ШАМСИНУР

#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
-Лекин барибир ёш жонига жабр қилмаслиги керак эди.
-Илоҳим оқланиб чиқсин.
-Бўлди бу гапларни қўйинг, ундан кўра кечга нима тайёргарлик кўрамиз, шундан гаплашайлик.
-Ойи чарчаб қолгансиз, Сумбула ҳам ҳали янги. Ундан кўра ошпаз чақиртираман, бир икки ёрдамчиси билан келади.
-Менга маъқул ўғлим. Қани Амин.
Қайнонам чиройли дуо қилар эканлар. Бизга бахтлар тиладилар, фарзандларимизни эркалашдек бахтни тиладилар. Мен дастурхонни йиғиб идишларни ювиб олдим. Ошхона жудаям тартибли, топ-тоза эди. Ҳар бир идиш жой-жойига жойлаштириб чиқилганди. Идишларни ювиб бўлганимдан кейин қайнонам келиб мени ошхонадан чиқардилар.
-Қизим бугунча урунманг, эртага мен ҳаммасини бир бошидан ўргатаман, барибир ҳар бир хонадонни ўз тутуми бор.
-Хўп бўлади ойижон.
-Хонангизга бориб дамизни олақолинг, мен ҳам бироз мизғиб чиқаман. Ҳа айтганча уйимдан нега ҳеч ким йўқламади деманг, мен ўзим рад этдим. Шундай қизларини берганлари етади. Саҳарлаб овқат келтиришлари энди жуда ношукрлик бўладида қизим.
Мен хонамизга кирдим. Ботир ётоқда ётганча телефон кўриб ўтирарди.
-Уйимиз сенга ёқдими?
-Шинамгина экан.
-Ойимни кўнгилларини топишга ҳаракат қил. Сени жуда яхши кўрадилар. Мен она ва қиздек бўлоб кетишингизни истайман. Мободо қаттиқ гапирсалар ҳам хўп деб гап қайтарма, ҳаммаси изига тушади, орага совуқчилик тушмасин дейман.
-Хўп.
-Мендан қўрқмаяпсанми энди?
Ботир мени туртиб қўйди.
-Уятсиз.
-Ҳа нима ростини айтяпман.
-Йўқ, қўрқмаяпман шекилли, қалтирашларим ҳам анча пасайган.
-Ҳали ўтиб кетади.
Менинг ширин ҳаётим ана шундай бошланган эди. Бир думалаб эртакка тушиб қолганга ўхшардим. Мени ҳамма яхши кўрар, қайнонам ҳам кўнглимга қарардилар. Ботир акам эса эрталаб ишга кетиб шомга яқин кириб келардилар. Ойижон менга рўзғор ишларини бошидан ўргатдилар. Ҳаммасини билсам ҳам, бу уйни уй тутумига кўра овқатларни пишириш, кимга нима ёқиши, ҳаммасини тушунтириб чиқдилар. Рўзғорда нимадир кам қолса тугамасидан дарров айтишим кераклигини, ўз уйимдек бемалол юришимни айтардилар. Мендан олдинги кундошим ҳақида ҳеч ким, ҳеч нима демади. Бирор хамирли овқат қилсам албатта Фарида опани кўргани бориб келардик. Анча мунғайиб қолгандилар. Шердорни қамалиб қолгани Фарида опага ёмон таъсир қилганди. Ҳовлиларида ҳам аввалҳи файз қолмагандек эди.
-Дугон сиқилма, авфга тушишига ҳаракат қиляпмиз. Фақат учрашганда ўзинг ҳам айт, интизомли бўлсин шундагина Ботир чиқариб олиш имконияти бўлади деди. Авфга тушишига ҳаракат қиламиз деди.
-Боламни кўзини кўр қилиб, бошини айлантириб олган экан, ҳеч қайтаролмадим. Мана нима бўлди, у суюқоёқ ўлиб кетди. Болам панжара ортида ўтирибди.
-Ҳаммаси яхши бўлади. Мана кўрасан.
-Туш бўлсаю ўтиб кетса дейман, мен бу ерда икки қават кўрпачада, ўғлим у ерда захда ётибди. Қандай чидай?
Фарида опани ҳам тушунса бўларди, афсус жонни олиш фақатгина Аллоҳга эканини Шердор унутганди. Шаҳло опа ҳам кун ора оналарини йўқлаб турарканлар. Баъзи вақтда учрашиб қолардик.
***
-Ботир Шердорни ишини кўришяптими?
