2 авг 2015

3 dars (2qism )

받침 Бўғин охиридаги ундош харф Корейс тилида бўғинлар «ундош»+«унли» ёки «ундош»+«унли»+«ундош» тартибида тузилади. Бўғин охиридаги ундош харф «받침» деб аталади ва бўғиннинг тагида ёзилади: 간 , 집 , 곰 , 약 , 응 , 백 , 굉 , 쾬 «받침» да барча ундош харфлар фақат еттита [ㄱ], [ㄴ], [ㄷ], [ㄹ], [ㅁ], [ㅂ], [ㅇ] товушларини беради, яъни : ㄱ , ㅋ харфлари [ ㄱ ] деб ўқилади 약 , 책 , 부엌 ㄴ харфи [ ㄴ ] деб ўқилади 눈 , 돈 , 산 ㄷ,ㅅ,ㅈ,ㅊ,ㅌ,ㅎ, харфлари [ ㄷ ] деб ўқилади 곧 , 못 , 낮 , 몇 , 밑 , 히읗 ㄹ [р] харфи [ л ] деб ўқилади 물 , 술 , 달 ㅁ харфи [ ㅁ ] деб ўқилади 밤 , 잠 , 몸 ㅂ,ㅍ харфлари [ ㅂ ] деб ўқилади 밥 , 집 , 앞 ㅇ харфи «~нг» деб ўқилади 방 , 병 «받침» иккита ундош харфдан ташкил топган бўлиши хам мумкин. Қўшма ундош харфли «받침» лар 11 кўринишда бўлиб, улар хар хил ундошлардан таркиб топади, яъни ㄳ, ㄺ, ㄵ, ㄶ, ㄼ, ㄽ, ㄾ, ㅀ, ㄻ,ㅄ, ㄿ. Лекин бу икки ундошдан фақат биттаси ўқилади: ㄳ, ㄺ -- [ㄱ] деб ўқилади 삯 , 닭 ㄵ, ㄶ -- [ㄴ] деб ўқилади 앉다 , 않소 ㄼ, ㄽ, ㄾ, ㅀ -- [ㄹ] (л) деб ўқилади 여덟 , 넓다, 외곬 , 핥다 , 싫소 ㄻ -- [ㅁ] деб ўқилади 삶 , 졺 ㅄ, ㄿ -- [ㅂ] деб ўқилади 값 , 없다 , 읊다 * Агар қўшма ундошли «받침» дан кейинги бўғин унли харф билан бошланса унда иккала ундош харф хам ўқилади, масалан: 앉아요 [안자요] , 삶이란 [살미란]. * «받침»ни ўқиш қоидаси бўғинлар боғланиши: агар«받침»ли бўғиндан кейинги бўғин унли харф билан бошланса «받침» иккинчи бўғиннинг биринчи харфи бўлиб ўқилади: 눈이 [ 누니 ] 안 옵니다 [ 아놈니다 ] 무엇을 [ 무어슬 ] Агар «받침»да «ㅂ» харфи бўлиб ундан кейинги бўғин «ㄴ» ёки «ㅁ» харфи билан бошланса «받침» яъни «ㅂ» харфи [ㅁ] деб ўқилади: 옵니다 [ 옴니다 ] 춥습니까 [ 춥슴니까 ] 만납니다 [ 만남니다 ] 합니까 [ 함니까 ] 밥맛 [ 밤맏 ] * «받침»ни ўқиш қоидаси «ㄷ», «ㅅ», «ㅆ», «ㅈ», «ㅊ», «ㅌ» харфлар «받침» да [ㄷ] деб ўқилади, агаркейинги бўғин ундош харф билан бошланса «받침» ўқилмай иккинчи бўғиннинг биринчи харфи иккиланиб ўқилади: 그것들 [ 그거뜰 ] 듣습니다 [ 드씀니다 ] 있다 [ 이따 ] 찾습니다 [ 차씀니다 ] 있고 [ 이꼬 ] 찾다 [ 차따 ] 바닷가 [ 바다까 ] * «받침»ни ўқиш