#ЖАРОХАТ

Муаллиф Дилором Қосимова
10_ қисм
__Майли хайр. Телефонни ўчиряпман.
__Иииййй. Бу нимаси? Ўзи шунча ойда энди гаплашяпмиз. Ўзинг дадам рози бўлмагунча дегандинг. Мана розилигиниям олдим. Энди нима?
__Асрорбек акам никоҳига ўтмагунча аввалгидек гаплашиб юрмайсан деганлар ўшанда. Орада яна гап қочишини хоҳламайман.
__Хоҳламайсан? -Ҳаётга Асални бошидаги гапи ёқмаган бўлса ҳам, охиргиси юзига кулгу югуртирганди. Ҳаёт билан ораси бузилиб кетишини истамайди.
__Ундай бўлмайди.
__Хайрли тун. Ўша гап, мени ортиқча безовта қилманг. Акамга берган вадам ва ҳисларим ўртасида аросатда қолдирманг.
Асалой пастки лабини тишлади. Бўш қўлини кўкси устига қўйди. Юраги меъёридан анча юқори темпда уряпти.
Ҳаяжон... Титроқ...
__Ҳўп! Яхши дам ол. Кейин гаплашамиз буларни.
Ўн беш, йигирма кун ичида тўй. Майли Асрор айтгандек бўлиб тураверсин. Ҳали бу кунлар ҳам, закс, метасмотр, кўйлак танлаш, бир нималар билан ўтиб кетади. Умуман гаплашмаслик мумкинмас. Муҳими қизни кўнгли. У йигитга бефарқ эмас.
🍃🍃🍃
__Дадаси қизимиздан ҳавотирдаман. Алжирама дейман-у, кўнглим ғашда. Шайдо бировга бу даражада тухмат қиладиган қизмасди. Биласиз уни нима десак ҳўп деб катта бўлган. Юрагим нотинч, шугинамизга бир хатоси деб ўта қаттиқ қўллик қилиб юбормадикмикан?
Шоҳида опа кечки овқатдан кейин, ТВ кўраётган эрига қизи ҳақда гап очди. Уни гапларини, эридан сўрамай, пулсиз келганини ҳаммасини етказди.
"Дадажон кечиринг мен хато қилиб қўйдим. Бошқа такрорланмайди."
Шайдо асли дизайнерликка қизиқарди. Полвон ака синглиси Шайдо ўқитувчи бўлишини орзу қилганини эслаб, Шайдони ўқитувчи бўлишини хоҳлади. Шайдо ўзи ёқтирган йўналишда ҳужжат топширганини билиб қолганда қизидан ранжиди. Ёш боладек аразини ҳам кўрсатди.
Шайдо ўшанда ҳужжат топширишни охирги кунини охирги соатларида аранг, Педагогика Университетига ҳужжатларини топшириб келганди.
Кейин дадасини пойига бош эгиб, ўзбошимчалиги учун кечирим сўраганди.
Шайдо шу йиллар давомида дадасини кўзига кўрингани икки марта ўзбошимчалик қилган. Бири шу ўқиш масаласи бўлса, бири Соҳиб билан бўлган муносабатларини фотиҳадан кейин ҳам тўхтатмагани. Бошқа пайт ҳеч, қайсарлик ҳам қилмаганди.
"Наҳот ўз қизимни қандай эканини унутган бўлсам. Уни азобга рўпара қилиб қўймадиммикан?"
Полвон ака бошини эгиб, ўйга толиб ўтираркан. Телефон қўнғироғидан тетиклашди.
__Ало ҳа Баҳром суриштирдингми?
__Суриштирдим Полвон ака. Сиз айтган йигит қизингизни тўйидан анча олдин кўчада жанжаллашиб қамалиб кетган экан. Чиққанига ҳали икки ой ҳам бўлмабди. Онаси касал экан. Шуни даволатиш билан оввора экан.
__Яначи? -деди Полвон ака.
Баҳром хўжайинини иккинчи шахс ҳақида билмоқчилигини тушиниб гап бошлади.
__Куёвингиз у маҳаллага, қизингизга уйланишдан икки ҳафта олдин кўчиб келган экан. Қўшнилар уларни ўтмиши ҳақда ҳеч нарса билмас экан.
Полвон ака кўзларини юмиб кўксини ғижимлади. Наҳотки куёв танлашда адашган бўлса.
Неча йиллик ишчиси, ёрдамчиси Ҳамдамни тавсияси, уддабурон деб мақтагани сабаб. Яхши деб, суриштириб ҳам кўрмаганди.
__Сен У ҳақда ҳамма нарсани яхшилаб суриштир, аниқла. Фақат тезроқ.
__Ҳўп бўлади.
Баҳром телефонни ўчирди.
__Нима гап дадаси. Кимни суриштиряпсиз?
__Шайдони биргина хатосини деб, ҳатто юзига ҳам қарамай қўйибман. Ҳатто набирали бўлганимда ҳам, қизимдан араз қилишни тўхтатмабман.
__Сиз Уни бошқача кўрардингизда. Шу сабаб айнан уни хатолари сизга салбий таъсир қилган. Шайдони гаплари... Тўйдан кейин ҳам ўша куёвингизни жияни билан гаплашиб юрган бўлиши жуда ҳунук ҳолатда дадаси. Қизимиз бунчаликка бормагандур.
__Бормаган! -Полвон ака хўрсинди. -У йигит қамоқда бўлган. Батинкасидан гаплашиб юрармиди? Ўша кундан буён ҳаловатим йўқ. Куёвни олдида тилимни қисди деб, Шайдодан ҳафа бўлдим-у, уни ўша пайтдаги ҳолати кўз олдимдан кетмади. Шунга Баҳромга суриштиришини айтгандим.
__Вой, нима гап экан? Шайдони гаплари рост эканми? Дадаси Баҳром нималар деди?
__Сабр қил онаси. Оз қолди. Ҳаммасини аниқлаймиз.
🍃🍃🍃
__Қўрқиб кетдим.
Ҳазона ортидан қучган қўллардан сесканиб кетди.
__Нега?
__Ҳаёлга берилибман.
__Кимни ўйлаяпсан?
Ҳазона ортига ўгирилиб, Баҳодирни юз-кўзига қаради.
__Ертамизни. Эртамиз қандай бўлишини. Баҳодир ака қачонгача шундай яшаймиз. Сиримиз... Шайдони оиласи ҳақиқатни билса қизларини сизга ташлаб қўймасалар керак...
__Улар Шайдони, йигити ҳақидаги гапимга ишониб, юзигаям қарамай кетишган. Билган билан нима ўзгарарди. Набираларини етим қилишни хоҳлашмас.
__Хоҳлашсачи? Сиз ҳам ундан кечмоқчи эмассиз. Балки мен кетарман. -охирги жумлаларни Ҳазона титраб айтди. -Баҳодир ака сизни олдингизда уятлиман. Сизга мен Шайдодек поклигимни инъом эта олмаганман.
Биламан. Шайдони фақат ўзингизгагина тегишли бўлгани учун, севасиз, яхши кўрасиз. Мен....
__Жим Ҳазон. Билиб қўй. Икки дунё бир келса ҳам сендан кечмайман. Шайдони яхши кўраман. Бу ҳақиқат.
Сени ҳам ўз ўрнинг бор. Сен мен учун, доим биринчи бўлиб қолаверасан.
Иккингиз ҳам менга тегишлисизлар...
__Яна хонасига киргизмадими?
__Ешикни қулфлаб олибди. Кечгачаям хонасидан чиқмадими росдан?
__Ҳаа орада Жаҳонгирни деб бир-икки чиқди ҳолос.
Ҳазона Баҳодирга, Шайдо кўчага чиққанини айтмади. Айтса аниқ ўзи ҳам айбдорга чиқади.
