4-қисм. Муаллиф: Дилором Қосимова. Дадамлар оилада уч ўғил. Дадам ўртанчаси. Катта амакимда, тўртда ўғил бор. Бизни оилада, икки ўғил, бир қиз. Яъни мен. Кичик амакимда уч ўғил бор. Мен оилани ягона қиз набирасиман. Менимча ягоналигимча қолсам керак. Аммамиз йўқ бўлгани, ва оилада мендан бошқа қиз набира бўлмагани учун. Мени бошқача яхши кўради ҳамма. Ҳатто ўзимдан катта амакивачча акаларим, ва ўз акаларим ҳам "сиз" деб мурожат қилишади. Ўзимни ҳудди маликалардек ҳис қилиб катта бўлганман. Акаларим, дадам, амакиларим, ҳамма-ҳаммаси менга ҳеч қачон босим ўтказишмаган. Менга бирон нимани айтишса ҳам, буйруқ берса ҳам, юмшоқлик билан тушинтириб буюришган. Шу лаънатига унаштирилдим-у, умримда кўрмаган босим остида қолгандек бўлдим. Доимо юмшоқ муомилага ўрганганим учун. Уни талаблари, терговлари қадамимни назорат қилишлари, тинмай босим ўтказишга уринишлари, мени асабларимга салбий таъсир ўтказди. Биринчи курсдан, иккинчи курсга ўтганимдан кейин, мени сўроқлайдиганлар яна ғимирлаб қолдилар. Кўнгил ишида ҳали нимадурларни бошимдан ўтказмаганим учун, бу масалани оиламга ишондим. Уларга маъқулига кўнишга рози бўлдим. Судра-судра билан куз охирларида, катта акамни ташаббуси билан таниш дўсти, Ҳаёт исмли йигитга унаштирилдим. Акам дадамга кўкларга кўтариб, маданиятли, ўқимишли, ва ҳаказо, ва ҳаказолар деб мақтаган йигит. Билмадим нимадандур аламзадами? Қизларни ёқтирмайдими? Унаштирувни хоҳламаганмиди билмайман. Жуда совуққон эди. Ҳаммаси унаштирувдан бир ой ўтмасдан, синфдош қизимизни тўйидан олдин, тўйда йиғилишни маслаҳатини қилиш учун, мен билан битта Университетда ўқийдиган синфдош йигит, дарвоза олдида мени тўхтатиб, гаплашиб олишни сўрагандан бошланди. У билан яқин ўртадаги кафега бирга кирарканмиз. Мактаб даврларидаги шўхликларимизни гаплашиб, куларканман. Менга жаҳлдан ҳам кўра, кўпроқ нафрат билан қараб турган Ҳаётбекка кўзим тушди. Нега бу даражада ғазабланаётганини ўйлаб кўришга ҳам улгурмасимдан, синфдошимни ур-теп қилиб ташлади.... __Бу нима қилганингиз? Қўйиб юборинг уни!!! Жон ҳолатда Ҳаётбекни қўлидан синфдошимни ажратишга уриндим. __Нима бало жиннимисиз? Ўлдириб қўяй дедингизку....Олимжон яхшимисиз. Қаттиқ урмадиларми? __Сен қиз.... -Олимжондан хол сўраётсам, Ҳаётбек мени тортиб ўзига қаратди. -Нега уни атрофида парвона бўляпсан? Негаа? Нима учун У билан ҳиринглаб кирдинг? __Нима? Нима дедингиз? -менга қилган муомиласидан тоза жаҳлим чиқди. -Сиз ҳозир менга "сен" деб мурожаат қилдингизми? __Нимааа? -Ҳаётбек менга тушунарсиз нигоҳда қаради. __Нима, нимаа? Сиз мени сенладиз ҳозир. __Сен қизни қулоғинг, шунча гапимдан шуни илиб олдими? -менга жиннига қарагандек қаради. -Сен менга мана бу ҳ.....к билан нима қилётганингни айт! __Сиз аввал нега мени сенлаганизи айтинг. Ким ҳуқуқ берди сизга, мени сенлашга? Ўзимни ҳақорат қилингандек ҳис этдимей -дедим "сен"лаб қилган мурожаати ёқмаганини билдириб. Росдан ҳам нега мени сенлайди? Ҳали таниганига бир ой бўлмай! __Асааллл!! -деди тишлари орасидан вишшиллаб. __...ой. -дедим безрайиб мен ҳам. -Асал эмас, Асалой мени исмим. А-са-лой. -бу сафар бўғинлаб айтдим. __Жаҳлимни чиқаришни яхши уддалаяпсан сен қиз. __Ҳой жиннимисиз? Кутилмаганда қўлимдан судраб, алоҳида кабиналардан бирига олиб кирди. __Менга қара! Гапларимни икки қулоғинг билан эшитиб ол! Агар яна бир марта биронта йигит билан сал аввалгидек ҳиринглашиб юрганингни кўрсам.... __Нима бўлади? -гапи охирига етмай мен гапирдим. -Нима бўлади? Уни билиб-билмай дўппослайсизми яна? Сизни деб синфдош, курсдошларим билан ҳам гаплашолмайман? __Кимлигини аҳамияти йўқ. -гапини бўлганим ёқмадими? Ёки гапирган гапимми? Икки қўли билан икки елкамни маҳкам сиқди. -Агар ён-верингда йигит зотини кўрсам, оқибати яхши бўлмайди. Мени қонимни қайнатма! Акангни ҳурмати сенга индамаяпман. Аммо ҳар сафар ҳурмат деб, ўзимга қарши боравермайман. -деди кўзлари ғазабдан қисилиб. Нега бунчалик жаҳли чиқяпти экан? Мен у даражада ёмон иш қилмадимкуу... Ўша куни анча тортишдик. Унаштирилган бўлсак нима? Бу нарса, менга бундай муомила қилишга ҳуқуқ бермайди. Бир соатлик тортишувдан кейин, эшитган гапим. "Асрорни синглиси бу даражада тантиқ бўлишини билмагандим" деган гап бўлди. Аблаҳ, мени тантиқ деб ҳақорат қилдия? Мен тантиқ эмасман. Мен эркаман. Тантиқ сўзи менга ҳақоратдек эшитилди. Кабинадан чиққанимиздан, Олимжондан "О" ҳарфи ҳам қолмаганди. Албатта қолмайдида. Шунча калтак, орадан бир соатдан ошиқроқ вақт ҳам ўтди. Уни олдида уятли бўлдим. Хол сўраб узр айтиб қўйишим керак. Хоҳламасам ҳам, ўша куни сўхтаси совуқ мени ўзи маҳалламизга олиб келди. Уйимизгача бормади. Тўғрироғи мен хоҳламадим. Йигити борлар. Унаштирилганини кўз-кўз қилиб куёв билан кунда-кунора учрашиб юрадиган қизларни унча ҳушламасдим. Йигитлар хўжайин, қизлар уларга тобе бўлиб олишади. Пффф энг ёмон кўрган нарсам. Ўзим ҳам улардек бўлишни, бошқалар кўзига шундай истамайман. __Акангга салом айт. __Ҳеч қачон! -дедим машинадан тушар пайтим. Айтган гапига жавобан. __Нима? __Ешитганиз. Мен сиз билан бирга келганимни айтмайман. Ва бу биринчиси. Мен кимгадур қарам бўлиб юришни хоҳламайман. Бундан кейин менга эгалик қилиб юришга уринманг. Мен ўзим юрган йўлимни яхши биламан. Ўзимни назорат қила оламан. Кимдур менга ўз сўзини ўтказишга уринса: атай тақиқлаган ишини қиламан. Ҳатто Асрорбек акам ҳам менга сиздек қўрс муомила қилмайди. -дедим энг жиддий, айтганини қилдирадиган акам билан Ҳаётбекни солиштирганча. Гапимни айтдим-у, терс бурилиб кета бошладим. Ортимдан икки марта исмимни айтиб чақирди. Мен қарамадим. Қарамайман ҳам. Мен унга айтдим. Исмим Асал эмас, Асалой эканини. Гапимни тушунмаган бўлса, бу ўзини муаммоси... Уйга келиб ҳеч нарса бўлмагандек юрдим. Ойимга қаралашдим. Янган уйига кетганди. Бўлмаса ойим ошхонада куймаланмасди. Мени жуда эркалатиб катта қилишган бўлса ҳам, "қиз бола билиши керак " деб ошхона ишларида, бўш қўйишмаганди. Кечки овқатга қилган егуликларимизни мақтаб-мақтаб ейишгандан кейин. Ошхонани йиғиб, хонамга кирдим. Телефоним овозсиз реъжимда, анча қўнғироқ ва смс лар келибди. Эриммай битта-битта кўра бошладим. Синфдош дугоналаримдан сал кам элликта ҳабар. Албаттада. Яқин дугоналаримиздан бирини тўйи. Шу совуқда зарилмикан? Этларим жимирлаб кетди. Мени тўйим илиқ кунларда бўлади. Қалтираб ўтирмайман совуқдан. Телеграмда "Синфдош қизлар" группамизга, умумий қилиб жавоб ёзиб қўйдим. Онлайн бўлмаганим учун, сабрсизлар смс ҳам ёзишибди эринмай. Энди навбат Ҳаётбекдан келган ҳабарларга. Бу асаб нима ёзди экан? "Сен қиз одамни ҳурмат қилишни биласанми? Ортиндан чақирдим! Нега ортингга қарамадинг? Инсонларни ҳурмат қилишни биласанми?" Битта қўнғироқ ва битта смс. Аммо шу смс дан ҳам заҳари чак-чак томиб тургандек. "Мен сизга айтдим. Исмимни тўлиқ айтмадиз. Ҳурматни ҳурмат қилганга қиламан. Қўполларга эмасс!!" Ўзимча зўр жавоб ёздим деб ўйладим. Ҳабарни жўнатгач, интернетга кириб бир нималар кўрдим. Зерикарли.... Кейин Олимжон ҳаёлимга тап этиб урилди. Ундан узр сўраш керак. __Ало. __Яхшимисиз Олимжон. -телефон ортидан уни ҳорғин овози янграгач, ҳол сўрадим. Овозимдан биттада таниди. __Асалой? __Ҳа мен. Ҳалиги....Сиздан узр сўрамоқчи эдим....Бугунги иш учун. __У йигит ким? -деди узримга жавоб бермай. Оҳангидан қизиқаётганми, ёки бошқа маънодами англолмадим. __У мен билан унаштирилган йигит. __Сиз унаштирилдингизми? -овози бир тон баландлаб сўради. Ортидан ожизгина ингроқ ҳам сезилди. Менимча Ҳаётбекни бугун кўрсатган каромати натижаси бўлса керак. __Ҳаа шундай. -дедим бироз тортиниб ҳижолатдан. __Мен...мен билмагандим. Нега менга айт...айтмадингиз. Нега мени ҳабарим йўқ? Қачон? Нима учун? -деди овози титраброқ. Тутилиб-тутилиб. __Тушунмадим? Олимжон мен шахсий ҳаётимда бўлаётган ҳар бир гап-сўз учун сизга ҳисоб беришга мажбурмасман шекилли? -дедим узр сўраш учун қўнғироқ қилганимни ҳам четга суриб. Менга бундай оҳангда гапиришларини ёқтирмайман. __Асалой мен.... мени туйғуларим.....Сиз уларни биласиз деб ўйлагандим. Овозидаги титроқ кучайди. Менга бефарқ эмаслигини билардим. Аммо бу ҳеч нимани ўзгартирмайди. Ундан бошқалар ҳам бўлган, менга қизиққан. Бу дагани, ҳар қизиқиш билдирганча иршайиб кетишим керак дегани эмаску. __Олимжон мен учун биз оддий синфдошлармиз. Ундан ортиқ нарса бўлиши мумкин эмас. -дедим жиддийлик билан. Шу пайт Ҳаётбекдан қўнғироқ келди. Чуқур уҳ тортдим. -Майли Олимжон. Яна бир бора узр. Мени деб, бироз жикастландингиз. Менга қўнғироқ бўляпти. Унга жавоб беришим керак. __Қалбим жикастлангани олдида бу ҳеч нарса эмас. Бечорахол айган гапига. Жавоб бермай ўчирдим. Бу орада Ҳаётбек иккинчи марта ажиданияга тушишга улгурганди. __Ало. __Шу пайтда ким билан гаплашаётгандинг. -жавоб беришга улгурмасимдан, заҳрини сочди. __Бугун кўрсатган кароматингиз учун, узр сўраб қўйдим. __Нимаа? Сен қиз яна ўша билан гаплашдингми? __Гаплашсам нима қилибди? Ундан одоб юзасидан узр сўрадим, тамом! __Сен одобни биласанми? Одобни билган одам ҳурматни ҳам билиши керакку. __Мен сизга аммангизни қизи эмасман. Сал ўйлаб муомила қилинг. Шахсиятга тегмасдан. Ўзингизга боқинг аввал. Одобни билган одам. Биринчи марта кўрган одамини, ур-сол қилмайди. -дедим жаҳлим чиқиб. __Сен мени бўлажак хотинимсан. Шахсиятингга келсак, ҳақиқатни айтдим. Бир гап келдию ҳа майли.... Синфдошингга келсак, хотинчалишга ўхшаб, қизлар билан ҳиринглашиб юрмаганда, бундай ҳолат бўлмасди. __Келган гапингизни айтинг. Ичингизда қолиб кетмасин. Синфдошимга келсак, У мени унаштирилганимни сал аввал билди. -дедим гапларидан асабийлашиб. Шу пайтгача ҳеч ким менга бундай қўрс муомила қилмаганди. Буни оҳангидан сўзларидаги нафрат билиниб турарди. __Гапни қисқа қиламан. Қадамингни билиб бос. Битта ёмон гап эшитсам оқибати яхши бўлмайди. Мен нима дедим-у, у нима деди? Телефонни ўчириб қўйди. Жаҳлим чиқди. Қайта қўнғироқ қилиб гапиргим келдику. Менга қизилни босган инсонга, қайтиб чиқишга ғурурим йўл қўймадим. Аммо асабийлашиб, анчагача ухлолмадим. Мен бундай муомилага ўрганмагандим. Уни гап оҳангидан унаштирилган қизини шунчаки, тергаш, назорат қилиш эмас. Қандайдур, алам ва нафрат қоришиб тургандек бўларди. Бу эса менга ёқмасди. Ҳатто оиламдагилар ҳам, қадамим ҳақида бундай қўпол тушунтиришмаганди. Бу эса..... Эрталаб бош оғриғи билан уйғондим. Нонуштани ҳам иштаҳасиз едим. Ўқишга боргим келмади. Аммо мажбурман боришга. Хоҳламайгина тўғри келган кийимимни кийиб, ўқишга йўл олдим. Яхшиям келибман. Дугоналарим билан сал чалғидим. Уч кун яхши ўтди. Олимжон ўқишдан чиқаётсам йўлимни тўсди. __Яхшимисиз? -дедим одоб юзасидан. __Яхши. Асалой менга ўша йигитни телефон рақамини бера оласизми? __Қайси йигит. -дедим ҳаёлимга Ҳаётбек келган бўлса ҳам. __Ўша кунги йигит. __Уни рақамини нима қиласиз? __Асалой наҳотки, ўзингизга шундай қўпол йигитни раво кўрсангиз? Билишимча ўзингизга ҳам, яхши муомила қилмайди У йигит. -деди айланиб ўтаётганимда билагимдан тутиб қолганча.
