Комментарии
- 9 апр 08:35🙂🙂🙂🙂🙂 🙃🙃🙃🙃🙃Rahmat yozgan qoʻllariz dard koʻrmasin
- 9 апр 08:43Камила ТурсуналиеваАссаламу алейкум Админ Рахмат Яна Бир хикояни тугтдим. Ижодингизга муффакиеот тилиман Аллахни панихида булинг
- 9 апр 08:54Gulnoz QodirovaАдминга рахмат асарни чиройли якуни учун
️
- 9 апр 09:08Шухратбек МуминовРахмат катта ижодингизга омат тилайман кулларингиз дарт курмасин
- 9 апр 09:18Wwww ---Рахмат доим сог саломат булинг
- 9 апр 09:21Алия КулджановаРвхмат
- 9 апр 09:23Алина КараеваАссаламу алейкум Мафтуна хикоя учун Рахмат роса марок бн укидим ,бундан кейингги ишларингизда ижодларингизда омад ,Яна кизикарли хикояларни кутиб коламиз
- 9 апр 09:44Sanavbar HamdammovaРамат, асар оналарга, кизларга, кайноналарга КУП нарсани ургатади.. Уз хатосини Тан олган одам-кучли одам, Яна бир марта асарда гувох булдик. Сизга соглик, саломатлик тилайман. Эчоддан чарчаманг
- 9 апр 09:49МАКСУДА УРМАНОВААллох рози булсин,жудаям яхши мавзу танланган,тарбиявий ахамияти катта,ешим 54 га караб кетяпти,шунга карамай асардан куп нарса ургандим,хулоса килдим,шукр килдим,фикр килдим,ешлар,айникса турмуш арафасидаги ешларимиз укиса фойдадан холи булмасди,ижодингизга баркамоллик тилайман,саломат булинг,ижоддан тухтаманг,чарчаманг
- 9 апр 10:00Shohista Mirsaidova
- 9 апр 10:34Sayyara Gorbunova
- 9 апр 10:34Sayyara Gorbunova
- 9 апр 10:35Холисхон Ахмадалиева РажабовнаМуаллифга Рахмат. Изохга Тил ожиз. Хар куни однони варакладик. Янги кисми чикдимикан деб. Асарга гап йук. Яна шундай асарлар ёзиш учун ,муаллиф сог омон булсинлар. Оиласида тинчлик,хотиржамлик булсин. Ижод учун шароит яратиб бераетган оила аъзолари хам саломат булсинлар
- 9 апр 10:55Светлана Додоевна
- 9 апр 10:55Светлана Додоевна
- 9 апр 11:56Xusayn SultonnazarovХАЗОР РАХМАТ ЧУДО ХАМ АСАРИ ПУРМАЗМУНИ ХАЁТИ ИБРАТОМЕЗ ЧАВОНОН БОЯД ХОНДА ИБРАТ ГИРАНД МАН ХУДАМ ЗАНИ 60 СОЛА НИЗ БИСЬЁР ФИКРХОИ НАГЗА ОМУХТАМ ИЛОХИМ ДАСТИ МЕХНАТ КАРДА НАВИШТАГИТОН ХЕЧ ДАРД НАБИНАД ДИЛАТОН ГАМ НАБИНАД ДОИМО СИХАТУ САЛОМАТ БОШЕД ДАР ПАНОХИ ХУДО БОШЕД ДАР ИЧОД БОШЕД БАРОИ МО МУХЛИСОН 🤲🤲
- 9 апр 13:28рабо БийжанбаеваЖуда яхши Асар бу́липти ёшларимиз у́киб,тегишли хулоса олсалар янаям яхши
- 9 апр 13:36Махсуджон МахмуджоновРахмат
- 9 апр 14:20Фаришта ФариштаАссалому алайкум. Ажойиб тарбияли асар булибди кулингиз дард курмасин. Омадизни берсин Аллохим. Рахмат боризга шукур
- 9 апр 16:52Гульнура ЭргашеваИкки дунё саодатини куринг
️
- 9 апр 22:17Zumrat Ergeshova
️
️
️Рахмат
- 10 апр 04:52Alomatxon ErgashevaМафтунахон сиздай инсонлар бор экан хаëтимиз гузал ва мунаввардир сог омон болинг.
- 10 апр 07:46Рухшанхонум ф
- 10 апр 07:53⚜️⚜️❇️❇️❇️⚜️⚜️⚜️ ⚜️⚜️❇️❇️❇️⚜️⚜️⚜️Рахмат каттакон мазза килиб укидим бундан хам зур ижод намуналарини кутиб коламиз
- 10 апр 08:35Муаттар Мухамедовна
- 10 апр 19:02Рухсора Хамидовакаттакон рахмат кулларингиз дард курмасин хар бир бобни кизикиш ила кутиб укиб бордим жудаям асар кахрамонларини чиройли ва хайотий кб йоритиб бергансиз сиздан янада кизикарли ажоиб асарларни кутиб коламиз мен нью йоркдан сизни сахифангизни кизикиш ила укиб бораман рахмат сизга
️
- 13 апр 07:28Inoyatbek InoyatbekАссалому алейкум аллох рози булсин жуда ажойиб асар укиб мазза килдим ибратли асар
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
ЎЗБЕГИМДАН АЙЛАНАЙ...
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
150-қисм
Эркакнинг сукутида ҳам севги бўлиши мумкин.
Қўрқиб кетдим. Наҳотки, эримни сева бошлаганимда кундошлик бошимга келса!
Онам намозхон одамларни ёқтирмайди. Уларни сохта, кўзбўямачи деб ҳисоблайди. Эримни индамай йўқ бўлиб қолиши эса уни тасдиқлади менимча...
Шу гаплар таъсирида уйга қайтиб, Абдуқодир ака билан қаттиқ уришдим. Ҳудди аввал Абрам акага қандай бақирсам ҳудди ўшандай юрагимдаги ҳамма гапларни айтиб ташладим...
Абрам ака бундай пайтлар қаттиқ уриб юбормаслик учун дуч келган нарсани уриб-тепиб, кейин мени юзимга шапалоқ тортиб юборарди... Абдуқодир ака эса ғазаб билан термулиб туриб, индамай чиқиб кетди...
Икки кун ўтиб ҳомиладор эканим маълум бўлганда ҳам унча суюнмади. Суюнди, ҳатто кечириб гап ҳам қўшди. Аммо кўзлари кулмади. Энг ёмони эса ўша куни ўғилни кўтариб хотинини қабрини зиёрат қилгани кетди.
Аламдан ўксиб-ўксиб йиғладим...
