Комментарии
- 29 янв 2017 20:37Миомага маслаҳат бериб булмайди. Уни фақат даволаш керак. Маслаҳат керак булган бошқа дардли беморларга маслаҳат бериб ётибман шундоқ ҳам
- 29 янв 2017 20:56Генекологик касалликлар кӯпинча ҳиссий мувозанат бузулишидан аёллардаги қизғаниш рашк ҳижрон каби ҳолатларда жуда эмоционалний бӯлиб кетишдан ва айни шу ҳиссий ӯзгариш пайти имунитет заиф ҳолда булса бу касалликлар дарров ривожланиш босқичига ӯтади. Бундай вазиятда нима деб маслаҳат бериш мумкин. Умуман олганда ҳар қандай касалликнинг илдизи ӯтган ҳаётдаги қилинган хато гуноҳларга бориб тақалади. Худойим ҳеч бандасига зулм қилиб йӯқ жойдан дард бермайди аксинча кӯп гуноҳларини кечириворади. Агар Худойим одамлардаги бази гуноҳларни Ӯз марҳамати билан кечивормаганда ҳозир беморларнинг аҳволи оғирроқ ҳолда бӯларди. Аллоҳга шукурки Унинг марҳамати билан ҳамма инсонда ҳозир касалликлар анча енгилроқ аслига қараганда. Лекин буни купчилик билмайди
- 30 янв 2017 11:39Мавзу мукаммал ёзилган?
Хохлийдилами йукми вактини утказиб юборилган хар бир дардни сиз назарда тутган химикатларсиз даволаб булмийди - 30 янв 2017 11:59Химикатлар беморни фақат паталогик ҳолатдан олиб чиқиш учун керак. Химикатлар касалоик симтомаларини қириш билан бир қаторда организмнинг ӯз микрофлорасини ҳам қириб ташлайди. Организмнинг уша микрофлораси мураккаб биологик жараёнларда қатнашиб вужуд учун зарурий бӯлган минглаб турдаги органик бирикмаларни синтезлаб ишлаб чиқаради. Сиз айтаётган химикат ана шу биологик жараёнларни бузиб одамни бедаво касалга дучор қилади. Кейин эса касалингиз ирсий экан туғма экан бало экан баттар экан каби баҳоналар билан беморни уйига жавоб берилади. Озроқ дам олиб келинг яна бошлаймиз ҳамма ёғингизга укол улашни дейди. Чунки озроқ дам олмаса химикатлар туфайли ӯлиб қоладиган ҳолга келган булади бемор.
- 30 янв 2017 13:27Йук сиззи бу ёзганлариз шифокорни сузларимас.
Мавзу миома хакида
Саратон хакида емас.
Бу оддий мавзу давллашни боскичма боскичи хакида маьлумот
Маасалан ман миомани дориларсиз сурилиб кетиши хакида маслахат берган булардим уз тавсияларимми - 30 янв 2017 14:22Ха ман табобат таббиий билан даволашга харакат киламан миомани
Хамшираман. - 30 янв 2017 14:26Генекологик касалликларни даволаш амалиётига бир ёрдамчи керак эди менга. Сиз табий даволашга ҳаракат қилсангиз менга ёрдам беролмайсизми бу соҳада
- 31 янв 2017 17:20Рахмат!Айни керакли нарсалар ёзилибди.Аёлим 37ёшда,якинда тухумдон миомаси борлиги аникланди.2курс даволаниш курсини олди,цикл тухтаб колганди,энди жойига тушгандай.Яна кайта усиш хавфи борми?Кандай тавсиялар берасиз?Олдиндан рахмат!
- 4 фев 2017 08:51Siz rassiyada ekansiz man sizga qandoģ yordamchi bòla olaman va man ishliyman uyda ham bemorlarim bor
- 4 фев 2017 09:20Май ойида тошкентга қайтаман майли десангиз ёрдам берардингиз
- 5 июн 2023 13:09Ассалому алайкум менда 5мм бор экан хавлими хомиладор була оламанми
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Tabobat va Shifo.Bobomning ògitlari.
(САЙТДАН)
Бачадон миомасини даволаш
Миомаси бўлган ҳамма
аёлларни умумий даволашдан
бошланади: Булар
қуйидагилардан иборат;
Витамин А-200 000 ТБ, рнбий
жир (балиқ мойи) ёки аевит
капсуласини 1x3 маҳал;
даволаш 1ой давомида ёки
хайз циклининг 16-кунидан 26-
кунигача
Витамин С 0,5мг х З маҳал
ҳайзнинг иккинчи ярмида (16-
кундан 26 кунгача)
Калий йод-0,5 %-1ош
қошиқдан 3 маҳал ичилади.