-Ойи бу оддий ҳуқуқбузарлик, ўғрилик, қалоблик эмас. Одам ўлдириш. У жамият учун хавфли ҳисобланади. Тўғри ҳеч кимга зарари тегмаслиги мумкин. Лекин бу қонун, қонун олдида ҳамма баробар.
-Фарида сиқилиб кетди.
-Ойи энди сабр қилмасалар бўлмайди.
Ойижон билан Ботир акан бу ҳақида кўп гаплашардилар. Ботир акам ҳам жим турмаганларини, шу ишни бошида эканликларини айтардилар. Ботир акам ҳар куни ойижонга алоҳида, менга алоҳида нимадир олиб келардилар. Мен ширинликни ҳуш кўрмаганим учун кўпинча мева олиб келардилар.
-Бу кетишда мени семиртириб юборасиз.
-Войвууу жааа семериб кетдиз, эшикка сиғмаяпсиз, балки алиштирармиз а?
-Нимани?
Ҳайратланиб эримга қарадим.
-Албатта эшикнида.
Аслида эса умуман семирганим йўқ эди. Ботир акамни олдиларида анчагина кичкина кўринардим. Ёшлигимдан бери бирор марта тўлишмаганман, энди ҳам қийин бўлса керак. Мени бахтдан кўзларим кўр бўлиб юраверибман. Шу қадар эримга боғланиб уни севиб қолибманки... Атрофимда нима бўляпти кўрмас эканман. Эримни кеч келишлари, телефонини бирор марта паролсиз қўймаслиги буларни умуман ёмон маънода тушунмас эканман. Мен бахтимни топдим, энди ҳаётим доим шундай давом этади деб ўйлар эканман.
-Хотинжон бугун кеч келаман кутма.
Ботир акам пешонамдан ўпганча жилмайдилар.
-Хўп яхши бориб келинг.
-Яхши ўтир.
Кўп бора такрорланарди бу. Мен эса муҳим ишлари бор, ёки дўстлари билан учрашувга кетгандирлар деб юраверар эканман. Бу ҳолат тўйдан икки кишиойдан кейин бошланганди. Қайнонам, қайнотам жуда яхши , мехрибон инсонлар эдилар. Умуман танбеҳ эшитмаганим, уй тинч бўлгани учунми мен ортиқча ҳаёлларга бормасдим. Ўқиш бошлангач эса мени сергак бўлишга Насиба ундай бошлади.
-Эринг сени олиб кетса бўлмайдими?
-Иши борку.
-Ўн беш дақиқалик йўл, ўттиз дақиқа вақти кетади. Қийинми бу?
-Ўзим келиб кетавераман, нима қиламан уни ҳам ишдан қолдириб.
-Сен учун ҳам вақт ажратсин дейманда. Ҳозирдан ўз ўрнинг борлигини билдириб қўй. Ердан чиққан қўзиқорин эмассан.
-Менда ҳеч қандай муаммо йўқ, пашшадан фил ясама.
-Ўқиш бошланганига бир ойдан ошди. Эринг эса бир марта бўлсин қўнғироқ қилмайди. Буни нима деб тушиниш мумкин.
-У менга ишонади, ўқишга боради, фикрини бўлмай дейди.
-Сумбула жуда соддасан. Эринг пулдор, ёш, келишган атрофида турли хил аёллар бўлади. Сен бунақа лаллайиб юришингда илдириб олишади вассалом.
-Эеэ нималар деяпсан? Ботир акам унақа эмас.
-Эркак зотини ҳаммаси шунақа. Хушёрроқ бўл. Оғзингдаги ошни олдирма дейманда. Бахтингни қўлингдан чиқарма. Ҳозирда ёмон аёллар кўп.
-Бўлди қил эрим унақамас.
Насиба кўп бора мени огоҳлантирарди. Бунга мисоб дея яқинларидан бирортасини ҳаётини ҳам айтиб берарди. Мен эса эримга ишонардим. Уни сўзлари мени цехрлаб олгандики, хиёнат қилишини ўйлаш жуда кулгули эди. Йўқ жойдан нима учун фожеа ясашим керак тушунмасдим. Тинчгина яшаётган бўлсак, аҳмоқона фикрларни ўйламаслигим керак. Бугун ҳам Ботир акам ясаниб олиб кетишга тайёргарлик кўра бошлади.
-Яна кетасизми?
-Ҳа, дўўстлар ўтирамиз деб келишгандик.
-Бунча атир сепиш нега керак?
-Рашк қиляпсанми?
-Фақат қизиқде, нимага вунча ясан тусан?
-Одатий ҳолатку жоним.