- Янга нима бўлди?- акаси қайтмай мехмонга келган Эъзоза ҳайрон бўлиб сўради. Йиғлаган кўйи бор гапни айтиб бердим. У эса борган сари тундлашиб эшитар экан, оҳирида шундай деди.
- Бир йил бўлди турмуш қурганингизга наҳотки ҳалиям билмадингиз акамни... Эркак киши аёлларга ўхшаб дардини дастурхон қилмайди. Айби борлиги учун эмас, аёлини аяш учун яширади. Акамни кимдир диний оқимга алоқаси бор деб ёзиб берибди. Текширишда бўлди. Ҳатто уйингизни ҳам тинтув қилишди. Сизни атайин онангизни уйига юборди. Ҳаммаси яхшиликка бўлиб, акамни безовта қилмай қўйишди Аллоҳга шукур... Қабр бошига кетгани эса... Бугун янгамни туғилган куни эди... Наҳотки дунёга келиб, кун кўрмаган бир аёлдан ҳам рашк қилсангиз...
Бошимни кўтара олмай қолдим. Қулоғим остида Абрам акани: "Сен гап тушунсанг, гапираманда. Сен фақат каллангга келганини тўғри деб ўйлайсан! Ўша каллангга келганини ҳам онанг ўйлаб чиқарган бўлади. Манқуртсан сен!" деган гапи жаранглайди. Нима қилиб қўйдим... Ўзим истагандек мени яхши гап билан йўлга соладиган инсонни учратиб, ўзим уни кўксидан итаряпманми...
Абдуқодир ака қайтиб келганида, ўзимни бағрига отиб, йиғлаб кечирим сўрадим.
- Йиғламанг, нега сиздан хафа бўламан. Борингизга шукур,- деди пешонамдан ўпиб қўйиб.
Шу кундан бошлаб, Абдуқодир ака ўқинг деб берган китобларни астойдил ўқишга киришдим. Буни кўриб, уларни кўзлари порлаб кетди. Бир-бирини тушуниб яшаш, ўзлигингиздан мажбуран кечиш эмас. Бу яхши кўрган инсонингиз учун чин дилдан ўзгара олишдир.
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
151-қисм.
Хиёнатни ёмон томони у ишонган одамингиз томонидан амалга оширилади.
Янги йилни янги уйда кутиб олдик. Тўғрисиннг шу кунларда ичимга чироқ ёқса ёришмайди. Абрам акамни ҳар бир ҳаракатини кузатиб юрибман. Мени шубҳаларим ўринли эканини тасдиқлагандек Ёқутой ҳар балони баҳона қилиб келгани-келган. Бир марта онамларникидан эртаси келсам, иккаласи дарвозахонамизда кулишиб турган экан.
- Сизда Ишим бор эди,- деди нозланиб... Нима баҳона топган эсимда йўқ. Ҳаёлимда эримни холамни қизига қараб жилмайиб турган чеҳраси муҳрланиб қолди...
Абрам ака ҳам сезяпти, ўзгарганимни. Аммо ҳеч нарса сўрамаяпти! Яширган нарсаси бўлгани учун сўрамаяптими?! Шубҳалар мени эзиб ташлади.
🌼🌼🌼
13-январь куни отам ва акам, укамни табриклаш учун келдим. Онам ош масаллиқларини сен яхши танлайсан деб, мен билан укамни дўконга юборганди. Қайтмасимиздан холам қўнғироқ қилиб қолди.
- Амира эринг уйда бўлмаса, анави Ёқутойни чақириб юбор! Икки соат бўлди, битта дадаси тузатадиган потронни тузатиш учун Абрам акамни олиб келаман деб кетгани. Икковларингиз ҳам телефонни кўтармадинглар.
Жойимда музладим. Миямда кинолардагидек икки яқинимни бир-бирига қилиб юрадиган қарашлари чақмоқ мисол чақнай бошлади.
- Уйимга ҳайда,- дедим нафасим қисиб,- бир нарсам қолиб кетибди.
Укам бепарво телефонда дўсти билар гаплашиб йўлни бурди.
- Тол олдида кутиб тур,- дедим овозим титраб чиқиб,- кўчамиз лой машинанг ифлос бўлади.
Укам ҳамон қулоғида телефон бош ирғаб, кўчамиз бошида тўхтади.
Машинадан уйгача масофа шу қадар узоқ туюлдики... Дарвоза олдида бир неча секунд тўхтадим. У қулф эди! Ичимда бир нарса чирсиллаб ёна бошлади. Ёнимда ўзи калитим бор, кўзимдан ёш қуйилиб, овоз чиқармасликка уриниб эшикни очдим... Юриб борар эканман қадамимда орзуларим ёнарди. Наҳотки не-не орзулар билан келган уйим... Қанча машаққатларидан кейин эришган бахтим... Ҳозир ҳаммаси ёниб кул бўлади. Ётоғимиз томон юрдим. Эшик қия очиқ... Ичкаридан Ёқутойни ҳансираган овози келарди...
- Абрам ака секинроқ...
Мафтуна Абдуллаева.
#ҲИЛҚАТ
152-қисм.
Ҳаёт бумеранг.
ЁҚУТОЙ.
Абрам акам билан яқинроқ бўлиш учун тез-тез Амирани уйига бориб турдим. Сезяпман улар ҳам мени шаъмаларимни тушуняпти. Бўлмаса тиржайиб қўймасди. Янги йилдан кейин ниятимга етишимга оз қолганида, Амира келиб қолди. У ҳам сезди. Ҳар қалай гапимни тўғирладим. Муҳими Абрам ака "тасодифан" очиқ қолган кўйлагим замогидан кўриниб турган сийналаримга кўзини лўқ қилиб қараб қолди...
Амира 14~январда онасини уйига кетганини Майсара холамдан эшитиб, онамни бир амаллаб алдаб Абрам акамни уйига йўл олдим. Чунки тушлик пайти онасини уйига келишини, унгача ўйида бўлишини айтган экан... Мана мен кутган имкон!
Дарвозадан чақириб бордим. Абрам ака ҳозир деб овоз бергач, дарвозани қулфлаб ичкариладим.
- Ке...Амира уйда эмас лекин.
- Менга сиз керак эдингиз? Шу онамларникида битта уйни лампочкаси тинмай куйиб қоляпти. Айб потрондами? Бир кўриб беринг.
- Балки аввал ўзингни лампочкангни кўрармиз,- Абрам ака бир харакат билан мени белимдан қучиб олди.
Типирчилаган бўлдим. Кейин эса Абрам акам кўтариб олгач кўзимни юмиб олдим...
Абрам акам мени ерга қўйди. Кейин устимдаги чопонимни, халатимни ечди. Мен ҳам уни кийимига қўл юборгандим. Бирдан қўлимдан ушлаб қолди.
