Ўғлининг қотилига мусулмонинг айтган ажойиб сўзлари.

Мусулмон ота маҳкама жавоб бераётган ўғлининг қотилига мислсиз раҳм шафқат кўрсатди. Кентукки штатида истиқомат қиладиган Трей Релфорд пицца ташувчи 22 ёшли Салоҳиддин Житмудни вахшийларча ўлдиргани учун 31 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Жиноят содир бўлган кечада ёш мусулмон йигит охирги буюртмани элтиб бериб уйга қайтмоқчи бўлиб турганида хужумга учрайди. Аламзада ота махкамада ўғлининг қотилига шундай сўзлар билан мурожаат қилди:
«Ислом бизга шуни ўргатадики, раҳм килган раҳм топади. Сени йўлдан уриб бу жирканч жиноятни амалга оширишга гижгижлаган шайтондан ғазабланаман. Сендан хафамасман. Сени айбламайман. Мўминлар Аллоҳнинг битган қадаридан рози бўлмоқлари даркор»
деб соч соқоли оқарган оқ дўппи кийган отахон кўзи тўла ёш бўлиб турган айбланувчини бағрига босди.

Комментарии

Комментариев нет.