Пулни банкдан оладию, бозорга югуради.

Ҳудди миллионердек расход қилади.
Жуда кўп бу холатни кўрганимиз учун айтяпман.
Аслида эри ўша четда зор бўлиб яхши овқатланмаслигини калласига сиғдирмайди хотинлар.
Четдаги эрининг пулини саранжом қилиб йиққан, йиғиб~йиғиб дўконлару, участкалар қилиб, зўр бўлиб кетган оилаларни ҳам биламан.
Ҳамма гап хотиннинг фаросатида.
Хурматли аёлллар!
Орқа -олдингизга қарамай тўйлар қилаётгангизда, керак-керакмас урфу -одатларни ўйлаб топаётганингизда, сават -саватли маросимларни ташкил қилиб, ялтир-юлтирли сарпо-суруқларни тахлаётгангизда шу бемаъни орзу ҳавасларингиз йўлида кимларни қурбон қилаётганингизни асло унутманг!
Балки турмуш ўртоғингиз, балки ўғлингиз бир кунда ўтиб кетадиган аллақандай маросимлар учун қаҳратон совуқда изиллаб меҳнат қилаётгандир.
Кимладандир орқада қолмай, ҳаммаси рисоладагидай бўлсин деб ўз яқинингизни бедаво дардларга чилинтираётганингиз хақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
18-декабрь - Халқаро мигрантлар куни. .

Пулни банкдан оладию,  бозорга югуради. - 983041252249

Комментарии

  • 23 дек 2024 07:50
    Мусофир юртда юрган Мусофир бандалари ни аллохимни узи асрасин шу катордан якинларимниям аллохим уз панохида асрасин оилалари багрига сог саломат етиб келишсин
  • 25 дек 2024 21:41
    Хайрли кеч! Мусофир халкимизни Оллохим узи панохида асрасин! Юкоридаги статусни укиб мен хам шу езилган сузларга кушиламан. Мен мусофирликда ярим умрим утаетганига ачинаман. Оиламдан ота онамдан узокда . Айтишлари мумкин зарурми сенга? Биров сени мажбурладими? Йук, шароит узимиздаги болар болмас урф одатлар, одамлар гапиради деган гаплар бизни узлигимиздан узоклаштирип куйган. Хохлаймизми йукми уша окимга окиб яшашга мажбур боларканмиз. Шунинг учун биз бой халк эмасмиз. Йиллаб топганимизи бориб бир кунда туй марака хужакурсин уй жой килиб охири согликка келганда оксаб коламиз. Нимага бизлар хам узимиз учун яхши еб яхши таьлим олишга уша ишлаган маблагимизи оиламизга сарфлашни урганамиз?!"одамлар гапиради" деган иллатдан кутуламиз?!
  • 26 дек 2024 09:23
    Хайрли кун сизга... Агар бахтли ҳаёт кечираман десангиз одамларни гапи бн эмас уз бошингиз ва уз қарорларингиз бн иш тутинг... Умримиз бир жойга бориб қолсада одамлар недейди деб умр гузаронлик қилиб келаяпмиз... Бундай боришда улим чоғида қатиқ пушаймон буламиз фойда йуқ..
  • 27 дек 2024 12:59
    Хайрли болсин! Мен бахтсизман демокчимасдим. Худога шукр ! Хаетдан нолисам гунох болади. Мен узбек халкимиз шу орада узим сиз хам ва узимиздаги мухит хакида фикр билдирдим
  • 27 дек 2024 13:08
    Четдан мен хам бировга шундай дердимда, уша одамлар узимизи энг якин инсонларимизку. Хохлаймизми йукми эшитамиз