(ДАВОМИ - 48) Довулчилар гуруҳининг жанг майдонидаги ўрни Рукнуддин Бейбарс бошчилигидаги лашкар муқаддимаси жанг майдонига кириб бўлгандан сўнг, навбат ҳарбий навога келди. Довулчилар довулларини урар, бурғучилар бурғуларини чалар, мисқайроқлар жаранги ўзига хос ҳайбатли наво ҳосил қилар эдилар. Бу Айн-Жалут жангида ўзгача аҳамият касб этди. Ҳар бир оҳанг алоҳида маъно касб қилар ва аскарлар шунга кўра бошқарилар эдилар. Душман эса бундан ғафлатда. Маълум оҳангдаги зарба уришлари лашкарнинг чап қаноти учун, бошқаси ўнг қаноти учун, яна бири жойларни ўзгартириш учун бўлса, яна бири ҳужум ва яна бири ортга чекиниш маъноларини билдирар эди. Яъни ҳар бир ҳарбий ҳолатнинг ўзига хос наво оҳанги бўлиб, мусулмон лашкари қўмондони Қутуз масофадан туриб, шу зайлда лашкарни бошқариб турарди. Шу билан бирга лашкар ҳам бошлиқларини ўзлари билан эканини ва ҳар бир ҳолатни кузатиб турганини ҳис қилиб турар эдилар. Бу нағмалар: довул зарбалари, бурғунинг чалиниши, мисқайроқларнинг жаранглаши мусулмонларни дадиллаштирса, айни замонда душманнинг қалбини титратар ва унга қўрқув солар эди. Амир Рукнуддин Бейбарс ўз қўшини билан водий остонасига келиб тўхтади, водийнинг орқа томонида бирор тирик жон қолмаган, ислом лашкарининг қолган асосий қисми дарахтзор, бутазор ва тепаликлар ортида пистирмада эдилар. Жанг майдонида фақат Рукнуддиннинг гуруҳигина турарди. Китбугага Ғазо жангидан етиб келган маълумотлар ҳам фақат шу гуруҳ ҳақида бўлгани сабаб, у ислом лашкарининг бори шу бўлса керак, деб ўйлади. Лекин минг афсус, мўғуллар қиссасини ривоят қилган манбалар Айн-Жалут жангида иштирок этган мусулмон лашкарининг ҳам, мўғул лашкарининг ҳам саноғини аниқ зикр қилмаган. Ҳар иккала тараф ҳам улкан ададда бўлгани эса табиий ҳолдир. Айн-Жалут маъракасининг бошланиши Мўғул қўмондони Китбуганинг назарида Ислом қуввати оз бўлиб кўрингани сабаб жанг бошланишидаёқ мусулмонларни бартараф қилиб, масалани ҳал қламоқчи бўлди. Рукнуддиннинг лашкари зўр кўринишда бўлиб, Китбуга ва мўғул лашкари қалбига қўрқув солсада, душманнинг сони оз деган тушунча уларга далда бўлди. Мўғул лашкари Рукнуддиннинг лашкарини бир ҳамладаёқ қириб ташлаймиз, дея ҳаммалари жанг майдонига тушишди. Бу Қутузнинг режасига айни муддао бўлди. Мўғул қўмондони Китбуга лашкарига жангга киришларига ишора қилди, улар ваҳший ҳайвонлар мисоли бор овози билан қичқириб, мусулмонлар устига бостириб келарди. Ҳақиқатан уларнинг сони жуда кўп эди. Лекин Рукнуддин Бейбарс ва унинг атрофидаги ботир рижоллар ўрниларидан қўзғалмасдан мардоновор душманга тик қараб турарди. "(Эй мўминлар), Оллоҳ қилинадиган ишни амалга ошириш учун тўқнашган пайтингизда сизларнинг кўзингизга уларни кам қилибкўрсатганини, уларнинг кўзларига эса сизларни оз қилиб қўйганини эслангиз! Барча ишлар Оллоҳга қайтарилур" Мўғул лашкари мусулмонларга яқин келганларида Рукнуддин Бейбарс ўз қўшинига жангни бошлашларига ишора қилди. Мусулмонлар шиддат ва шижоат билан мўғулларга ташланди. Икки тараф ўтрасида қўрқинчли