Ҳозир яхши гаплашиб туришибди. Бунга соя соладиган ҳеч қандай гап керакмас Ҳазонага. Сабаби бу Баҳодир билан охирги суҳбати, охирги туни.
У қарор қилди. Бахтиёрни соғлигиъ анча яхши таърафга ўзгарган. Баҳодир Шайдони севиб қолган.
Баҳодир яхши ота. Бахтиёрни унга юз фоиз ишонади. Шайдо ҳам кўнгли юмшоқ қиз. Ҳар қалай, бемор болага зуғум қилар даражада эмас.
Ортиқча инсон бу Ҳазона.
Кундузи ҳамма нарсасини йиғиб тайёрлаб қўйди. Эртага Баҳодир ишга кетгач, У ҳам кетади.
Қанчалар қийин бўлмасин. Шундай қилиши керак. Фарзандини соғлиғи ва Баҳодирни бахти учун.
Баҳодирни оғушига тушаркан. Бу лаҳзалар қайта ҳеч қачон бўлмаслигини ўйлаб.
Сўнгиси, унитилмас бўлишини хоҳлади...
Ҳазона учун бир умрга таътигулик бўлишини......
__Ҳазона бугун ҳам навбатчи эканми?
Эртасига кечқурун ишдан келган Баҳодир,ошхонада қозон бўшлигини кўриб, ҳайрон бўлди.
Шайдо касалхонадан чиққандан, буён ҳеч нарса қилмайди.
Ҳазона уйда бўлса, иссиқ овқат бўлади уйда. Бўлмаса йўқ.
__Шайдо сендан сўраяпман.
Шайдо Баҳодирга олайиб қаради.
__Мен билмайман. Уни кўрганим йўқ бугун умуман.
Баҳодир бундан гап олиб бўлмаслигини билиб, индамади. Бирон егулик олиб келиш учун уйдан чиқди. Шайдони уриб, ўлдирса ҳам ҳеч нима тайёрламайди ҳозир.
Баҳодир шуларни ўйларкан. Шайдо вақт ўтиб ҳаммасига кўникиб кетади деб ўйлаб қўйди.
Йўл-йўлакай Ҳазонага ҳам қўнғироқ қилди...
Аммо рақам ўчирилган эди....
Ҳазона кетиб қолганини эртасига билган Баҳодирни пайтавасига қурт тушди...
Шайдо эса ҳафа бўлди. У кетиб қолса, буларни асл юзини оча олармикан?
Фаррухни ҳам аранг кўндирганди.
Ҳазонага кўнгил қўйган эканми? Санжар анча иккиланди. Ишонмади.
Олдиндан Шайдо қариндошлари билан кўпам қўшилолмасди. Тортинчоқроқ бўлиб катта бўлганди.
Шу сабаб Фаррух ҳам унча мулоқот қилмаган қизига ишониши қийин кечди.
Бутунлай ишонмадию, кузатиб, суриштириб. Аниқлаб кўришини айтганди.
Ота-онасига буларни юзини очиш керак.
Наҳотки, исботлай олмаса....
Мана бир ҳафта ўтдики, Баҳодир яна кайфияциз кириб келди. Демак Ҳазонани тополмаган.
У билан бирга спиртли ичимлик ҳиди ҳам кирди хонага.
__Нега бу хонага кирдингиз? Чиқиб кетинг.
Шайдони маст Баҳодирни олдида қўрқув босди. Бир ҳафтадан буён, Ҳазонани хонасида тунаётганди.
Шайдога аперация, ортидан жароҳатни қайта тикилиши сабаб, яқинлашмаётганди Баҳодир.
Аммо ҳозир у маст. Маст одамдан эса қўрқиш керак.
__Сени деб Ҳазона кетиб қолди. Уни соғиндим Шайдо. -деди Баҳодир қандайдур дардли овозда.
__Нега мени деб? Мен ҳайдабманми уни? Кетгани менгаям зарар бўлди. Сизларни юзингизни очолмайманми энди.
__Сен фотиҳангни бузмаганингда менда бундай реъжа бўлмасди. Сенга уйланмасдим. Сени севиб қолмасдим.
__Севги? Кулгимни келтирманг Баҳодир ака.
__Нима сизда севги йўқ демоқчимисан?
__Йўқ сизда севги бор. Жудаям кучли севги. Фақат у ўзингизгагина аталган. Сиз на мени, на Ҳазонани севмайсиз. Сиз фақат ўзингизни севасиз. Тубан жирканчсиз.
Шу сабаб Ҳазона сиздан қочиб кетди. Мен ҳам кетаман барибир.
__У сени деб кетди. -Шайдо кўзларини катта-катта очиб қаради. -У онамни қисмати менда такрорланмаслиги учун, умуман турмушга чиқмайман деганди.
У қийналганди йўқчиликдан. Сенчи? Сенда ҳамма нарса бўла туриб нега шукур қилмадинг. -Баҳодир Шайдони иягидан сиқиб ўзига қаратди. -Мен бундай реъжа қилишимга сен ҳам сабабсан. Тойингни бузиб, даданг сендан дарғазаблигидан фойдаланмоқчи бўлдим.
Агар....
__Басс қилинг. Нега мени айблайсиз?
__Меникисан. Сен ҳам Ҳазона ҳам. Иккингиз ҳам меникисанлар. Уни топаман...
Лекин ҳозир сен билан.
Шайдо Баҳодирни ниятини фахмлаб, типирчилаб қолди.
Ҳали чиллалик бўлса....
Камига ўлар ҳолатда. Ўзини ётоққа отилганини англагач, зорланиб йиғлашга тушди.
__Аниқладингми?
__Ҳа. Полвон ака куёвингизни отаси у жуда кичиклигида вафот этган экан. Онаси эса ўн ёшида.
__Демак етим ўсгани рост эканда.
__Ҳа аммо... -Баҳром гапидан тўхтаб қолди.
__Нима аммо? Гапингни охиригача гапир. Мен сени нега ишдан озод қилдим. Нимаики аниқлаган бўлсанг. Барини айт.
__Ҳўп узр Полвон ака. Ҳалиги, куёвингиз, яъни Баҳодирни ҳеч қандай синглиси йўқ экан.
__Нимаа?
Полвон ака карахт бўлиб қолди.
__Яхшимисиз Полвон ака?
__Яхшиман! У ҳозир қаерда?
__Супер маркетдан кетган. Уйида бўлса керак. Эртага гаплашамизми?
__Йўқ. Машинани тайёрла. Ҳозироқ борамиз.
Полвон ака кўксига қўлини қўйганча, машинада кетаркан. Ўзини койирди...
Нега суриштирмади?
Аввалига жаҳлдан шундай узатиб юборди кейинчи?
Кейин шубҳали ҳеч нарса бўлмадида.
Шайдо турмушига кўниб, нолимай яшаётгандида. Шу охирги ой жуда оғри ой бўлди.
Падезга кириб, қизини хонадонини қаватига кўтарилар экан. Юраги така-пука бўла бошлади.
Эшик олдига етишганда, ғонғир-ғунғир овозлар келарди.
Қўнғриоқни босди. Аммо ичкаридаги овозлар ўзгармади....
Эшик ҳам очилмади....
Эшик дастасини тутиб, эшикни итариб кўрганри. Қулф эмас экан.
Баҳодир мастлиги учун, унутганди....
Полвон ака ва Баҳром эшикдан киришганда, Шайдони йиғисини эшитишиб, ўша таърафга юришди.
Полвон ака жаҳл билан, Шайдони устидан Баҳодирни юлиб олдию. Ўзи ҳам мункиб кетди...

