тарбияламасам бўлмайди.
Тонг отди ёстиғим остидаги ён дафтарни олиб кунларни ҳисоблай бошладим яна ўн икки куним қолибди. Майли шу дўстимни кетар чоғимда кўнглинни қолдирмай.Кўчага чиқдим дўстим мени анча кўтган шекилли тоқати тоқ бўлганлиги сезилиб турарди.
-Кетикми
-Ҳа борайлик қани топган табибингга
Биз анча юл бостик ва ниҳоят табибникига ҳам етиб келдик.Одамлар кўплиги учун навбатда тўриб зерикдим.Охири чидай олмадим дўстимга:
-Мен кетаман сен ўзинг навбатда турақол
-Қаерга
-Қаерга бўларди ўйгада
Дўстимнинг чаҳли чиқди
-Чунча ўзоқ масофа босиб келиб кетаман дейсанми қани кетиб кўрчи дедида қовоғини ўйди.
Ундаги ғазабни кўриб негадир қўрқиб кетдим ва жим навбатни кутишда давом этдим.Ниҳоят бизни ичкарига чақиришди.Деворлар ерлар ҳонанинг ички томонни хуллас бирам ёруғ эдики кўз қамашарди.Ёши чаммаси етмишларда нуроний отахон бизни кутиб олди.
-Ўзоқ юл сизларни толиқтирмадими
-Ҳа озгина қийналдик
-Бемор ким ?Отахон дўстимга қараб имо қилди.
-Мен
-Яхши яқинроқ келинг ёнимга ўтиринг
Мен эса отахонга яқинроқ бордим негадир у кўзларинни юмим олди ва алланималарни ичида қайтара бошлади.Бош бармоғи билан елкамдан қўлимгача майин силай бошлади. Шу топта юрагимда оғриқ кучайиб борарди.Гуёки кимдир найза билан юрагимга тиғларинни санчардикки бу оғриққа бардош бериш жуда қийин бўлмоқда эди.Чол менга қараб:
-Сиз энди ўлим ҳақида ўйламанг чунки сиз ҳали жуда узоқ умр курасиз.
Дўстим деди:
-Буважон дўстимга нима қилибти
-Шу десангиз дўстингизни атрофида кўролмаслар кўп экан.
Улар ўлсин деб дуойибад қилдиришган.Дўстингиз эса ҳар куни ўша инсонни олдида.Хуллас ҳаммаси очиқ ойдин кўриниб тўрибди йиллар ўтган сайин юрак санчади этиборсизлик қилинса олти ойдан кейин беччора юрак тўхтайди.
Дўстим ҳайратдан ёқа ўшлади.Мен эса ишонмасликда давом этардим.Мошина қайрилиш юлига келганди.Мен дўстимга:
-Чапга бур
-Нега
-Касалҳонага кирайликчи чол туғри гапирдими
Дўстимнинг чаҳли чиқди.
-Наҳотки ишонмаяпсан.Майли дедида касалҳонага ҳайдади.Биринчи ўринда менга тилхат ёздирган докторнинг ёнига кирдим.
-Биласизми доктор мен яна бир текширувдан ўтмоқчиман.
Доктор истар истамас рози бўлди.Орадан бир соатлар ўтди. Таҳлил қоғози докторнинг қўлида эди.Унинг негадир юзлари докадек оқариб кетаётган эди.
-Доктор сизга нима бўлди
-Билмасам сизда хаммаси жуда яхши юрангиз соғлом
Мен докторнинг сўзларини эшитиб ҳайратдан лол бўлиб қолдим.
Мана орадан йиллар ўтди.Мен соғлом ва бақувватман.Мени ўлимимни истаган инсон эса доим олдимда.Ҳар гал унга қараб ўйлаб қоламан шунчалик мени ёмон кўрса нега юзимга очиқчасига айтмаган.Балки ҳаммасига ўзим айбдордирман.Унга сирларимни айтардим жуда ҳурмат қилардим.У эса мени йиқитмоқни истаган экан. Мен ундан ҳафа эмасман.Ҳаётда ҳар биримиз қилган гуноҳимиз учун оллох олдида оҳиратда фақатгина ёлғиз ўзимиз жавоб берамиз.
Муаллиф: Элшод Ҳалилов.

Комментарии

  • 2 окт 2018 13:57
    Узини хаммадан устун ман деган одам хечкачон узгармайди.килган ёмонлигидан завкланади.енгилса яна бошка режа тузб чарчамайди.биздаям бор биттаси.