ва шиддатли тўқнашув юзага келди. Жанг майдонидан чанг-тўзон кўтарилди, мамлукларнинг барабанлари, бурғуларининг овозлари, водийнинг четида турган мусулмон деҳқонларнинг такбир овозлари оламни тутди. Қисқа фурсат ичида жанг майдонини инсон аъзолари, узилган бошлар, жасадлару тупроққа қоришган қонлар қоплади. Ҳамма томон даҳшатга айланди, баланд кўтарилиб, ҳавода ўйнаётган қилич, шамшир, найза, қалқондан нима бўлаётганини англаб олиш қийин эди. Улар ҳам бошқалар сингари бутун ҳаётида бу каби даҳшатга гувоҳ бўлмаган эдилар. Дарҳақиқат, бу жанг ер куррасидаги энг катта жанглардан бири бўлиб, ўша кунда Мамлуклар жамоаси мусулмонлар ичида энг афзал гуруҳ бўлган эди. Мусулмон лашкарининг муқаддимаси оз бўлишига қарамай сабр қилиб, собит турди ва бемисл довчилик кўрсатдилар. Буни кўриб турган Китбуга бирорта аскарини орқада олиб қолмасдан барчасини жанг майдонига туширди. Ҳодисани Қутуз узоқдан кузатиб турар ва пистирмадаги асосий лашкар ҳам Қутузнинг ишорасини сабр билан кутар эдилар. Дақиқа ва соатлар, бамисоли кун ва ойлардек ўтарди! Мўғулларнинг силласи қурий бошлади, улар мусулмонлардаги шижоат, жасорат ва қувватни кўриб, руҳиятлари анчагина синган эди. Бу Қутуз режасининг бошланғич босқичи бўлиб, унда Рукнуддин бошлиқ аскар мўғул лашкари дармонсизлангунига қадар имкон борича сабр билан собит туриши керак эди. Мўғул қувватининг Айн-Жалут водийсига тамоман кириши Ҳарбий режанинг иккинчи босқичини амалга ошириш вақти келди ва довул овози гумбурлай бошлади. Бу товушни эшитиб Рукнуддин Бейбрас Қутуз режанинг иккинчи босқичига ўтишга буйруқ қилаётганини англади. Режанинг иккинчи босқичи мўғул лашкарини водийнинг тўрига бошлаб бориш эди. Агар мўғул аскари водийнинг ичкарисига бошлаб кирилса, улар тўлиқ мусулмонлар қопқонига тушиб, ҳар томондан қуршаб олинар ва битта қўймай қириб ташлашга имкон туғилар эди. Рукнуддин жуда қийин вазифани бажаришга киришди, у мўғуллар кўзига гўё енгилаётган ва ортга чекинаётган бўлиб кўриниши керак эди. Чекиниш бирдан амалга оширилмаслиги лозим, чунки мўғуллар пистирма борлигини пайқаб қолишлари мумкин эди. Режани амалга ошириш учун ҳушёрлик билан жанг асносида орқага бир маромда чекиниш керак эди. Акс ҳолда, мусулмон гуруҳ катта талофат кўриши турган гап. Бу вазифани амалга ошириш учун катта маҳоратга, ундан олдин оламлар Раббиси субҳанаҳу ва таолонинг тавфиқига муҳтож эдилар. Ҳижрий 19 йилда Форс қувватига қарши жангда ҳам айни вазият юзага келган эди. Ўша жангда Рукнуддин Бейбарснинг ўрнида саҳобий жалил Қоъқоъ ибн Амр ат- Тамимий разияллоҳу анҳу, Қутуз раҳимаҳуллоҳнинг ўрнида эса Нуъмон ибн Муқрин разияллоҳу анҳу эди. Қоъқоъ ибн Амр ат-Тамимий разияллоҳу анҳу ўша жангда баҳайбат форс қувватини мусулмонларнинг хатарли пистирмаси сари бошлаб келган ва охир оқибат улкан форс қуввати тор-мор қилинган эди. Бу ўринда Айн-Жалут жангида Қутуз раҳимаҳуллоҳ тарихдан, салаф мусулмонларнинг тажрибаларидан гўзал ибрат ва намуна олган эди. Рукнуддин Бейбарс аста-секин ортга