#ЖАРОХАТ - 950415979329
     Шайдо эндигина ўзини устига бостириб келган, Баҳодирни ўзидан узоқлаштиришга уринган пайт. Кутилмаган куч, уни ҳалос этганидан атрофга қаради.
__Дадажон.  -Жаҳонгирни краватига урилиб кўксини ғижимлаган дадасини кўриб, ҳуши бошидан учиб кетди.
__Дадажон. Яхшимисиз?
__Қизим... мени кечир жоним қизим.
__Гапирманг дадажон, гапирманг.  Баҳром ака дадамни олиб чиқайлик. 
    Шайдо Баҳодирни нари қилаётган Баҳромга ялингудек гапирди.
__Полвон ака.... Шайдо сиз ўғлингизни олинг. Мен акамни опичлаб олиб чиқаман.
      Шайдо, Баҳромга дадасини кўтариб олишига ёрдамлашгач, шовқиндан уйғониб бўлган, Жаҳонгирни қўлига олдида эшик томон юрди. Баҳромдан насибасини олиб. Ғудраниб ётган, Баҳодирга бир қараб қўйиб чиқиб кетди.
__Шайдо сен кетолмайсан. Мени ўзингсиз, Жаҳонгирсиз қолдиролмайсан! Тўхта Шайдо.
      Маст ҳолига еган бир икки мушт. Таъсирида, Шайдони тўхтатиб қолишга куч тополмади.
Турмоқчи бўлганда, ўзини тутолмай, яна йиқилиб тушди.

__Баҳром ака тезроқ ҳайданг.   -Шайдо дадасига ҳавотир билан қаради.
__Енг катта тезликдаман синглим. Ҳозир етиб борамиз.

Полвон акани қон босими кўтарилиб, кетганди.
Шифокорлар унга керакли муолажаларни қилишгач, Шайдо қўлида ухлаб қолган Жаҳонгирни олиб дадасини олдига кирди.
Ўзини ҳам қорнида оғриқ бор, аммо отасини ҳолати олдида. Тана оғриғини унутганди.
Дадаси бир текисда нафас олиб ухларкан. Хонадаги стулга ўтириб, суяниб олди.
Кўзлари толиқиб, дадасини оқарган юзига термулганча, қучоғида боласи билан ўтирган ҳолида ухлаб қолди.