-Ҳаром қўлингни менга теккизма!
- Нима,- дедим тушунқирамай қараб. Мен эҳтиросли сўзлар ва бўсалар кутган эдим. Аммо Абрам акам чўнтагидан тугма билан босиб очиладиган пичоғини чиқарди.
- Ниятинг нима экан деб шунча қарадим. Индамасам индамай кетасан десам, сен орсиз ётоғимгача кириб келдинг. Лекин мен ҳалол тўшагимни сен билан булғамайман... Қадимда битта-иккита эркакка қониқмаган сендакаларни бичиб ташлашган экан. Менам шундай қиламан ҳозир...
Қўрқиб кетдим. Абрам акам зарб билан қорнимга пичоқни урди... Қўрққанимдан дод ҳам деёлмадим. Аммо у чаққонлик билан пичоқ тугмасини босиб улгурган экан.
-Қўрқдингми? Пичоқсиз сўйишни ўз маъноси... Сен эса Амирани кўчма маънода сўйгани келдинг. Ўз опангни.
- Абрам ака,- Абрам ака шарт сочимдан ушлаб ўзига чаппа қилиб олиб, бўйнимга пичоқни тиғини яна очиб бўйнимга ботирди.
-Абрам ака секинроқ ...- дедим нафасим тиқилиб. Шу пайт эшик очилиб...Амира опам кириб келди. Кўзи ҳайратда.
- Амира,- деди Абрам ака мени итариб юбориб.
- Бу ерда нима бўляпти?- деди опам титраб.
- Эрингиз мени зўрламоқчи бўлди,- дедим ҳар доимгидек ёлғонга тез ишлайдиган миямни ишлатиб.
- Шунақами,- тиржайди Абрам ака,- нега ётоқда эмасмиз унда.
- Менга таҳдид қилди Эрингиз,- дедим тез-тез кийимларимни кийиб,- ечинмасанг ўлдираман деди.
- Ҳозироқ йўқолмасанг, аниқ ўлдираман. На онамни ўйида, на бу уйда қорангни кўрмай, бўлмаса лампочкангни патронидан узиб оламан. Йўқол!
Учиб чиқдим. Кўчада аранг ўзимни тутиб кетяпман, бўғзимга йиғи тиқилиб келди. Нега мен шунақа эркакка учрамадим. Эрим ўйнаш тутиб кетди. Абрам акам ётоғигача кирган бўлсам ҳам қайрилиб қарамади.
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
153-қисм.
ЛУТФИЯ ҳикояси. 2022-йил. Февраль.
153-қисм
Рисқ Аллоҳдандир.
Шохруҳ ака билан турмуш қурганимизга 5 йилдан ўтди. Шу вақт оралиғида ғирт бегоналарга айландик. Нега энди?
- Сени кўргим келмайди!- деб бақирди кеча менга. Бир қиз бир ўғлимиз бор. Тўғри ҳозир ишсиз бўлиб қолган. Аммо мен ишлаяпман ва рўзғорни кам-кўстини қилиб турибман. Шунга ҳам норози. Бозорда ишлаяпман. Бу кишим ор қилармиш. Ишлама деди. Индамай чиқиб кетдим. Ўтирсам оч қолади болаларим. Кун бўйи кетсам ишлаб келяпман. Кимга кўзим ўчиб турибди мени ўйнаш топсам. Қайнонам майли боринг дейди. Қайнотам очиқ-ошкор:
- Зора чалғиб эри билан камроқ уришса, кетаверсин дейди. Фақат эрим қарши.
- Пул билан таъминлаб қўйинг бўлмаса дедим.
Мана икки ойдан бери ишлаяпман. Гапира-гапира чарчар деб, хеч бало кўрмагандек кетавердим. Аммо эрим бира тўла гапирмай қўйди.
🌼🌼🌼
-Эринг норози бўлса ишлама,- деди опам онамни ўйида кўришган пайтимиз.
- Опа, фақат ваъз ўқиманг,- дедим опамни охирги пайтлардаги алжойи-малжойи гапларини эшитгим келмай.
- Ваъз эмас бу. Эринг билан ёмон бўлиб нима қиласан?
- Ёмон бўлиб бўлдик. Энди фойдаси йўқ. Сизга гапириш осон Абдуқодир поччам тилла одам. Мени ҳам эрим топармон-тутармон бўлиб, хамма нарсани тахт қилиб берса кўчага чиқиб ишлай демасдим...
Опам гапимни жим эшитди. Аммо мени тушунмади.
- Менга бундай қараб турманг. Ана ўзингиз ҳам Абрам билан ажрашиб кетдингиз-ку чидолмай.
- Хафа бўлма-ю, Шохруҳ куёв ўрнида Лолани дадаси бўлганда, сен билан бунча яшамасди.
- Сиз хам хафа бўлманг-у, мен Абрам акадек ишбилармон одамга текканимда меҳр бермайди деб сиздек ажрашиб олмасдим.
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
154-қисм.
Вазифалар эслатиладиган эмас, бажарадиган оилада осудалик ҳукм суради.
- Бўлди қил икковинг хам,- деди онам бошини ушлаб,- энди пешонангда бор экан икковингни ҳам. Ишлайверсин индамай, заҳарни егандек еб ётиб яна ишлама деганига ўлайми бу куёвни. Ўзи болаларни ҳам бекор боғчага қўйгансан, уйда ўтирганига яраша қарасин эди.
- Айтдим. Дунёни бузиб юборди, ўкириб.
Опам енгил ҳўрсиниб, гапимизга бошқа қўшилмади. Туришидан бу отинойини. Асабим бузилиб қайтдим.
🌼🌼🌼
Март бошида эрим ишга кирди. Бир ҳафта иш қидирди. Ўз соҳаси бўйича ишларда яхши ойлик тўламайди деб ишламай юрганди. Орамизда пул учун жанжал чиққан аразлаб чиқиб кетиб иш топиб келди. Яхши қилибман дедим пул бермай. Мана ишли бўлди. Мен ахир уни маишати учун ишламайман-ку. Дўстларим билан ўтиришим бор пул бериб тур деб аввалги сафар пул олишга олиб, ичиб келиб эрталабгача мени ухлатмай ҳақорат қилиб уриб чиқди.
- Умримни единг сен! Сенга учраган кунимга лаънат. Пул бердим деб истиза қилма менга,- деб жанжални ўрин солгунча, кўрпачаларни тарс-тарс ташлашимдан бошлади.
- Ҳа чарчадим. Ўйнаб келмаганимдан кейин ишлаб келдим дейман-да!