чекинар, чекинган сари, мўғул лашкари унинг ўрнини эгаллаб борарди. Мусулмонлар "мағлубият" ўйинини худди ҳақиқийдек ўйнаб бердилар. Китбуга ва мўғул лашкари борган сари мусулмонларни тўлиқ янчиб ташлаш иштиёқида водийнинг ич-ичига кириб борарди. Гўё вақт ҳам ҳодисани кузатиш илинжида ўтишдан чалғигандай чўзилиб кетди. Ва ниҳоят мўғул лашкари Айн-Жалут водийсига тўлиқ кириб бўлди. Рукнуддин бошлиқ лашкар муқаддимаси водийнинг остонаси, яъни водийнинг шимолидан жанубий жабҳасигача чекинди. Китбуга бор лашкари билан водийга кириб бўлган эди. Китбуга бундай катта ва қўпол ҳарбий хатога қандай йўл қўйди?! У жуда моҳир ва малакали саркарда бўлиб, узоқ йиллардан бери жанг майдонида эди-ку. Олтмиш ёки етмиш ёшдан ошган Китбуга 34 йил муқаддам ўлган Чингизхон мўғул давлатини барпо қилишида иштирок этган шахслардан бири бўлиб,шундан бери жанг майдонида эди. "Ҳар йўрғанинг бир тойиши бор"P4F, деганларидек, малакали сардор водий киришида эҳтиётий бир гуруҳ аскар қолдирмай катта хато қилган эди. Биринчидан бу, уруш жараёнини кузатиш, бордию мағлубият аломатлари кўринса, ортга хотиржам чекинишни таминласа; иккинчидан, мусулмон лашкарига ташқи ёрдамчи кучни водийдан тўсиш учун керак эди. Лекин ундай бўлмади. Жанг майдонида бундай нозик ва қалтис вазиятда мўғул ақли шошди. Баъзи таҳлилчилар бу ҳодисани Китбуга мусулмонларни буткул қириб ташлашга рағбат қилганидан шу хатога йўл қўйди десалар, яна бошқалари Китбуганинг айғоқчи, разведкачилари кучсизлиги сабаб ислом лашкарини ҳақиқий баҳолай олмаганидан, дейдилар. Баъзи таҳлилчилар Китбуганинг ҳаддан зиёд мағрур ва катта кетганидан шу аҳволга тушди, деб шарҳласалар, яна бошқа бирлари кекса саркарда Китбуганинг ақлида бошқа тактик мақсади бўлган, деб фараз қиладилар. Бироқ бу таҳлилларнинг бирортаси Китбугадай моҳир саркарданинг бундай қўпол хатосини оқлай олмайди. "Қадар келса басар кетар"P5F деганларидек, Китбуганинг бу ҳолатга тушушини англаш учун биз мусулмон фарзандига сиёсий таҳлилчи, ёки тарих мутахасисининг фикри жудаям зарурмас. Атрофимизда бўлаётган ҳар қандай ҳаракат, кимнинг қўли билан бажарилмасин фақат ва фақат Оллоҳ таолонинг буйруғини бажараётгани бизга сир эмас. Агар шу ҳолат 100 марта такрорланса ҳам, ўша ҳолатда айни шахс, айни қарорни қабул қилишини Оллоҳ истаса, ундан бошқасини қилолмайди. Бу ўринда Оллоҳ таоло мўмин бандаларига нусрат беришни хоҳлади, шунинг учун кучли малака соҳиби, моҳир саркарда Китбуганинг қалбига бу ўринда унинг малакасига мутлақо номуносиб қарор қабул қилишини ўрнаштирди. Бу Оллоҳ таолонинг ишидир. "Улар макр қилурлар, Оллоҳ ҳам «макр» қилур. Оллоҳ макр қилувчиларнинг зўридир"P Буюк "Бадр жанги"ни эсланг, ҳамманинг эътирозига қарамасдан, Абу Жаҳл ўз лашкарини ҳалокат сари бошлаб бормаганмиди!? Ўшанда Абу Жаҳл қатъий туриб олганди, оқибатта ўзи билан бирга қурайшнинг 70 зодагони, мусулмонларнинг ашаддий душманларини бошини еган эди. Айн-Жалутда Китбуга ҳам шундай қилди. "Эй мўминлар, агар сизлар Оллоҳга ёрдам берсангизлар