Дўстим ҳеч йиғлама ДУНЁ ғамидан,  - 862356404198

Дўстим ҳеч йиғлама ДУНЁ ғамидан,

Хақ учун юрагинг тиғласанг майли.
Лек шуни унутма йиғлаш ҳам мардлик,
ЖОЙНАМОЗ УСТИДА ЙИҒЛАСАНГ МАЙЛИ......!
Йиғлама ташвишлар шамолдай елса,
Бошингга ёғилиб синовлар келса.
Йиғлама қалбингда орзулар ўлса,
Тонг саҳар САЖДАДА ЙИҒЛАСАНГ МАЙЛИ......!
Айрилсанг энг яқин дўсту ёрингдан,
Мол мулкинг, давлатинг ҳамда борингдан.
Йиғлама сен нолиб тақдир зорингдан,
Виждон, Oр, НОМУС ДЕБ ЙИҒЛАСАНГ МАЙЛИ..
Ҳар нафас ёд этиб ёлғиз Аллоҳни,
Суннатин махкам тут Росулуллоҳни.
Зикр қил, поклагин қилган гуноҳни,
РОББ УЧУН ДОД СОЛИБ ЙИҒЛАСАНГ МАЙЛИ .....!
Муаллиф..?
Телеграм каналидаги
Манзилимиз... https://t.me/Gulxanatrofi 🔥🔥@Gulxanatrofi 🔥🔥

Комментарии

  • 6 дек 2017 20:10
    Телеграмингиз мактаманг энгина кириб укиганингиздан сунг телеграмэълонлари КУШИЛИНГ ССИЛКАНИ БОСИНГ ундан кура бегалва однода укинг денглар худойла колгурлар
  • 7 дек 2017 10:56
    Ассалому-алайкум...

    Албатда сизни гапингизда ҳам жон бор лекин бизни Гурух ундан мустасно бизда қандай мавзу қўйилмасин ҳаммаси тўлиқ рекламасиз қўйилади .
    Сиз бир ташриф буюриб кўринг агар сиз айтган Гурух бўлса мана менга айтаверинг нима десангиз.

    Ҳозирча Гурух янги аъзолари кам шунинг учун Однодаги Гурухимизда мавзу қўйсак таклифномаси билан қўйяпмиз бу реклама эмас таклифнома ҳолос ҳоҳиши борлар ташриф буюрса ҳурсанд бўламиз.

    Телеграмдаги Гурухимизда реклама йўқ.
    ўзимга ҳам ёқмайди қизиқиш билан ўқиётганизда давоми шу Гурухда дейди кирсангиз яна бошқасини кўрсатишади бизда ҳаммаси 100% лик мавзулар.