Қўлимни силтаб тортиб олдим. __Менга қаранг. Мени кимга мос-мосмас эканимни таҳлил қилиш сизга қолмаган. Ҳаддизи билинг. Менга хоҳлагандек муомила қиладиган даражада яқин эмассиз. Уни жавобини ҳам кутмай йўлимда давом этдим. Тўғри Ҳаётбек қўпол, уни муомиласи ўзимга ёқмайди. Аммо бу дегани. Ҳар ким билан уни муҳокама қилиб кетавериш керак дегани эмас. Шундан кейин, бир ҳафта давомида Олимжон мен билан гаплашиб олишга уриниб кўрди. Мен негадур у билан гаплашгим келмади. Ҳаётбек мени кўп ҳам безовта қилавермасди. Мана шу таърафи менга маъқул эди. Кутилган тўй ҳам келди. Синфдошлар бир бўлиб йиғилдик. Тўй сабаб гиналашгим келмай, Олимжон билан ҳам бошқа синфдош йигитлар қатори саломлашдим. Ҳаммаси яхши эди. Тўй ажойиб ўтаётгандим. Баъзи қиз-йигитлар ўйинга тушиш учун, даврага чиқиб кетишди. Мени ёнимдаги қиз ҳам. Уларни грузинча рақсларини томоша қилиб ўтиргандим. __Асалой яхшимисиз? -Олимжон қачон ёнимга келганини билмабман. Кетма-кет учта қўшиққа ўйнашди синфдошларимиз. Бор фикр-у, ҳаёлим уларда эди. __Биз боя саломлашгандик. -дедим у билан суҳбатлашгим келмаётганини билдириб. __Асалой сиздан узр сўрайман. Ўша кунги гапларим учун. Жуда ҳурсанддек эди кўринишидан. __Ҳечқиси йўқ. - шунчаки одоб юзасидан жилмайиб қўйдим. Кейин атрофга қарар эканман. Кўзим тўйхона кириш эшиги олдида турган Ҳаётбекка тушди. Биз таърафга нафрат билан қараб турарди. Шарманда бўлишни истамадим. Ёнимизга келмасидан олдин столдан туриб ўзим У томон юрдим. Олимжон билан ўтирганимни ҳисобга олсак уни жаҳли чиққани аниқ. Унга бўйин экгим йўқку, шунча танишларим орасида яна томоша қўйишини хоҳламайман. __Ассалому алайкум Ҳаётбек. Бу ерда нима қиляпсиз? -дедим ўзимни ҳотиржам тутишга уриниб. Аслида қўрқяпман. Бу биринчиси. Менда биринчи марта ҳадик бор. Бу одам талпа учун жой танлаб ўтирмайди. Буни ҳисобга олган ҳолда, тезроқ тўйхонадан олиб чиқиб кетмасам. Дугонамни тўйи, уриш майдонига айланиши ҳеч гап эмас. __Безовта қилдимми? -деди тиладан заҳарли мураббо томиб. Менга қисқа нигоҳ ташладида. Нигоҳини Олимжонга олиб ўтди. -Сен машинага бориб тур. Мени синфдошингда икки дақиқалик ишим бор. -деди менга машинасини калитини узатиб. __Нимаа? -У бир қадам ташлаганди. Шошиб ўнг қўлини, тирсагидан паст қисмидан икки қўлим билан ушлаб қолдим. -Кетайлик. -дедим истамасам ҳам дадамга мўлтиллайдигандек мўлтиллаб... __Тулкилигинг менга ўтмайди. Ҳамманг бир гўрсан. Ўзингдан маъсумани ясаб, орқадан иш қиласанлар. Бу гапи менга жуда оғир ботди. Мени қаёқдаги сохта қизларга ўхшатди. Мени....мен ҳали севги бобида биронта йигитга тишимни оқини кўрсатмаганман. Бу эса.... очиқдан очиқ мени сипо ғарсан дегандек гап қилди.
Аламдан Ҳаётбекни юзига тарсаки туширдим. __Аламингизни кўнглингизни оғритган инсондан эмас, умуман бошқа инсондан олаётганингизда виждонингиз қийналганми хеч? Ҳаётингизда нима бўлган билмайман. Аммо сизга учраган биттаси сўқир бўлса, қолганларни ҳам кўзи ожиз бўлавермайди. Нафратланаман сиздан. Юзимни ювиб бўлган кўз ёшларимни сидириб ташлаганча, Ундан узоқлашдим. Тўйхона йўл бўйида, такси тўхтатдимда ортимга қарамай кетдим. Мен ҳозир уйга бориб, акам билан гаплашаман. Дўсти бўлса ўзига. Мени ҳақорат қилди. Бунга чидаб бўлмайди. Уйга келиб ҳаммани бошимга йиғдим. Уларга бор гапни борича айтдим. Мен синфдошларимиз билан бўладиган йиғинларни ҳечам яширмаганман. Шу сабаб бемалол гапиравердим. Дадам йўқ экан. Дадамдан ташқари, ҳаммага Ҳаётбекни қилган қўпол муомиласи ҳақида айтиб бердим. Ҳатто бугун айтган охирги гапини ҳам. Асрорбек акам вазмин, масалани ҳар томонлама ўйлаб мулоҳаза қилиб ҳал қиладиган инсон. "Мен Ҳаёт билан гаплашиб кўраман. У бундай йигит эмасди. Бирор гап бўлса керак бу ерда" дедилар ҳафсаламни пир қилиб мен камида шу ерни ўзида Ҳаётбекка телефон қилиб, бир-икта аччиқ-аччиқ гап гапиришини кутгандим. Иккинчи акам, Аҳрорбек. Нақд портлашга шай бўмбани ўзи. Гапларимдан кейин шунақа тутоқиб кетди. Шундай тутоқди. Ҳатто катта акамга ҳам овозини баландлатиб гапириб ташлади. Менга ким бўлишидан қатъий назар. Бундай муомила қилишга ҳаққи йўқлигини айтди. Икки акамни ойим битта хонага киргазиб юборди. Менга ҳам "бугунча дам ол. Эртага қолган гапни гаплашамиз. Ўзинг ҳам жаа ювош эмассан" деб хонамга киргазиб юборди. Тўғри ювош эмасман. Аммо Ҳаётбек бугун қилган муомиласига лойиқ эмасдим. Кейинроқ хонамдан чиқиб дадамни қидирдим. Билганим дадам бир ҳафтага қўшни вилоятга дўстлари билан дам олгани кетган экан. Роса ҳафа бўлдим Ўша кеча бир маҳалгача йиғлаб ухлолмадим.
Эртасига ўқишга чиқмадим. Кейинги кун борсам. Бутун Универда гап. Олимжонни кимдур ўласи қилиб калтаклаб, кетибди. Ҳозир касалхонада экан. Ҳали ўзига келмаганмиш. Ҳаёлимга яна Ҳаётбек келди. Уни алоқаси йўқмикан-а? Орадан икки кун ўтиб, бизни сўроқ қилиш учун маҳкамадан одам келганини айтишди. Айтишларича Олимжон ўзига келган, "ҳеч кимдан даъвойим йўқ" деган бўлишига қарамай. Уни дадаси ариза ёзган. Бу ишни ким қилгани ҳақида билишни хоҳлаганмиш. __Сизларни битта-битта терговчи сўроқ қилади. Декан хонасида. -деди оқитувчилардан бири. __Нега? -бутун курсдан бирдан шу сўз чиқди. __Уни таниган ҳаммани тергов қилишади. Ҳатто сингдошларини ҳам. Чунки бир синфдошини тўйи куни бўлган бу иш. Кимлардур индамай кўнди. Кимлардур нолиганча норози эканини яширмай намоён қилди. __Икта-иктадан кирасизлар. Икта терговчи, битта ўқутувчи бўлади хонада. Яна ҳадик босиб ду-дуланиб қолманглар. Бу ҳам ўзингизда шубҳа уйғотиши мумкин. Университетимизни давлат томонидан, масъул шахси шундай деди. Ҳақиқатда ҳам қандайдур ҳадик бор эди. Навбатма-навбат иктадан талабалар декан хонасига кириб чиқа бошлади. Навбат бизга келди. Курсдошим Саида билан бирга кирдик. Хонада битта ўқидувчимиз билан битта бегона йигит бор эди. Мен уч киши бўлади деб ўйлагандим. __Марҳамат ўтиринглар. -бизга икта столни кўрсатди бегона йигит. Бир метрдан масофада эди иккиси. Биринчисига ўтирдим. Курсдошим кейингисига. __Шеригим келгунча бошлаб тураман. -йигит шундай деб, мени қаршимдаги стулга келиб ўтирди. -Исм-фамилиянгизни ёзинг. -олдимга оқ лист билан ручка қўйди. Ёзаётганимда, эшик очилиб ёпилди. Ким кирганига аҳамият бермай ёзайптгандим. __Санжар алмашиб олайлик. -деган таниш овоздан бошимни кўтариб қарадим. Қаршимдаги йигитни тепасида, унга бироз эгилиб сўзлаётган Ҳаётбек турарди. -бу келининг бўлади. -деди қўшимча қилиб. Йигит шу гапдан кейин жилмайиб ўрнидан турди. __Яна шахший гапларга берилиб, тергов эсдан чиқиб кетмасин. Қонун ҳаммага баробар. -деди Ҳаётбекни елкасига уриб қўйганча. Кейин улар алмашишди. Яъни йигит курсдошимни олдига кетди. Ҳаётбек мени қаршимга ўтирди. __Тайёрмисиз саволларга жавоб беришга, ҳурматли Зуҳриддинова. -деди тушунарсиз оҳангда, мени сизлаб. Бир-икки нарсаларни сўради, Олимжон ҳақида. Ўша кунги тўйда нималар ҳақда суҳбатлашганимизни ҳам. Мен эса у билан фақат саломлашганимни айтдим. Шундан кейин, юзи ёришгандек кўринди. __Ҳўп! Охириги савол. Кимдандур шубҳангиз борми? -деди бу сафар нисбатан паст овозда. __Аҳаа бор. -дедим жилмайиб, айнан шу саволни кутиб тургандим. __Ҳўш? -деди, юзимга қизиқсиниб қараганча. __Имм. Мени шубҳам терговчи Ҳаётбек Ҳамидовичдан. -дедим бўйнига илиб олган бежигини чиройли ўқиб берганча. Айтган гапимдан ўзим миннаддор бўлиб унга мағрурроқ қараб. __Ақлли қизалоқ. -деди мени ҳайратга солиб. Жилмаяркан, ўзини орқага ташлаб, столга суяниб олганча қўлларини қовуштириб.
