Олий лига 2-турида "Бухоро"

клуби "Навбаҳор"ни қабул қилди
ва мағлубиятга учради.
Биринчи бўлим давомида ҳар
икки жамоа ҳам ташаббусга
эгалик қилиш учун кураш олиб
борди. Фақат бўлим охирига
келибгина "Навбаҳор" ҳисобда
олдинга чиқиб олишга муваффақ
бўлди. Элёр Жаҳонов 45-
дақиқада ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимда бухороликлар
ҳисобни тенглаштиришга уриниб
кўрдилар. Аммо "Навбаҳор"
устунликни бериб қўймади ва
80-дақиқада Бахтиёр Ёқубов
томонидан киритилган иккинчи
голдан сўнг учрашувни
хотиржамлик билан ғалабага
қадар олиб боришга муваффақ
бўлди.
Олий лига, 2-тур
"Бухоро" - "Навбаҳор" — 0:2
Гол : Элёр Жаҳонов (41), Бахтиёр
Ёқубов (80)

Комментарии