Агар менга бу воқеани ўз бошидан кечирган одам сўзлаб бермаганида, кимдир тўқиган афсона деган бўлар эдим.
Сизларга ҳам айтиб ўтирмасдим. Мана, ўша воқеа, эшитинг: — «Мен асли Мадинаи Мунаввара шаҳридан бўламан. Уйланганман, фарзандларим бор, ёшим ўттиз еттида. Бир пайтлар ҳаром ишларга муккасидан кетган одам эдим. Баъзи-баъзида одамлар кўзи учун жамоат намозларига бориб турар эдим. Кўп куним хулқи ёмон дўстларим билан бирга шайтонга эргашиб ўтар эди. Менинг етти ёшли Марвон исмли кар ва соқов ўғлим бор. Лекин ўғлим мўмина онаси кўксидан имон сутини эмиб катта бўлган. Бир куни кечқурун ўғлим билан уйда эдим. Одатдагидек, ичимда бир нарса кўчага тортқилаяпти. Масжидда шом намози адо қилиб бўлинди. Шу пайт ўғлим Марвон менга гапира кетди (биз ўзаро тушунарли бўлган имо-ишоралар билан сўзлашар эдик): —«Отажон, нима учун намоз ўқимайсиз? Қўлини кўтариб: — «Аллоҳ сизни кўриб турибдику, ахир»,-деди. Ўғлим менинг баъзи мункар ишларимга ҳам гувоҳ бўлган эди. Мен унинг «сўз»ларидан таажжубландим. У эса бирдан йиғлай бошлади. Ёнимга чақириб, эркалатмоқчи бўлсам, ўзини олиб қочди. Сал фурсат ўтмай, таҳоратга киришди. Сўнг менга қараб, бир оз кутиб туринг, дегандек ишора қилди. Намоз ўқиди. Кейин бориб, Мусҳафи Шарифни олиб келди, варақламасдан тўғри келган саҳифани очди ва бармоғини ушбу оятга қўйди: — «Эй ота, ҳақиқатан, мен сизга Раҳмон томонидан азоб етиб, (дўзахда) шайтонга дўст-яқин бўлиб қолишингиздан қўрқурман» (Марям, 45, мазмуни). Кейин йиғлади. Унга қўшилиб мен ҳам йиғлаб юбордим. Ўғлим кўз ёшларимни артди. Яна имо-ишоралар билан менга гапира бошлади: — «Отажон! Тупроққа кўмилмасдан ва аламли азобга дучор бўлиб қолмасингиздан олдин намоз ўқинг...» Аллоҳга қасамки, шундай қаттиқ қўрқув ва даҳшат ила сакраб ўрнимдан туриб, уйдаги ҳамма чироқларни ёқа бошладим. Ўғлим менинг ортимдан хонама-хона юриб, менга ачиниш назари билан боқар эди. Олдимга келиб: — «Ота, чироқларни қўятуринг. Юринг, катта масжидга борамиз»,-деди. У Масжиди Набавийни назарда тутарди. Мен унга: — «Балки уйимиз яқинидаги масжидга чиқармиз»,-дедим. Марвон айтганида туриб олди. Уни олиб йўлга чиқдим. Қаттиқ қўрқувда эдим. У мени асло назаридан қочирмади. Вужуди кўзга айланиб, мени таъқиб этмоқда эди. Равзаи Шарифга кирдик. Масжид одамлар билан тўла. Хуфтон намози адо этилмоқда. Имом намозда Аллоҳ таолонинг ушбу оятини тиловат қиларди: — «Эй имон келтирганлар! Шайтоннинг изларига эргашмангиз ва кимки шайтон изларига эргашар экан, албатта, у фаҳш ва мункар ишларга буюради. Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаса эди, сизларнинг ҳеч бирингиз ҳеч қачон покланмаган бўлардингиз» (Нур, 21, мазмуни). Ўзимни тўхтатолмай, яна йиғладим. Марвон ҳам менга қараб йиғлар эди. Намоздан сўнг у чўнтагидан рўмолчасини олиб, кўзёшларимни артиб қўйди. Ота-ўғил масжидда бир соатча ўтириб қолдик. Тинимсиз йиғлаётганимни кўрган ўғлим хавотирга тушиб: — «Етар, отажон... Қўрқманг...»-деди. Уйга қайтдик. Бу кеча мен учун энг ажойиб кеча эди. Чунки мен қайтадан дунёга келгандек эдим. Хотиним, болаларим қошимга келдилар. Марвон туриб: — «Отам Масжиди Набавийда намоз ўқидилар»,-деди. Хотиним ўзида йўқ хурсанд бўлиб кетди. Мен унга Марвон билан орамизда содир бўлган воқеани сўзлаб бердим ва ундан: – Сен унга Қуръондаги ўша оят битилган саҳифани очишни ўргатиб, тайинлаб қўйганмидинг?-дея сўрадим. Хотиним Қуръонни тўла ёд олган, тақводор аёл эди. У Аллоҳ номи ила уч бора қасам ичиб, бундай қилмаганини айтди. Сўнгра: – Ушбу ҳидоят учун Аллоҳга ҳамд айтинг,-деди. Бу онлар ҳаётимдаги энг ҳузурбахш онлар эди. Энди эса, Аллоҳга ҳамд бўлсинки, ҳар куни жамоат намозида ҳозирман. Эски «дўст»ларимдан буткул алоқани узганман. Мен ниҳоят имон лаззатини тотдим. Хотинимга меҳр-муҳаббатим ортди. Болаларимни жондан азиз кўраман, айниқса, соқов ўғлим Марвонни...»