     Эрта тонгда ҳабар олгани кирган ҳамшира. Авайлаб турканча Шайдони уйғотди.
__Болангиз қўлингиздан тушиб кетмабдиям. Анави кушеткада ётмабсизда синглим.
__Ҳечқиси йўқ.   -Шайдо толиқиб кетган белини аранг кўтарди.
__Дадангиз ҳам уйғонди. Мен салдан кейин врачни кўрсатмаси билан муолажа қилиб қўяман.
__Раҳмат сизга.
Шайдо дадасига меҳр, ва соғинч билан боқди.
__Дадажон қўрқитиб юбордингиз.   -боласини хонадаги қўшимча кушеткага ётқизиб, дадасини олдига бориб қўлларидан тутди.
__Қизим. Сени кўўп азобга гирифдор қилибман-а?
__Ундай деманг дадажон. Барига ўзим сабабчиман. Энг бошидан аҳмоқлик қилган ўзимман.
__Йўқ қизим. Сени бошидан тушинмаган, тушунтирмаган. Биз сабабчимиз.
Лоқайдлик қилмаганимизда сен бунчалик жабр чекмасдинг қизим. Бизни кечир.
__Пешонамда бори шу эканда дадажон. Бунда ўзингизни айбламанг.

__Қизим мен сени ўйлаб шундай қилгандим. Қанийди агар тақдиринг бундай кечишини билганимда. Ўтмишга кўз юмиб ўша йигитга берган бўлардим.
__Мени ўйлаган ҳар бир онингиз учун, Аллоҳ сизга жаннатдан бир мавқе берсин дадажон.
Мен сиздан ҳафа эмасман. Зотан бунга ҳаққим ҳам йўқ.
Сиз мени борлигим сабабчисиз. Сизсиз мен ҳам, мен бўлмасдим.
Йигирма йил ҳеч кимдан кам қилмай ўстирдингиз. Ўкситмадингиз.
Кечагина ҳаётимда пайдо бўлган инсонлар бошимга не кўйларни солмади.
Уларни ҳаққи йўқ эди. Мени ҳаётимни ўйин қилишга.
Улар шунчаликка боришганда. Нега сиздан ҳафа бўлай дадажон?
__Ўзимни беғубор қизим. Тилаб олганим. Хато қилиб, сени қийнаб қўйган дадангни кечир.
__Инсон борки хато қилади. Адашади, қоқилади. Йиқилади.
Сиз ўзингизни айбламанг дадажон. Мен ўзим ҳам айбдорман қисматимга...
     Ота ва қиз суҳбатлашар экан. Иккиси ҳам кўз ёшларини ортга қайтармасди.
Бу ҳолат. Токи шифокор ва ҳамшира кирмагунча давом этди.
  __Беморни аввал текшириб, кейин муолажаларни қилиш керак.
__Ҳўп. Ҳалиги доктир менга ҳам, биронта ҳамшира ёрдам бера оладими?
     Шайдо қон сўли чиқиб, доғ бўлиб қолган кийимига ишора қилди. Жароҳатини бошқа ҳамшира кўриб қўйишини тайинлади доктир. Жаҳонгирни ҳам тагликларини алмаштириб, дорихонадан, смес олиб чиқиб, қорнини тўйғазишга ёрдам беришди.

__Нималар деяпсиз? Кеча қон босими ошди дегандингизку.
__Синглим ярим кечаси, бир аҳволда келдинглар. Сал ўзингизга келиб олишингиз учун айтмагандик.
__Бу ҳавфлими? Ҳа ахир юрак ҳуружи ҳавфсиз бўлиши мумкинмас.
__Синглим йиғламанг. Биринчи юрак ҳуружи, енгилроқ ўтган. Ҳозирча ҳавф ортда қолди. Бундан буёғига эҳтиёт бўласизлар. 3-4 кун шу ерда қолгани ҳам яхши.
     Шайдо девор ушлаб, дадаси ётган палата томон юраркан.
Кўз ёшлари ўзидан-ўзи оқиб келар. Ич-ичидан боғзига аламли оғриқ турарди. Дадаси Шайдо учун, ҳамиша қаҳрамон бўлган.
Ҳатто Баҳодирга ишониб, Шайдодан юз ўгириб чиқиб кетганда ҳам дадасидан ранжимади. Ранжий олмаганди.
Бунда ҳам ич-ичидан ўзини айблаганди. Ҳозир ҳам аччиқ қисматини айблаб  йиғлаяпди.

Давроним келди деб кунинг кўчада,
Кимлардир чорласа учиб чопасан...
Қидирсанг мингта дўст топарсану лек,
Йўқотсанг... Отангни қайдан топасан...

Бир кун соғинчидан қақшайди дилинг,
Бир сўз деёлмасдан оғрийди тилинг,
Фойдаси бўлмайди тўплаган пулинг,
Йўқотсанг... Отангни қайдан топасан...

Қуллуқлар қиласан бегона ётга,
Минасан бепарво аталмиш отга,
Сўзинг ўтмай қолар бир кун ҳаётга,
Йўқотсанг... Отангни қайдан топасан...

Кимгадир тилингдан тушмас ширин сўз,
Қорин тўйган билан тўймайди бу кўз,
Сенга бир саволни бергим келди дўст,
Йўқотсанг... Отангни қайдан топасан...

Аламлар кўзингдан ёш бўлиб оқар,
Армонлар саф тортиб кўнглинга боқар,
Бепарво юрганинг қалбингни ёқар,
Йўқотсанг... Отангни қайдан топасан...

Биродар қўй ўша нафсинг кўйини,
Осмонга чўзмасин ғамлар бўйини,
Ҳеч ким ютолмаган ҳаёт ўйини,
Йўқотсанг... Отангни қайдан топасан...