__Сиз жиннимисиз?... -дедимда, столга эгилиб овозимни пастладим -Ўзингиз қилган иш учун, бутун бошли Университетни овора қилишингиз нимаси? Менимча ишингизга ҳам адашиб қабул қилишган сизни. -дедим. У эса пинагини ҳам бузмай, ҳудди мендек столга эгилди. Орамиздаги масофа жуда яқинлашди. Бундан кўзларим пир-пираб кетди. __Ҳаёт сенга бир марта ўйин қилса. Сен бутун умр ҳаёт устидан ўйин қилиб ўтасан. Бу табиат қонуни. -деди қандайдур вазминлик билан. Кейин яна ўзини ортга олди. Мен ҳижолат бўлиб секин хонадаги ҳамроҳларимизга қарадим. Ўқитувчимиз телефонига тикилиб бир нималар қиляпти. Балки ким биландур ёзишаётгандур. Ёки "PBG" ўйнаётгандур. Шу ўйин ҳам, ёш-у, қарини бирдек ўзига жалб қилиб олдида. Оббо ҳаёл кетди...... Саида листга нималарнидур ёзаяпти. Иккинчи терговчи эса.... У бир қўлини столга қўйиб, таяниб олганча, биз таърафга жилмайиб қараб турибди. Қандай шармандалик. Сал олдинги масофалар яқинлигини кўрган У. Менга қараб кенгроқ жилмайгач. Кўзимни олиб қочдим. Қаршимдаги Ҳаётбекка қарадим. У бир нималарни ўйланиб турибди. Мени ўзига қараб турганимниям сезмади. __Ҳаёт деганда: яшаётган Ҳаётимизни назарда тутдингизми? Ёки ўзингизними? -анави ҳамроҳи нигоҳида бир-биримизга сўзсиз тикилиб тургандек кўринмаслик учун. Истамасам ҳам Ҳаётбекни чалғитиш учун гапирдим. __Ўзинг нима деб ўйлайсан? -вазмин жилмайди. __Менимча сиз нимадандур аламзадасиз. Ва буни бадалини атрофингизда кўзингизга кўринганки одамдан оласиз. __Бунга менга айтган гапларингни ёзиб. Имзо қўйиб бер. -гапимни эшитмагандек, листга ишора қилиб гапирди. -Фақат охиридаги сени наздиндаги гумонланувчи ҳақда ёзма. -деди икки қошини ўртасини бармоқлари билан уқалаб. __Нега энди? Ҳаммасини ёзаман. Нуқта-вергулигача. Ҳатто анча аввалги, кафедаги тўқнашувни ҳам. -дедим атай жиғига тегиш учун. __Ҳимм бармоқларинг керак бўлмай қолдими? -деди қошларини чимириб, қўпол оҳангда. -Мен айтганларимни ёз тамом. __Қилган жиннилигингизни сабабини билсам бўладими? __Бўлади! Сен дарсинг қачон тугашини айт. Мен сенга билгинг келганини айтаман. __Ок! Лафзми? __Лафз! Мен бугунги суҳбатимизни Ҳаётбек айтган жойларини ёзиб бердим. Имзо қўйдим. Кўрайликчи бу даражада уришига нима сабаб бўлди экан? Мен билан ёнма-ён ўтириб олгани учун. Бунча калтак кўплик қиладиёв....
__Сени сўроқ қилган терговчини жигаридан урдинггов. Жудааа бошқача қаради. __Қўйсангчи Саида. -дедим аудиториямизга қайтгач. __Асалой унаштирилганди шекилли. - Универни энг олди қизларидан бўлган, курсдош қизимиз гап қистирди. -Терговчилар иккиси ҳам келишган экан. Нуу менга Ҳаётбек Ҳамидович ёқди. Қандайдир жиддий, аммо ёқимтой. -деди. Хонада фақат қизлар эканимиз учун, тортинмай. __Манга эса Санжар Саидов ёқди. Ҳушчақчақ йигит экан. Нима бу икксини ўзини қизларга, кўз-кўз қилгани келганми? Негадур энсам қотди. __Асал. -деди Ҳаётбекни ёқимтой деган курсдошим. Унга шундай қарадимки, ғалати аҳволга тушди. Уни феъли юмшоқ. Шу сабаб уни ёқтирадиганлар ҳам кўп. 80% йигитларга кўпроқ, юмшоқ феълли, бўйсинувчанг. Ўзини йигитлардан бир поғона пастда кўрадиган. Ва буни амалда ҳам кўрсатадиган, яъни, доим бир гапдан қолиб, уларга ҳурматини билдирадиган қизлар ёқади. Соддароқ қилиб айтганда: юмшоқ супургига ўхшаган мулойим қизлар. Бу қиз ҳам ҳудди шундай қизлардан. -Асалой демоқчи эдим. -деди гапини тўғрилаб. __Ҳа. Менда гапинг борми? __Ҳа-аа сени қайси бири сўроқ қилди. -деди бироз ийманиб. Сал аввал Ҳаётбекни берилиб гапиргани учун, унга қизиқиб қолгандек туйилди. Нега билмадим Бу менга унчалик ёқмади. __Мени унаштирилган инсоним, Ҳаётбек сўроқ қилди. Санжар дегани ўтирганди қаршимга. Ҳаётбек ўзига қарашли эканимни айтиб, у билан жой алмашди. -дедим атайлаб. Бу гапимдан кейин, нафақат уни, қолган қизларни ҳам кўзларида ҳайрат акс этди. Ҳатто Саидани ҳам. Ана энди тушунтириш соати бўлади. Бекор айтдим шу гапни. Менга керакмиди? Барибир дадам қайтса, фотиҳани буздирмоқчи бўлсам. Негаям шу гапни айтдим-а? Ярим соатдан ошиқ вақтим тушунтириш билан ўтди.
"Дарсинг тугадими? Мен келдим." Охирги пара дарсдан кейин, қизлар яна эшитган гапларини қайта сўрашни бошлашганди. Телефонимга ҳабар келди. __Бу ўшами? Сени кутяптими? -Саида ёнимда ўтиргани учун, ҳабарни бемалол ўқиди. Қолганлар унга қўшилиб оғзимни пойлашди. __Ҳа мен кетдим. Боя Ҳаётбек билан дарсдан чиққан учрашишга келишиб олгандик. -дедим ўрнимдан туриб сумкамни оларканман. Негадур боягина У ҳақда гап очгабимга афсусланганим ёдиндан чиқиб. Энг биринчи У ҳақда гап очган қизимизга бир назар ташлаб. Нега бундай дедим? Нега бундай қилдим билмайман. Аммо бир нарсани тан оламан. Уни бири қўйиб, бири мақтагани унчалик ёқмади менга. Балки Уни ўзини ҳуш кўрмаганим учундур.
__Есингдан чиқиб қолдимми? Менга айтган вақтингдан нақд қирқ дақиқа ўтиб кетди. __Сиз эсимда ҳам эмасдиз ўзи. -Ҳаётбекни машинасини орқа ўриндиғига ўтиришим билан, чиқишилмайдиган суҳбатимиз бошланди. Менга олд ойначадан ҳафсаласиз қаради. __Қорнинг қандай? Бирор жойда овқатланамизми? __Йўқ мени қорним тўқ. Шартмас! __Яхши унда йўлда гаплашиб оламиз. -дея машинани юргазди. __Балки нима учун, Олимжонни урганингизни айтарсиз. __Айтаман. Сен аввал буларни кўр. Кейин мен тушинтираман. -Ҳаётбек менга телефонини узатди. Телеграмига бир профил билан ёзишмаларига кирилган эди. Энг бошига қўйилган. Ҳайрат билан пастлай бошладим. Ўша куни Олимжон Универ олдида йўлимни тўсиб, билагимдан ушлагани. Яна бир нечта суъратлар. Таажжублиси шундаки, кейинги расмлар қаерда олинганини эслолмадим. Демак булар сохта. __Булар мен эмасман. -дедим. Негадур овозим титраб чиқди. __Биламан. Булар фотошоп. -Ҳаётбек ҳотиржам жавоб қайтарди. -Бошидаги учтасидан ташқари. __У мен билан гаплашиб олмоқчи эканини айтганди. Мен кўнмагандим. Ўтиб кетаётганимда.... __Тушунтиришинг шарт эмас. Ҳаммасини биламан. Сен охиригача ўқисанг. Нега ўша ҳезимни урганимни билиб оласан. -деди машинани йўл четига тўхтатиб. Мен ёзишмаларни ўқир эканман. Олимжонни шунча йилда танимаганимни англаб етдим. Мен ҳақимда қандай бўхтонлар ёзибди. Ажабланарлиси, Ҳаётбек уларни ҳеч бирига ишонмаган. Мен ҳақимда айтган ҳар гапи учун, муносиб жавоб қайтарган. __Мана олинг. -деб, телефонини узатдим. Негадур йиғлагим келди. Ахир шанимга айтилмаган гап қолмабдику. Баъзи одамлар сен ҳақингда бўлмағур гапларни айтишади,ғийбатингни қилиб,бир рост гапга икки ёлғон қўшишади.Лекин ёнингда ўтиришса, муҳаббат изҳор қилишади, юзингга кулиб қарашади.Сени яхши эканлигингни айтишади. Ана ўшалар энг жирканч одамлардир... Ўша куни Олимжон ҳам менга кулиб қараб, ортимдан айтмаган гапи қолмаган экан. Қандай виждонсизлик! __Ҳафа бўлма ҳаммаси ўтиб кетди. Энди сен ҳақингда гапириш тугул, сен тарафга қарамайди ҳам. -Ҳаётбек вазминлик билан ойначадан қараб,менга таскин берган бўлди. __Сиз ишондингизку Унга. -дедим ҳиққиллаб. __Қани ишонганим? __Ўша куни менга нималар дедингиз. __Узр. Ҳафа бўлма. У билан тиржайиб ўтирганинг ёқмади. Қонимни қайнатди. __Қуруқ узр билан ҳаммасини унитиш осонми сизнингча? __Кечирим сўрашимни кутаётган бўлсанг. Хомтама бўлма. Ўзингда ҳам бор. У билан ўтирмаслигинг керак эди. __Мен олдига ўтириб олмадим. Ўзи.... __У келса сен кетишинг керак эди. -гапимни кесди... __Ҳўп! Нега вақт кетказиб тергов қилиб юрибсиз? У бор гапни айтса: сизга қийин бòлмайдими? __У бор гапни айтмайди. Айтса ўзини шантаж қилишда айблаб, қаматиб юбораман. Ва бу ҳақда уни огоҳлантириб қòйганман. -деди мени ҳайратга солиб.