К нима деди, мен нима дедим. Орамизда уруш бошланди. Мени қанча ҳақорат қилди.
Яна безрайиб пул сўраяпти! Гапириб-гапириб ташладим. Шундан кейин аччиғидан маоши кам бўлса ҳам ишга кирибди. Ишласинда. Фақат мен еб-ичяпманми? Қайнотамни топгани нима хам бўларди.
🌼🌼🌼
Бозор иши менга қийин бўлса ҳам завқ беради. Ҳар хил одамни кўраман баҳри дилим очилади. Баҳор мавсумида иш ҳам қизғин бўлди. Савдо зўр. Ўзим ҳам битта дўкон очсам деб орзулар ҳам қилиб қўяман.
Онам ўзимга
эрмак топганимдан хурсанд эди. Опам эса бу ишинг яхши эмас деб айтишдан чарчамасди. Афсуски, ҳақ экан.
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
155-қисм
Эй инсон, сенинг жонинг Аллоҳ сенга берган омонатдир.
Апрель ойида эримни чўнтагидан кумуш узук топиб олдим. Эрим менга тўйимиздан кейин сира совға бермаган. Кўриб кўзларим қувнаб кетди... Ичимда бир нарса тошиб келди. Ўша учрашиб юрган пайтларимиздаги ширин онлар эсимга тушиб кетди. Қатнаш қиммат деб, ўша ерда талаба қариндоши билан қолаётганди Шанба-бозор қайтарди. Бугун ишдан қайтиб кайфияти очиқ кўринганди. Мен билан ярашиш учун олган бўлса керак узукни. Тиллага кучи етмай, кумуш олган. Бир ҳафта олдин уришиб қолган эдик. Телефонини блоклаб гаплашмай қўйгандим. Ўзи ярашиш учун келибди. Яхши кайфиятда кечки овқат тахладим. Эр-хотин гаплашмай ўтиришимизга ҳамма кўникиб бўлган. Эьтибор ҳам беришмади. Мен эса эрим биринчи гапирса гапираман деб стартда турибман...
Аммо эрим, аввалги ҳафтадаги сингари қайрилиб ҳам қарамади. Ичимга шубҳа оралади. Эртаси куни ҳам жим. Аксига олиб мени дам олиш куним бўлса ҳам ишга чақиришди. Ичим ғашланиб савдода қандай ўтирганимни ҳам билмадим.
Уйга қайтиб келдим эртачи. Бозордан нарса олиб, чарчаб дарвозадан кирар эканман,эрим уст-боши зиёфатга кетаетгандек башанг чиқиб келарди.
- Қаёққа ,- дедим араз ҳам эсимда йўқ гапириб.
- Бугун болалар билан ўтиришимиз бор,- деди мени четлаб ўтиб кетар экан. Қўлимдаги жойида қолди хонамизга кирдим. Мен кўрган кийимини чўнтагида узук йўқ! Ҳамма жойни титиб чиқдим. Хона остин-устун бўлди. Кейин ўзим билган эримни дўстларига қўнғироқ қилиб бугун ўтириши бор ёки йўқлигини сўрадим. Ҳаммаси бир хил жавоб берди. Эрлари ҳеч бир йиғин ҳақида айтмаган. Эримга чиқдим. Қаердалигини айтишини талаб қилдим. Уришиб-уришиб ўчириб қўйди. Яна чиқдим:
- Ўйнаш топгансиз тўғрими? Айтинг! Ким у?!
- Ҳа топдим нимайди?! Сенга ўхшаб олаётган нафасимни ҳам миннат қилмайдиганидан. Аёлга ўхшаб меҳр берадиганидан топдим. Сен ишлаб, пул топганингга керилиб, қовоғингни уйиб юравер!
Кейин нималар қилдим... Ўзимда эмасдим. Мен ёшлигим, иффатим, ҳаётимни бағишлаган инсон томонидан хиёнатга учрадим. Унинг уйи учун сочим супурги, қўлим косово бўлиб лойиқ кўрилганим шу бўлди. Унга фарзандлар туғиб бериб, уларни ўзим боқиб топганим шу бўлди!
Қайнона-қайнотамга неча марталаб айтиб шу гапларни ҳовлини бошимга кўтардим. Улар шарманда қилманг одамни деб ҳай-ҳайлашди... Менга нима.... Менга нима энди! Бир пайт қаердандир эрим пайдо бўлди. Девордаги соатга қарадим, кечки 10. Ўйнаши билан 3 соат ўйнашиб қайтибди. Мен эса бу ерда тириклай ёндим.
- Ўчир овозингни,- деди бамайлихотир,- чидасанг шу. Бўлмаса катта кўча.
- Яна ўша наҳс билан топишиб олдингми?
Қайнонамни гапидан буткул адо бўлдим. Билар экан, аввалдан юрган экан. Ўша пандемия арафаси тўғри таҳмин қилган эканман! Асли ўша пайти бошлаган. Рашк томиримда олов бўлиб оқа бошлади... Бундан кўра тириклай ёнган афзал!
Ўчоқ бошидан бензин тўлдирилган идишни олиб устимдан қўйдим.
- Келин!...
Оҳирги эшитган сўзим шу бўлди....
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
156-қисм.
АМИРА
Қишлоқда дув-дув гап тарқалди. Лутфия эрини рашк қилиб ўзини ёқибди. Яхшики бирдан ўчириб олишибди. Барибир ёмон куйган эмиш. Эрини ўйнаши Ёқутой экан.
Эшитиб шокка тушиб қолдим.
- Ўзингни бос,- Абрам ака сув ичирди. Битта ..., аҳмоқ учун нега куясан. Болани ўйла!
Ўзимни босишга уриндим. Ахир ростдан ҳомиладорман. Таъсир қилиши мумкин.
- Нега бунча ёмон бу Ёқутой,- дедим шивирлаб. Кўз олдимга ўша январдаги воқеа келди. Ўшанда ҳам Ёқутой чиқиб кетгач шундай шокка тушгандим.
- Гапир,- деганди Абрам ака.
- Ёқутойни гапи ростми?
- Сен менга ишонасанми? Ёки ҳарактеримни билишинг учун камлик қилдими вақт.
Қараб қолдим. Ростдан Абрам ака баджаҳл кўрингани билан, тўшак борасида жуда диди нозик.
- Мен ит эмасман, фақат нафси қониши учун чопадиган,- деганди бир гал.
- Нега ётоғимгача олиб кирасиз?!
- Жуда ишқи кетаётганди бир кўрсин,-дедим,- анчадан бери асабимга тегаётганди. Энди кўрса ..... бўлди,- деди ётоққа ўтириб. Ўша куни барибир кўнглимда бир ғашлик қолганди. Аммо Ёқутойни асли ҳам ёлғончи эканини ҳисобга олсак, эрим ҳаққа ўхшарди...