Бир кун соғинчидан қақшайди дилинг,
Бир сўз деёлмасдан оғрийди тилинг,
Фойдаси бўлмайди тўплаган пулинг,
Йўқотсанг... Отангни қайдан топасан...
            (Зоҳид Зиё)

     Полвон ака аҳволи ўнглангач, Баҳодирни устидан ариза ёзиб берди.
__Ўтган сафар қизингизни юз-кўзини кўриб бўлмасди. Шунда ариза ёзмайди деб қайтариб юборгандингиз мени каридордан.   -Санжар синчков қаради.
__Мен ўшанда адашган эканман. Мана тагига етдим.   -Полвон ака оғриқ билан гапирди.
__Тушунарли, ҳўш бу ерда қизингизга тазийқ ўтказгандан ташқари, масулиятини суистеъмол қилганликда айблабсиз.
__Ҳа Баҳодир мени супер маркетларимдан бирини бошқарарди. Камомат чиққан.
__Тушунарли. Биз суриштириб, ҳаммасини ҳисобга оламиз. Ҳозир Баҳодир Наимовни қамоққа олишга ордер оламан.
__Тезроқ ҳал бўлади деб умид қиламан.
__Ҳаракат қиламиз. Шеригимни шу кунларда тўйи, шунга бир ўзимман ҳозирча. Аммо тезроқ ҳал қилишга ҳаракат қиламиз ёрдамчилар билан.
__Раҳмат ука.
__Соғ бўлинг.


     Ҳаёт тўйи муносабати билан, ишидан рухсат олганди. Ўтган сафар тўй белгиланган кунни икки кун олдинигача ишларни таҳлаб олганди. Бу сафар ҳаммаси бошқача бўлишини хоҳлади.
Шу сабаб ҳамма иш Санжарни ўзига қолганди.

__Икки соатдан буён тан олмаяпсиз. Қаранг ҳаммаси сизга қарши далиллар.
Қайнотангизни Казимов Полвон акани  супер маркетидан камомат чиққан. Маблағларни ўзлаштирганликда айбланяпсиз. Яна аёлингиз Казимова Шайдодан ўз манфаатларингиз йўлида фойдаланганликда айбланасиз.
__Бўлмаган гап! Камоматни ўзим бирга ҳисобласак, айбсизлигимни исботлаб бераман.
__Йўғэ.  -Санжар киноя билан кулди.   -Айбланувчи ўртада анчагина сумма устида гап кетяпти. Ҳўп бунда айбсиз бўлиб чиқдингиз дейлик. Аёлингизни гапларичи?
__У билан тортишиб қолгандик. Шунга жаҳл устида гапиргандур.   -Баҳодирни хотиржамлиги, Санжарни ҳайрон қолдирарди.
__Лекин Шайдо Казимова оддий гап айтмади. Бу жуда катта айблов. Қаранг У тухмат қилган бўлса ўзи жавобгарликка тортилиши мумкин. Шулар ҳақда огоҳлантирилганига қарамай, алдаши мумкинми?
__У нима деди ўзи?
__Сиз ва синглингиз аслида ака-сингил эмаслигингиз ҳақида...  -Санжар қисқача Шайдони аризаси ҳақда айтди.
__Бўлмаган гап! Шайдо рашкдан шундай қилган.
__Рашк денг? Яхши буни синглингиз, агар росдан синглингиз бўлса, фуқоро Агзамова Хазона топилса аниқлаймиз....


  __Биз Агзамова Хазонага қидирув эълон қилганмиз. Хотинингиз Шайдо гапида қатъий туриб олган. Уни айтишича Агзамова Хазона ва сизни фарзандингиз ҳам бор экан. Аммо Казимова Шайдо айтган жойдан Агзамовани тополмадик. У туғруқхонада умуман бундай ишчи бўлмаганини айтишди.
__Кўрдингизми? Шайдо ўзидан бир нималар тўқиб чиқарган. Бўлмаса сал кам икки йил яшаб, Хазонани иш жойини аниқ  билмаслиги мумкинми?
     Санжар, Баҳодирни гапидан ўйланиб қолди. Кимни гапи рост? Қай бири алдамаяпди? Билиб бўлмайди. Аммо ишни охиригача етказмагунча ҳулоса қилишга эрта.

🍃🍃🍃

__Ҳа куёв бола жуда ҳурсандсиз...
__Билиняптими?
__Билинганда қандоқ. Ҳудди юзинг икки ёнга тортиб, скочлаб қўйилгандек тиржайиб қолибсанку.
__Ҳазилинг ҳам бор бўлсин. Икки кундан кейин тўйим. Ниҳоят бахтимга етяпман. Шундай кунимда ёнимда бўлишингни хоҳлардим. Бошида ўртамизда тушунмовчиликлар бўлган бўлса ҳам. Ҳозир сени ўзимга жуда яқин оламан.
__Албатта ёнингда бўламан. Ахир биз дўст тутинганмизку. Кўнглинг анча хотиржамдур.
__Офатни уйим остонасидан олиб кирсам, кейин хотиржам бўламан.
__Бунча ҳавотирдамисан?
__ Жуда тажанг қизда. Сезаман кўнгли йўқ эмас. Аммо паст кетай демайди. Ўзича мағрур.
   "Сизга фақат мени кафеда қучиб олганингиз учун турмушга чиқяпман. Кўнгил иши деб ҳомтама бўлманг!"
    Ҳаёт, Асалойни қонуний ҳикоҳга ариза беришган кунги гапини эслаб кулиб қўйди.
__Жуда ҳаёлпараст бўлиб қолибсанку. Тўй олди ҳамма шундай бўлармикан?  -Соҳиб,Ҳаётни елкасига туртиб кулди.
__Балки, сенда ҳам шу кунлар келса билиб оламиз.  -Асалойга ҳаёли кетган, Ҳаёт ҳазил билан гапни улаб кетди.
__Менда сендака ҳурсандчилик бўлмаса керак.
__Нега?
__Мени севгим мана бу ерга кўмилиб бўлган. Уйлансам, фақат онам учун уйланаман. Анча қийналиб қоляпти. Ўзимга қолса уйланмасдим.
__Ундай дема. Ҳали меҳринг тушиб қолади фотиҳа, никоҳ билан.
__Қайдам, ҳеч нима ҳис қилмадим.
__Қилмадим? Нима у-бу ким билан учрашдингми?
__Ҳа.
__Қачон?
__Кеча. Янгам дугонасини жиянини топибди. Ўзимиздек, одми оила қизи экан. Мен ойимга сизга ёқса бўлди дедим.


