ШАМСИНУР

#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
Онамни юз кўриниши тундлашди.
-Унга ҳаммангни раҳминг келади. Лекин уни онаси ҳеч кимга керак бўлмади. Ҳатто ўз туққан қизига ҳам.
-Сиз аввал мехр бера олдим деб ўзингизга савол беринг. Нега ўз қизингиз сизни кўришни хоҳламайди, бу ўзидан ўзи бўлмагандир.
-Уни қиз туғилгани эрим бошқасини топиб олишига сабаб бўлган.
-Сизга буни Фарҳод акани ўзи айтдими?
Онам ўйланиб қолди.
-Сиз... Она эмассиз, она номига лойиқ эмассиз. Қизингизга бахт тилаш ўрнига нималар демадингиз. Наҳот уни бу ҳаётга келиб яхши яшашга ҳаққи йўқми?
Онам бир оғизам сўз айтмади. Бир нуқтага қараганча ўтирарверди. Мен эса Ботирни орқасида туриб дир дир титрардим.
-Қўрқма, мен бор эканман ҳеч нарсадан қўрқма.
-Кетайлик,-онам яна бирор ортиқча сўз айтмасидан бу ердан кетишни истаб қолгандим.
-Кетамиз. Ҳавотир олма,-сўнгра онамга юзланиб яна гапида давом этди.
-Тўйимизга борсангиз сизга керакли миқдорда пул ажратаман.
Онам бошини кўтариб Ботирга қаради. Мен ҳам бу гапдан ажабландим
-Мени пулга сотилади деб ўйладингми?
-Қизингизни сотгансизку.
-Ёлғон, мен қизим учун бир сўм пул олмаганман.
-Ғиёс ҳаммага сотиб олдим деб айтиб чиққанку.
Онамни ҳайрати ошди.
-Мен... Мен қилмаганман бу ишни. Қизимни... Уни бахтини ўйладим. Иккинчи хотин бўлса ундан бошқасига уйланмас деб узатганман.
Ботир ниманидир узоқ ўйлади. Кейин бир қарорга келди шекилли яна сўзлашга тушди.
-Бизни кечиринг кўнглизга озор берган бўлсак. Бахт тиланг шуни ўзи етарли.
Шундагина онамни кўзларида ёш кўрдим. Бошқалардек бағрига отилгим келди. Лекин бизнинг орамизда улкан жарлик бор. Ботир қўлларимдан тутиб у уйдан олиб чиқди.
-Кетамизми?
-Ҳа.
-Нега келдик ўзи?
-Онангни руҳияти қаттиқ шикаст еган. У даданг билан боғлиқ эмас менимча. Чунки даданг ҳам ойингни феъли яхши бўлмаганини такидлаяпти. Вақтида докторга мурожаат қилиш керак эди. Онанг битта сени эмас атрофидаги ҳаммани ўзига душман санайди. Бу ҳодиса болалигига оид бўлса керак. Ҳозирда яна гаплашишимиз мумкин эди, аммо бундан бирор наф чиқмасди. Онанг ни иложини қилиб докторга кўрсатиш керак.
-Сиз буларни қаердан билдингиз?
-Мен жуда синчковман, инсонни қўлларига қараб ҳам унда муаммо бор йўқлигини пайқайман. Бу соҳага қизиққаним учун кўплаб китобларни ўқиб чиққанман.
-Бу ерга қайтмайлик илтимос.
-Қайтамиз, аммо у вақтда сен ҳаётни севадиган, лаҳзалардан завқ оладиган инсон бўласан.
-Буни қаердан биласиз?
-Сендаги қўрқувни йўқотганимизда ҳаммаси изига тушади.
-Йўқолади деб ўйлайсизми?
Бунга ўзимда ҳам ишонч йўқ эди.
-Албатта, чунки ёнингда мен борман.
Шу таҳлит суҳбат қуриб ортга қайта бошладик. Ботир қайтишда йўлдаги сотувчилардан қурт олиб берди. Эрмак учун фойдали дея.
​​-Мазасига гап йўқ.
-Бу ҳоладан доим қурт оламан, ҳечам алдамаган, кўринишидан ҳам тоза-озода аёлга ўхшайди.
-Ҳа рост.
-Бир марта ухлаймиз ва эрта тўй деб турибмиз.
-Мен... Тайёр эмасдекман.
-Биламан тайёр эмаслигингни.
-Унда нега?
-Сен ҳеч қачон тайёр бўлмайсан. Сени шунча кун давомида яхши ўрганиб олдим.
-Йўғеэе.
-Ҳа ишонавер, мен инсонларга баҳо беришда адашмайман. Сени илк бора кўрганимда сочингни рангига кўра танноз қизлардан деб ўйладим. Аммо кўзларинг жуда маюс. Сен камдан кам ҳолда чин дилдан куласан. Аслси кулиш сени табиатингга ёт нарса.
-Биламан. Менга уйланиб хато қилмаётганизга аминмисиз?
-Онамни танловлари хато эмас. Ўзим танлаб адашганман.