Ҳар замонда ёдимга тушса, барибир кўнглим ғаш бўлаётганди. Орада ҳомиладор бўлиб қолганим сабаб чалғидим. Орадан яна икки йил ўтсин эди деди ҳамма. Аммо нима қилай... Фақат Абрам ака хурсанд бўлди.
- Ҳамма шароитингни қилиб бераман. Фақат эҳтиёт бўлиб юрсанг бўлди.
Шунинг учун ҳозир жаҳли чиқяпти. Сиқилганимга.
- Ишқилиб тирик қолсин.
- Тирик-ку қолар, уни азобичи. Ким медал беради унга зўр қилибсан, эринг ўйнаш топганига ўзингни ёқибсан деб. Азоб ўзи билан яқинлариники. Шохруҳни жин урадими? Қишлоқни аёллари қарғаб-қарғаб унутади. Эркаклар нима дейди: "Изини беркитиб юрмабди аҳмоқ" дейди. Ҳозир унутади. Эрта қизи турмушга чиқиб, ўғли уйланадиган пайт яна сувга қалқиб чиқади бу гап. "Отаси бузуқ, онаси восвос". Мана нимага эришди. Мен ҳали у дунёга бориб қилинадиган ҳисоб-китобини айтмаяпман!
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
157-қисм.
Аёл киши елкасида оила номусини кўтариб юради.
Мен вақтида шунинг учун ажрашганман. Булар ўзи шунақа,- деди Абрам акани биринчи марта собиқ оиласи ҳақида гапириши эди,- ўзига азоб беришни яхши кўрадиган аёллар. Гўёки, дунёда ҳамма бахтли-ю, ҳамма бахтсизлик уларни елкасида. На ўзи яхши яшайди, на ёнидаги ҳаловатда яшайди. Ўзидан-ўзи жабрдийда ясаб олишади. Чунки бошқачасига эътибор тортишни билмайди.
- Эркаклар ақлли хотинларни яхши кўрмайди дейишади-ку,- дедим аёлларни ёмонлаши ёқмай.
- Эркаклар, - деди эрим ҳиёл юмшаб,- ҳамма нарсани биладиган. Лекин ҳудди билмайдигандек ўтирадиган аёлларни ёқтиради. Ақлли аёллар эмас, ақллилик қиладиган аёллар ёқмайди... Бир Тарафдаги Лутфияда ҳам айб йўқ. Онаси отасига қандай муносабатда бўлса шуни кўриб катта бўлган...
Абрам акани гапларидан кейин ўйлаб қолдим. Ростдан Лутфия фақат ўзига жабр қилди. Аниқроқ гап олиш учун онамга қўнғироқ қилдим. Улар ҳам шокда.
- Эээ билмайман, нима дейишни ҳам. Холангни мазаси йўқ. Акаси Ёқутойни ўлгудек савалабди.
- Наҳотки рост она.
- Кеча эримни уйига кетдим деб кетган экан. Қайнонасига қўнғироқ қилишса келмаган дебди. Ўзи-ку тан олмаяпти Ёқубни. Аммо айби бўлмаса нега алдайди.
- Алдаш уни иши-ку ,- менга қилгани ҳам ёдимга тушиб. Неча кун "зўрламоқчи бўлди" деган гапини эслаб юрагим ёниб борибди-я, эримга ишонмай.
Ҳуллас, қишлоқ учун янги эрмак топилди. Абрам ака мени кўчага чиқармай қўйди. Асабинг бузилади деб. Ростдан ўзингиз ҳам қанча ёмон кўрманг, барибир қариндошингиз ҳақида гапирилса ботиб кетаркан. Холам ва оиласидагиларга қанча оғир бўлгандир.
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
158-қисм
Ўзини оқлашни истаган одам, истаганча баҳона топади.
ЁҚУТОЙ.
Ҳамма мендан юз ўгирган. Отам мен ётган хонага қайрилиб ҳам қарагани йўқ. Онам овқатни дўқ этиб қўйиб кетади. Акам остона ҳатлаб кўчага чиқса ўлдираман деб шарт қўйган. Ҳали қайнонамга етиб борса нима деса у. Аслида қайта Шохруҳ билан топишиб бекор қилдим. Тинчгина ишлаб юргандим. Ўзи қўнғироқ қилди номеримни топиб.
- Хотинимдан кўнглим қолиб кетган. Мени одам ўрнида эр ўрнида кўрмайди. Бир умр қовоғи билан еди. Унга бирон жойни таъмирлаб турманг, ишлаб пул топиб турсанг яхшисан. Бошқа нарса ёқмайди. Қариндош-уруғларим аста оёқ тортди. Меҳмон зоти ёқмайди...
Ҳуллас унга аёл меҳри керак экан. Менда бор дедим.
- Қанийди мени эрим ҳам сизга ўхшаса. Остона ҳатлаб чиқмасдим,- дедим. Ростида, ишхонамизда бир-нечта шу Лутфияга ўхшаб "эркак" бўлиб олган аёллар бор. Эримдан нолигани нолиган. Ҳайрон қоламан, ёнидаги аёллар уни эрини ёмон деб ўйласин, боринки бутун дунё ёмон десин эрини нима ўзгаради. Унинг ҳақ экани ва эрининг ноҳақ эканини ҳамма билиши жуда муҳим аёллар бор. Бунақа "Дийдиёхон"ларни эри бошқа аёлларни излайди.
🌼🌼🌼
Лутфия ўзини ёққан учинчи куни Розия хола жанжал қилиб келди. Онам билан дадам жим ўтирди. Чиқиб жанжал қилишни истадим, аммо дадам эшикни қулфлаб қўйди. Мен фақат Розия шаллақини овозини эшитиб ўтирдим. Оғзидан чиқмаган гап қолмади.
- Нега мени қўйиб юбормадингиз ,- дедим онам овқат олиб кирганида.
- Сен Энди биз учун йўқсан. Ана шу уй қабринг. Сени овозингни ҳеч ким эшитмасин бу уйда,-деб чиқиб кетди.
Изидан йиғлаб қараб қолдим. Мени ҳам бошимда тузук эр бўлганда ўзгадан меҳр кутармидим.
🌼🌼🌼
Орадан яна бир ҳафта ўн кунлар ўтиб, энди уйдагиларим юмшар десам қайнонам нарсаларимни келтириб ташлаб кетди.
-Ўғлим бу бетайинни ташлаб кетиб яхши қилган экан. Бир кун қайтса бошқага уйлантираман.