       Бугун Ҳаёт ва Асалойни тўйлари. Иккиси учун ҳам жуда интиқ кутилган кун.
Асалой сиртига чиқармасада, бу кун Унинг учун ҳам, ўзгача кун эди.
Аммо Ҳаётни олдида, мағрур туришга ҳаракат қилар. Ҳисларини иложи борича тан олмасликка уринарди.
Орада сездириб қўйса, ҳам. "Сиз қучганиз учун, ўзимни бошқасига раво кўрмаяпман" деб гапни ўз фойдасига бурарди.
__Жуда гўзалсан!
__Биламан... -Ҳаёт меҳр билан айтган гапига, Асалой осмондан келиб жавоб берди.
__Отдан тушсанг ҳам эгардан тушмайсан сен қиз.
__Инсон ўз қадрини юқори тутиб билиши керак. Қанча паст тутса, қадри ҳам шунчалик пастлайверади.
__"Энг баланд минора ҳам ердан кўтарилади." Деган экан Амир Темур бобомиз. Сен ҳам сал пастга ҳам қараб қўявер...
     Суҳбатлари меҳмонлардан табрик олиш баробарида узилиб-узилиб, тортишишлар билан тўйни ўтказишди.

     Асалой янги уйининг, янги хонасида, Ҳаётни кутаркан. Хонага тунд қиёфада кириб келган куёвни кўриб кулиб юборишдан ўзини аранг тийди.
Салом солгач, Ҳаёт ўша норози қийифасида Уни юзини очди.
__Янгаларингни гапи ростми?
__Улар сизга нима деганини қайдан биламан.  -Асалой атай тихирлик қилди.
__Сен билан боғлиқ гаплари.  Иккимизга ҳам боғлиқ гаплари.
__Ҳа рост.
__Шу "қариндош"ларинг ҳам жуда пайтини пойлаб туришга эканда. Ҳаётни тўй билан табриклаймиз деб.  -стол устидан шарбатни олиб, бир стаканни бир кўтаришда ичиб юборди.
__Албатта, ахир атай уларни ўзим тўйга таклиф қилдимку.  -пиқ этиб кулди Асалой ўзини гапига.
__Сенга тозаа кулги бўлдимми? Ютдим деб ўйлаяпсанми?

   "__Никоҳдан ҳам ўтдик, сен мени хотинимсан, қалбингга эгалик қилиб бўлганингни биламан тан ол, Асалим сен ҳам мени севасанку.
__Бўлмаган гап.
__Сен шундай ўйлайвер. Мен эртага жисмингга ҳам эгалик қиламан.
__Мени кафеда ўпиб олиб, йиғлатганингиз учун ҳам, эртага сиз кутган иш бўлмайди.
__Еркалигинг ўтмайди эртага.
__Ўтсачи? Балки гаров ўйнармиз...
__Яхши. Фақат ютуқ, эртага айтилади."
     Иккиси ҳам бир-бирига термулганча кеча кечқурунги суҳбатни эслашди.
__Сен алдаяпсанми?
__Йўқ.
__Тиржайма...
__Сизни мағлубиятингизни кўриб буни иложи бормикан?
__Жисмингга эгалик қилолмасман бугунча. Аммо ....
__Нима аммо...
__Лабларинг исминг каби асал эди.
__Келишдан олдин заҳарлаб келдим.   -кесатмоқчи эди. Аммо бу сафар қизни ҳаяжон босдими? Овозида титроқ сезилди. Сабаби йигит билан юзлари оралиғи жуда яқинлашганди.
__Ҳозир "проба" қилиб кўрамизда унда.
__"Проба" да ҳам реакция бериши мумкин. Қўрқмайсизми ёш кетишдан.
__Кетсам ҳам  лабларинг болидан тотиб кетарканман. Айтишадику, ўлдирса ҳам ишқ ўлдирсин деб.
     Асалой сўз ўйинида ютказди. Ҳозирча....
Сабаби, ғунча лабларига ошиқ болари қўниб олганди....
#ЖАРОХАТ - 950415979073
__Нима гап? Қиз топилдими?
__Қидиряпмиз. Аммо ҳалича бирон ҳабар йўқ.
__Агар уларни гаплари рост бўлса, ариза ёзган қизга ундан ҳам уни отасига жуда ачиндим. Ота шўрлик бир умр лоқайдлик қилганини виждон азоби билан тўлайди.
__Ота ўзи атай бундай қилмайдику. Кейин ўтган сафар қизини аҳволига ачинмагандек кўринганди. Ҳудди қизидан кечиб юборгандек кўринганди кўзимга.
__Атай қилмайди. Аммо....Ҳали уйланиб ота бўлсанг тушунасан. Фарзандини товонига кирган биттагина зирапча, ота-онани юрагига санчилади. Улар ранжиши мумкин. Аммо кечолмайдилар.
__Енди тақдир эканда. Ҳаёт қайтса бирга ишласак ишимиз тезлашармиди?
__Йўқ! Бу ишни ўзинг якунлайсан. Ҳаётга бошқа иш бор.
__Шундайми? Майли ундан мен борай. Болачани шифохоналарда қидиряпмиз. Исми Бахтиёр экан. Фамилияси қай бири билан бир хил эканини билмаяпмиз.
__Аниқланглар. Балки онаси Уни олдидадур.
__Бугун тушдан кейин Соҳиб ака келади. У кампютер билан яхши ишлайди. Маълумот йиғишга ёрдам беради.
__Соҳиб? У қамоқдан чиққач, Ҳаёт иш билан таъминлашимизни сўраган йигитми?
__Ҳудди ўзи.
__Яхши. Тезроқ аниқлашга ҳаракат қилинглар.....


