* * *

Йироқларга кетмоқчиман кўнгил узиб,
Аллақачон режаларни қўйдим тузиб.
Ҳаёлларим сирли имо қилмоқдалар,
Гўзал аммо макр тўла кўзин сузиб!
Йироқларга кетмоқчиман,
Қайтмас бўлиб.
Ҳеч нарсасиз...
Фақатгина кўнглим олиб.
Эгалари кўчган уйдек ҳувиллаган,
Бўм - бўш қора жомадонга дилни солиб.
Кетмоқчиман,
Чипта, паспорт, яна недир,
Киймларим тахлаяпди йиғлаб қадр.
Эшиккача кузатиб қўй энди мени,
Қол дейишга ярамаган золим тақдир!
Малика Тавфиқ

* * * - 973633376079

Комментарии

Комментариев нет.