ДЎСТГА ДЎСТ БЎЛ

Сохталикни йиғиштир дўстим,
Нафс қулига айланиб қолма.
Омад келиб кўпайса пулинг,
Дўстга дўст бўл ўзгариб қолма.
Молу дунё ўткинчи билгин,
Сўзларимга қовоғинг солма.
Сенга берса худо уч тўрт сўм,
Дўстга дўст бўл ўзгариб қолма.
Ташвиш бўлса бирга енгамиз,
Дўстим қўрқма ҳавотир олма.
Яхшиллигим унутмасанг бас,
Дўстга дўст бўл ўзгариб қолма.
Уйда жуфту ҳалолинг туриб,
Зинокорга бойланиб қолма.
Гап гапирса масқара қилиб,
Дўстга дўст бўл ўзгариб қолма.
Худо суйган бандаси бўлгин,
Номоз ўқиб ҳеч қачон толма.
Худо берса сенга мол дунё,
Дўстга дўст бўл ўзгариб қолма.
Жоним ачиб гапирдим сенга,
Хафа бўлиб кўнглингга олма.
Дўстлигимиз абадий бўлсин,
Дўстга дўст бўл ўзгариб қолма.

Комментарии

Комментариев нет.