~ Салом..!

Илтимос, гўшакни қўйманг..!
_ Сенга нима керак..? Мени вақтим йўқ тезроқ гапир..!
~ Мен бугун докторга бордим...
_ Хўш.. Нима деди улар сенга..?
~ Тўрт ойлик ҳомилам борлиги тасдиқланди
_ Мендан нима хоҳлайсан.. Менга бош оғриқ керак эмас, Олдириб ташла..!
~ Аборт учун кеч дейишди...
_ Унут, мени рақамимни..!
~ Қандай унутаман..? Алло, алло..!
_ Абонент находится вне......
Орадан уч ой ўтди...
_ Салом чақалоқ..!
~ Салом, сиз кимсиз..?
_ Мен сени ҳимоя қиладиган фариштангман
~ Мени кимдан ҳимоя қиласиз..? Мен бу ердаман, ҳеч қаёққа кетолмайман.
_ Сен жуда кулгулисан. Бу ерда қийланмаяпсанми..?
~ Мен яхшиман..! Лекин онам нимагадир ҳар куни йиғлайдилар.
_ Сен ҳавотир олма, катталарни хар доим нимадандир кўнгли тўлмайди. Сен ухла, куч йиғишинг керак, у сенга ҳали керак бўлади
~ Сиз онамни кўрдингизми..? У қанақа..?
_ Албатта кўрдим, ахир мен доим сен биланман..! У жуда чиройли ва ёш..!
Яна уч ой ўтди...
~ Фаришта шу ердамисиз...?
_ Албатта
~ Негадир бугун онам қийланяпти, куни билан йиғлади, ўзи билан ўзи гаплашиб чиқди...
_ Эътибор берма. Ёруғ оламни кўришга тайёрмисан..?
~ Тайёрман, аммо жуда қўрқяпман. Онам мени кўриб хафа бўлсачи...?
_ У хурсанд бўлади.. Сендай чақалоқни ёмон кўриб бўларканми..?
~Фаришта у ер қанақа, қоронғуми..?
_ Хозир бу ерда қиш. Атроф оппооок. Якинда ўзинг кўрасан.
~ Фаришта мен кўришга тайёрман...
_ Бўлақол, миттивой.. Мен кутяпман…
... Чақалоқ дунёга келди...
... Орадан бир кун ўтиб, уни тунда шаҳар чеккасига олиб борди..
_ Ўғлим сен мендан ҳафа бўлма... Хозир замон оғир. Мен эса ёлғизман... Сен билан қаерга ҳам борардим..?! Мени бутун ҳаётим олдинда...
Сенга эса барибир, ухлайсан бўлди....
~ Фаришта онам қаерга кетди...?
_ Билмиман, ҳавотир олма, у хозир келади...
~ Фаришта нимага овозинг бунақа..? Йиғлаяпсанми..? Фаришта онамни чақир, совқотиб кетяпман...
_ Йўқ мен йиғламаяпман. Ҳозир уни чақириб келаман.. Сен эса уҳлаб қолма.. Овозинг борича йиғла.. Йиғлаа..!
~Йўқ мен йиғламайман, онам менга ухлашинг керак деди...
... Бу орада, яқинрокдаги бир уйда эр хотин тортишишарди....
_ Мен сени тушунмаяпман, қаёққа кетяпсан..? Кўча қоронғу бўлса.. Азизам тирноққа зор фақат биз эмасмиз, минглаб инсонлар шундай... Улар ҳам яшашяпти.
~ Мен сиздан ўтинаман, юринг ташқарига чиқайлик...
_ Қаёққа..?
~ Билмадим, лекин қаергадир боришим кераклигини ҳис қиляпман... Илтимос юринг, борайлик
_ Хўп..фақат охирги марта.. Эшитяпсанми, бошқа бунча кеч кўчага чиқмаймиз...
... Жуфтлик уйдан чиқишди.. Олдинда аёл тез тез юриб борарди...
_ Азизам қаерга бунчалик шошяпсан..?
~ Сиз ишонмайсиз, мени кимдир чақиряпти, шу томонга қўлимдан тортгандай бўляпти...
_ Сен мени қўрқитяпсан. Эртага сени докторинг билан гаплашаман...
~ Жим... Эшитяпсизми, кимдир йиғлаяпти..?
_ Ха, бу томондан, бола овози эшитиляпти..!
_ Болажон қаттиқрок йиғла..! Онанг адашиб қолди, лекин сени топади..!
~ Фаришта, қаерга кетиб қолдинг..? Мен сени чақирдим... Мен қаттиқ совқотяпман...
_ Мен онангни ёнига бордим.. У яқинлашиб қолди...
~ Эй Худойим... Бу чақалоқку... У музлаб қолибди.. Азизим тезроқ уйга борайлик.. Аллоҳ бизга фарзанд берди...
~ Фариштам мени, онамни овози ўзгарибди..
___ Болажон, кўниккин, бу ҲАҚИҚИЙ ОНАНГ.
#Qalbim...🥀🥀🥀

Комментарии

  • 3 янв 03:18
    Астагфируллох кайси юрак кайси бардощ бн ешгина норасида гудакни кучага ташлаб кетади искирт ифлослар ! Худо шунака кизу аелларни жазосини берсин ! Укиб кузимга еш келди