Бир кўнгил истайман, кўнгилдай бўлсин!

Бахордай соғинай саболарини.
Кўнглимдай йиғласин, кўнглимдай кулсин!
Кечириб яшайин хатоларини...
Бир кўнгил истайман, кўнгилдай бўлсин!
Кўнгил ғуборларин ювиб ташласин.
Эх, яшаш жонимга теккан чоғлари,
Мени нурафшон бир йўлга бошласин....!!!!
Бир кўнгил истайман, кўнгилдай бўлсин!
Алам-изтироблар унга бегона.
Ҳали хеч кимсани суймаган бўлсин!
Ҳали ишқ ўтида куймаган бўлсин!
Билай сўнгра уни танҳо, ягона...!!!

gif

Комментарии