Бу гап яна ҳаммани менга бўлган ғазабини кучайтириб юборди.
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
159-қисм.
Аёл ва эркак бир-биридан ҳаловат топган оилада бахтли фарзандлар улғаяди.
ЛУТФИЯ.
Синглим қаттиқ азобларни бошидан ўтказди. Бу ҳам камдек юзлари, сочлари ёниб кетиб жуда бадбашара бўлиб қолди. Қараб туриб жоним оғрийди. Ўпкам тўлади. Беихтиёр шу кунларга тушишига сабабчи бўлганларни қарғайман.
Онам катта жанжал билан нарсаларини қайтариб олиб келди. Ёқутойни ота-онасини олдига,бундан кўнгли тўлмай яна эрини уйига ҳам бориб жанжаллашиб келди. Ёқутойни хам уйи бузилди. Аммо бу синглим ҳаётини изга солиб берадими?
🌼🌼🌼
- Кўп куюнманг. Ундан кўра синглингиз ўзига келган бўлса, далда бўлиб бирон машғулот топиб беринг. Китоб ўқишни бошласа-ку яна ҳам яхши бўларди.
- Ўзимни ҳам ҳаёлимга келди... Бироқ менга ақл ўргатяпсизми шу пайтда ҳам деб баттар ўчакишмасин деяпман. Қанийди қилган ишини қанчалар хато бўлганини англаб етса.
- Ҳар ишда бир ҳикмат бор... Балки бошига келганларидан, азобларидан хулоса чиқариб олар.
Билмадим... Оҳирги пайтлар онам ва синглим билан гапимиз кўп чиқишмай қолган. Уларга қилган баъзи ишлари гуноҳлигини айтсам, бошлари чимирилади. Исташмайди тушунишни. Қизиқ ўзим ҳам аввал қандай шу турушда яшаган эканман. Ўтириб-ўтириб тақдиримдан рози бўлиб кетаман. Абдуқодир ака мени ҳаётимда нафақат турмуш ўртоқ, балки устоз, елкадош, маслаҳатгўй...
Синглим ҳам ҳозир шундай инсонга муҳтож. Аммо ҳаммада ҳам бундай имкон берилмайди. Ахир ҳамма янги бахт қидираверса, оилалар пароканда бўлиб кетади. Балки шунинг учун номақбул эрга ёки хотинга чидаб яшаган аёл ва эркакларнинг бу ишлари савобдир.
Мен икки хил инсон билан яшаб шуни англадим. Эркак зоти аёлни аёллиги учун севар экан.
Табиатан овчи яралган эркак, ўлжасидан устун эканини ҳис этишни истар экан. Шу сабаб кучли ўзидан кучли аёлларга дуч келган эркаклар, кўлидан уни енгиш келмаса ё кечар экан, ё бошқа излар экан, ёки эркак эканини унутиб қўяр экан. Эркакни аёл билан қиладиган аксирият жанжали замирида ўзини кучли кўрсатиш инстикти ётаркан. Исён, нолиш, кетиш, қочиш...булар чора эмас. Булар оила масъулиятидан қочиш. Бунда бир томон ақлли бўлса, иккинчи томонни йўлга солар, йўқса бу оила ҳаловат туймайди.
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
160-қисм
МУАЛЛИФ
Росиядаги хотини янги "эр" топиб кўчада қолган Миржон, бир амаллаб уйига етиб келди. Ҳамма йиғи-сиғи билан кутиб олди. У эса ақли жойига келиб хотини ва ўғлини сўради. Эшитган гапларидан эса боши ҳушидан учди. Хиёнат деган нарсани аччиқ таъмини тортар экан, 40 қараб кетган умридан арзирли мазмун, арзирли из топа олмади.
🌼🌼🌼
Ёқутойни акаси ўзи ишлайдиган Нозим фермер деган қаттиққўл бир одам сўраганди иккиланмай бериб юборди. Бу одам Ёқутойни тарихини эшитиб ҳам оғиз солди. Чунки унга шунақа аёлларни жиловлаш ёқарди. Ёқутойдан аввал олган иккита хотини бири боласини ҳам ташлаб қочиб кетган. Биттаси иш кўплигидан соғлигига қарамай ўлиб кетди.
Ёқутой отаси тенги, аммо отасидан анча тетик кўринадиган, юзи қип-қизил одам билан никоҳланиб, ўғлидан ҳам айрилиб келган хонадонига ташлаб кетилгач, юм-юм йиғлаб тақдирига лаънат ўқиди.
🌼🌼🌼
Ломия онаси билан синглисини қалбига оз-оздан бўлса ҳам иймон улашишдан тўхтамасди. Ҳар қалай онасини фолбиндан қайтариб олди. Синглисига оғирлардан ҳалос бўлишга ёрдам беради деб, бир қанча дуо ва сураларни ёдлатди. Эри айтган ҳар ишнинг ҳайрини шунда кўрди. Ўлим ва азоблар билан тўқнашган синглиси анча ўзгарди.
🌼🌼🌼
Ойнага қараб турган Лутфия ич-ичидан эзилиб кетди. Соғлик қадрини беморлар билади деб тўғри айтган экан. Жисми жонидаги оғриқлардан азбаройи тўйган пайти, ўзини соғлом ва чопқиллаб юрган пайтларини эслаб, қилиб қўйган ишидан минг пушаймон бўларди. Ҳатто болалари ҳам қўрқиб нари қочган юзидан нафратланарди.
- Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Шифокор яхшиланади деб айтди-ку,- деб овутарди яқинлари. У ўзини ёқишига сабаб бўлган инсон эса, бир марта ҳам келмади. Онасидан Россияга кетиб қолганини эшитди.
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
161-қисм
Ҳамма ҳам севаман деб айтиб севмайди.
ҲОЗИРГИ КУН.
АМИРА.
Икки ўғлимни олиб, Эъзозани уйига йўл олдим. Абрам ака ишда. Ўзим такси қилиб келавердим. Эъзоза бизни кутиб ўтирарган экан. Икки дугона роса суҳбат қурибмиз. Эъзозани учта фарзанди бор. Ширин тили билан бир авраб олган, атрофида айланиб қолган. Дугонамни ҳам Зикриёни ҳам бахтли эканини юз-кўзлари айтиб туради. Эъзозадек нурли қизни севмаслик ҳам мумкин эмасда.
Икки дугона ҳовлида болаларни айлантириб гаплашиб турсак дарвоза томондан овоз келди. Кейин эса Ломия уч боласи билан кўринди. Уни келишини Эъзоза ҳам кутмаган экан шекилли бир оз тараддудланиб қолди.
- Ассалому алайкум,- кулиб гап бошлаган Ломия вазиятни қўлига олди.
