Комментарии
- 22 апр 2017 09:34КИРОЛИМНИ КИРОЛИЧАСИМАНЛимонут ялпизми
- 22 апр 2017 09:42ЭЛМУРОД БАЙМИРЗАЕВ+5
- 22 апр 2017 09:45КИРОЛИМНИ КИРОЛИЧАСИМАН ответила ЭЛМУРОДУ БАЙМИРЗАЕВУНима у +5
- 22 апр 2017 09:47ЭЛМУРОД БАЙМИРЗАЕВМАКТАБДА УКИГАНМИСИЗ ? АЛО БАХО ДЕГАНИ
- 22 апр 2017 09:48ЭЛМУРОД БАЙМИРЗАЕВЯЛПИЗ БОШКА НАРСА ЛИМОН УТ БОШКА УСИМЛИК КЕЛИНГ КУРСАТАМАН
- 22 апр 2017 11:06⁑☾˙❀‿❀˙☽⁑ꌩꍏꌗꀤꈤꍏ⁑☾˙❀‿❀˙☽⁑+++
- 22 апр 2017 11:58КИРОЛИМНИ КИРОЛИЧАСИМАН ответила ЭЛМУРОДУ БАЙМИРЗАЕВУКурсатинг
- 22 апр 2017 15:29♣★Jayhun★♣ ™yalpizga oxsharkan
- 22 апр 2017 17:40ЭЛМУРОД БАЙМИРЗАЕВ ответил КИРОЛИМНИ КИРОЛИЧАСИМАНКЕЛИНГ МАН ОЛИБ БОРМИЙМАНКУ ОЛДИНГИЗГА !
- 22 апр 2017 20:09Рузали Ботиров ответил КИРОЛИМНИ КИРОЛИЧАСИМАНЙук
- 23 апр 2017 04:18КИРОЛИМНИ КИРОЛИЧАСИМАН ответила ЭЛМУРОДУ БАЙМИРЗАЕВУКаерга обориш кере
- 23 апр 2017 06:38ЭЛМУРОД БАЙМИРЗАЕВобориш керек эмас!келишингиз керак ! НАМАНГАНГА
- 23 апр 2017 07:59КИРОЛИМНИ КИРОЛИЧАСИМАНКаерига адресичи
- 23 апр 2017 09:340 oooooo oooooo.
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Tabobat va Shifo.Bobomning ògitlari.
:Равшанов М
ЛИМОН УТ ХАКИДА!!!!!!!
«Лимонўт оғизни хушбўй қилади, ҳидланишини кетказади.
Юрак ўйнашини йўқотади.
Ҳазмга ёрдам беради ва ҳиқичоқда фойда қилади».
Абу Али ибн Сино
Маълумотларга қўраганда лимонўтнинг табобатда ишлатила бошланганига 2000 йилдан ошган.
Бу гиёҳни илк бор қадимги юнон файласуфи Теофраст таърифлаб берган.
Лимонўт (русчада – мелисса) лабгулдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимлик бўлиб, бўйи 60 сантиметрга етади.
Пояси ва барглари тукли.
Кўримсиз майда гуллари бир оз пушти, бинафша ёки оқ тусда бўлиб, улар тўпгулни ташкил этади.
Барглари тухумсимон, эфир мойли ялтироқ безчалар билан қопланган. Ўсимлик меваси тўрт уруғли ёнғоқчадан иборат.
Лимонўт июль-августда гуллайди, меваси июль-сентябрда етилади. Тиббиётда лимонўтнинг ер устки қисми ишлатилади.
Ушбу гиёҳ таркибида эфир мойлари, С витамини, флавоноидлар, лимон ва қаҳрабо кислоталари, минерал тузлар, А провитамини ва бошқа моддалар бор.
Лимонўтдан тайёрланган дорилар седатив (тинчлантирувчи), антидепрессив, спазмолитик, иммунитетни қўллаб-қувватловчи, антиаллергик ва антимикроб хусусиятларга эга.
