​​#нимадир.

Охирги пайтлар педофилия ҳолатлари жуда кўп содир бўлаётгандай...
Ойда икки марта, уч марта эшитиб қоляпмиз: жабрдийда қизчалар 7 ёш, 10 ёш, 12 ёш...
Она сифатида албатта бу ҳолатларни тез-тез қулоққа чалинаётгани мени ҳам ҳавотирга соляпти, очиғи...
Қизларимга имкон қадар тушунтиришга ҳаракат қиляпман: бегона одам кўчада савол берса жавоб берма, ёнидан тез узоқлаш, ҳилват жойларга, қурилиш бўлаётган объектлар яқинига бора кўрма, бошқа подъездларга бош суқма ва хокозо.
Иш шу даражага бордики, бу ёз қизларимни кўчага ҳам кам чиқарадиган бўлдим. Бирга олиб чиқаман, эрталаб азонда пиёда юриш қиламиз, ўшанда кўчани кўрсатаман, кейин кун давомида ҳам қуёшдан сақлайман, ҳам кўчага чиқазвориб уйда юрагим пўкиллаб ўтиргим келмайди.
Кимдир "вой бў, жа у даражада ҳавотир олиб нима?" деса керак. Лекин ҳозирги ҳолатда шу чора тадбирни қилиб турган зарар қилмайди. Педофилларга берилаётган жазо унинг жамиятга етказаётган зарари олдида унчалик оғир жазо эмас.
У қачондир қайтиб чиқади ва яна ёш умрларни ҳазон қилишда давом этади. Бир воқеа ҳалигача ичимни титратиб туради. Лекин анча бўлиб кетди, уни эшитганимга...
Камбағал ва фақирона кун кечираётган оиланинг 10 ёш ўғли онаси ивитиб берган қатиқларни уйма-уй сотиб юради ва кунлардан бир кун уни бир бачавоз зўрлайди. Камбағал оила одамлар ўртасида гап сўз кўпайиб кетмасин деб буни яширишга ҳаракат қилади.
Аммо ўша эркакнинг болани таъқиб қилиши давом этгач, она милицияга ариза топширади лекин ҳеч нарсани исботлай олмайди. Чунки суд тиббий экспертизасига ҳам зўрлик асоратлари йўқолмасидан мурожаат қилиш керак. Бўлмаса ҳеч нарсани аниқлаб бўлмайди.
Иш ёпди-ёпди бўлган. Орадан анча ўтиб мен шу воқеани эшитган опахонимиздан ўша ишнинг охири нима бўлганини сўрадим. Эшитган жавобим юрагимни зирқиратди.
Бачавоз эркаклар ёш болани шунақа бадном қилгач, ўзига ўхшаганлар билан бу маълумотни бўлишаркан ва ўша маҳлуқлар ҳам завол топган болаликни топташда унга шерик бўла бошлашаркан.
Фақирликнинг энг ёмон жиҳати шу! Ҳаққи топталади, уни қарор топтиришда қўли калталигини ҳис қилиб жим юрганлар кўп. Биз инсонлар қалбидаги нафрат нимадан пайдо бўлганини тушунмаймиз, баъзида.
Ҳеч бир нафрат ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, у иложсизлик меваси!
Оналарга қиздир, ўғилдир-фарзандингизга доимо кўз қулоқ бўлинг дейман. Иложи бўлса қизингизни ёнингизга олиб тушунтиринг. Кўп нарсани айтолмаймиз, тўғри, аммо альтернатив нарса ўйлаб топиб уни хушёрликка чорлаш мумкин.
Ман қизларимга "ҳозир жуда кўп болачаларни ички органларини олиш учун ўғирлашяпти, сен агар бегона одамни кўрсанг ёнига бора кўрма, юр нарса олиб бераман деса, қоч!" деб ўргатяпман.
Бошқачасига тушунтиришни, огоҳликка чорлашнинг иложи йўқ. Қизалоқлар бу-Жаннат райхонлари, улар бағримизда хотиржам. Аммо уларни асраш керак, эҳтиётлаш зарур!
Янаям Аллоҳ асрасин!
Азизахон Исмоилова.

Комментарии

  • 2 авг 2023 13:13
    Болани кучага елгиз куймаслик керек иложи борича.елгиз чикарса Аллохга омонат топширдим диб дуо килинса маькул дир.яна манга онам рахматли молию жони бн омонат топширдим дигин диб ургатганлар
  • 2 авг 2023 13:35
    Конуний жесткийрок жазо турини киритиш керак,еки халкни ичида сазойи ва тошбурон килишга рухсат бериш керак.Бунакада болаларни болалиги хам булмайди,ота оналар да халоват.Кундан Кун купайяпти камайиш урнига
  • 2 авг 2023 13:39
    Астафурллох
  • 2 авг 2023 15:24
    Педофилларга карши давлат жуда репрессив усул куллаш керак
    Ва буни амалиётга кенг жорий килиш керак.бошка самаралирок усул,вариант йук
  • 2 авг 2023 16:35
    Астагфуруллох оллохим узи асрасин
  • 2 авг 2023 19:29
  • 3 авг 2023 00:26
    Аллохим асрасин,харомиларни ер ютсин ер хам жирканади бу касофатларни килган ишларидан
  • 3 авг 2023 07:13
    Meni ichimdagi gaplarni yozibsiz .ikki qizim bor yolgiz biror joyga ketsa. Yo uyda yolgiz qoldirsam to korgunimcha hotirjam bolmayman
  • 3 авг 2023 10:01
    Президент бу пошшо дегани,пошшони амри вожиб дейилган, президент бунакаларга улим жазосини кулласа халк хурсанд булади, шунда уз узидан йуколади бунака педофиллар.
  • 5 авг 2023 01:57
    Кучага дугоналари бн утирса хам деразадан караб утираман ...кушниларим роса вахимачи сиз сизда бор битта бола деб устимдан кулишади ..
    Кушниларимни кизлари 13 ..еш 14 еш ярим кечаси биргача кучада юришади оналарини юрагига койелман..18 кирган углимни аиз боладай тергайман
  • 7 авг 2023 06:34
    Озунун дадаси зордоп аткандарчы,акаси,тагасы?