Мен ҳам очиқ чеҳра билан сўрашдим. Абрам ака онгида Ломия яхши таассурот қолдирмаган. Шу сабабми мен ҳам озроқ ҳайиқиб турдим. Аммо Абдуқодир ака уни анча ўзгартирган кўринади. Лолага ҳам яхши тарбия берганини, уни Абрам ака баъзан уйга олиб келганидан ҳам билса бўларди. Бугун ўзи ҳам мени болаларимни бир-бир ўпиб эркалади. Лола икки тараф укалари йиғилгандан хурсанд.
- Мени қизимни ака-ука синглиси кўп кўз тегмасин ,-деди жилмайиб. Тавба бизни четдан кўрган одам анқайиб қоларди, ҳозир. Бири мени кундошим, бири мени фотиҳам бузилган йигитни хотини.... Аммо ҳар доим ҳам вазиятлар инсонни издан чиқармайди. Агар маънавият бутун бўлса, ҳар қандай ҳолатда ҳам ечим бўлади. Фақат Яратган яратган тақдирга рози бўлмоқ кифоя.
🌼🌼🌼
- Ҳа шохинг кўринмайди,- Эъзозани уйига боришимни ҳушламайдиган эрим, ишдан келиб қовоқ уйиб сўради.
- Биз Лола опасини кўрдинг,- дедим кичик ўғлимни кўтариб, уни тилидан.
-Йўғей. Нима қилиб юрган экан.
- Ломия ҳам бориб қолди. Болалар бир-бири билан мазза қилиб ўйнади. Биз уч хотин сомса қилдик. Сизга ҳам олиб келдим.
Абрам ака бир қошини кўтариб қўйиб, бошқа бу мавзуда гапирмади. Аммо ичида қизи ва ўғилларини аҳил эканига хурсанд бўлди.
- Нимани ўйлаяпсиз?- дедим болаларни ухлатиб, шифтга термулиб ётган Абрам акани ёнига келиб.
- Ўзим,- бошимни кўксига олди,- жуда чарчадим. Уйқум келяпти.
- Унда нега ухламай ўтирдингиз?
- Ҳаловатимни кутдим.
Абрам ака кўзларини юмиб кўп ўтмай уйқуга кетди. Турмуш қурганимиздан бери бирон марта сени севаман деб айтгани йўқ. Ширин сўзига ҳам киноя солиб турадиган бу одамнинг дил изҳори бу. Начора, мен шундай инсонни танлаганман. Шу инсонни севаман. У ҳам менинг ҳаловатим.
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
162-қисм.
Тавба гуноҳларни ювиб қалбни тозалайди. Қайтиб шу гуноҳга қўл урмаслик ҳаётга нур олиб киради.
ЁҚУТОЙ.
Икки йилдан бери Нозим фермерни даласи ва уйи ўртасида умрим ўтяпти. Бир ойда бир онамникига ўғлимни кўргани бораман. Ўзим бошқа ҳомиладор бўлмадим. Қанийди ёнимда овунчоғим бўлса. Нозим фермер шаҳардан бошқа хотин топиб ўша билан бўлиб кетган. Мен фақат хизматкорман ҳозир бу ерда.
Онамни уйига борсам янгиликларни эшитаман. Отам кечирган, аммо олдимда ўтириб гаплашмайди. Акам кечирмаган. Фақат онам ҳар доимгидек ҳаммасини унутди.
- Аслиддин аканг ҳам болали бўлди. Биринчи хотини туғиб олиб, "бепушт билан умримни ўтказмай яхши қилган эканман, бошқага иккинчи бўлиб юрсам ҳам" деб юрганди. Мана сабр қилса даволанишлар таъсир қилиб Аслиддин ҳам болали бўлар экан. Бинойи жума намозларига бориб қолди.
Уни эшитиб ичим куйди. Мен гуноҳларимга жавоб берсам у-чи. Мана бахтини топибди. Тавба қилганига ишониш қийин. Бу ёқда Шохруҳ ҳам хотинчаси билан топишиб олибди. Ўртада нега энди мен жазоландим. Шуни тушунмайман.-Анави Миржонингни хотини олиб чиқиб кетибди уйидан,- онам ҳаёлимни бузиб яна гапида давом этди.
- Қаерга?
- Шаҳарда участкаси бор экан хотинини. Чеккароқ жойидан бўлса ҳам майли деб чиқиб кетибди. Қайнонанг сочини юлиб қолаверибди. Ўғил эмас латтани тарбия қилганидан кейин шу-да.
Ростдан ҳаммасига шу айбдор. Агар бошимда эр бўлиб турганда, мени бошимга шу кунлар тушмаган бўларди...
Оғир ҳаёллар билан яна уйимга қайтаман. Мени яна ёлғизлик кутиб олади. Оғир ўйлар қийнайди тунлари... Нега мен билан шунақа бўлади фақат...
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
163-қисм.
Никоҳ яратган севги энг мустаҳкамидир.
ЛОМИЯ.
- Бугун мен укаларимни кўрдим,- Лола дастурхон устида Абдуқодир акага.
- Қаерда?
-Эъзоза аммамникида. Амира аям ҳам келган экан.
-Ҳимм.
- Укаларим Амриддин билан, Фазлиддинни олиб келган экан. Фақат дадам келмабди.
- Ҳимм.
Бу қизга неча марта Абдуқодир дадангни олдида ўзингни даданг ҳақида айтма десам ҳам таъсир қилмайди. Абдуқодир ака қизимни отасини уйига боришига қарши эмас, аммо мени кўришини истамайди. Аслида Абрам ака ажримдан кейин ёмон назар тугул, изимдан ёмон гап ҳам айтмаган. Барибир Абдуқодир ака жуда рашкчи. Шунинг учун иложи борича кўчага чиқмайман.
🌼🌼🌼
Болалар ўйинга берилиб кетган пайти китоб ўқишга кирмоқчи бўлган эримни изидан кирдим.
- Дадаси.
- Тинчликми?- бундай пайти безовта қилмасдим сира ҳайрон бўлиб қаради у.
- Бир гап айтмоқчи эдим. Сиз боргунча ухлаб қолишим мумкин.
- Нега? Чарчадингизми?- Абдуқодир ака кутмай ухлаб қолишимни ёқтирмасди. Мен эса кун бўйи югур-югур қилиб, баъзан ухлаб қолишимни қўймайман ҳалиям.
-Бу ёғига узрли.
- Нега экан?
Билмадим, нима бўлди? Бирдан эримга меҳрим жўш уриб кетди. Абдуқодир акани қучиб олдим. Қандай бахтлиман шундай қизғанчиқ, мени эътиборимни яхши кўрувчи, таомларимни мақтаб егувчи. Хатоларимни жаҳл қилмай тўғирлагувчи умр йўлдошим бор.