__Сиз? __Биламан жуда ақллиман! -ойначадан кўз сиқиб қўйди. __Йўқ! Мақтанчоқсиз! __Бу сени қарашинг! -деди жилмайиб. -Бўлдими? Саволларингга жавоб олдингми? Энди уйингга ташлаб қўяман. Мени зарур ишларим бор. __Бўлмади! Менга аламзадалигингиз сабабини айтмадингиз. __Буни билишинг шартмас! __Тўғри шартмас. Чунки, биз бир-биримизга бегонамиз. -у яна нигоҳини менга қаратди. Бу сафар ойначадан эмас. Ортига ўгирилиб қаради. -Менга ундай қараманг. Мен бор гапни айтдим. __Мен сени бўлажак турмуш ўртоғингман. __Едингиз! Ўша куни мени қаёқдаги қизларга тенглагунингизгача. Мен.....Акам билан гаплашмадингизми? Мен фотиҳани бузишларини сўрадим. -дедим Унинг ўткир нигоҳларидан бироз ўнғайсизланиб. __Асрор билан гаплашдим. Унга барини тушинтирдим. Ҳеч қанақа фотиҳа бузилмайди. Ҳаммаси ўз ўрнида қолади. __Деб ўйлайсиз. Аммо мен сиздан эшитган гапларни дадамга айтсам.... __Айтмайсан! -билагимдан тортиб ўзига яқинлаштирди. -Билиб қўй. Мен сени асло қўйиб юбормайман. Унинг важоҳатидан юрагим тушай деди. __Менга бундай муомила қилманг. -дедим, титроғимни босишга ҳаракат қилиб. -Ҳаққингиз йўқ бунга. __Биласанми? Сен шу пайтгача ҳаётимда учраган қизлар ичида ажраб турасан. Мен билан тиллашишинг ёқмайди. Аммо тиллашмай, жим турганидан куйдим. Унаштирилганимизга қарамай шундаймисан? Демак бошқаларга мендан баттарсан. Тан оламан сенга бўлган туйғуларим ҳалича севги эмас. Аммо менга ёқасан. Борингча ёқасан. Шу бетга чопарлигинг билан ёқасан. Сени ўзим тарбиялаб оламан. __Мени тарбиям жойида. -дедим яна тилимни тиёлмай. У севгидан куйганмикан? Ҳаёлимда шундай саволлар қайнай бошлади. __Албатта! Ҳаммаси жойида. Мен шунчаки баъзи жойларини сайқаллаб ўзимга мослаб оламан. -унга бир ўқрайиб қарадим. У машинани бамайлиҳотир юргазди. Маҳалламизда, кўчамиз бошида тушиб қолдим. Мен фикримдан қайтмайман. Барибир унга турмушга чиқмайман. Ҳозироқ акам билан гаплашаман. __Келдингизми Асалой. Тушлик қиласизми? __Йўқ янга. Акам бугун уйда бўламан деганди. Бирон-ёққа кетмадиларми? __Йўқ залда фудбол кўряптилар. __Раҳмат. -келишимдан пешвоз чиққан келинойимдан акам ҳақда сўраб-билиб. Кийимимни ҳам алмаштирмай, акамни олдига кирдим. Ҳал қилсин. Фотиҳада энг катта ташаббусни шу акам кўрсатган. Ўзи пиширган ишни, Ўзи йўқ қилсин.
__Асалой! -акамга муддаойимни айтганимдан кейин. Исмимни айтдию, чуқур ҳўрсинди. -Мен Ҳаёт билан гаплашдим. У жаҳлга берилган ўша пайт. __Акаа мени ҳақорат қилди У. -акам Уни ёнини олгани менга ёқмади. __Уни ўтмишини билмайсизку. __Билишни ҳам истамайман. __Асалой. __Акаа нима бўлишидан қатъий назар, менга бундай муомила қилишига ҳаққи йўқ эди. __У қизишиб кетган. Мен гаплашдим. Ҳаммасини тушунтирди. Синфдошиз ҳам ҳаддидан ошиб кетибди. Ҳар қандай эркак, ўзига қарашли аёл ҳақдаги гапларга чидаши қийин. Бўлиб ҳам У бир марта шу нарсадан куйган бўлса. __Алини аламини Валидан оладиган одамдан яхшилик кутиб бўлмайди. Бу ҳолат такрорланмаслигига ким кафолат беради? __Мен! -акам менга ўта жиддий боқди. -Мен кафолат бераман. Ҳаётга ишонаман. Сизни биздан ҳам ортиқ ҳимоя қила олишига. Асрашига. __Яхши. Ваҳоланки, сиздан иш чиқмас экан. Дадам билан гаплашаман. Бугуноқ! Телефонимни қўлимга олганимни биламан, акам қўлимдан юлиб олди. __Еркалик ҳам эви билан. Шу пайтгача кўнглизга қараб келдик. Мени дўстларим ҳаммаси билиб бўлган Ҳаётга фотиҳаланганингизни. Мени бурдимни тўкманг. Ҳаёт доим бир хилда давом этмайди. Ота уйдан бутунлай, бошқа муҳитга тушади қиз бола. Сизга ҳамма жойда мен ва бошқалардек муомила қилинавермайди... Катта ҳаётга ўзингизни тайёрланг. Биз сизни битта қиз деб кўнглингизга қараймиз. Ким билсин тушган жойингизда қиз болани бизчалик қадрлашмас. Кўп оилаларда ўғил бола баландроқ кўрилади. Баъзиларда умуман қиз болани қадри йўқ. Бунчалик калта ўйламанг. Ҳаёт ёмон йигит эмас.......
Хонамга киргач кийимимни ҳам алмаштирмай. Ўзимни ўрнимга ташлаб, люстирага термулиб ўйга толдим. "У болалигидан ойисини дугонасини қизини ёқтирарди. Фақат ўқишидан чалғимаслик учун, туйғуларини иккинчи ўринга қўйган. Ишга жойлашди. Уйланиш пайти келганда. Ойиси айтган қизлар орасида, ўша қизни номзоди борлигига. Дугонаси ва уни турмуш ўртоғи ҳам рози эканини. Гап фақат қизда қолганини эшитгандан. Ундан бахтиёр инсон бўлмаган. Ҳаммаси уни фойдасига кетгандек, фотиҳа ҳам бўлган. Иши ва қизни ҳижолатга қўймаслик учун, уни ортиқча безовта қилмаган. Бахтга тўлиб юрган пайтда. Тўйига бир неча кун қолганда.... " Акам Ҳаётбек ва уни бузилган фотиҳаси ҳақда бўлган бор гапларни айтиб берганди. Ўйланиб ётарканман. Барибир иккиланардим. "Тан оламан сенга бўлган туйғуларим, ҳалича севги эмас" Мен Ҳаётбекни бугунги гапларини ўйлаб, Ичимда қандайдур бир овоз, у ҳали ҳам ўша қизни унутмаган деб ҳотиржам бўлишимга йўл қўймасди. __Албатта болаликдан пинҳона севган инсонини осонгина унитиш қийин. -кўнглим барибир бу ишга чопмасди. Бошқани севган, уни аламидан менга уйланишга бел боғлаган деб ҳисоблай бошладим.
Асрорбек акамни гаплари таъсирида, дадамга ҳеч нарса демадим. Фотиҳани бузиш ҳақда ҳеч кимга. Ҳеч қандай гап очмадим бошқа. Аммо ичимда бир нима. Бу нарсани охири йўқ дегандек бўларди. Ҳуддики, бу фотиҳа номаълум бир манфаат учун бўлгандек. Орадан кунлар ўтар. Мен бир таърафда ўзимни кўниктиришга уринсам. Бир тарафдан Ҳаётбекни босим ўтказишлари мени бездириб ташларди. Салга асабийлашадиган, кам гапирадиган. Иложи борича ёлғизликка талпинадиган бўлиб қолгандим. __Ассалому алайкум. __Ваалайкум ассалом. У нима қиляпти яна. __Шу ерда ўқийдику. -ўша Олимжон масаласидан кейин, бир ойча вақт ўтгач, Ҳаётбек мени олгани келганди. Мен ҳам уйга тезроқ бориш учун, Уни ёнига шошилиб чиқаётгандим. Тасодифан Олимжон билан бир хил пайтда дарвоза олдига келиб қолдик. Тўқнашиб кетай деганимиз учун, бир кўз-кўзга тушду-ю, яна ўз йўлимиздан юрдик. Машинасига чиқишим билан Ҳаётбекни бузиқ авзойи билан дуч келдим. __Мен унга сендан узоқ юришини айтгандим. __Ҳали ҳам яқинлашгани йўқ. __Яқинлашиб ҳам кўрсинчи. -машинасини юргазар экан ҳўрсиниб қўйдим. Қандай инсон-а бу? Ўтган ҳафта учрашганимизда, синфдош қизларимиз телефон қилганди. Уларни гапи билан телеграмдан синфдошлар гуруҳига кирдим. Ҳозир асабларим чарчаганидан ўша пайтда нимани муҳокамаси бўлаётганини эслолмаяпман. Ўғил бола синфдошимни икта ҳазили деб. Телефоним кафе девори билан дийдорлашиб, парча-парча бўлиб кетганди. Иккимиз қаттиқ тортишиб қолдик. Синган телефонимдан ҳам, тушган вазиятимдан ҳафа бўлиб кетдим. Бироз тортишдик. Буюртмамиз келгунча иштаҳа ҳам бўғилиб бўлганди. Ҳеч нарсага тегилмади. Мен аразлаб ҳеч нарсага қўл урмаганим учун. Ҳаётбек ҳам менга қараб ўтиравердим. Охири тоқатим тоқ бўлиб ўрнимдан туриб чиқиб кетдим. У кассага учраб, тўлов қилгунча кетадиган вақтни ҳисоблаб, такси тўхтатдимда уйимга сурвордим.
Роса жаҳли чиққан бўлса керак. Оқибати ўзим учун яхши бўлмаслигини билсам ҳам, ўша вазиятда Уни олдида қолгим, Уни юзини кўргим келмади. Рости мен учун, севимли бўлган, бўлсада. Телефонимга жон куяр даражада ачинмадим. "Бели оғримаганда" дейишингиз мумкин. Гап бундамас. Мен босимларда бир неча соатга озод бўлишимдан ҳотиржам эдим. Ҳар соатда қўнғроқ қилиб, мени сиқувга оладиган Ҳаётбекдан дам олашимдан ҳурсанд эдим. Эртасига ўқишда қанча ҳотиржам бўлишга уринмай, мегадур юрагим бесарамжон урарди. Ҳаётбек индамай йўқ бўлиши мумкинмас. У албатта кеча кетиб қолганим учун ҳисоб сўрагани ҳам олдимга келади. Кейин мен нима деб жавоб бераман. У жавобимдан қониқармикан. Фотиҳани бузаман деган гапимдан кейин, Ҳаётбек баттарлашдики, босилмади. Шу сабаб, ўзимни У билан учрашувга тайёрлардим. Сезганимдек Универдан чиқсам, машинаси турибди. Индамай кетавердим. Машинаси олдидан ўтаётганимда. У тезда машинасидан тушди. Мени бир даганда машинасига жойлаб қўйди. Ўзи рулга ўтириб Универда бир қанча узоқликда тўхтади. __Бу сенга! -охирги русумдаги янги телефон узатди. __Керакмас! __Қайсарлик қилма! Ҳозир кайфиятим яхши. Шу сабаб кеча кетиб қолганингга индамаяпман. Агар..... __Нега доим сизни айтганингиз бўлиши керак. Нега менга босим ўтказаверасиз. Менга ишонмасангиз. Нега уйланмоқчисиз? Илтимос сиздан кимгадур қасдлашиб. Мени ҳаётимни ўйин қилманг. __Ким айтди сени ҳаётингни ўйин қилмоқчи деб? Сени ўрнинг ҳаётимда ўзинг ўйлагандан кўра анча қадрлироқ. __Ҳеч ўхшамайди. Мен ўхшатолмадим. __Сенга исботлашга мажбур эмасман. -яна тўнт оҳангда гапирди. __Менга қўпол бўлган бу қалбингизни Бир чиройли тарк этиб берайми... -дедим барисидан безиб кетганим учун.
ЎЗБЕГИМДАН АЙЛАНАЙ...
#ЖАРОХАТ.
4-қисм.
Муаллиф: Дилором Қосимова.
Дадамлар оилада уч ўғил.
Дадам ўртанчаси.
Катта амакимда, тўртда ўғил бор. Бизни оилада, икки ўғил, бир қиз. Яъни мен.
Кичик амакимда уч ўғил бор.
Мен оилани ягона қиз набирасиман.
Менимча ягоналигимча қолсам керак.