қоидаси Агар «받침» да «ㅎ» харфи келиб ундан кейинги бўғин унли харф билан бошланса «ㅎ» харфи ўқилмайди: 많이 [ 마니 ] 좋아하다 [ 조아하다] 좋아요 [ 조아요 ] 싫어하다 [ 시러하다 ] 싫어요 [ 시러요 ] * «받침»ни ўқиш қоидаси Агар «받침» - «ㄷ, ㅅ, ㅈ, ㅊ, ㅌ, ㅎ» (ушбу харфлар «받침» да «ㄷ» деб ўқилади) харфлари бўлиб ундан кейинги бўғин «ㄴ» ёки «ㅁ» харфлари билан бошланса бу харфлар [ㄴ] деб ўқилади: 몇명 [ 면명 ] 여섯명 [ 여선명 ] 다섯명 [ 다선명 ] 넣는 [ 넌는 ]끝내다 [ 끈내다 ] * «받침»ни ўқиш қоидаси Агар «받침» да «ㄷ» ёки «ㅌ» харфи бўлиб кейинги бўғин «ㅣ» унли харфи билан бошланса «ㄷ» харфи [ㅈ] деб, «ㅌ» харфи эса [ㅊ] деб ўқилади: 같이 [ 가치 ] 곧이 [ 고지 ] 미닫이 [ 미다지 ] 해돋이 [ 해도지 ]Диққат! «ㄷ» ва «ㅌ» харфлари фақат «받침» бўлган холатда шундай ўқилади, бошқа холатда, мисол учун «디» ёки «티» холатида хеч қачон [지] ёки [치] деб ўқилмайди. * «받침»ни ўқиш қоидаси Агар «받침» да «ㄱ» харфи бўлиб кейинги бўғин «ㄴ» ёки «ㅁ» ундош харфлари билан бошланса «ㄱ» харфи «ㅇ» деб ўқилади: 한국말 [ 한궁말 ] 학년 [ 항년 ] 작년 [ 장년 ] 백만 [ 뱅만 ] «받침» да «ㄷ» ва «ㄷ» ўқиладиган ундош харфлар (яъни «ㄷ, ㅅ, ㅈ, ㅊ, ㅌ, ㅎ» харфлари), хамда «ㄱ», «ㅂ», «ㅈ» харфлари келиб кейинги бўғин «ㅎ» ундош харфи билан бошлансахарфларга «х» товуши қўшилиб [ㅌ], [ㅋ], [ㅍ], [ㅊ] товушлари хосил бўлади: 음악회 [ 으마쾨 ] 시작하다 [ 시자카다 ] 백화점 [ 배콰점 ] 착하다 [ 차카다 ] 못하다 [ 모타다 ] 급히 [ 그피 ] Агар «받침» да «ㅎ» харфи келиб ундан сўнг «ㄱ», «ㄷ», «ㅂ», «ㅊ» харфлари келган холатда хам худди юқоридагидек харфлар «х» лашган товушлар хосил қилади: [ㄷ+ㅎ] -- [ㅎ+ㄷ]=[ㅌ] , [ㄱ+ㅎ] -- [ㅎ+ㄱ]=[ㅋ] , [ㅂ+ㅎ] --[ㅎ+ㅂ]=[ㅍ] , [ㅈ+ㅎ] -- [ㅎ+ㅈ]=[ㅊ] 좋고 [ 조코 ] 좋다 [ 조타 ] 좋지 [ 조치 ] 많고 [ 만코 ] 많다 [ 만타 ] 그렇지만 [ 그러치만 ] * «받침»ни ўқиш қоидаси Агар «받침» да «ㄹ» харфи бўлиб ундан кейинги бўғин «ㄴ» харфи билан бошланса ёки аксинча бўлган холатда хам «ㄴ» харфи [ㄹ] деб ўқилади. Иккита «ㄹ» харфи қўшилиб иккиланиб [лл] деб ўқилади: 일년 [ 일련 ] 한글날 [ 한글랄 ] 연락 [열락 ] 난로 [ 날로]

Комментарии

  • 2 авг 2015 18:33
    P.s  Bu tema ko'chirilgan :-)