__....ҳўш нима қилиш керак?
Соҳиб салом аликдан сўнг, муддаога ўтишни сўради.
__Қаранг Соҳиб ака. Шаҳардаги, болалар шифохоналари ва ногиронлар уйидан бир болани топиш керак.
__Оҳҳоо ким экан у бола.
__Қаранг уни исми Бахтиёр, фамилияси Наимов ёки, Агзамов бўлиши мумкин.
__Ҳали аниқ фамилиясини билмайсизларми?
__Муаммо ҳам шундада, ҳар бир касалхонага бориб икки хил фамилиядаги бир болани қидиришни ўзи бўладими? Сиз касалхоналар архивига кириб шу икки фамилиядан бирида бўлган Бахтиёр исмли болакайни топишга ёрдам беришиз керак.
__Тушунарли, демак бизни анча вақтимиз кампютер ёнида кетарканда. Менга бир баклашга газсиз сув келтириб берасиз. Тез чанқайман.
Соҳиб шундай деб, нурдан ҳимояловчи кўз ойнагини тақиб, астойдил ишга киришиб кетди.


__Мана 1-сон Шаҳар болалар шифохонасида экан. Наимов Бахтиёр. Менимча сиз излаган бола шу бўлса керак.
Бир неча соатдан кейин Соҳиб кўз ойнагини ечиб, ўзини ортга ташлаб, столга суянди. -Бўйин қотиб қолибди. -бир икки қирсиллатиб, уқалаб қўйди.
__Раҳмат. Ишимизни анча енгиллатдингиз. Кун ҳам кеч бўлиб кетди. -деди Санжар ойнадан аллақачон кун қорайиб, шаҳар чироқлари ёқилганига қараб.
__Ертага борасизларни энди?
__Ҳа эртага. Сизниям ташлаб ўтайми?
__Йўқ демасдим. Ойим ҳам кутиб қолгандур. Шу қамалиб чиққанимдан буён кеч қолсам, безовта бўлади.
__Онада.. мени ойим ҳам доим эҳтиёт бўл деб чарчамайди....
__....Ўзи бу болачани нега қидирдинглар.
Соҳибни маҳалласига бурилишгач, суҳбат шу болага бурилди.
__Еҳҳ ака нимасини айтай?....
Санжар қисқа, узиқ-юлиқ қилиб воқеани айтиб берди.
__Шунчалар ифлосликка ҳам боришадими? Синглим йўқ бўлса ҳам ўша қизга ачиндим. Агар бирон яқинимни шу кўйга солишганда, бирон нима қилиб қўярдим мен.
__Ҳа ака баъзи одамлар виждонини ҳам егуликдек **** юборяптида.
__Майли укам раҳмат, чарчаманглар.
Соҳиб уйи олдида тўхтаган машинадан тушаркан. Санжарни елкасини қоқиб қўйди.
Уйида Уни онаси интизор кутарди. Келин таърафдан розилик ҳабари келган, эртагаёқ оқ ўраб келиш пайида...

🍃🍃🍃

__Ойижон кечга нима овқат қилай? -тўйдан икки кун ўтиб, Асалой кеча меҳмонлар тарқагандан буён, чеҳраси очилмаётган қайнонасидан, кечки овқатга нима егулик тайёрлашни тортинибгина сўради.
__Барибир ўғлимга турмушга чиқаркансиз. Фотиҳани қайтариб, гап кўпайтиришни нима кераги бор эди?
Кутилмаган, муомила ва, кутилганган гапдан, Асалой нима деярини билолмай қолди.



__Ойижон мен...
__Қанча гап ўйнади одамлар орасида. Ҳаётни бир балоси борга ҳам чиқаришди. Ҳаёт хоҳламаса ҳам мен бир-икки қизни суриштирдим. Оқибат "ўғлингиз соғми? Нега икки марталаб, фотиҳаси қайтди" деган гап сотиб олдим ўзимга.
Сиз ҳам жуда эркамисиз дейман. Кичик акангиз Ҳаёт билан муштлашишига ҳам сабабчи бўлдингиз.
"__Еркалик ҳам эви билан. Шу пайтгача кўнглизга қараб келдик. Мени дўстларим ҳаммаси билиб бўлган Ҳаётга фотиҳаланганингизни.
Мени бурдимни тўкманг.
Ҳаёт доим бир хилда давом этмайди. Ота уйдан бутунлай, бошқа муҳитга тушади қиз бола.
Сизга ҳамма жойда мен ва бошқалардек муомила қилинавермайди...
Катта ҳаётга ўзингизни тайёрланг.
Биз сизни битта қиз деб кўнглингизга қараймиз.
Ким билсин тушган жойингизда қиз болани бизчалик қадрлашмас."
Асалой бир пайтлар жаҳлга берилганда, акаси Асрор айтган гапларни эслади. Акаси бекорга ундай демаган экан.
Мана доим кафтда кўрилган қизга қайнонаси илк кунларда аламларини тўкяпти.
Янги келин демаяпти. Гап нимада эканини билмасмикан ё?
Майли...
Ҳаммаси яхшиликка.
__Ойижон одамларга қўйиб берсангиз ҳар нима деб кўради. Мен ҳақимда ҳам "бекорга фотиҳаси бузилмади, нимадур бор!" Деган гаплар ўйнади.
Аллоҳ шундай бўлишини хоҳлаган эканда. Аслида айб иккимиздаям бор. Мен тушинишни, ўғлингиз тушинтиришни эплолмадик.
Ёшмизда, ғўрлигимизга бориб, қизиққонлик қилиб қўямиз.
Шукурки катталар, яъни сизлар бор. Бизни совитиб турадиган.
Асалой гапириб бўлгач, қайнона ойисидан лабини тишлаганча жавоб кутарди.
Қовоғи очилмадику, бу мавзуда бошқа гапирмади.
__Тўй олди. Тўй билан ош кўп ейилди. Тансиқроқ суюқ таом қила қолинг. Дадангиз суюқ таомни қатиқлаб, қалампир билан ейишни яхши кўради.
__Ҳўп бўлади.
Асалой мавзу ёпилганидан, ҳурсанд бўлиб чиқиб кетди.
Акалари, оила аъзолари уни кўп эркалатган. Аммо тарбия, ва уй-рўзғор борасида жаа бўш қўйишмаганди. Келин олгунларича ошхона 80% Асалойни зиммасида эди.
Шу сабаб қийналмасдан, кечки овқатга уннаб кетди...