ҳар ойда 7-10 кун нахррга
нонуштадан 20-50мин аввал
1/2-1/4 стакан мева
шарбатлари: олма, ўрик,
олхўри, қизил лавлаги,
картошка.
Камқонликни даволаш
(феррум-ЛЕК, глобекс, феркайл,
космофер).
Бачадон мушакларини енгил
қисқартирувчи дориларидан
тавсия қилинади (эрготал,
лаголилус экстракти)
Климактерик даврда ременс
5-10 томчидан 3
маҳаличилади, 10-30% йод
эритмасини бачадонга қорин
пастига электрофорез орқали
6-8 марта буюрилади.
Нейролептиклардан седуксен,
биопасит, нотта, валериана,
фриналон суткасига 2,5мг,
трифтазин 1-2мг
Агар яллиғланиш аломатлари
ҳам кузатилса (сурункали
сальпингоофорит ва б.)
продигиозан, пирогенал,
нурофен, ибупруфен-ТЕВА
берилади.
Пирогенал 25-50мед кунора
инъекция қилинади, ҳар гал 25
мед дан ошириб борилади то
тана ҳарорати 38 С га
кўтарилгунча, бир даволаш
курсида 10-30 марта инъекция.
Максимал миқдори ошмаслиги
керак.
Миомаси бўлган аёлларни
даволаш 4 тоифага бўлинади.
Даволаш шарт бўлмаган
аёллар; бу тоифадаги аёлларни
ҳар 3-4 ҳафтада назорат қилиб
турилади.
Жарроҳлик йўли билан
даволанадиган аёллар
Гормонал йўл билан
даволаниши лозим бўлган
аёллар
Нурлар билан даволаш зарур
бўлган аёллар
Консерватив даволаш асосан
гормонлар ёрдамида олиб
борилади.
Бачадон миомасини
консерватив даволашда
гормонал воситалардан
гестагенлар, эстроген-гестаген
воситалар, гонадолиберинлар
агонистлари ва тестостерон
ҳосилалари қўлланилади
Консерватив даволашни
бошлашдан олдин бачадон
бўшлиғини қириб гистологик-
мофологик текширилади,
сўнгра гормонлар билан
даволашни бошлаш зарур,
чунки беморларнинг ҳайз
циклини 2 даврли қилишга
эришишимиз керак. Бунинг
учун гестагенларни ҳайзнинг
иккинчи ярмида 16-кунидан
беришни бошлаймиз.
Гестагенлардан прогестерон,
дюфастон, норэтистерон,
норколют, нористерат, депо-
провера, 17-ОПКлар
ишлатилади. Гестагенлар-
эстроген гормонининг
организмга ишлаб чиқаришини
сўндиради, яъни антагонист
сифатида таъсир қилиб, миома
ўсмасини ўсишдан тўхтатади ва
бачадон эндометрийси
гиперплазиясининг олдини
олади.
Ҳомиладор бўламан деб ният
қилган 35 ёшгача бўлган
аёлларга гестогенлардан
норколютни (яъни
норэтистерон-5мг дан) 1
донадан 8-10 кун давомида
ҳайзнинг иккинчи ярмида 15-
кунидан 25-кунигача берилади
ёки дюфастон 1 таблеткадан
11 -кундан 25- кунгача
берилади.
Эстроген-гестаген воситалар
еки комбинациялашган орал
контрацептивлар репродуктив
ёшдаги беморларни
даволашда қўлланилади.
Эстроген - гестаген
препаратлар 2 хил усулда
қўлланилиши мумкин: ациклик
(узлуксиз) ва циклик (узлукли).
Циклик усулда - гормонал
воситалар кунига 1
таблеткадан ҳайзнинг 5-
кунидан 25- кунигача (овулен,
овидон, ригевидон, диане-35,
микрогинон, марвелон,
антеовин, триквилар,
тризистон, трирегол ва
бошқалар) 7 кунлик интервал
билан берилади. Ациклик
Усулда бу воситалар 3-6 ой
мобайнида кунига 1
таблеткадан берилади, бу
воситаларни пременопаузада
қўллаш ярамайди. Бу
воситаларни қўллашдан олдин
жигар ва қон ивиш системаси
фаолиятини текшириш талаб
қилинади ва албатта қарши
кўрсатмалар истисно
қилиниши шарт.