Аммамиз йўқ бўлгани, ва оилада мендан бошқа қиз набира бўлмагани учун. Мени бошқача яхши кўради ҳамма.
Ҳатто ўзимдан катта амакивачча акаларим, ва ўз акаларим ҳам "сиз" деб мурожат қилишади.
Ўзимни ҳудди маликалардек ҳис қилиб катта бўлганман.
Акаларим, дадам, амакиларим, ҳамма-ҳаммаси менга ҳеч қачон босим ўтказишмаган.
Менга бирон нимани айтишса ҳам, буйруқ берса ҳам, юмшоқлик билан тушинтириб буюришган.
Шу лаънатига унаштирилдим-у, умримда кўрмаган босим остида қолгандек бўлдим.
Доимо юмшоқ муомилага ўрганганим учун. Уни талаблари, терговлари қадамимни назорат қилишлари, тинмай босим ўтказишга уринишлари, мени асабларимга салбий таъсир ўтказди.
Биринчи курсдан, иккинчи курсга ўтганимдан кейин, мени сўроқлайдиганлар яна ғимирлаб қолдилар.
Кўнгил ишида ҳали нимадурларни бошимдан ўтказмаганим учун, бу масалани оиламга ишондим. Уларга маъқулига кўнишга рози бўлдим.
Судра-судра билан куз охирларида, катта акамни ташаббуси билан таниш дўсти, Ҳаёт исмли йигитга унаштирилдим.
Акам дадамга кўкларга кўтариб, маданиятли, ўқимишли, ва ҳаказо, ва ҳаказолар деб мақтаган йигит. Билмадим нимадандур аламзадами?
Қизларни ёқтирмайдими?
Унаштирувни хоҳламаганмиди билмайман.
Жуда совуққон эди.
Ҳаммаси унаштирувдан бир ой ўтмасдан, синфдош қизимизни тўйидан олдин, тўйда йиғилишни маслаҳатини қилиш учун, мен билан битта Университетда ўқийдиган синфдош йигит, дарвоза олдида мени тўхтатиб, гаплашиб олишни сўрагандан бошланди.
У билан яқин ўртадаги кафега бирга кирарканмиз. Мактаб даврларидаги шўхликларимизни гаплашиб, куларканман. Менга жаҳлдан ҳам кўра, кўпроқ нафрат билан қараб турган Ҳаётбекка кўзим тушди.
Нега бу даражада ғазабланаётганини ўйлаб кўришга ҳам улгурмасимдан, синфдошимни ур-теп қилиб ташлади....
__Бу нима қилганингиз? Қўйиб юборинг уни!!!
Жон ҳолатда Ҳаётбекни қўлидан синфдошимни ажратишга уриндим.
__Нима бало жиннимисиз? Ўлдириб қўяй дедингизку....Олимжон яхшимисиз. Қаттиқ урмадиларми?
__Сен қиз.... -Олимжондан хол сўраётсам, Ҳаётбек мени тортиб ўзига қаратди. -Нега уни атрофида парвона бўляпсан? Негаа? Нима учун У билан ҳиринглаб кирдинг?
__Нима? Нима дедингиз? -менга қилган муомиласидан тоза жаҳлим чиқди. -Сиз ҳозир менга "сен" деб мурожаат қилдингизми?
__Нимааа? -Ҳаётбек менга тушунарсиз нигоҳда қаради.
__Нима, нимаа? Сиз мени сенладиз ҳозир.
__Сен қизни қулоғинг, шунча гапимдан шуни илиб олдими? -менга жиннига қарагандек қаради. -Сен менга мана бу ҳ.....к билан нима қилётганингни айт!
__Сиз аввал нега мени сенлаганизи айтинг. Ким ҳуқуқ берди сизга, мени сенлашга? Ўзимни ҳақорат қилингандек ҳис этдимей -дедим "сен"лаб қилган мурожаати ёқмаганини билдириб. Росдан ҳам нега мени сенлайди? Ҳали таниганига бир ой бўлмай!
__Асааллл!! -деди тишлари орасидан вишшиллаб.
__...ой. -дедим безрайиб мен ҳам. -Асал эмас, Асалой мени исмим. А-са-лой. -бу сафар бўғинлаб айтдим.
__Жаҳлимни чиқаришни яхши уддалаяпсан сен қиз.
__Ҳой жиннимисиз?
Кутилмаганда қўлимдан судраб, алоҳида кабиналардан бирига олиб кирди.
__Менга қара! Гапларимни икки қулоғинг билан эшитиб ол! Агар яна бир марта биронта йигит билан сал аввалгидек ҳиринглашиб юрганингни кўрсам....
__Нима бўлади? -гапи охирига етмай мен гапирдим. -Нима бўлади? Уни билиб-билмай дўппослайсизми яна? Сизни деб синфдош, курсдошларим билан ҳам гаплашолмайман?
__Кимлигини аҳамияти йўқ. -гапини бўлганим ёқмадими? Ёки гапирган гапимми? Икки қўли билан икки елкамни маҳкам сиқди. -Агар ён-верингда йигит зотини кўрсам, оқибати яхши бўлмайди. Мени қонимни қайнатма! Акангни ҳурмати сенга индамаяпман. Аммо ҳар сафар ҳурмат деб, ўзимга қарши боравермайман. -деди кўзлари ғазабдан қисилиб.
Нега бунчалик жаҳли чиқяпти экан? Мен у даражада ёмон иш қилмадимкуу...
Ўша куни анча тортишдик. Унаштирилган бўлсак нима? Бу нарса, менга бундай муомила қилишга ҳуқуқ бермайди.
Бир соатлик тортишувдан кейин, эшитган гапим. "Асрорни синглиси бу даражада тантиқ бўлишини билмагандим" деган гап бўлди.
Аблаҳ, мени тантиқ деб ҳақорат қилдия? Мен тантиқ эмасман. Мен эркаман.
Тантиқ сўзи менга ҳақоратдек эшитилди.
Кабинадан чиққанимиздан, Олимжондан "О" ҳарфи ҳам қолмаганди. Албатта қолмайдида. Шунча калтак, орадан бир соатдан ошиқроқ вақт ҳам ўтди.
Уни олдида уятли бўлдим.
Хол сўраб узр айтиб қўйишим керак.
Хоҳламасам ҳам, ўша куни сўхтаси совуқ мени ўзи маҳалламизга олиб келди. Уйимизгача бормади. Тўғрироғи мен хоҳламадим.
Йигити борлар. Унаштирилганини кўз-кўз қилиб куёв билан кунда-кунора учрашиб юрадиган қизларни унча ҳушламасдим. Йигитлар хўжайин, қизлар уларга тобе бўлиб олишади.
Пффф энг ёмон кўрган нарсам.
Ўзим ҳам улардек бўлишни, бошқалар кўзига шундай истамайман.
__Акангга салом айт.
__Ҳеч қачон! -дедим машинадан тушар пайтим. Айтган гапига жавобан.
__Нима?
__Ешитганиз. Мен сиз билан бирга келганимни айтмайман. Ва бу биринчиси. Мен кимгадур қарам бўлиб юришни хоҳламайман.
Бундан кейин менга эгалик қилиб юришга уринманг.
Мен ўзим юрган йўлимни яхши биламан. Ўзимни назорат қила оламан.
Кимдур менга ўз сўзини ўтказишга уринса: атай тақиқлаган ишини қиламан.
Ҳатто Асрорбек акам ҳам менга сиздек қўрс муомила қилмайди. -дедим энг жиддий, айтганини қилдирадиган акам билан Ҳаётбекни солиштирганча. Гапимни айтдим-у, терс бурилиб кета бошладим.
Ортимдан икки марта исмимни айтиб чақирди. Мен қарамадим.
Қарамайман ҳам. Мен унга айтдим. Исмим Асал эмас, Асалой эканини.
Гапимни тушунмаган бўлса, бу ўзини муаммоси...
Уйга келиб ҳеч нарса бўлмагандек юрдим. Ойимга қаралашдим. Янган уйига кетганди. Бўлмаса ойим ошхонада куймаланмасди.
Мени жуда эркалатиб катта қилишган бўлса ҳам, "қиз бола билиши керак " деб ошхона ишларида, бўш қўйишмаганди.
Кечки овқатга қилган егуликларимизни мақтаб-мақтаб ейишгандан кейин. Ошхонани йиғиб, хонамга кирдим.
Телефоним овозсиз реъжимда, анча қўнғироқ ва смс лар келибди.
Эриммай битта-битта кўра бошладим.
Синфдош дугоналаримдан сал кам элликта ҳабар.
Албаттада. Яқин дугоналаримиздан бирини тўйи. Шу совуқда зарилмикан?
Этларим жимирлаб кетди. Мени тўйим илиқ кунларда бўлади.
Қалтираб ўтирмайман совуқдан.
Телеграмда "Синфдош қизлар" группамизга, умумий қилиб жавоб ёзиб қўйдим. Онлайн бўлмаганим учун, сабрсизлар смс ҳам ёзишибди эринмай.
Энди навбат Ҳаётбекдан келган ҳабарларга. Бу асаб нима ёзди экан?
"Сен қиз одамни ҳурмат қилишни биласанми? Ортиндан чақирдим! Нега ортингга қарамадинг? Инсонларни ҳурмат қилишни биласанми?"
Битта қўнғироқ ва битта смс. Аммо шу смс дан ҳам заҳари чак-чак томиб тургандек.
"Мен сизга айтдим. Исмимни тўлиқ айтмадиз. Ҳурматни ҳурмат қилганга қиламан. Қўполларга эмасс!!"
Ўзимча зўр жавоб ёздим деб ўйладим. Ҳабарни жўнатгач, интернетга кириб бир нималар кўрдим. Зерикарли....
Кейин Олимжон ҳаёлимга тап этиб урилди. Ундан узр сўраш керак.
__Ало.
__Яхшимисиз Олимжон. -телефон ортидан уни ҳорғин овози янграгач, ҳол сўрадим.
Овозимдан биттада таниди.
__Асалой?
__Ҳа мен. Ҳалиги....Сиздан узр сўрамоқчи эдим....Бугунги иш учун.
__У йигит ким? -деди узримга жавоб бермай. Оҳангидан қизиқаётганми, ёки бошқа маънодами англолмадим.
__У мен билан унаштирилган йигит.
__Сиз унаштирилдингизми? -овози бир тон баландлаб сўради. Ортидан ожизгина ингроқ ҳам сезилди. Менимча Ҳаётбекни бугун кўрсатган каромати натижаси бўлса керак.
__Ҳаа шундай. -дедим бироз тортиниб ҳижолатдан.
__Мен...мен билмагандим. Нега менга айт...айтмадингиз. Нега мени ҳабарим йўқ? Қачон? Нима учун? -деди овози титраброқ. Тутилиб-тутилиб.
__Тушунмадим? Олимжон мен шахсий ҳаётимда бўлаётган ҳар бир гап-сўз учун сизга ҳисоб беришга мажбурмасман шекилли? -дедим узр сўраш учун қўнғироқ қилганимни ҳам четга суриб. Менга бундай оҳангда гапиришларини ёқтирмайман.
__Асалой мен.... мени туйғуларим.....Сиз уларни биласиз деб ўйлагандим.
Овозидаги титроқ кучайди. Менга бефарқ эмаслигини билардим. Аммо бу ҳеч нимани ўзгартирмайди. Ундан бошқалар ҳам бўлган, менга қизиққан. Бу дагани, ҳар қизиқиш билдирганча иршайиб кетишим керак дегани эмаску.
__Олимжон мен учун биз оддий синфдошлармиз. Ундан ортиқ нарса бўлиши мумкин эмас. -дедим жиддийлик билан. Шу пайт Ҳаётбекдан қўнғироқ келди. Чуқур уҳ тортдим. -Майли Олимжон. Яна бир бора узр. Мени деб, бироз жикастландингиз. Менга қўнғироқ бўляпти. Унга жавоб беришим керак.
__Қалбим жикастлангани олдида бу ҳеч нарса эмас.
Бечорахол айган гапига. Жавоб бермай ўчирдим. Бу орада Ҳаётбек иккинчи марта ажиданияга тушишга улгурганди.
