Куп терлаш сабаблари.
Сураган эдингиз.
Терлаш сабаблари:
* гормонал мувозанатнинг бузилиши;
*қаттиқ асабийлашиш, стресс, ҳаяжон, хавотир;
* оғир жисмоний машқлар, мушаклар зўриқиши;
* нотўғри тери парвариши;
* нотўғри овқатланиш (алкоголь, ёғли ва аччиқ овқатлар истеъмол қилиш);
* юқумли, эндокрин касалликлари, зарарли шишлар ва марказий нерв системасининг ҳар қандай патологияси;
* қандли диабет, томирларнинг варикоз кенгайиши;
* қалқонсимон без касалликлари.
Кўп терлаш тиббиётда гипергидроз дейилади.
Агар сизда терлаш ҳаддан ортиқ кузатилса, шифокор кўригидан ўтинг!
Бу айрим касалликлар белгиси бўлиши мумкин.
Дарвоқе, ҳозирда гипергидроз дерматология клиникаларида замонавий муолажалар ёрдамида даволанмоқда.
Албатта, амал қилинг!
Терлашнинг олдини олишда энг яхши восита терини тоза сақлашдир.
Аввало, танангизни тоза тутинг, гигиена қоидаларига риоя этинг.
Қўлтиқ остини тез-тез ювиб, қуритинг.
Дорихоналарда сотиладиган махсус даволовчи антиперспирантлардан фойдаланинг.
Кийим танлаётганда ҳаво ўтказадиган, табиий матодан ишланганига эътибор қилинг.
Синтетик ва шунга ўхшаш нотабиий матолардан тикилган либослар сиздаги муаммони янада кучайтиради.
Таомномангиздан шўр, аччиқ, қовурилган егуликлар, қора чой, қаҳва, алкоголь сингари ичимликларни чиқариб ташланг.
Танангизга ёпишиб турадиган либосларни киймаганингиз маъқул.
Кун давомида кўпроқ сув ичиб туринг!
Албатта, кунига бир марта бўлса ҳам танангиздаги терлайдиган соҳаларни илиқ сувда чайинг.
Ўзингиз билан нам салфеткалар олиб юринг.
Яна бир сабаб — ортиқча вазн
Вазни оғир кишилар озғин одамларга қараганда бу муаммодан кўпроқ азият чекишади.
Ортиқча вазн туфайли қон айланиши бузилиб, натижада терлаш жараёни кучаяди. Шу боис вазнингизни назорат қилинг!
Терлашга қарши воситалар
Дезодорантлар нохуш ҳид ва микробларни ўлдиради. Аммо терлаш жараёнини меъёрлаштирмайди. Дезодорантни тоза ва қуруқ терига сепиш лозим
Кўп терлаш тер безларининг ортиқча фаолиятидан келиб чиқади.
Бунинг сабаби бирор касаллик бўлиши мумкин: қалқонсимон без касалликлари, неврастения, қандли диабет, юқумли касалликлар.
Айрим дорилар таъсирида ҳам терлаш мумкин. Бунда тананинг ҳамма қисми терлайди.
Оёқ терлаши
Бу асосан эркакларда (баъзи аёлларда) учрайди. Оёқ терлашининг олдини олиш ва даволаш учун қуйидагиларга амал қилиш лозим:
мавсумга мос оёқ кийим кийиш, (иссиқ кунда тор, ёпиқ оёқ кийим кийишдан қочинг);
антибактериал совун билан кунига икки маҳал — эрталаб ва кечқурун ювиш;
ювилган ва қуритилган оёқнинг кафтига ва бармоқлар орасига тальк (қуруқлантирувчи кукун) сепиш;
махсус бактерия ва замбуруғларга қарши дезодорантдан фойдаланиш;
оёқ терлашига қарши махсус крем, ментол ва камфорали ёғ суртиш;
доривор ўсимликлар дамламасида ванна қилиш;
ҳар куни оёқ кийимни кийишдан олдин уни шамоллатиш;
пайпоқларни тез-тез янгилаш;
ёз кунида кўпроқ оёқ яланг юриш.
Тузли муолажа
Икки стакан қайнаган сувга икки чой қошиқ туз солиб, аралаштирасиз. Бироз совигач, оёқларингизни ювасиз. Устидан совуқ сув билан чаясиз.
Содали
муолажа
Оёқларингизни содали сувда 10 дақиқа ушлаб, кейин кир совунда яхшилаб ювасиз ва қуритасиз. Бу муолажани кунига икки-уч маҳал бир ҳафтача қўлласангиз, муаммони бартараф этишга эришасиз.
Эсингизда бўлсин!