У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва қадамларингизни собит қилур"P7F , дея марҳамат қилган Оллоҳ таоло барча айбу нуқсонлардан покдир. Нусрат берувчи ёлғиз Оллоҳдир. Шундай қилиб, Китбуга ўз лашкарини Айн-Жалут водийсига бошлаб кирди ва мусулмонлар режасининг иккинчи босқичи мувоффақиятли амалга ошди. Мўғул лашкари қуршовда Режанинг учинчи бочқичи ғоят муҳим эди. Қутузнинг ишорасидан сўнг, муайян маънони касб этган довул урилди, бурғулар чалинди ва ислом лашкарининг катта бўлаги водийнинг ҳамма томони: шарқ, ғарб ва жануб томонларидан жанг майдонига қуйилиб туша бошлади. Лашкарнинг бир гуруҳи зудликла водийнинг кириши, ҳам чиқиши бўлган шимолий қисмини тўсишга шошилдилар. Шу тариқа саноқли дақиқалар ичида мўғул лашкари қуршаб олинди. Китбуга мусулмонларнинг пистирмасига тушганини фаҳмлади, лекин вақт ўтган эди. Дарҳақиқат, Айн-Жалут водийси қўйнида Китбуга ва мўғул лашкари тўрт тарафдан ўраб олинган эди. Қочишнинг ёки ҳийла ишлатишнинг умуман имкони йўқ эди. Водий текис ва очиқ майдон, қилич ёки қалқоннинг ортига беркиниб ҳимояланилмаса, бошқа жойнинг ўзи йўқ эди. Курашишдан ўзга чора йўқ! Мўғуллар бор кучлари ва малакаларини ишга солиб, жон-жаҳдлари билан жанг қиларди, мусулмонлар сабр қилишди ва собит туришди. Ҳолат ўта муҳим бўлиши билан бирга ўта хатарли ҳам эди. Энди масала ғалаба масаласи эмас, балки ҳаёт-мамот масаласи эди. ДАВОМИ БОР!
Сахих Хадис ва Ривоятлар
:إِسْمَاعِيل إِسْرَائِيلَ
#МӮҒУЛ_ТАТАР_ҚИССАСИ
(ДАВОМИ - 48)
Довулчилар гуруҳининг жанг майдонидаги ўрни
Рукнуддин Бейбарс бошчилигидаги лашкар муқаддимаси жанг майдонига кириб бўлгандан сўнг, навбат ҳарбий навога келди. Довулчилар довулларини урар, бурғучилар бурғуларини чалар, мисқайроқлар
жаранги ўзига хос ҳайбатли наво ҳосил қилар эдилар.
Бу Айн-Жалут жангида ўзгача аҳамият касб этди. Ҳар бир оҳанг алоҳида маъно касб қилар ва аскарлар шунга
кўра бошқарилар эдилар. Душман эса бундан ғафлатда.
Маълум оҳангдаги зарба уришлари лашкарнинг чап қаноти учун, бошқаси ўнг қаноти учун, яна бири жойларни ўзгартириш учун бўлса, яна бири ҳужум ва яна бири ортга чекиниш маъноларини билдирар эди.
Яъни ҳар бир ҳарбий ҳолатнинг ўзига хос наво оҳанги бўлиб, мусулмон лашкари қўмондони Қутуз масофадан
туриб, шу зайлда лашкарни бошқариб турарди. Шу билан бирга лашкар ҳам бошлиқларини ўзлари билан
эканини ва ҳар бир ҳолатни кузатиб турганини ҳис қилиб турар эдилар. Бу нағмалар: довул зарбалари,
бурғунинг чалиниши, мисқайроқларнинг жаранглаши
мусулмонларни дадиллаштирса, айни замонда душманнинг қалбини титратар ва унга қўрқув солар
эди.
Амир Рукнуддин Бейбарс ўз қўшини билан водий остонасига келиб тўхтади, водийнинг орқа томонида
бирор тирик жон қолмаган, ислом лашкарининг қолган асосий қисми дарахтзор, бутазор ва тепаликлар ортида пистирмада эдилар. Жанг майдонида фақат Рукнуддиннинг гуруҳигина турарди. Китбугага Ғазо
жангидан етиб келган маълумотлар ҳам фақат шу гуруҳ ҳақида бўлгани сабаб, у ислом лашкарининг бори шу
бўлса керак, деб ўйлади.