- Янги меҳмончамиз уйқучи бўлади шекилли. Менга ҳам ухла деяпти,- дедим шивирлаб.
- Ростданми?- Абдуқодир ака мени бағридан юлиб кўзларимга қаради.
-Унда, Ҳозироқ дам олинг,- мени даст кўтариб олди.
-Вой болалар нима дейди.
- Дадам онамни қўлларида кўтариб юради дейди.
Кулиб юбордим. Кейин бўйнидан қучдим.
- Борингизга шукур бегим...
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
164-қисм.
Умр ўзи омонат. Уни яхши яшасангиз ҳам, ёмон яшасангиз ҳам ўтади.
ЛУТФИЯ.
Юзим аввалгидек бўлмаса ҳам аста-секин ўз ҳолига қайтди. Мен бирон марта кўргани келмади деган эрим, ишлаган пулидан мени даволанишим учун ҳам юбора бошлади. Бошида керакмас деб жанжал қилдим. Кейин опам уришиб ташлади.
- Йиғиштир эркалигингни энди! Онамни, отамни ўйла! Сени аҳволингни кўриб қанча сиқилишяпти. Болаларингчи! Улар билан кўча кўйда юргинг йўқми? Эринг айбини тушнибди яхши. Энди сен ҳам сал ўзингни ислоҳ қил.
- Ўзингиз ажрашиб менга ваъз ўқиманг!
- Мен бошимдан ўтгани учун айтяпман. Ажрашганинг билан яна турмуш қурасанми шу аҳволда! Эринг бир-икки йил юрар, жаа ўзини айбдор ҳисобласа кейин уйланади. Сен қоласан! Майли ҳеч кимни ўйламасанг, ўзингни ўйла!
Эринг йўлини топиб кетади. Сен қоласан бадбашара бўлиб.
Жим қолдим. Ҳаммани тазъиқи билан кўндим. Вақт ўтиб қайнонам келди. Эрим аввал болалар билан, кейин мен билан гаплаша бошлади. Опам қулоқ миямни еб диний маърузалар тинглатарди. Таъсир қилар экан барибир...
Қолаверса икки кишини гапи жуда қаттиқ таъсир қилди. Биринчиси аммамни гапи:
-Қиз бола бир хонадондан иккинчисига энг бошида хизматчи бўлиб боради. Ҳамма ишни қилиши керак, ҳаммани кўнглини олиши керак, ҳамма нарсага кўниши керак, ҳаммасига улгуриши керак. Уни нима исташи, нима ҳоҳлаши, кўнгли, соғлиғи муҳим бўлмайдиган, ҳуқуқсиз фақат мажбуриятлар юклайдиган рўзғорлар учрайди баъзан... Аммо аёл ақлли, заковатли, оқила бўлса оддий хизматчидан уй қироличасига йиллар давомида аста -секин кўтарилиб боради. Фақат ҳаммасига сабр керак. Афсуски, ҳамма ҳам бу йўлни шараф билан босиб ўта олмайди.
Наҳотки мен шарафсиз бир йўл ташладим!
Кейин дадам гапирди. Сочлари мени дард чекаётганимни кўриб, қордек оқариб кетган дадам шундай деди:
- Онанг йўқ нарсага туҳмат қилиб, ўзини ўлдиришга уринганди... Онанг бир умр "чорлаган"хиёнат сени ҳаётингга кириб келди. Сен онангни чала қолган ишини давом эттирдинг... Эртага сени қизинг якунлаб қўйишини истамасанг, вақтида эсингни йиғ!
Юрагимга пичоқ санчгандек бўлди. Йўқ! Асло! Мен кўрган азобларимни, кўчган, ириб оққан теримнинг оғриқларимни ҳатто душманимга ҳам раво кўрмайман.
- Ўғлинг билан қизинг кеча қўғирчоқларини ёқибди,- деди дадам оғир тин олиб,-улар қалбида ёмон бир таассурот қолдирдинг!
Дадамга қараб қотиб қолдим. Нималар қилиб қўйдим! Бир менга хиёнат қилган одам учун ўзимни ёқдим. Ўзимга жаҳаннам оловини сотиб олганим камдек, ота-онамга азоб бердим. Энди болаларимни қилиғи...
Қийин бўлди. Аммо ўзимда баъзи нарсаларни ўзгартиришга куч топдим.
Уйимга қайтдим. Эрим келганида жуда кучли истаганим ҳисоб сўрашни қилмадим. Мана орадан олти ой ўтди. Бир-биримизни тушунишга уриниб яшаяпмиз.
Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
165-қисм.
МУАЛЛИФ.
Амира ҳаётида жуда кўп қийинчилик кўрди. Аммо вақт ўтиб, ана шу қийинчиликлар туфайли Аллоҳни яхшироқ таниди. Ибодатни ўрганди. Абрам ҳам орадан ўтган йиллар давомида, анча ўзини босиб олди. Қилган кибри, димоғи ортидан бошига келганларидан тўғри хулоса ясай олди. Иккиси биргаликдан Синовлардан ўтиб, никоҳ ила мустаҳкамланган севгилари асосида гўзал оила қурлилар. Амирадаги оқилалик, Абрамни қўрс феълини енгиб, олийжаноб туйғуларини кашф эта олди.
Ёқутой тавба қилмади. Ҳаётида рўй берган ҳар бир кулфат учун, нега деб сўроқлашни билди, аммо бирон марта ўз айбини изламади. Шу сабаб борган сари қоронғу кунлар томон кетди.
Ломия ва Лутфия оилалани носоғлом ота-она муносабати қурбони бўлишди. Афсуски, тақдир ишора қилган тўғри йўлни топиш учун анча қийинчилик кўришди.
🌼🌼🌼
Мана яна бир асар ниҳоясига етди. Асар ўз номига мос Аллох Ҳилқат қилиб яратган Аёл ҳақида бўлди. Эркак қанчалар кучли жинс вакили бўлмасин, нозик аёлининг меҳрига муҳтож бўлади. Буни сизга эҳтимол айтмаслиги мумкин. Аммо истайди. Кимнидир айблаш муаммони асло ечими эмас. Аллоҳ сизни Яратган борингизга гўзал бўлишга урининг. Ўзини ҳилқат эканини ҳис этган ва ҳис эттиролган аёл асло бахтсиз бўлмайди.
Асар сизга бирон нарса бера олган бўлса жуда хурсандман. Хато ва камчиликлар учун узр қадрдонларим. Сизга чексиз ҳурмат ила #Мафтуна_Абдуллаева