Лимонўт препаратлари қуйидаги хасталикларда тавсия этилади: невроз, нейроциркулятордистония, артериальгипертензиянинг енгил тури, юрак ишемик касаллигининг енгил турлари, тахиаритмия, ўткир ва сурункали ошқозон-ичак касалликлари, дискинезия, дисбактериоз, ферментопатия, метеоризм; нафас аъзоларининг ўткир ва сурункали касалликлари, экзема, дерматит, ҳайзциклининг бузилиши, климактерикбузилишлар, ҳомиладорлик токсикози, иммунитетнинг сусайиши.
Болалар, айниқса, мактаб ёшигача бўлган кичкинтойларга қўллаш мумкин бўлган гиёҳлар сони жуда кам.
Шулардан бири лимонўтдир.
Ундан болаларда учрайдиган невроз, артериаль гипертензия, ревматизм, юрак нуқсони, сурункали гастрит, холецестит, пиелонефрит, қандли диабет ва семизликни даволашда фойдаланилади.
Метеоризм, яъни қорин дам бўлганда лимонўт оғриқ қолдирувчи восита вазифасини ўтайди.
Шунингдек, у мигрень, уйқусизлик, ҳайзнинг оғриқли келиши, тери тошмаларида тавсия этилади.
Чипқонни даволаш учун лимонўтдан компресс қилинади, милклар яллиғланганида эса қайнатмаси билан оғиз чайилади.
Абу Али ибн Сино лимонўтни юрак ишини яхшилаш учун, иштаҳа уйғотувчи ҳамда овқат ҳазм бўлишини тезлаштирувчи омил сифатида тавсия этган.
Шарқ халқлари табобатида лимонўт асабни тинчлантирувчи, камқонликда дармон бағишловчи манба сифатида фойдаланилади.
Лимонўтнинг бундай номланиши бежизга эмас, ундан ёқимли лимон ҳиди келиб туради.
Янги ёки қуритилган лимонўт барглари кўпгина таомларга қўшилади. Шунингдек, уй шароитида помидор ва бодрингдан консерва тайёрлашда ҳам лимонўтдан фойдаланиш мумкин.
ДИҚҚАТ!
Лимонўтни артериаль гипотензияда ишлатиш тавсия этилмайди. Ўсимлик кучсиз токсик таъсирга эга.
Лимонўтли муолажалар
— Ҳайз цикли бузилганда 15 г лимонўт 1 стакан қайноқ сувга солинади ва 1 соат дамлаб қўйилади (бирор нарсага ўраган ҳолда). Сузиб, кунига 3-4 маҳал ичилади.
— Ошқозон ва ичаклардаги оғриқни даволаш учун 4 ош қошиқ лимонўт устига 1 стакан қайнаган сув қуйилади ва термосда 4 соат дамланади. Кунига 4-5 маҳал овқатланишдан олдин 1 ош қошиқдан ичилади.
— Қорин дам бўлганда лимонўт дамлаб ичилса, 5-10 дақиқадан кейин натижаси билинади. Шунингдек, бундай дамлама ҳиқичоқни ҳам тўхтатади.
— Чипқон (компресс учун) ва милклар яллиғланганда (оғизни чайқаш учун): 2 ош қошиқ лимонўт майдалаб, устидан 2 стакан қайноқ сув қуйилади ва 1 соат дамлаб қўйилади. Сўнг сузиб олинади.
— Камқонликда, юрак касалликларида тинчлантирувчи восита сифатида: 1 ош қошиқ майдаланган лимонўт устидан 2,5 стакан қайнаган сув қуйилади ва ўраган ҳолда ярим соат дамланади.
Сузиб, кунига 3-4 маҳал ярим стакандан ичилади.
— Бош оғриғи ва мигренда 4 чой қошиқ майдаланган лимонўт 1 стакан қайноқ сувда 1 соат дамланади.
Сузиб, кунига 3 маҳал, овқатланишдан ярим соат олдин ярим стакандан ичилади.
Аритмия, гипертония, атеросклероз ва юрак ишемик касаллигида ҳам худди шу усулни қўлласа бўлади.