Ботир қўлимни қисиб қўйди. Биз бир-биридан ширин суҳбатлар ила манзилимизга етиб келганимизни билмай қолибмиз. Албатта йўлда тамаддихонада таомланиб олмаганимизни ҳисобга олмаганда.
-Ўзингни эҳтиёт қил.
Машинадан тушар эканман Ботир кулимсираганча қўл силкиди.
-Сиз ҳам.
-Икки кундан сўнг бутунлай меники бўласан.
Ботир кетди, уни ортидан қараб қолдим. Наҳотки уни севиб қоляпман, ёки бу ўрганиб қолишмикан? Аста одимлаб уйга кирдим. Уйимизда меҳмонлар бор экан. Тўйга тайёргарликни бошлаб юборишибди.
-Қизим келдингми?
-Келдим ойи.
-Нима бўлди?
-Ҳаммаси ўзгаришсиз қолди.
Чуқур ҳўрсиндим.
-Бу ҳақида гаплашмайлик.
-Майли болам, дамингни олақол. Йўл азоби чарчатгандир. Тикувчидан кийимларингни келтириб, олиб кетишингга тайёрлаб қўйдим.
-Рахмат ойи.
🎈🎈🎈🎈
Бугун тўйим, мен эса ишона олмаяпман. Наҳотки яқинларим бағридан учирма бўлсам. Бу гал мен ширин энтикиб еттинчи осмонларга учяпман. Ботирнинг берган ваъдалари мени бахтли бўлишимга ишонтиряпти. Ботир билан кўйлакни каталогдан танлаганмиз, уни кийиб кўришни истамагандим. Мана ўша бежирим оппоқ либос эгнимда. Мен танимас қариндошларим, курсдош дугоналарим атрофимни ўраб олишган.
-Маликалардек бўлдинг.
-Сунбула сенга ҳам ҳасад, ҳам ҳавасдаман.
-Кўйлакни ярашганиничи...
-Ажойиб, бағоятда гўзал.
Бунақа сўзларни чеки йўқ эди. Ботир эса тинмай хабар ёзиб чарчамасди.
«Ҳаяжонланма»
-Йиғласанг бўёқларинг оқиб тушади”
«Қалтираб гулни тушириб юборма»
-Мен яқинлашиб қолдим”
-Сумбула роса юрагидан урибсанку а?
Насиба оҳиста туртиб қўйди.
-Жим, уят бўлади.
-Росааа ҳавасим келяпти.
-Сенгаям насиб қилсин дугонажон .
-Илоҳим гўзалим.
Ойим тинмай йиғлаяптилар. Ёнимга келиб бағриларига босиб босиб кетадилар.
-Қизим, жудаям ўрганиб қолган эканман.
-Ойи йиғламанг келиб тураман.
-Ўзингни асра чиройлигим, сен бахтларга лойиқсан.
Куёв келди деган гапдан ҳамма сергак тортди. Мен истамасамда титрай бошладим. Ҳаяжонланмаслигим керак. Ўзингни бос Сумбула, янги ҳаётга тайёр тур.
-Куёв киряпти, салом бер.
Мен эгилиб салом қила бошладим. Ботир ҳам кўркамлашиб кетибди. Костюм шим жуда ярашган.
-Кўп яшанг, қўшганиз билан қўша қаринг .
Бу гапни бегона эмас Ботир айтгач роса кулгим келди. Ёнимга келгач туртиб қўйдим.
Энг ёмони дадам билан хайрлашаётганимда бўлди. Ўзимни тутолмадим, йиғлайвердим. Мени дўзахдан қутқарган дадажоним, мени чексиз мехр билан яхши кўрган дадажоним, қизим дея ҳар нарсага тайёр дадажоним. Сизни мехрингизга тўёлмай ўзга уйга кетяпман.
Роҳила опа яъни ўгай онам, аммо ўгай эмас ҳақиқий деб билган онам, йиғлаяптилар, ўзларини тутолмаяптилар. Ҳеч ким кундошини қизини узатяпти деб ўйламайди. Ўз қизлариданда аъло кўрганликларини жуда яхши биламан.
-Бахтли бўл.
Тўй мени хоҳишимни инобатга олган ҳолда жудаям дабдабали бўлмайди деб ўйлагандим. Аммо Ботир ўз билганидан қолмапти. Тўйимиз чиройли ўтди. Ҳеч қандай дилхираликлар бўлмади. Фақатгина мени ташвишга солгани Фарида опа ва Шахло опани тўйни тезда тарк этганлари бўлди. Қайнонам Фотима опа ҳам уларни хавотирли равишда кузатиб қўйдилар. Ботирга ҳам келиб нимадир деганларини сездим, лекин сўрашга журъатим етмади. Тўй тугаб мени куёвни уйига олиб келишди. Қайнонам ўзларида йўқ хурсанд кулиб ўтирардилар. Мен билан аммам қолдилар. Унча яқин бўлмасакда улар мени яхши кўришлари сўзларидан маълум эди.
-Сен ҳеч нарсани ўйлама қизим, ҳаммаси яхши бўлади.
