27 июн 2015

ҚУРЪОН ЎҚИНГ.

Икки дунё саодат,
Дилга тугинг саховат,
Қилинг доимий одат,
Қуръон ўқинг биродар.
Уни ўқиш зўр бахтдир,
Пайғамбардан суннатдир,
Мукофоти жаннатдир,
Қуръон ўқинг биродар.
Дунёда хор бўлмайсиз,
Ибодатни қўймайсиз,
Ўқиб ўқиб тўймайсиз,
Қуръон ўқинг биродар.
Халол харом биласиз,
Савоб ишлар қиласиз,
Доимо пок юрасиз,
Қуръон ўқинг биродар.
Қуръон бизга шифодир,
Яратган Ўзи Қодир,
Ёдлаб олсак дуодир,
Қуръон ўқинг биродар.
Гунохларни аритар,
Йўлингизни ёритар,
Роббим ўзин танитар,
Қуръон ўқинг биродар.
Жаннат эшик очади,
Раҳматларин сочади,
Шайтон сиздан қочади,
Қуръон ўқинг биродар.

ҚУРЪОН ЎҚИНГ. - 802994391307

Комментарии