Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло имон келтирган, Ўзининг амрларига итоатда бўлиб, қайтарган нарсаларидан сақланиб, парҳез қилган инсонлар ҳақида бундай марҳамат қилади: — «Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлинг, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур». (Раъд, 28). Қуръони каримнинг ўн учта сураси ўн олтита оятида зикрга буюрилган. Аҳзоб сурасининг 35-ояти каримаси «Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр қилувчи аёллар – улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни, жаннат)ни тайёрлаб қўйгандир» тафсирида уламолар турли фикрлар билдиришган. Яъни, «Аллоҳни кўп зикр қилувчилар» деб кимларни айтилади? Саид ибн Жубайрнинг сўзларига кўра, ҳар бир киши бирор амални бажаришда Аллоҳга итоат, Унинг розилигини топиш ниятида бўлар экан, у одам зокирдир. Абу Саид Худрий ривоят қилади. Пайғамбаримиз дедилар: — «Эркак киши ярим тунда ўз аёлини уйқудан уйғотса, икковлари ҳам икки ракат намозни ўқисалар, улар «Аллоҳни кўп зикр этувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр этувчи аёллар» қаторига ёзилади. (Имом Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа ривояти). Имом Абул Ҳасан Воҳидий Ибн Аббосдан эшитиб, айтган фикрларича, улар беш вақт намоздан кейин ҳам, эрталаб ҳам, кечқурун ҳам, ётган жойларида ҳам, уйқудан уйғонган вақтларида ҳам, уйларидан кетаётган ва қайтиб келаётган вақтларида ҳам Аллоҳни зикр этувчилардир. Мужоҳид айтади: — «Тик турганида ҳам, ўтирганида ҳам, ётганида ҳам Аллоҳнинг зикрида бўлмаган эркаклар ва аёллар «Аллоҳни кўп зикр этувчилар»дан бўлмайдилар». Ато ибн Рабоҳ айтади: — «Беш вақт намознинг ҳақларини мукаммал адо этган кишилар «Аллоҳни кўп зикр этувчилар»дан саналади». (Имом Нававий. «Ал-Азкор», 10-бет). Зикр туфайли банда учта марҳаматга эга бўлади: 1. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Ўзини ёд этган (зикр қилган) банданигина ёд этади: «Мени зикр этинглар, мен ҳам сизларни зикр этаман». (Бақара, 152). 2. Аллоҳ зикрини кўп қилган киши бутун ҳаётида, ҳатто уйқусида ҳам ибодат билан машғул бўлган ҳисобланади: «Мен инсонлар ва жинларни фақат менга ибодат қилишлари учун яратдим». (Зориёт, 56). 3. Аллоҳни кўп зикр қилган киши ҳар қандай қийинчилик ва машаққатдан нажот топади: — «Бас, агар у (Юнус) Аллоҳга доимо тасбеҳ айтувчилардан бўлмаганида, албатта, у балиқ қорнида қиёматгача қолиб кетган бўлур эди» (Соффот, 143–144).
СаМоДаГи ЮлДуЗлАрИм
:Муслимахон Муслимахон
АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ БИЛАН ҚАЛБЛАР ОРОМ ОЛУР...
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло имон келтирган, Ўзининг амрларига итоатда бўлиб, қайтарган нарсаларидан сақланиб, парҳез қилган инсонлар ҳақида бундай марҳамат қилади:
— «Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлинг, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур».
(Раъд, 28).
Қуръони каримнинг ўн учта сураси ўн олтита оятида зикрга буюрилган.
Аҳзоб сурасининг 35-ояти каримаси «Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр қилувчи аёллар – улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни, жаннат)ни тайёрлаб қўйгандир» тафсирида уламолар турли фикрлар билдиришган. Яъни, «Аллоҳни кўп зикр қилувчилар» деб кимларни айтилади?
Саид ибн Жубайрнинг сўзларига кўра, ҳар бир киши бирор амални бажаришда Аллоҳга итоат, Унинг розилигини топиш ниятида бўлар экан, у одам зокирдир.
Абу Саид Худрий ривоят қилади.
Пайғамбаримиз дедилар:
— «Эркак киши ярим тунда ўз аёлини уйқудан уйғотса, икковлари ҳам икки ракат намозни ўқисалар, улар «Аллоҳни кўп зикр этувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр этувчи аёллар» қаторига ёзилади.
(Имом Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа ривояти).
Имом Абул Ҳасан Воҳидий Ибн Аббосдан эшитиб, айтган фикрларича, улар беш вақт намоздан кейин ҳам, эрталаб ҳам, кечқурун ҳам, ётган жойларида ҳам, уйқудан уйғонган вақтларида ҳам, уйларидан кетаётган ва қайтиб келаётган вақтларида ҳам Аллоҳни зикр этувчилардир.
Мужоҳид айтади:
— «Тик турганида ҳам, ўтирганида ҳам, ётганида ҳам Аллоҳнинг зикрида бўлмаган эркаклар ва аёллар «Аллоҳни кўп зикр этувчилар»дан бўлмайдилар».
Ато ибн Рабоҳ айтади:
— «Беш вақт намознинг ҳақларини мукаммал адо этган кишилар «Аллоҳни кўп зикр этувчилар»дан саналади».
(Имом Нававий. «Ал-Азкор», 10-бет).
Зикр туфайли банда учта марҳаматга эга бўлади:
1. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Ўзини ёд этган (зикр қилган) банданигина ёд этади:
«Мени зикр этинглар, мен ҳам сизларни зикр этаман».
(Бақара, 152).
2. Аллоҳ зикрини кўп қилган киши бутун ҳаётида, ҳатто уйқусида ҳам ибодат билан машғул бўлган ҳисобланади:
«Мен инсонлар ва жинларни фақат менга ибодат қилишлари учун яратдим».
(Зориёт, 56).
3. Аллоҳни кўп зикр қилган киши ҳар қандай қийинчилик ва машаққатдан нажот топади:
— «Бас, агар у (Юнус) Аллоҳга доимо тасбеҳ айтувчилардан бўлмаганида, албатта, у балиқ қорнида қиёматгача қолиб кетган бўлур эди»
(Соффот, 143–144).