Лекин минг афсус, мўғуллар қиссасини ривоят қилган манбалар Айн-Жалут жангида иштирок этган мусулмон лашкарининг ҳам, мўғул лашкарининг ҳам саноғини аниқ зикр қилмаган. Ҳар иккала тараф ҳам улкан ададда бўлгани эса табиий ҳолдир.
Айн-Жалут маъракасининг бошланиши
Мўғул қўмондони Китбуганинг назарида Ислом қуввати оз бўлиб кўрингани сабаб жанг бошланишидаёқ
мусулмонларни бартараф қилиб, масалани ҳал қламоқчи
бўлди.
Рукнуддиннинг лашкари зўр кўринишда бўлиб, Китбуга ва мўғул лашкари қалбига қўрқув солсада, душманнинг сони оз деган тушунча уларга далда бўлди.
Мўғул лашкари Рукнуддиннинг лашкарини бир ҳамладаёқ қириб ташлаймиз, дея ҳаммалари жанг
майдонига тушишди. Бу Қутузнинг режасига айни муддао бўлди.
Мўғул қўмондони Китбуга лашкарига жангга киришларига ишора қилди, улар ваҳший ҳайвонлар мисоли бор овози билан қичқириб, мусулмонлар устига бостириб келарди. Ҳақиқатан уларнинг сони жуда кўп эди. Лекин Рукнуддин Бейбарс ва унинг атрофидаги ботир рижоллар ўрниларидан қўзғалмасдан мардоновор душманга тик қараб турарди.
"(Эй мўминлар), Оллоҳ қилинадиган ишни амалга ошириш учун тўқнашган пайтингизда сизларнинг кўзингизга уларни кам қилибкўрсатганини, уларнинг кўзларига эса сизларни оз
қилиб қўйганини эслангиз! Барча ишлар Оллоҳга қайтарилур"
Мўғул лашкари мусулмонларга яқин келганларида Рукнуддин Бейбарс ўз қўшинига жангни бошлашларига
ишора қилди. Мусулмонлар шиддат ва шижоат билан мўғулларга ташланди. Икки тараф ўтрасида қўрқинчли
ва шиддатли тўқнашув юзага келди. Жанг майдонидан чанг-тўзон кўтарилди, мамлукларнинг барабанлари, бурғуларининг овозлари, водийнинг четида турган
мусулмон деҳқонларнинг такбир овозлари оламни тутди. Қисқа фурсат ичида жанг майдонини инсон
аъзолари, узилган бошлар, жасадлару тупроққа қоришган қонлар қоплади. Ҳамма томон даҳшатга айланди, баланд кўтарилиб, ҳавода ўйнаётган қилич, шамшир, найза, қалқондан нима бўлаётганини англаб
олиш қийин эди. Улар ҳам бошқалар сингари бутун ҳаётида бу каби даҳшатга гувоҳ бўлмаган эдилар.
Дарҳақиқат, бу жанг ер куррасидаги энг катта жанглардан бири бўлиб, ўша кунда Мамлуклар жамоаси
мусулмонлар ичида энг афзал гуруҳ бўлган эди.
Мусулмон лашкарининг муқаддимаси оз бўлишига қарамай сабр қилиб, собит турди ва бемисл довчилик
кўрсатдилар. Буни кўриб турган Китбуга бирорта аскарини орқада олиб қолмасдан барчасини жанг
майдонига туширди. Ҳодисани Қутуз узоқдан кузатиб турар ва пистирмадаги асосий лашкар ҳам Қутузнинг ишорасини сабр билан кутар эдилар. Дақиқа ва соатлар,
бамисоли кун ва ойлардек ўтарди! Мўғулларнинг силласи қурий бошлади, улар мусулмонлардаги шижоат,
жасорат ва қувватни кўриб, руҳиятлари анчагина синган
эди. Бу Қутуз режасининг бошланғич босқичи бўлиб, унда Рукнуддин бошлиқ аскар мўғул лашкари дармонсизлангунига қадар имкон борича сабр билан собит туриши керак эди.
Мўғул қувватининг Айн-Жалут водийсига тамоман кириши
Ҳарбий режанинг иккинчи босқичини амалга ошириш вақти келди ва довул овози гумбурлай бошлади. Бу товушни эшитиб Рукнуддин Бейбрас Қутуз
режанинг иккинчи босқичига ўтишга буйруқ қилаётганини англади. Режанинг иккинчи босқичи
мўғул лашкарини водийнинг тўрига бошлаб бориш эди.