__Ало.
__Шу пайтда ким билан гаплашаётгандинг. -жавоб беришга улгурмасимдан, заҳрини сочди.
__Бугун кўрсатган кароматингиз учун, узр сўраб қўйдим.
__Нимаа? Сен қиз яна ўша билан гаплашдингми?
__Гаплашсам нима қилибди? Ундан одоб юзасидан узр сўрадим, тамом!
__Сен одобни биласанми? Одобни билган одам ҳурматни ҳам билиши керакку.
__Мен сизга аммангизни қизи эмасман. Сал ўйлаб муомила қилинг. Шахсиятга тегмасдан. Ўзингизга боқинг аввал. Одобни билган одам. Биринчи марта кўрган одамини, ур-сол қилмайди. -дедим жаҳлим чиқиб.
__Сен мени бўлажак хотинимсан. Шахсиятингга келсак, ҳақиқатни айтдим. Бир гап келдию ҳа майли.... Синфдошингга келсак, хотинчалишга ўхшаб, қизлар билан ҳиринглашиб юрмаганда, бундай ҳолат бўлмасди.
__Келган гапингизни айтинг. Ичингизда қолиб кетмасин. Синфдошимга келсак, У мени унаштирилганимни сал аввал билди. -дедим гапларидан асабийлашиб. Шу пайтгача ҳеч ким менга бундай қўрс муомила қилмаганди. Буни оҳангидан сўзларидаги нафрат билиниб турарди.
__Гапни қисқа қиламан. Қадамингни билиб бос. Битта ёмон гап эшитсам оқибати яхши бўлмайди.
Мен нима дедим-у, у нима деди? Телефонни ўчириб қўйди.
Жаҳлим чиқди. Қайта қўнғироқ қилиб гапиргим келдику.
Менга қизилни босган инсонга, қайтиб чиқишга ғурурим йўл қўймадим.
Аммо асабийлашиб, анчагача ухлолмадим. Мен бундай муомилага ўрганмагандим. Уни гап оҳангидан унаштирилган қизини шунчаки, тергаш, назорат қилиш эмас. Қандайдур, алам ва нафрат қоришиб тургандек бўларди. Бу эса менга ёқмасди.
Ҳатто оиламдагилар ҳам, қадамим ҳақида бундай қўпол тушунтиришмаганди.
Бу эса.....
Эрталаб бош оғриғи билан уйғондим. Нонуштани ҳам иштаҳасиз едим.
Ўқишга боргим келмади. Аммо мажбурман боришга.
Хоҳламайгина тўғри келган кийимимни кийиб, ўқишга йўл олдим.
Яхшиям келибман. Дугоналарим билан сал чалғидим. Уч кун яхши ўтди.
Олимжон ўқишдан чиқаётсам йўлимни тўсди.
__Яхшимисиз? -дедим одоб юзасидан.
__Яхши. Асалой менга ўша йигитни телефон рақамини бера оласизми?
__Қайси йигит. -дедим ҳаёлимга Ҳаётбек келган бўлса ҳам.
__Ўша кунги йигит.
__Уни рақамини нима қиласиз?
__Асалой наҳотки, ўзингизга шундай қўпол йигитни раво кўрсангиз? Билишимча ўзингизга ҳам, яхши муомила қилмайди У йигит. -деди айланиб ўтаётганимда билагимдан тутиб қолганча.
__Менга қаранг. Мени кимга мос-мосмас эканимни таҳлил қилиш сизга қолмаган. Ҳаддизи билинг. Менга хоҳлагандек муомила қиладиган даражада яқин эмассиз.
Уни жавобини ҳам кутмай йўлимда давом этдим. Тўғри Ҳаётбек қўпол, уни муомиласи ўзимга ёқмайди. Аммо бу дегани. Ҳар ким билан уни муҳокама қилиб кетавериш керак дегани эмас.
Шундан кейин, бир ҳафта давомида Олимжон мен билан гаплашиб олишга уриниб кўрди.
Мен негадур у билан гаплашгим келмади. Ҳаётбек мени кўп ҳам безовта қилавермасди. Мана шу таърафи менга маъқул эди.
Кутилган тўй ҳам келди. Синфдошлар бир бўлиб йиғилдик. Тўй сабаб гиналашгим келмай, Олимжон билан ҳам бошқа синфдош йигитлар қатори саломлашдим.
Ҳаммаси яхши эди. Тўй ажойиб ўтаётгандим.
Баъзи қиз-йигитлар ўйинга тушиш учун, даврага чиқиб кетишди.
Мени ёнимдаги қиз ҳам.
Уларни грузинча рақсларини томоша қилиб ўтиргандим.
__Асалой яхшимисиз? -Олимжон қачон ёнимга келганини билмабман. Кетма-кет учта қўшиққа ўйнашди синфдошларимиз. Бор фикр-у, ҳаёлим уларда эди.
__Биз боя саломлашгандик. -дедим у билан суҳбатлашгим келмаётганини билдириб.
__Асалой сиздан узр сўрайман. Ўша кунги гапларим учун.
Жуда ҳурсанддек эди кўринишидан.
__Ҳечқиси йўқ. - шунчаки одоб юзасидан жилмайиб қўйдим.
Кейин атрофга қарар эканман. Кўзим тўйхона кириш эшиги олдида турган Ҳаётбекка тушди. Биз таърафга нафрат билан қараб турарди.
Шарманда бўлишни истамадим. Ёнимизга келмасидан олдин столдан туриб ўзим У томон юрдим. Олимжон билан ўтирганимни ҳисобга олсак уни жаҳли чиққани аниқ.
Унга бўйин экгим йўқку, шунча танишларим орасида яна томоша қўйишини хоҳламайман.
__Ассалому алайкум Ҳаётбек. Бу ерда нима қиляпсиз? -дедим ўзимни ҳотиржам тутишга уриниб. Аслида қўрқяпман. Бу биринчиси. Менда биринчи марта ҳадик бор. Бу одам талпа учун жой танлаб ўтирмайди. Буни ҳисобга олган ҳолда, тезроқ тўйхонадан олиб чиқиб кетмасам. Дугонамни тўйи, уриш майдонига айланиши ҳеч гап эмас.
__Безовта қилдимми? -деди тиладан заҳарли мураббо томиб. Менга қисқа нигоҳ ташладида. Нигоҳини Олимжонга олиб ўтди. -Сен машинага бориб тур. Мени синфдошингда икки дақиқалик ишим бор. -деди менга машинасини калитини узатиб.
__Нимаа? -У бир қадам ташлаганди. Шошиб ўнг қўлини, тирсагидан паст қисмидан икки қўлим билан ушлаб қолдим. -Кетайлик. -дедим истамасам ҳам дадамга мўлтиллайдигандек мўлтиллаб...
__Тулкилигинг менга ўтмайди. Ҳамманг бир гўрсан. Ўзингдан маъсумани ясаб, орқадан иш қиласанлар.
Бу гапи менга жуда оғир ботди. Мени қаёқдаги сохта қизларга ўхшатди.
Мени....мен ҳали севги бобида биронта йигитга тишимни оқини кўрсатмаганман.
Бу эса.... очиқдан очиқ мени сипо ғарсан дегандек гап қилди.
Аламдан Ҳаётбекни юзига тарсаки туширдим.
__Аламингизни кўнглингизни оғритган инсондан эмас, умуман бошқа инсондан олаётганингизда виждонингиз қийналганми хеч?
Ҳаётингизда нима бўлган билмайман. Аммо сизга учраган биттаси сўқир бўлса, қолганларни ҳам кўзи ожиз бўлавермайди. Нафратланаман сиздан.
Юзимни ювиб бўлган кўз ёшларимни сидириб ташлаганча, Ундан узоқлашдим. Тўйхона йўл бўйида, такси тўхтатдимда ортимга қарамай кетдим.
Мен ҳозир уйга бориб, акам билан гаплашаман. Дўсти бўлса ўзига. Мени ҳақорат қилди.
Бунга чидаб бўлмайди.
Уйга келиб ҳаммани бошимга йиғдим. Уларга бор гапни борича айтдим.
Мен синфдошларимиз билан бўладиган йиғинларни ҳечам яширмаганман.
Шу сабаб бемалол гапиравердим.
Дадам йўқ экан. Дадамдан ташқари, ҳаммага Ҳаётбекни қилган қўпол муомиласи ҳақида айтиб бердим. Ҳатто бугун айтган охирги гапини ҳам. Асрорбек акам вазмин, масалани ҳар томонлама ўйлаб мулоҳаза қилиб ҳал қиладиган инсон.
"Мен Ҳаёт билан гаплашиб кўраман. У бундай йигит эмасди. Бирор гап бўлса керак бу ерда" дедилар ҳафсаламни пир қилиб мен камида шу ерни ўзида Ҳаётбекка телефон қилиб, бир-икта аччиқ-аччиқ гап гапиришини кутгандим.
Иккинчи акам, Аҳрорбек. Нақд портлашга шай бўмбани ўзи.
Гапларимдан кейин шунақа тутоқиб кетди. Шундай тутоқди.
Ҳатто катта акамга ҳам овозини баландлатиб гапириб ташлади. Менга ким бўлишидан қатъий назар. Бундай муомила қилишга ҳаққи йўқлигини айтди.
Икки акамни ойим битта хонага киргазиб юборди.
Менга ҳам "бугунча дам ол. Эртага қолган гапни гаплашамиз. Ўзинг ҳам жаа ювош эмассан" деб хонамга киргазиб юборди.
Тўғри ювош эмасман. Аммо Ҳаётбек бугун қилган муомиласига лойиқ эмасдим.
Кейинроқ хонамдан чиқиб дадамни қидирдим. Билганим дадам бир ҳафтага қўшни вилоятга дўстлари билан дам олгани кетган экан.
Роса ҳафа бўлдим
Ўша кеча бир маҳалгача йиғлаб ухлолмадим.
Эртасига ўқишга чиқмадим. Кейинги кун борсам. Бутун Универда гап. Олимжонни кимдур ўласи қилиб калтаклаб, кетибди.
Ҳозир касалхонада экан. Ҳали ўзига келмаганмиш.
Ҳаёлимга яна Ҳаётбек келди.
Уни алоқаси йўқмикан-а?
Орадан икки кун ўтиб, бизни сўроқ қилиш учун маҳкамадан одам келганини айтишди.
Айтишларича Олимжон ўзига келган, "ҳеч кимдан даъвойим йўқ" деган бўлишига қарамай. Уни дадаси ариза ёзган.
Бу ишни ким қилгани ҳақида билишни хоҳлаганмиш.
__Сизларни битта-битта терговчи сўроқ қилади. Декан хонасида. -деди оқитувчилардан бири.
__Нега? -бутун курсдан бирдан шу сўз чиқди.
__Уни таниган ҳаммани тергов қилишади. Ҳатто сингдошларини ҳам. Чунки бир синфдошини тўйи куни бўлган бу иш.
Кимлардур индамай кўнди. Кимлардур нолиганча норози эканини яширмай намоён қилди.
__Икта-иктадан кирасизлар. Икта терговчи, битта ўқутувчи бўлади хонада. Яна ҳадик босиб ду-дуланиб қолманглар. Бу ҳам ўзингизда шубҳа уйғотиши мумкин.
Университетимизни давлат томонидан, масъул шахси шундай деди.
Ҳақиқатда ҳам қандайдур ҳадик бор эди. Навбатма-навбат иктадан талабалар декан хонасига кириб чиқа бошлади.
Навбат бизга келди. Курсдошим Саида билан бирга кирдик. Хонада битта ўқидувчимиз билан битта бегона йигит бор эди. Мен уч киши бўлади деб ўйлагандим.
__Марҳамат ўтиринглар. -бизга икта столни кўрсатди бегона йигит.
Бир метрдан масофада эди иккиси. Биринчисига ўтирдим. Курсдошим кейингисига.
__Шеригим келгунча бошлаб тураман. -йигит шундай деб, мени қаршимдаги стулга келиб ўтирди. -Исм-фамилиянгизни ёзинг. -олдимга оқ лист билан ручка қўйди. Ёзаётганимда, эшик очилиб ёпилди. Ким кирганига аҳамият бермай ёзайптгандим.
__Санжар алмашиб олайлик. -деган таниш овоздан бошимни кўтариб қарадим. Қаршимдаги йигитни тепасида, унга бироз эгилиб сўзлаётган Ҳаётбек турарди. -бу келининг бўлади. -деди қўшимча қилиб. Йигит шу гапдан кейин жилмайиб ўрнидан турди.