Тўпиқ териси касалликлари, хусусан, замбуруғда оёқ бармоқлари ораси ёрилиб, қуруқшайди, қичишади ва териси кўчади.
Оёқ терлаб, бадбўй ҳид тарқатади. Агар касаллик вақтида даволанмаса, у микробли экземага айланиши ва бутун тана бўйлаб ёйилиши мумкин.
Шунингдек, агар оёғингиз терлаб, ҳидланса…
Кун ора пойабзални алмаштириб кийишга ҳаракат қилинг. Бу оёқ кийими ичидаги намликнинг қуриши ва ҳавосининг алмашишига имкон яратади.
Баъзилар душ қабул қилиб, айнан оёқни тозалаб, бармоқларининг ораси ва таги билан совунлаб ювишга ҳафсала қилишмайди. Бу эса касаллик келтириб чиқаради.
Дезодорант, антиперспирант, гел ва шунга ўхшаш воситалардан ётишдан олдин фойдаланган маъқул. Ушбу воситаларни фақатгина тоза оёққа қўллаш керак, акс ҳолда, бадбўй ҳид янада кучайиб кетиши мумкин..
Формалин, спирт ва уротропин аралашмасига пахта шимдириб, кунига бир маротаба суртилади. Қўлтиқ остига суртиш учун бу эритмага икки баравар сув қўшилади.
Кир совун
Терлашни бартараф этишда фойда берадиган энг осон ва хавфсиз йўл.
Қўлланилиши: ишлатилмаган, янги кир совуннинг бир бўлагини илиқ сувда намлаб, қўлтиқ остини ишқаланг ва шундай қолдиринг!
Мойчечакли
дамлама
5 ош қошиқ мойчечак 2 литр қайнаган сувда дамланади. Бир соатдан сўнг унга 2 чой қошиқ сода солинади. Ушбу дамлама билан муаммоли соҳа бир кунда 7-8 марта артиб турилса, кучли терлаш сезиларли даражада камаяди.
Теймуров
пастаси
Жуда таъсирли, ишончли восита. Қўлланиши: 7 кун давомида қўлтиқ остига суртилади. Уни суртишдан олдин қўлтиқ ости совунда яхшилаб ювилади.
Эрталаб туриб ювилади. Фақат ётишдан олдин суртилади.
Болалар упаси ҳам мазкур муаммони самарали равишда ҳал этиши мумкин...
Аввалдан греклар ва яхудийлар бу усулдан жуда кенг фойдаланишган.
Дорихоналардан аччиқ тош кукунини бемалол харид қилишингиз мумкин.
Фойдаланиш усули эса жуда оддий.
Аччиқ тош кукуни кечқурун ётишдан аввал, қўлтиқ ости ювиб бўлингандан сўнг сурилади ва эрталаб ювиб ташланади.
Агар сизда Аччиқ тош кукунини ун каби майдалаш имкони бўлса, шу ҳолда кўчага чиқишдан аввал суртишингиз ва кун мобайнида тердан холи бўлишингиз мумкин.
Тиббий спирт- умуман спирт, ҳар хил зараркунандаларни ўлдиришда қулай восита.
Пахта орқали тиббий спирт билан оёқ ёки қўлтиқ остихидланиш қисмини артасиз, жараённинг доимийлиги касалликни енгишга ёрдам беради.
Олма уксуси – Икки чой қошиқ олма уксусига уч қошиқ совуқ сув аралаштрасиз ва терингизни муаммоли қисмига суртасиз.
Бу аралашмадан соч тўкилишини олдини олишда ҳам фойдаланиш мумкин.
Истеъмол содаси ва мойчечак – 1 литр Мойчечак қайнатмасига икки ош қошиқда сода солиниб арашалирилади.
Бу қоришмани хар икки соатда терининг муммоли жойга суртилади.
Оёқ учун эса ванна қабул қилинади.
Эман дарахти илдизи. 1 литр сувга 50 г эман илдизи солиниб ярим соат қайнатилади.
Тайёр қоришма қўлтиққа суртилади.Оёқ учун эса ванна қабул қлинади.
Даволаниш натижаси эса 1 ойда ўз таъсирини кўрсатади.
Лимон суви – Бразилиялик аёллар, Лимон суви орқали терланиш ва хидланишдан сақланадилар фақат бир жихати ноқулайлик туғдиради, терига кийим иплари ёпишиб қолиши ғашингизга тегади.
Ош тузи ва истеъмол содаси қоришмаси – бу хам терланиш ва хидланиш олдини олади, аммо меъёрдан ортиқ суртиш тери аллергиясни келтириб чиқариш эҳтимоли мавжуд.
Sizga ham aka etiboriz uchun.