Агар мўғул аскари водийнинг ичкарисига бошлаб кирилса, улар тўлиқ мусулмонлар қопқонига тушиб, ҳар томондан қуршаб олинар ва битта қўймай қириб ташлашга имкон туғилар эди. Рукнуддин жуда қийин
вазифани бажаришга киришди, у мўғуллар кўзига гўё енгилаётган ва ортга чекинаётган бўлиб кўриниши керак эди. Чекиниш бирдан амалга оширилмаслиги лозим, чунки мўғуллар пистирма борлигини пайқаб қолишлари мумкин эди. Режани амалга ошириш учун ҳушёрлик
билан жанг асносида орқага бир маромда чекиниш керак эди. Акс ҳолда, мусулмон гуруҳ катта талофат кўриши турган гап. Бу вазифани амалга ошириш учун катта
маҳоратга, ундан олдин оламлар Раббиси субҳанаҳу ва таолонинг тавфиқига муҳтож эдилар.
Ҳижрий 19 йилда Форс қувватига қарши жангда ҳам
айни вазият юзага келган эди. Ўша жангда Рукнуддин
Бейбарснинг ўрнида саҳобий жалил Қоъқоъ ибн Амр ат-
Тамимий разияллоҳу анҳу, Қутуз раҳимаҳуллоҳнинг
ўрнида эса Нуъмон ибн Муқрин разияллоҳу анҳу эди.
Қоъқоъ ибн Амр ат-Тамимий разияллоҳу анҳу ўша
жангда баҳайбат форс қувватини мусулмонларнинг
хатарли пистирмаси сари бошлаб келган ва охир оқибат
улкан форс қуввати тор-мор қилинган эди. Бу ўринда
Айн-Жалут жангида Қутуз раҳимаҳуллоҳ тарихдан,
салаф мусулмонларнинг тажрибаларидан гўзал ибрат ва
намуна олган эди.
Рукнуддин Бейбарс аста-секин ортга чекинар, чекинган сари, мўғул лашкари унинг ўрнини эгаллаб
борарди. Мусулмонлар "мағлубият" ўйинини худди ҳақиқийдек ўйнаб бердилар. Китбуга ва мўғул лашкари
борган сари мусулмонларни тўлиқ янчиб ташлаш иштиёқида водийнинг ич-ичига кириб борарди. Гўё
вақт ҳам ҳодисани кузатиш илинжида ўтишдан чалғигандай чўзилиб кетди. Ва ниҳоят мўғул лашкари
Айн-Жалут водийсига тўлиқ кириб бўлди. Рукнуддин бошлиқ лашкар муқаддимаси водийнинг остонаси, яъни водийнинг шимолидан жанубий жабҳасигача чекинди.
Китбуга бор лашкари билан водийга кириб бўлган эди.
Китбуга бундай катта ва қўпол ҳарбий хатога қандай йўл қўйди?! У жуда моҳир ва малакали саркарда
бўлиб, узоқ йиллардан бери жанг майдонида эди-ку.
Олтмиш ёки етмиш ёшдан ошган Китбуга 34 йил муқаддам ўлган Чингизхон мўғул давлатини барпо
қилишида иштирок этган шахслардан бири бўлиб,шундан бери жанг майдонида эди.
"Ҳар йўрғанинг бир тойиши бор"P4F, деганларидек, малакали сардор водий киришида эҳтиётий бир гуруҳ
аскар қолдирмай катта хато қилган эди. Биринчидан бу, уруш жараёнини кузатиш, бордию мағлубият
аломатлари кўринса, ортга хотиржам чекинишни таминласа; иккинчидан, мусулмон лашкарига ташқи
ёрдамчи кучни водийдан тўсиш учун керак эди. Лекин ундай бўлмади. Жанг майдонида бундай нозик ва қалтис
вазиятда мўғул ақли шошди. Баъзи таҳлилчилар бу ҳодисани Китбуга мусулмонларни буткул қириб
ташлашга рағбат қилганидан шу хатога йўл қўйди десалар, яна бошқалари Китбуганинг айғоқчи,
разведкачилари кучсизлиги сабаб ислом лашкарини ҳақиқий баҳолай олмаганидан, дейдилар. Баъзи
таҳлилчилар Китбуганинг ҳаддан зиёд мағрур ва катта кетганидан шу аҳволга тушди, деб шарҳласалар, яна
бошқа бирлари кекса саркарда Китбуганинг ақлида бошқа тактик мақсади бўлган, деб фараз қиладилар.