-Хуфтонни ўқиб кутаман, биласиз а?
-Албатта,-мени қучоқлаб олди. Сенга нима олиб келай?
-Тезроқ келсангиз бўлди.
Ботир акам чиқиб кетди. Лекин мени кўнглимда шубҳа ғимирлаб қолганди. Намозларимда эримни иймони мустаҳкам бўлишини, тўғри йўлдан адашмасин дея дуо қилардим. Бугун китоб ўқиб вақтимни ўтказдим. Кўзимга уйқу келмади. Доим эрим келгунича ухлаб қолардим. Ботир акам келди.
-Ухламадингми?
Бироз ичган, ҳиди шундоқ кўнглимни айнитар зўрға чидардим.
-Йўқ, сизни кутдим.
-Яхши, роса чарчабман.
Ботир акам кела сола ётоққа ўзини ташлади, пайпоғини ечиб кийимларини енгилатишга ҳаракат қила бошладим. Шунда илк маротаба, балки авваллари ухлаганим учун сезилмагандир, бегона аёллар атири ҳидини сездим.
-Сиздан аёллар атирини ҳиди келяптими?
-Гўзалим келчи буёқаа, наҳот мендан келса? Бу гапни қаердан олдинг. Ухлайлик ундан кўра.
Кайфиятим тушиб кетди. Майли илож қанча.
-Хўп.
Уни олдига чўзилдим. Ботир акам эса аллақачон ухлаб бўлганди. Ўша кеч кўзимга ҳеч уйқу келмади. Муносабатимиз ўзгармаган, менга яхши муомалада, хиёнат қилаётган бўлиши мумкин эмас. Эртаси куни ҳам одатий ҳолатда юрдик. Шубҳали ҳеч нарса йўқ. Аммо кунора чиқиб кетишларини бирида ҳаwиқатни билиб қолдим.
Ўшанда негадир ҳаво етмай ташқарига чиққандим. Ботир акам келган экан сезмапман. Ойижон ҳам уйғоқ эканлар мени сезишмади.
-Ботир наҳот ҳалиям ақлинг кирмади?
-Ойи яна шу мавзуми?
-Ойдек хотининг бўлса, кўчадагиларга югуришинг нимаси?
-Мен сизга айтгандим ўшанда ҳам. Ана айтганизга уйландим. Уни бахтли бўлсин деб ҳаракат қиляпман. Хафа қилмай деб чидаб келяпман. Мендан яна нима истайсиз?
-Ҳаромга юрма дейман, бошқа нима дердим. Ҳеч қачон ҳаром ҳалолингдек бўлмайди.
-Ойи ёш бола эмасман. Чарчадим, бўлди қилинг.
Дарров ўзимни уйга урдим. Ҳозир эшитган ҳақиқатим дунёларимни лстин-устун қилиб юборганди. Мени севади десам... Менга онаси учун уйланган. Унга асли керагим йўқ. Ўлгим келиб кетди. Эй ҳаёт нега меби қийнайверасан? Наҳот бахтли бўлиш шунчалар қийин? Шунчалар ҳам содда бўламанми? Нега унга ишондим.
Эшик очилди. Дарров ўзимни ухлаганга солдим. Ботир кийимларини ҳам ечмай ётоққа чўзилиб ётди. Менга қайрилиб ҳам қараб қўйгани йўқ. Бироз ўтиб уни бир маромда нафас ола бошлагани эшитилди. Ваннага югурдим. Сувни очиб қўйиб тўйиб йиғладим. Чунки бахт деб атаганим сароб эканини билиб қолдим. Мен ёлғонларга парвона бўлиб юрган эканман. Айбим нима? Гуноҳим нима? Эрталабгача кўзимга уйқу келмай шуни ўйлаб ухлолмадим. Ёбимдаги энг яқин ва бегонамга қараб хўрлигим келарди. Тонгда эса шишган кўзларимни макияж ортига беркитдим.
-Бугун байрам борми?
-Тушунмадим?
Ботир акамга савол назари билан қарадим.
-Ясаниб олибсан?
-Шунчаки, пардоз воситаларни муддати тугай деяпти. Ишлатилмай ташлаб юборишга кўзим қиймади.
-Ҳммм, яхши.
Шу билан суҳбатимиз қовушмади. Ўзимни зўрға тийиб турардим. Эрим ишга кетди. Мен эса ўқишга.
-Сумбула бугун қуёш қаердан чиқди?
Насиба синчков эмасми дарров сўради.
-Шундоқ ўзим. Негадир мазам йўқ .
-Балки ҳомиладордирсан?