Титраётган қўлларимдан тутиб аммам далда бердилар. Бироз ўтиб чиқиб кетдилар, кейин эса Ботир кириб келди.
Эрта тонг, ёнимда ётган турнуш ўртоғимга қараб тикилиб қолдим. Ботир бир текисда нафас олар, беозоргина ухлаб ётарди. Мени турганимни сезиб дарҳол кўзини очди.
-Қаёққа?
-Кўча супуришга.
Ботир мени қайта ўзига тортди.
-Кераги йўқ буни ҳеч ҳам. Дамингни ол. Мен бугун бизни безовта қилмайсиз ўзим чиқмагунимча деб огоҳлантирганман.
-Уят бўлади.
-Ухлайлик илтимос.
Мени қаттиқ қучганча Ботир уйқуга кетди. Мен ҳам уни кучли қўлларидан чиқолмай ётавердим. Ўтмиш ҳаётимдаги илк куним Ғиёсни туртиб итариб уйғотгани билан ўтган. Авзойи баданим қақшаб оғриса ҳам инқиллаб ишларни қилганман. Бугунчи? Ботир мени иш қилишга қўймади. Тушиммикан бу? Бу ширин тушдан уйғониб кетмасам бас. Ботирни сочлари узунроқ эди, доим ўзига қараб тараб юрарди. Ҳозир ўша сочлар кўзлари устига тушиб турибди.
У неча қизларни орзуси бўлгандир? Нега мени шу ҳолатимдаям қабул қилди? Саволлар кўп, жавоби йўқ.
-Томоша қилиб бўлдингми?
-А?
-Ухлаб дам ол десам, ухлаш ниятинг йўқ.
-Ҳааа, энди ухлайман.
-Қани ухлайқол.
Ботир уйқусини давом эттирди. Мен ҳам зерикканимдан ухлаб қолибман. Қанча вақт ўтди билмайман сочларимни силаётган қўллардан уйғониб кетдим. Ҳаттоки бақириб юборишимга оз қолди. Ботир менга жуда яқиндан тикилиб турарди.
-Қўрқитдимми?
-Ҳм.
-Қорним жуда очди.
-Энди турсак бўлар а?
-Ҳа турамиз.
Бирин кетин ювиниб чиқдик. Кейин эса Ботир биринчи ташқарига чиқди, мен эса ётоқни тартибга келтирдим. Кейин Ботир қайтиб кирди.
-Бемалол чиқавер, ҳеч кимдан тортинма.
Биз айни тушлик вақтида уйғонган эканмиз. Қайнонам меҳмонларни аллақачон кузатиб бўлган эканлар.
-Қизим кўп яшанг, Ботиржон билан бахтли яшанг.
-Дадам қаердалар?
-Ҳозиргина дам олай деб уйга кирдилар. Югур, югирлар чарчатди.
-Ҳаммага жавоб бериб юборибсиз.
-Кулма сен бола, ўзинг айтдингку Сумбула уятчанг, бу уйга мослашса кейин чақирасиз деб. Акангларни ҳам қўймай жўнатиб юбордим, лекин кечга келишади.
-Ойи нима овқат бор?
-Янганг шўрва қилиб кетган. Сузиб келайми?
-Мен... Мен олиб келаман ойижон.
Дарров ўрнимдан турдим.
-Чапдан учинчи эшик ошхона.
Ботир менга ошхонани тушунтирди. Дастурхон учун керакли нарсаларни патнисга қўйиб Ботир ва қайнонам ўтирган столларини тузадим. Уччаланизга ҳам шўрва суздим. Тўйдан ҳам анчагина егуликлар қолган экан, улардан ҳам оз оздан ликопларга олдим. Энди ўтиргандим ҳамки Ботир гап бошлади.
-Ойи кечаги иш нима бўлди? Ростдан Шердорни иши эканми?
-Ҳа болам шундай экан. Ўша мегажинни Шердор ўлдирибди.
Қўлимдан қошиғим тушиб кетди. Икковлари ҳам дарров менга қарашди.
-Наҳотки?
-Ўзингни қўлга ол.
-Сарварани қаттиқ севарди.
-Аслида уни ўрнида менам шу ишни қилардим, авваламбор кўзини каттароқ очиши керак эди. Шунча ишни қилиб юрар экану, наҳот сезмаса.
-Фаридаям куйди роса, ёлғиз ўғли. Айбини тан олибди. Ҳаттоки афсусланмиман деганмиш. Ёш умрига жабр қилдида.
-Дунёни битта ифлосдан тозалади.
-Бўлди овқатланайлик, уларни муаммоси, ўзи ҳал қилади. Қани олинглар, келин каттароқ енг. Жуда озғинсиз сизни семиртириб олмасак бўлмайди.
Мен эса Шердорни ўйладим, қайси юрак билан Сарани ўлдирган. Шунчалик ҳам нафрати кучли бўлган, ёки ғурури топталганига чидолмаган.
Давоми бор...
#shamsinurijodi

Комментарии