ҲАММА НАРСА ЯХШИЛИККА
Бир пайтлар Зиҳний исмли бир одам бўлган экан. Ҳамма нарсани яхшиликка йўяркан. Унинг жуда қаттиқ бир истаги - ўғил фарзанд кўриш бўлган экан. Биринчи сафар аёли қиз туққанини эшитгач:
- Қабул қилдим. Исми Мақбула бўлсин, - дебди.
Иккинчи марта қиз хабари келганида:
Бу Аллоҳнинг муруввати. Исми Мурувват бўлсин, - дебди.
Учинчи марта қиз фарзандли бўлдингиз дейишибди:
- Жуда мамнун бўлдим. Исми Мамнуна бўлсин, - дебди.
Тўртинчи қизининг хабари келибди:
- Оҳ, қандай неъмат! Исми Неъмат бўлсин, - дебди.
Бешинчи марта ҳам қиз кўрдингиз дейишибди:
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қизи кўпнинг ризқи кўп бўлади» деганлар, исми Марзуқ бўлсин, - деган экан.
Ва ниҳоят олтинчи марта унинг ёнига келишиб ўғил кўрганини айтишибди. Киши кўзида ёш билан:
- Сабр қилдик. Аллоҳ неъматлантирди. Собир қўямиз исмини, - деган экан.
* * *
Ҳамма нарсани хайрли ҳисоблаган одамга Роббиси ҳам хайрни насиб этади.
Манба: «Оилам билан ҳар куни бир ҳаёт дарси ўрганамиз» китобидан
Оллохни берганига Шукур килсак бас