-Нима?!
-Ҳа нима, эринг бор мумкинмасми?
-Билмадим, унақа бўлмаса керак?
-Тест қилиб кўр.
-Кетишда оларман.
Ичимга ғулғула тушди. Энди нима қиламан, эримга керагим бўлмаса, фарзандчи, у ҳам керакмасми?
Уйда ҳам аввалги Сумбула бўлишга интилсам ҳам уддалай олмапман .
-Қизим менга қараворинг.
-Лаббай ойижон?
Ойижон ошхонага кириб столга ўтирдилар. Олдиларига чой дамлаб қўйдим.
-Қизим нега бошқачасиз?
-Ҳаммаси... Ҳаммаси жойида,-бўғзимга нимадир тиқилди.
-Мен ёш бола эмасман. Ботир билан тортишиб қолдингизми?
-Йўқ.
-Уйингизни соғиндингизми?
Бошимни қимирлатиб тасдиқладим. Аслида бундай бўлмаса ҳам, онам ва дадамни олдиларида бироз дардим унутилар дегандим.
-Кийинг, икки кунга рухсат бориб қолиб келасиз. Бугун шанба бемалол бораверинг.
-Ўғлиз...
-Унга ўзим айтаман .
-Хўп.
Дарров кийиниб чиқдим. Ойижон қўлимга елим халта бердилар, ичида сара мевалар ва қиммат шоколаддан бир килоча бор эди.
-Бу пулга эса камини тўлдиринг.
-Яхши ўтиринг ойижон
-Қудамларга салом денг .
Мен шундай қилиб ота уйимга келдим . Бу вақтда улар бошқа ҳовли олишган, дадамни ишлари анча олдинга силжиганди.
-Қизим соғинтириб юбордингку, буни қара сени келишингни билгандек булғори дўлмага уннай бошлагандим.
-Войй ростанми, жуда егим келганди.
Келин бўлиб кетгач келиб тйрган бўлсамда ётиб қолай деб келмагандим.
-Куёв келнадими? Ўзим ётиб кетай деб келдим.
-Бунча зўр , қани юр уйга .
Биз ойим билан бир пасда дўлмани газга қўйдик. Кейин суҳбатлашиб ўтирдик. Мен келганим уйда байрам бўлиб кетди. Дадам ва укаларим ҳам уйга келгач севиниб кетдилар. Кеч туша бошлагач эса Ботир акам қўнғироқ қилди.
-Қочоқ хоним кетиб қолибсиз.
-Ойижон...
-Айтдилар. Аммо сенсиз ухлаш қийин бўляпти.
Ичимда ўтганларини асло билдирмадим.
-Икки кунга ҳеч нима бўлмайсиз.
Давоми бор...
#shamsinurijodi

Комментарии

  • Комментарий удалён.
  • 13 мая 16:04
    Мен жуда ку‌п марта аҳволимни, шароитимни тушунтираман. Қиссани бошлашдан олдин имконимга қараб ёзаман деганман. Ваҳоланки хозир бошим оғриғи учун даволанаётганимни кўпчилик билади. Бугун кўз докторига борганимни ҳам. Яна шуни айтмоқчиманки менга босим ўтказманг, группага киришга юрагим безиллаб қоляпти. Қачон қарама мени кутираётганимни айтиб кесатиқлар тўлиб кетади. Мен ҳам одамман робот эмас. Мендаям оила бор сизникидан нечадир баробар катта. Ҳали мактабга чиқмаган учта ёш болам бор. Боғчада ишим бор. Қаторлашиб кетган тикишларим кутиб турибди. Айтдим сабрингиз етмаганлар тугашини кутинг бир йўла ўқийсиз деб. Шундай ёзишимга мажбур бўляпман. Хар куни шаҳсий ҳаётимни очиқламайманку. Ўзингизни бир ерингиз оғриса бошқа нарса ёқмай кетади. Озгина сабрли бўлиб мени тушунишингиз, битталаб тераётган ҳарфларимни хурмати деб биламан.
  • 13 мая 19:48
    Аллахым шифаасын берсин жакшы болуп чыгармаларды тез тез жазып тур
  • 13 мая 20:43
    Оллох шифо берсин омин рабил аламин
  • 14 мая 07:33
    Согу саломат шуда гардед.Бекорчихоя гапхояшонба ахмият хам натед! Кай вакт ва саломатетон шавад менависед, шумо хеч касба масъул не навистанба хохаржонам,бахти оилетонба сихат саломат гардед, худои мехрубон шифои комил тияд 🤲