СИНОВЛИ ДУНЁ........Бу дунё аслида синовли экан,Зулматда қолибман адашиб ёлғиз.Гулзорли йўлларда кўринмас тикан,Билмасдан босибман бандаман ожиз.Бардошим етмайди қолмади сабрим,Чидайман дунёнинг ғамига нетай.Юрагим қийналиб тортарман жабрим,Тинч қўйинг иблислар мен энди кетай.Хақ сўздан ёлғонни ажратиб бўлмас,Юрибман адашиб дунёда кезиб.Хаётдан негадир кўнглим хам тўлмас.Ташвишлар қаддимни қўйдику эзиб.Хар ерда учрайди шайтони лайин,Хаттоки кезади қонимда танда.Макрига алдансам қулашим тайин,Ёрдам бер ё Роббим қулингман банда.Эй иблис бас энди тинч қўйгин мени,Билмасдан яшабман телба ва жохил.Сира хам юрмасман йўлингдан сени,Аллохим кечиргин бандангман ғофил.Odam va shayton.
mashrabsuper klip foto 80x
:mashrab Niyazmetov
.........
СИНОВЛИ ДУНЁ........
Бу дунё аслида синовли экан,
Зулматда қолибман адашиб ёлғиз.
Гулзорли йўлларда кўринмас тикан,
Билмасдан босибман бандаман ожиз.
Бардошим етмайди қолмади сабрим,
Чидайман дунёнинг ғамига нетай.
Юрагим қийналиб тортарман жабрим,
Тинч қўйинг иблислар мен энди кетай.
Хақ сўздан ёлғонни ажратиб бўлмас,
Юрибман адашиб дунёда кезиб.
Хаётдан негадир кўнглим хам тўлмас.
Ташвишлар қаддимни қўйдику эзиб.
Хар ерда учрайди шайтони лайин,
Хаттоки кезади қонимда танда.
Макрига алдансам қулашим тайин,
Ёрдам бер ё Роббим қулингман банда.
Эй иблис бас энди тинч қўйгин мени,
Билмасдан яшабман телба ва жохил.
Сира хам юрмасман йўлингдан сени,
Аллохим кечиргин бандангман ғофил.
Odam va shayton.