в.) жанг асносида душман жангчиларидан бирини ерга йиқитиб, ўлдирмоқчи бўлиб турганларида, йигит у зот (к.в.)нинг юзларига тупурди. Ҳазрати Али (к.в.) дарҳол душмандан қўлларини тортиб, қиличларини туширдилар ва: – Сени ўлдиришдан воз кечдим, кетавер, озодсан, – дедилар. Йигит бу ҳолдан шошиб қолди, ҳайрон бўлиб сўради: – Имконинг бўла туриб мени нима учун ўлдирмадинг? Сени бундан нима қайтарди? – То сен юзимга тупурмагунингча жанг қилишдан, сени ўлдиришдан мақсадим Аллоҳ ризолигини қозониш эди. Тупурганингдан кейин эса сенга нисбатан ғазабим келди. Энди сени ўлдирсам, бу ишни Аллоҳнинг ризоси учун эмас, ўз нафсим учун қилган бўлиб қолардим. Шунинг учун сени ўлдирмадим, – деб жавоб бердилар ҳазрати Али (к.в.). Аллоҳнинг арслони аталмиш зот (к.в.)нинг мардлиги, асллиги қошида жаҳолат маҳв бўлди... Йигит имон келтириб, мусулмонлар сафига қўшилди.
СаМоДаГи ЮлДуЗлАрИм
:Муслимахон Муслимахон
Ҳазрати Али (к.
в.) жанг асносида душман жангчиларидан бирини ерга йиқитиб, ўлдирмоқчи бўлиб турганларида, йигит у зот (к.в.)нинг юзларига тупурди.
Ҳазрати Али (к.в.) дарҳол душмандан қўлларини тортиб, қиличларини туширдилар ва:
– Сени ўлдиришдан воз кечдим, кетавер, озодсан, – дедилар.
Йигит бу ҳолдан шошиб қолди, ҳайрон бўлиб сўради:
– Имконинг бўла туриб мени нима учун ўлдирмадинг? Сени бундан нима қайтарди?
– То сен юзимга тупурмагунингча жанг қилишдан, сени ўлдиришдан мақсадим Аллоҳ ризолигини қозониш эди. Тупурганингдан кейин эса сенга нисбатан ғазабим келди. Энди сени ўлдирсам, бу ишни Аллоҳнинг ризоси учун эмас, ўз нафсим учун қилган бўлиб қолардим. Шунинг учун сени ўлдирмадим, – деб жавоб бердилар ҳазрати Али (к.в.).
Аллоҳнинг арслони аталмиш зот (к.в.)нинг мардлиги, асллиги қошида жаҳолат маҳв бўлди...
Йигит имон келтириб, мусулмонлар сафига қўшилди.