__Ассалому алайкум она.
__Ваалайкум ассалом келдингми ўғлим. Қорнинг очми?
__Жудаям. Тошни ҳам кемириб юборар даражада.
__Еҳҳ болам-а..
Тош дейсан-а? Янганг манти қилган экан. Сиз овқатга уринманг деб менга қилдирмади.
Сенга ҳам ўраб олиб қўйганман. Ке болам.
__Раҳмат онам. Борингизга шукур. Янгам ҳам барака топсин. Жуда яхши аёлда.
__Ҳа болам бор бўлсин шу янганг. Мушкулимни осон қилиб, келин ҳам топиб берди. Эртага оқ ўраб келамиз. Насиб қилса кунлар совимай, келинимни шу хонадонга олиб келиб олсам. Қиш қаҳратони ҳам таъсир қилмайди менга.
__Она балки баҳорга чиқиб қилармиз тўйни....
Соҳиб онасига Ҳаётдан пул олганини айтмаганди. Шунча қарз устига тўй қилса....
Бироз ҳижолатли бўлар...
__Ундай дема болам. Янги йилга ўтсак, ёшинг ҳам ўттиз бирга ўтади. Қиздан ҳам қуруқ қолмайлик. Шу йил узатишар экан.
Соҳиб бу гапга жавоб қайтармади. Бош силкиб қўйди-ю. Овқатини олиб ея бошлади. Нима бўлса ҳам шу муштипари ҳурсанд бўлса бўлди.

🍃🍃🍃

__Чарчадингми? Кайфиятинг йўқ.
Ҳаёт ётоқда телефонда нимадур кўраркан. Ёнига ўйчанг ўтирган Асалойга қаради.
__Ҳаммаси яхши. Тўй чарчоқлари бўлса керак.
У Ҳаётга онаси билан бўлган суҳбатни айтмади. Кеча келиб, бугун онасидан шикоят қилса, Ҳаётни кўнглидан қолиб кетсачи?
__Менга пултни олиб бер. Сен таърафдаги тумбада экан. Ичкаридани кўрамиз.
__Аввал кўрмаганмисиз?
__Кўрганман. Бир неча маротаба.
__Қаерига етди.
__Малак ўладиган жойларига яқинлашди.
__Мана шунинг учун қайта кўргим келмайди. Бечора Малак. Сиз ҳам кўрманг.
__Илож йўқ. Одатда янги уйланганлар ўзларини сериалини бошларди тўй кунидан. -Ҳаёт Асалойни сочидан силаб қўйди. Икки бармоғини то пешонасидан, юзию, бўйнидан олиб ўтиб иягидан тутди. -Биз шу эски сериалимизни кўришга мажбурмиз. Нимадур билан чалғитиш керакда одам ўзини. Бундай вазиятда.
__Борингге. Сериалмиш.
Асалой кўрпа ичига биқиниб кириб олди. Биринчи кўрганда, Ҳаётни бундай ҳиссиётли деб ўйламаганди. Уни қарашларини ўзи титратади.


Санжар болалар шифохонасига бориб билдики, Хазона йўқолгунча шу ерда ишлаган. Кетиш олдидан касалхона маъмуриятига бир мунча пул берган ва ишлаган маошини ҳам олмай, боласига керакли. Касалхонада йўқ бўлган дорилар учун ишлатишларини тайинлаган.
У қизни тополмагани учун, ҳуноби ошарди..


Хазона яқин дугонаси яшайдиган квартирада туриб иш қидира бошлади. Яхшики, ҳужжатлари ёнида.
Ўзига қидирув эълон қилинганидан ҳали беҳабар эди.
Ваниҳоят эълонларда кўрсатилган манзиллар ҳам охирлай, бошлаганда, бир хонадонга ҳизматчи бўлиб ёлланишга рози бўлди.
Давлат муассасаларидан, бўш ўрин йўқ эканлиги сабаб шунга мажбур бўлди.

Фарруҳ Шайдо билан галлашгач, Ҳазонани кузатиб кўрмоқчи эди. Акс олгандек қиз ғойиб бўлди.
Фарруҳ Шайдони гаплари рост эканлигига, Баҳодир қамоқда эканини билгач, ишонч ҳосил қилди.
Сал кам бир йилдан буён, унаштирилган қизи. Уни турмуш ўртоқ сифатида тасаввур қилишга улгурган йигитга бу салбий таъсир кўрсатди
Устидан ўйин қилишгани алам қилди.
"Қизиқ, Шайдо қай аҳволга тушган экан биринчи билган пайтида?
Менга эшитганим шунча таъсир қилди. У ўз кўзлари билан кўрган"
Ҳаёлидан ўтказди.
Бир кун иш билан қўшни шаҳарга йўли тушган йигит. Йўл четидаги тратуалда кетаётган қизга кўзи тушиши билан, тўк ургандек бўлди. У қиз Хазона эди.
Хазона ортидан эшитилган таниш овоздан чўчиб ортига қаради. Фаppуҳни кўриб бир қўрқса, бир виждони қийналарди. Уни ҳам анча келажакка умидвор қилиб қўйганди.
__Кечиринг.... -деди Фарруҳни изоҳ талаб қилишига жавобан.
__Осонми? Барига қўл силтаб қочиб қолдингми осонгина?
__Мажбур эдим. Мен ортиқча эдим.
Хазона терс ўгирилиб кета бошлади.
__Ўғлингчи? Наҳот унга ҳам ачинмасанг?
Ортидан овозини баландлади Фарруҳ. Хазона бир лаҳза тош қотди.
__Уни олдида дадаси бор. Унга мендан кўра дадаси билан яхшироқ. -Хазона яна икки қадам ташлашга улгурди.
__Қамоқдаги, қўлидан ҳеч нарса келмайдиган дадаси биланми?
Бу сафар кўзларини катта-катта очиб ортига қаради.
__Нималар деяпсиз?

Давоми бор.

#жарохат

Комментарии