__Яна шахший гапларга берилиб, тергов эсдан чиқиб кетмасин. Қонун ҳаммага баробар. -деди Ҳаётбекни елкасига уриб қўйганча. Кейин улар алмашишди. Яъни йигит курсдошимни олдига кетди. Ҳаётбек мени қаршимга ўтирди.
__Тайёрмисиз саволларга жавоб беришга, ҳурматли Зуҳриддинова. -деди тушунарсиз оҳангда, мени сизлаб. Бир-икки нарсаларни сўради, Олимжон ҳақида. Ўша кунги тўйда нималар ҳақда суҳбатлашганимизни ҳам. Мен эса у билан фақат саломлашганимни айтдим.
Шундан кейин, юзи ёришгандек кўринди.
__Ҳўп! Охириги савол. Кимдандур шубҳангиз борми? -деди бу сафар нисбатан паст овозда.
__Аҳаа бор. -дедим жилмайиб, айнан шу саволни кутиб тургандим.
__Ҳўш? -деди, юзимга қизиқсиниб қараганча.
__Имм. Мени шубҳам терговчи Ҳаётбек Ҳамидовичдан. -дедим бўйнига илиб олган бежигини чиройли ўқиб берганча. Айтган гапимдан ўзим миннаддор бўлиб унга мағрурроқ қараб.
__Ақлли қизалоқ. -деди мени ҳайратга солиб. Жилмаяркан, ўзини орқага ташлаб, столга суяниб олганча қўлларини қовуштириб.
__Сиз жиннимисиз?... -дедимда, столга эгилиб овозимни пастладим -Ўзингиз қилган иш учун, бутун бошли Университетни овора қилишингиз нимаси? Менимча ишингизга ҳам адашиб қабул қилишган сизни. -дедим. У эса пинагини ҳам бузмай, ҳудди мендек столга эгилди. Орамиздаги масофа жуда яқинлашди. Бундан кўзларим пир-пираб кетди.
__Ҳаёт сенга бир марта ўйин қилса. Сен бутун умр ҳаёт устидан ўйин қилиб ўтасан. Бу табиат қонуни. -деди қандайдур вазминлик билан. Кейин яна ўзини ортга олди. Мен ҳижолат бўлиб секин хонадаги ҳамроҳларимизга қарадим. Ўқитувчимиз телефонига тикилиб бир нималар қиляпти. Балки ким биландур ёзишаётгандур. Ёки "PBG" ўйнаётгандур. Шу ўйин ҳам, ёш-у, қарини бирдек ўзига жалб қилиб олдида. Оббо ҳаёл кетди......
Саида листга нималарнидур ёзаяпти. Иккинчи терговчи эса....
У бир қўлини столга қўйиб, таяниб олганча, биз таърафга жилмайиб қараб турибди.
Қандай шармандалик. Сал олдинги масофалар яқинлигини кўрган У. Менга қараб кенгроқ жилмайгач. Кўзимни олиб қочдим. Қаршимдаги Ҳаётбекка қарадим. У бир нималарни ўйланиб турибди.
Мени ўзига қараб турганимниям сезмади.
__Ҳаёт деганда: яшаётган Ҳаётимизни назарда тутдингизми? Ёки ўзингизними? -анави ҳамроҳи нигоҳида бир-биримизга сўзсиз тикилиб тургандек кўринмаслик учун. Истамасам ҳам Ҳаётбекни чалғитиш учун гапирдим.
__Ўзинг нима деб ўйлайсан? -вазмин жилмайди.
__Менимча сиз нимадандур аламзадасиз. Ва буни бадалини атрофингизда кўзингизга кўринганки одамдан оласиз.
__Бунга менга айтган гапларингни ёзиб. Имзо қўйиб бер. -гапимни эшитмагандек, листга ишора қилиб гапирди. -Фақат охиридаги сени наздиндаги гумонланувчи ҳақда ёзма. -деди икки қошини ўртасини бармоқлари билан уқалаб.
__Нега энди? Ҳаммасини ёзаман. Нуқта-вергулигача. Ҳатто анча аввалги, кафедаги тўқнашувни ҳам. -дедим атай жиғига тегиш учун.
__Ҳимм бармоқларинг керак бўлмай қолдими? -деди қошларини чимириб, қўпол оҳангда. -Мен айтганларимни ёз тамом.
__Қилган жиннилигингизни сабабини билсам бўладими?
__Бўлади! Сен дарсинг қачон тугашини айт. Мен сенга билгинг келганини айтаман.
__Ок! Лафзми?
__Лафз!
Мен бугунги суҳбатимизни Ҳаётбек айтган жойларини ёзиб бердим. Имзо қўйдим.
Кўрайликчи бу даражада уришига нима сабаб бўлди экан? Мен билан ёнма-ён ўтириб олгани учун. Бунча калтак кўплик қиладиёв....
__Сени сўроқ қилган терговчини жигаридан урдинггов. Жудааа бошқача қаради.
__Қўйсангчи Саида. -дедим аудиториямизга қайтгач.
__Асалой унаштирилганди шекилли. - Универни энг олди қизларидан бўлган, курсдош қизимиз гап қистирди. -Терговчилар иккиси ҳам келишган экан. Нуу менга Ҳаётбек Ҳамидович ёқди. Қандайдир жиддий, аммо ёқимтой. -деди. Хонада фақат қизлар эканимиз учун, тортинмай.
__Манга эса Санжар Саидов ёқди. Ҳушчақчақ йигит экан.
Нима бу икксини ўзини қизларга, кўз-кўз қилгани келганми? Негадур энсам қотди.
__Асал. -деди Ҳаётбекни ёқимтой деган курсдошим. Унга шундай қарадимки, ғалати аҳволга тушди. Уни феъли юмшоқ. Шу сабаб уни ёқтирадиганлар ҳам кўп. 80% йигитларга кўпроқ, юмшоқ феълли, бўйсинувчанг. Ўзини йигитлардан бир поғона пастда кўрадиган. Ва буни амалда ҳам кўрсатадиган, яъни, доим бир гапдан қолиб, уларга ҳурматини билдирадиган қизлар ёқади. Соддароқ қилиб айтганда: юмшоқ супургига ўхшаган мулойим қизлар. Бу қиз ҳам ҳудди шундай қизлардан. -Асалой демоқчи эдим. -деди гапини тўғрилаб.
__Ҳа. Менда гапинг борми?
__Ҳа-аа сени қайси бири сўроқ қилди. -деди бироз ийманиб. Сал аввал Ҳаётбекни берилиб гапиргани учун, унга қизиқиб қолгандек туйилди. Нега билмадим
Бу менга унчалик ёқмади.
__Мени унаштирилган инсоним, Ҳаётбек сўроқ қилди. Санжар дегани ўтирганди қаршимга. Ҳаётбек ўзига қарашли эканимни айтиб, у билан жой алмашди. -дедим атайлаб. Бу гапимдан кейин, нафақат уни, қолган қизларни ҳам кўзларида ҳайрат акс этди. Ҳатто Саидани ҳам.
Ана энди тушунтириш соати бўлади. Бекор айтдим шу гапни. Менга керакмиди? Барибир дадам қайтса, фотиҳани буздирмоқчи бўлсам.
Негаям шу гапни айтдим-а?
Ярим соатдан ошиқ вақтим тушунтириш билан ўтди.
"Дарсинг тугадими? Мен келдим."
Охирги пара дарсдан кейин, қизлар яна эшитган гапларини қайта сўрашни бошлашганди. Телефонимга ҳабар келди.
__Бу ўшами? Сени кутяптими? -Саида ёнимда ўтиргани учун, ҳабарни бемалол ўқиди. Қолганлар унга қўшилиб оғзимни пойлашди.
__Ҳа мен кетдим. Боя Ҳаётбек билан дарсдан чиққан учрашишга келишиб олгандик. -дедим ўрнимдан туриб сумкамни оларканман. Негадур боягина У ҳақда гап очгабимга афсусланганим ёдиндан чиқиб. Энг биринчи У ҳақда гап очган қизимизга бир назар ташлаб.
Нега бундай дедим? Нега бундай қилдим билмайман.
Аммо бир нарсани тан оламан. Уни бири қўйиб, бири мақтагани унчалик ёқмади менга.
Балки Уни ўзини ҳуш кўрмаганим учундур.
__Есингдан чиқиб қолдимми? Менга айтган вақтингдан нақд қирқ дақиқа ўтиб кетди.
__Сиз эсимда ҳам эмасдиз ўзи. -Ҳаётбекни машинасини орқа ўриндиғига ўтиришим билан, чиқишилмайдиган суҳбатимиз бошланди. Менга олд ойначадан ҳафсаласиз қаради.
__Қорнинг қандай? Бирор жойда овқатланамизми?
__Йўқ мени қорним тўқ. Шартмас!
__Яхши унда йўлда гаплашиб оламиз. -дея машинани юргазди.
__Балки нима учун, Олимжонни урганингизни айтарсиз.
__Айтаман. Сен аввал буларни кўр. Кейин мен тушинтираман. -Ҳаётбек менга телефонини узатди. Телеграмига бир профил билан ёзишмаларига кирилган эди.
Энг бошига қўйилган.
Ҳайрат билан пастлай бошладим.
Ўша куни Олимжон Универ олдида йўлимни тўсиб, билагимдан ушлагани.
Яна бир нечта суъратлар. Таажжублиси шундаки, кейинги расмлар қаерда олинганини эслолмадим.
Демак булар сохта.
__Булар мен эмасман. -дедим. Негадур овозим титраб чиқди.
__Биламан. Булар фотошоп. -Ҳаётбек ҳотиржам жавоб қайтарди. -Бошидаги учтасидан ташқари.
__У мен билан гаплашиб олмоқчи эканини айтганди. Мен кўнмагандим. Ўтиб кетаётганимда....
__Тушунтиришинг шарт эмас. Ҳаммасини биламан. Сен охиригача ўқисанг. Нега ўша ҳезимни урганимни билиб оласан. -деди машинани йўл четига тўхтатиб.
Мен ёзишмаларни ўқир эканман. Олимжонни шунча йилда танимаганимни англаб етдим.
Мен ҳақимда қандай бўхтонлар ёзибди. Ажабланарлиси, Ҳаётбек уларни ҳеч бирига ишонмаган.
Мен ҳақимда айтган ҳар гапи учун, муносиб жавоб қайтарган.
__Мана олинг. -деб, телефонини узатдим. Негадур йиғлагим келди. Ахир шанимга айтилмаган гап қолмабдику.
Баъзи одамлар сен ҳақингда бўлмағур гапларни айтишади,ғийбатингни қилиб,бир рост гапга икки ёлғон қўшишади.Лекин ёнингда ўтиришса, муҳаббат изҳор қилишади, юзингга кулиб қарашади.Сени яхши эканлигингни айтишади. Ана ўшалар энг жирканч одамлардир...
Ўша куни Олимжон ҳам менга кулиб қараб, ортимдан айтмаган гапи қолмаган экан. Қандай виждонсизлик!
__Ҳафа бўлма ҳаммаси ўтиб кетди. Энди сен ҳақингда гапириш тугул, сен тарафга қарамайди ҳам. -Ҳаётбек вазминлик билан ойначадан қараб,менга таскин берган бўлди.
__Сиз ишондингизку Унга. -дедим ҳиққиллаб.
__Қани ишонганим?
__Ўша куни менга нималар дедингиз.
__Узр. Ҳафа бўлма. У билан тиржайиб ўтирганинг ёқмади. Қонимни қайнатди.
__Қуруқ узр билан ҳаммасини унитиш осонми сизнингча?
__Кечирим сўрашимни кутаётган бўлсанг. Хомтама бўлма. Ўзингда ҳам бор. У билан ўтирмаслигинг керак эди.
__Мен олдига ўтириб олмадим. Ўзи....
__У келса сен кетишинг керак эди. -гапимни кесди...
__Ҳўп! Нега вақт кетказиб тергов қилиб юрибсиз? У бор гапни айтса: сизга қийин бòлмайдими?
__У бор гапни айтмайди. Айтса ўзини шантаж қилишда айблаб, қаматиб юбораман. Ва бу ҳақда уни огоҳлантириб қòйганман. -деди мени ҳайратга солиб.