Гонадолиберинлар
агонистлари - бачадон
миомасини консерватив
даволаш учун қўлланиладиган
янги воситалар ҳисобланади.
Улар тухумдон фаолиятини
сусайтиради, яъни сунъий
гипофизэктомия чақиради.
Бачадон миомасини
даволашда гонадолиберинлар
агонистларидан золадекс,
декапептил, нафарелин,
бусерелин. Бу воситалар ҳар
куни бурунга томизилади ёки
тери остига инъекция
қилинади, ундан ташқари бу
воситаларни қорин олдига
депо инъекция қилиш ҳам
мумкин. Бу воситалар жуда тез
таъсир қилиб, миоматоз
тугунлар регрессини чақиради.
бироқ даволашни тўхтатгандан
сўнг, қисқа вақт мобайнида
ҳайз цикли тикланади, миома
қайтадан ва тез ўса бошлайди.
Гонадолиберинлар
агонистлари таъсирининг жуда
қисқалиги туфайли уларни
пременопаузада ёки
жаррохлик даволашдан олдин
қўллаш мақсадга мувофиқдир.
1. Консерватив миомэктомия-
бачадонни сақлаб қолган ҳолда
бир ёки бир неча тугунни олиб
ташлаш. Бу усул кўпинча ёш ва
туғишга хоҳиши бўлган
аёлларда қўлланилади.
Миомэктомия лапароскопия,
гистероскопия, ҳамда
лапаротомия пайтида
бажарилиши мумкин:
а) агар субмукоз миомани олиб
ташлаш учун бачадон
бўшлигига кирилса, кейинчалик
туғруқ фақат оператив йўл
билан ҳал қилинади.
б) операция вақтида ва кейин
кўп қон кетиш эҳтимоли бор;
кейинчалик бачадон ва ичак
орасида битишмалар вужудга
келиши мумкин.
в) 30% ҳолларда операциядан
кейин миоманинг қайта ўсиб
чиқиш ҳоллари кузатилган.
г) миомэктомиядан кейин
ҳомиладор бўлиш 40%
аёлларда кузатилган
д) операииядан
кейиналбаттагормоналфункцияни
ваҳайзциклини коррекциялаш
(тиклаш) лозим.
Операция ҳажми индивидуал
равишда ҳал қилинади. 35
ёшгача (40-45 ёшдаги бўлган
аёлларда) операцияни
реконструктив олиб бориш ва
тухумдонларнинг бузилган
функцияларини коррекциялаш
муҳимдир.
Менопаузадан олдин кўпинча
бачадоннинг қин усти
ампутацияси қўлланилади.
Менопаузада сўнг бачадон
экстирпацияси қўлланилади.
Бачадон бўйнида патологик
ҳолатлар топилса (эрозия,
полип, чуқур йиртилишлар,
лейкоплакия ва
эритроплакиялар, дисплазия,
эндометриоз) ҳам экстирпация
қўлланилади.
50 ёшдан ошган аёлларда
кўпинча бачадон билан бирга
тухумдонлар ҳам олиб
ташланади, шунда қайталаниш
ва рак касалликларининг
олдини олиш мумкин.
Кесарча қирқиш операциясига
кўрсатмалар
миомаси кичик чаноқ ичида
жойлашган бўлса.
катта ва кўпдан-кўп тугунли
миомаси бўлган хрмиладорлар
бўлганда.
консерватив миомэктомия
қилинган, бачадонида чандиқ
бўлган ҳомиладорлар.
миома тугуни ҳомиланинг
боши ва танасининг ўтишига
тўсқинлик қилиши мумкин
бўлган ҳолларда (16,5-40%).
Хулоса: тухумдон ўсмалари
дастлабки пайтида клиник
белгиларга эга эмас.
Уларни аниқлаш учун қизлар
йилига бир марта ва аёллар
йилига камида икки марта ҳар
олти ойда УТТ ва гинеколог
текширишидан ўтишлари
керак. Бу ҳақда аҳоли орасида
тушунтириш ишларини олиб
бориш лозим. Шундагина
тухумдон ўсмалари ўз вақтида
топилиб, хавфли бўлган
вақтида операция йўли билан
олиб ташланади ва унинг ракка
айланишига йўл қўйилмайди.
Аёллар, демак, оналар ва
қизларнинг ҳаёти сақланиб
қолинади.
#аёлларга