#Истиғфор

--
Набий салаллоҳу алайҳи васаллам:
"Номаи аъмолида кўпгина истиғфор топган киши учун олқишлар бўлсин!" деб айтдилар.
(Ибн Можа ривояти).
Истиғфорнинг фазилатлари:
1. Истиғфор Аллоҳ учун қилинадиган тоат ибодат амалидир.
2. Гуноҳлар кечирилишининг сабабчисидир.
3. Ёмғир ёғиши сабабчисидир.
4. Мол дунё ва фарзанд билан таъминловчидир.
5. Жаннатга кириш сабабчисидир.
6. Том маънода куч қувватнинг зиёда бўлиши сабабчисидир.
7. Истиғфор энг яхши матодир.
8. Истиғфор бало офатни даф қилувчидир.
9. Истиғфор ҳар бир яхшилик соҳибига яхшилик етишининг сабабчисидир.
10. Банда истиғфор айтишга жуда ҳам муҳтождир. Чунки бандалар кечаю кундуз хато қиладилар. Агар истиғфор айтишса, Аллоҳ уларнинг гуноҳларини кечириб юборади.
11. Истиғфор раҳмат тушишининг сабабчисидир.
12. Истиғфор мажлисдаги хатолар учун каффоратдир.
13. Истиғфор айтишда Набий салаллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш бордир. Чунки у зот ҳар куни 70 марта (баъзи ривоятда 100 марта) истиғфор айтганлар.

Комментарии

Комментариев нет.