СаМоДаГи ЮлДуЗлАрИм
:Муслимахон Муслимахон
Агар менга бу воқеани ўз бошидан кечирган одам сўзлаб бермаганида, кимдир тўқиган афсона деган бўлар эдим.
Сизларга ҳам айтиб ўтирмасдим.
Мана, ўша воқеа, эшитинг:
— «Мен асли Мадинаи Мунаввара шаҳридан бўламан. Уйланганман, фарзандларим бор, ёшим ўттиз еттида. Бир пайтлар ҳаром ишларга муккасидан кетган одам эдим. Баъзи-баъзида одамлар кўзи учун жамоат намозларига бориб турар эдим. Кўп куним хулқи ёмон дўстларим билан бирга шайтонга эргашиб ўтар эди. Менинг етти ёшли Марвон исмли кар ва соқов ўғлим бор. Лекин ўғлим мўмина онаси кўксидан имон сутини эмиб катта бўлган.
Бир куни кечқурун ўғлим билан уйда эдим. Одатдагидек, ичимда бир нарса кўчага тортқилаяпти. Масжидда шом намози адо қилиб бўлинди. Шу пайт ўғлим Марвон менга гапира кетди (биз ўзаро тушунарли бўлган имо-ишоралар билан сўзлашар эдик):
—«Отажон, нима учун намоз ўқимайсиз?
Қўлини кўтариб:
— «Аллоҳ сизни кўриб турибдику, ахир»,-деди. Ўғлим менинг баъзи мункар ишларимга ҳам гувоҳ бўлган эди. Мен унинг «сўз»ларидан таажжубландим. У эса бирдан йиғлай бошлади. Ёнимга чақириб, эркалатмоқчи бўлсам, ўзини олиб қочди. Сал фурсат ўтмай, таҳоратга киришди. Сўнг менга қараб, бир оз кутиб туринг, дегандек ишора қилди. Намоз ўқиди. Кейин бориб, Мусҳафи Шарифни олиб келди, варақламасдан тўғри келган саҳифани очди ва бармоғини ушбу оятга қўйди:
— «Эй ота, ҳақиқатан, мен сизга Раҳмон томонидан азоб етиб, (дўзахда) шайтонга дўст-яқин бўлиб қолишингиздан қўрқурман»
(Марям, 45, мазмуни).
Кейин йиғлади. Унга қўшилиб мен ҳам йиғлаб юбордим. Ўғлим кўз ёшларимни артди.
Яна имо-ишоралар билан менга гапира бошлади:
— «Отажон! Тупроққа кўмилмасдан ва аламли азобга дучор бўлиб қолмасингиздан олдин намоз ўқинг...»
Аллоҳга қасамки, шундай қаттиқ қўрқув ва даҳшат ила сакраб ўрнимдан туриб, уйдаги ҳамма чироқларни ёқа бошладим. Ўғлим менинг ортимдан хонама-хона юриб, менга ачиниш назари билан боқар эди.
Олдимга келиб:
— «Ота, чироқларни қўятуринг. Юринг, катта масжидга борамиз»,-деди.
У Масжиди Набавийни назарда тутарди.
Мен унга:
— «Балки уйимиз яқинидаги масжидга чиқармиз»,-дедим.
Марвон айтганида туриб олди. Уни олиб йўлга чиқдим. Қаттиқ қўрқувда эдим. У мени асло назаридан қочирмади. Вужуди кўзга айланиб, мени таъқиб этмоқда эди.
Равзаи Шарифга кирдик. Масжид одамлар билан тўла. Хуфтон намози адо этилмоқда. Имом намозда Аллоҳ таолонинг ушбу оятини тиловат қиларди:
— «Эй имон келтирганлар! Шайтоннинг изларига эргашмангиз ва кимки шайтон изларига эргашар экан, албатта, у фаҳш ва мункар ишларга буюради. Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаса эди, сизларнинг ҳеч бирингиз ҳеч қачон покланмаган бўлардингиз» (Нур, 21, мазмуни).
Ўзимни тўхтатолмай, яна йиғладим. Марвон ҳам менга қараб йиғлар эди. Намоздан сўнг у чўнтагидан рўмолчасини олиб, кўзёшларимни артиб қўйди. Ота-ўғил масжидда бир соатча ўтириб қолдик. Тинимсиз йиғлаётганимни кўрган ўғлим хавотирга тушиб:
— «Етар, отажон... Қўрқманг...»-деди.
Уйга қайтдик. Бу кеча мен учун энг ажойиб кеча эди. Чунки мен қайтадан дунёга келгандек эдим. Хотиним, болаларим қошимга келдилар. Марвон туриб:
— «Отам Масжиди Набавийда намоз ўқидилар»,-деди.
Хотиним ўзида йўқ хурсанд бўлиб кетди. Мен унга Марвон билан орамизда содир бўлган воқеани сўзлаб бердим ва ундан:
– Сен унга Қуръондаги ўша оят битилган саҳифани очишни ўргатиб, тайинлаб қўйганмидинг?-дея сўрадим.
Хотиним Қуръонни тўла ёд олган, тақводор аёл эди. У Аллоҳ номи ила уч бора қасам ичиб, бундай қилмаганини айтди.
Сўнгра:
– Ушбу ҳидоят учун Аллоҳга ҳамд айтинг,-деди.
Бу онлар ҳаётимдаги энг ҳузурбахш онлар эди. Энди эса, Аллоҳга ҳамд бўлсинки, ҳар куни жамоат намозида ҳозирман. Эски «дўст»ларимдан буткул алоқани узганман.
Мен ниҳоят имон лаззатини тотдим. Хотинимга меҳр-муҳаббатим ортди. Болаларимни жондан азиз кўраман, айниқса, соқов ўғлим Марвонни...»