__Сиз?
__Биламан жуда ақллиман! -ойначадан кўз сиқиб қўйди.
__Йўқ! Мақтанчоқсиз!
__Бу сени қарашинг! -деди жилмайиб. -Бўлдими? Саволларингга жавоб олдингми? Энди уйингга ташлаб қўяман. Мени зарур ишларим бор.
__Бўлмади! Менга аламзадалигингиз сабабини айтмадингиз.
__Буни билишинг шартмас!
__Тўғри шартмас. Чунки, биз бир-биримизга бегонамиз. -у яна нигоҳини менга қаратди. Бу сафар ойначадан эмас. Ортига ўгирилиб қаради. -Менга ундай қараманг. Мен бор гапни айтдим.
__Мен сени бўлажак турмуш ўртоғингман.
__Едингиз! Ўша куни мени қаёқдаги қизларга тенглагунингизгача. Мен.....Акам билан гаплашмадингизми? Мен фотиҳани бузишларини сўрадим. -дедим Унинг ўткир нигоҳларидан бироз ўнғайсизланиб.
__Асрор билан гаплашдим. Унга барини тушинтирдим. Ҳеч қанақа фотиҳа бузилмайди. Ҳаммаси ўз ўрнида қолади.
__Деб ўйлайсиз. Аммо мен сиздан эшитган гапларни дадамга айтсам....
__Айтмайсан! -билагимдан тортиб ўзига яқинлаштирди. -Билиб қўй. Мен сени асло қўйиб юбормайман.
Унинг важоҳатидан юрагим тушай деди.
__Менга бундай муомила қилманг. -дедим, титроғимни босишга ҳаракат қилиб. -Ҳаққингиз йўқ бунга.
__Биласанми? Сен шу пайтгача ҳаётимда учраган қизлар ичида ажраб турасан. Мен билан тиллашишинг ёқмайди. Аммо тиллашмай, жим турганидан куйдим. Унаштирилганимизга қарамай шундаймисан? Демак бошқаларга мендан баттарсан. Тан оламан сенга бўлган туйғуларим ҳалича севги эмас. Аммо менга ёқасан. Борингча ёқасан.
Шу бетга чопарлигинг билан ёқасан. Сени ўзим тарбиялаб оламан.
__Мени тарбиям жойида. -дедим яна тилимни тиёлмай. У севгидан куйганмикан? Ҳаёлимда шундай саволлар қайнай бошлади.
__Албатта! Ҳаммаси жойида. Мен шунчаки баъзи жойларини сайқаллаб ўзимга мослаб оламан. -унга бир ўқрайиб қарадим. У машинани бамайлиҳотир юргазди.
Маҳалламизда, кўчамиз бошида тушиб қолдим.
Мен фикримдан қайтмайман. Барибир унга турмушга чиқмайман.
Ҳозироқ акам билан гаплашаман.
__Келдингизми Асалой. Тушлик қиласизми?
__Йўқ янга. Акам бугун уйда бўламан деганди. Бирон-ёққа кетмадиларми?
__Йўқ залда фудбол кўряптилар.
__Раҳмат. -келишимдан пешвоз чиққан келинойимдан акам ҳақда сўраб-билиб. Кийимимни ҳам алмаштирмай, акамни олдига кирдим.
Ҳал қилсин. Фотиҳада энг катта ташаббусни шу акам кўрсатган. Ўзи пиширган ишни, Ўзи йўқ қилсин.
__Асалой! -акамга муддаойимни айтганимдан кейин. Исмимни айтдию, чуқур ҳўрсинди. -Мен Ҳаёт билан гаплашдим. У жаҳлга берилган ўша пайт.
__Акаа мени ҳақорат қилди У. -акам Уни ёнини олгани менга ёқмади.
__Уни ўтмишини билмайсизку.
__Билишни ҳам истамайман.
__Асалой.
__Акаа нима бўлишидан қатъий назар, менга бундай муомила қилишига ҳаққи йўқ эди.
__У қизишиб кетган. Мен гаплашдим. Ҳаммасини тушунтирди. Синфдошиз ҳам ҳаддидан ошиб кетибди. Ҳар қандай эркак, ўзига қарашли аёл ҳақдаги гапларга чидаши қийин. Бўлиб ҳам У бир марта шу нарсадан куйган бўлса.
__Алини аламини Валидан оладиган одамдан яхшилик кутиб бўлмайди. Бу ҳолат такрорланмаслигига ким кафолат беради?
__Мен! -акам менга ўта жиддий боқди. -Мен кафолат бераман. Ҳаётга ишонаман. Сизни биздан ҳам ортиқ ҳимоя қила олишига. Асрашига.
__Яхши. Ваҳоланки, сиздан иш чиқмас экан. Дадам билан гаплашаман. Бугуноқ!
Телефонимни қўлимга олганимни биламан, акам қўлимдан юлиб олди.
__Еркалик ҳам эви билан. Шу пайтгача кўнглизга қараб келдик. Мени дўстларим ҳаммаси билиб бўлган Ҳаётга фотиҳаланганингизни.
Мени бурдимни тўкманг.
Ҳаёт доим бир хилда давом этмайди. Ота уйдан бутунлай, бошқа муҳитга тушади қиз бола.
Сизга ҳамма жойда мен ва бошқалардек муомила қилинавермайди...
Катта ҳаётга ўзингизни тайёрланг.
Биз сизни битта қиз деб кўнглингизга қараймиз.
Ким билсин тушган жойингизда қиз болани бизчалик қадрлашмас.
Кўп оилаларда ўғил бола баландроқ кўрилади. Баъзиларда умуман қиз болани қадри йўқ.
Бунчалик калта ўйламанг.
Ҳаёт ёмон йигит эмас.......
Хонамга киргач кийимимни ҳам алмаштирмай. Ўзимни ўрнимга ташлаб, люстирага термулиб ўйга толдим.
"У болалигидан ойисини дугонасини қизини ёқтирарди. Фақат ўқишидан чалғимаслик учун, туйғуларини иккинчи ўринга қўйган. Ишга жойлашди. Уйланиш пайти келганда. Ойиси айтган қизлар орасида, ўша қизни номзоди борлигига. Дугонаси ва уни турмуш ўртоғи ҳам рози эканини. Гап фақат қизда қолганини эшитгандан. Ундан бахтиёр инсон бўлмаган.
Ҳаммаси уни фойдасига кетгандек, фотиҳа ҳам бўлган.
Иши ва қизни ҳижолатга қўймаслик учун, уни ортиқча безовта қилмаган.
Бахтга тўлиб юрган пайтда. Тўйига бир неча кун қолганда.... "
Акам Ҳаётбек ва уни бузилган фотиҳаси ҳақда бўлган бор гапларни айтиб берганди. Ўйланиб ётарканман. Барибир иккиланардим.
"Тан оламан сенга бўлган туйғуларим, ҳалича севги эмас"
Мен Ҳаётбекни бугунги гапларини ўйлаб, Ичимда қандайдур бир овоз, у ҳали ҳам ўша қизни унутмаган деб ҳотиржам бўлишимга йўл қўймасди.
__Албатта болаликдан пинҳона севган инсонини осонгина унитиш қийин. -кўнглим барибир бу ишга чопмасди.
Бошқани севган, уни аламидан менга уйланишга бел боғлаган деб ҳисоблай бошладим.
Асрорбек акамни гаплари таъсирида, дадамга ҳеч нарса демадим.
Фотиҳани бузиш ҳақда ҳеч кимга. Ҳеч қандай гап очмадим бошқа.
Аммо ичимда бир нима. Бу нарсани охири йўқ дегандек бўларди.
Ҳуддики, бу фотиҳа номаълум бир манфаат учун бўлгандек.
Орадан кунлар ўтар. Мен бир таърафда ўзимни кўниктиришга уринсам. Бир тарафдан Ҳаётбекни босим ўтказишлари мени бездириб ташларди.
Салга асабийлашадиган, кам гапирадиган. Иложи борича ёлғизликка талпинадиган бўлиб қолгандим.
__Ассалому алайкум.
__Ваалайкум ассалом. У нима қиляпти яна.
__Шу ерда ўқийдику. -ўша Олимжон масаласидан кейин, бир ойча вақт ўтгач, Ҳаётбек мени олгани келганди. Мен ҳам уйга тезроқ бориш учун, Уни ёнига шошилиб чиқаётгандим. Тасодифан Олимжон билан бир хил пайтда дарвоза олдига келиб қолдик.
Тўқнашиб кетай деганимиз учун, бир кўз-кўзга тушду-ю, яна ўз йўлимиздан юрдик. Машинасига чиқишим билан Ҳаётбекни бузиқ авзойи билан дуч келдим.
__Мен унга сендан узоқ юришини айтгандим.
__Ҳали ҳам яқинлашгани йўқ.
__Яқинлашиб ҳам кўрсинчи. -машинасини юргазар экан ҳўрсиниб қўйдим. Қандай инсон-а бу? Ўтган ҳафта учрашганимизда, синфдош қизларимиз телефон қилганди. Уларни гапи билан телеграмдан синфдошлар гуруҳига кирдим.
Ҳозир асабларим чарчаганидан ўша пайтда нимани муҳокамаси бўлаётганини эслолмаяпман.
Ўғил бола синфдошимни икта ҳазили деб. Телефоним кафе девори билан дийдорлашиб, парча-парча бўлиб кетганди.
Иккимиз қаттиқ тортишиб қолдик.
Синган телефонимдан ҳам, тушган вазиятимдан ҳафа бўлиб кетдим.
Бироз тортишдик.
Буюртмамиз келгунча иштаҳа ҳам бўғилиб бўлганди.
Ҳеч нарсага тегилмади. Мен аразлаб ҳеч нарсага қўл урмаганим учун. Ҳаётбек ҳам менга қараб ўтиравердим. Охири тоқатим тоқ бўлиб ўрнимдан туриб чиқиб кетдим.
У кассага учраб, тўлов қилгунча кетадиган вақтни ҳисоблаб, такси тўхтатдимда уйимга сурвордим.
Роса жаҳли чиққан бўлса керак. Оқибати ўзим учун яхши бўлмаслигини билсам ҳам, ўша вазиятда Уни олдида қолгим, Уни юзини кўргим келмади. Рости мен учун, севимли бўлган, бўлсада. Телефонимга жон куяр даражада ачинмадим.
"Бели оғримаганда" дейишингиз мумкин. Гап бундамас.
Мен босимларда бир неча соатга озод бўлишимдан ҳотиржам эдим.
Ҳар соатда қўнғроқ қилиб, мени сиқувга оладиган Ҳаётбекдан дам олашимдан ҳурсанд эдим.
Эртасига ўқишда қанча ҳотиржам бўлишга уринмай, мегадур юрагим бесарамжон урарди.
Ҳаётбек индамай йўқ бўлиши мумкинмас. У албатта кеча кетиб қолганим учун ҳисоб сўрагани ҳам олдимга келади.
Кейин мен нима деб жавоб бераман. У жавобимдан қониқармикан.
Фотиҳани бузаман деган гапимдан кейин, Ҳаётбек баттарлашдики, босилмади.
Шу сабаб, ўзимни У билан учрашувга тайёрлардим.
Сезганимдек Универдан чиқсам, машинаси турибди.
Индамай кетавердим. Машинаси олдидан ўтаётганимда. У тезда машинасидан тушди.
Мени бир даганда машинасига жойлаб қўйди. Ўзи рулга ўтириб Универда бир қанча узоқликда тўхтади.
__Бу сенга! -охирги русумдаги янги телефон узатди.
__Керакмас!
__Қайсарлик қилма! Ҳозир кайфиятим яхши. Шу сабаб кеча кетиб қолганингга индамаяпман. Агар.....
__Нега доим сизни айтганингиз бўлиши керак. Нега менга босим ўтказаверасиз. Менга ишонмасангиз. Нега уйланмоқчисиз? Илтимос сиздан кимгадур қасдлашиб. Мени ҳаётимни ўйин қилманг.
__Ким айтди сени ҳаётингни ўйин қилмоқчи деб? Сени ўрнинг ҳаётимда ўзинг ўйлагандан кўра анча қадрлироқ.
__Ҳеч ўхшамайди. Мен ўхшатолмадим.
__Сенга исботлашга мажбур эмасман. -яна тўнт оҳангда гапирди.
__Менга қўпол бўлган бу қалбингизни
Бир чиройли тарк этиб берайми... -дедим барисидан безиб кетганим учун.
Давоми бор.
#Жарохат