Бироқ бу таҳлилларнинг бирортаси Китбугадай моҳир саркарданинг бундай қўпол хатосини оқлай олмайди.
"Қадар келса басар кетар"P5F
деганларидек, Китбуганинг бу ҳолатга тушушини англаш учун биз
мусулмон фарзандига сиёсий таҳлилчи, ёки тарих мутахасисининг фикри жудаям зарурмас. Атрофимизда бўлаётган ҳар қандай ҳаракат, кимнинг қўли билан
бажарилмасин фақат ва фақат Оллоҳ таолонинг буйруғини бажараётгани бизга сир эмас. Агар шу ҳолат
100 марта такрорланса ҳам, ўша ҳолатда айни шахс, айни қарорни қабул қилишини Оллоҳ истаса, ундан
бошқасини қилолмайди. Бу ўринда Оллоҳ таоло мўмин бандаларига нусрат беришни хоҳлади, шунинг учун
кучли малака соҳиби, моҳир саркарда Китбуганинг қалбига бу ўринда унинг малакасига мутлақо номуносиб
қарор қабул қилишини ўрнаштирди. Бу Оллоҳ таолонинг ишидир.
"Улар макр қилурлар, Оллоҳ ҳам «макр» қилур.
Оллоҳ макр қилувчиларнинг зўридир"P
Буюк "Бадр жанги"ни эсланг, ҳамманинг эътирозига
қарамасдан, Абу Жаҳл ўз лашкарини ҳалокат сари бошлаб бормаганмиди!? Ўшанда Абу Жаҳл қатъий туриб олганди, оқибатта ўзи билан бирга қурайшнинг 70 зодагони, мусулмонларнинг ашаддий душманларини бошини еган эди. Айн-Жалутда Китбуга ҳам шундай
қилди. "Эй мўминлар, агар сизлар Оллоҳга ёрдам берсангизлар У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва
қадамларингизни собит қилур"P7F
, дея марҳамат қилган
Оллоҳ таоло барча айбу нуқсонлардан покдир. Нусрат берувчи ёлғиз Оллоҳдир.
Шундай қилиб, Китбуга ўз лашкарини Айн-Жалут водийсига бошлаб кирди ва мусулмонлар режасининг
иккинчи босқичи мувоффақиятли амалга ошди.
Мўғул лашкари қуршовда
Режанинг учинчи бочқичи ғоят муҳим эди. Қутузнинг ишорасидан сўнг, муайян маънони касб этган
довул урилди, бурғулар чалинди ва ислом лашкарининг катта бўлаги водийнинг ҳамма томони: шарқ, ғарб ва жануб томонларидан жанг майдонига қуйилиб туша
бошлади. Лашкарнинг бир гуруҳи зудликла водийнинг кириши, ҳам чиқиши бўлган шимолий қисмини тўсишга шошилдилар. Шу тариқа саноқли дақиқалар ичида
мўғул лашкари қуршаб олинди. Китбуга мусулмонларнинг пистирмасига тушганини фаҳмлади, лекин вақт ўтган эди. Дарҳақиқат, Айн-Жалут водийси қўйнида Китбуга ва мўғул лашкари тўрт тарафдан ўраб
олинган эди. Қочишнинг ёки ҳийла ишлатишнинг умуман имкони йўқ эди. Водий текис ва очиқ майдон,
қилич ёки қалқоннинг ортига беркиниб ҳимояланилмаса, бошқа жойнинг ўзи йўқ эди. Курашишдан ўзга чора йўқ!
Мўғуллар бор кучлари ва малакаларини ишга солиб,
жон-жаҳдлари билан жанг қиларди, мусулмонлар сабр қилишди ва собит туришди. Ҳолат ўта муҳим бўлиши
билан бирга ўта хатарли ҳам эди. Энди масала ғалаба масаласи эмас, балки ҳаёт-мамот масаласи эди.
ДАВОМИ БОР!