🌴 АГАР АЛЛОҲ ТАОЛО СЕНГА

ЯҲШИЛИКНИ ҲОҲЛАСА...
-----
Муовия розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Аллоҳ кимга яхшилик истаса уни динни тушунадиган қилиб қўяди”.
Бухорий 71, Муслим 1037 ваИбн Можа 221 ривояти.
Шайх Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
“Кимки динни тушунишдан юз ўгирса, бу Аллоҳ Таоло унга яхшилик истамаганига далолатдир, ла ҳавла ва ла кувата илла биллаҳи”
Қаранг: “Мажму аль фатово Ибн Боз” 7/207
Шайх Солиҳ Усаймин роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
“Ушбу ҳадисдан маълум бўладики, агар сиз ўша тоифадан бўлсангиз, яний илмга қизиқмайдиган, илмдан уни тушуниш лозимлигини тушунмайдиган кишилардан бўлсангиз, бу ҳадисни эшитганингиздан кейин эҳтиёт бўлишингиз керак.
Айнан Аллоҳ Таоло сизга дин ҳақида тушунча бермаслигидан, илм талаб қилиш истагини бермаслигидан, яъни Аллоҳ яхшиликни хоҳламаслигидан қўрқишингиз керак.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ Таоло кимга яхшилик истаса, унга дин тушунчасини беради деган бўлса, буни тескариси шуки, - агар Аллоҳ (бирор бандасига) яхшиликни истамаса, унга динни тушунишни ва илмга интилишни бермайи.
Шунинг учун, агар сиз (ўзингизда) илмга дангасалини сезган бўлсангиз, (ва яна ўзингизда) илмга интилишда қандайдир таҳоталарни (ёки иштиёқ ва ғайратни сўнганини) ҳис қилсангиз унда сиз Аллоҳдан қўрқишни бошланг ва Аллоҳдан (бу ўзингиздаги балони даф қилишини ва Динга илмга қилиқишни иштиё ва рағбатни тез тез дуода) сўранг.
Аллоҳ Таоло сизни илмга бўлган иштиёқдан ёки унга бўлган муҳаббатдан маҳрум қилганининг сабабларини излашни бошланг.
Иккинчидан, бу сабаблардан халос бўлишни бошланг ва дуо билан сажда қилинг, Аллоҳ Таолодан сизни жоҳиллардан эмас, балки илмни ўйлайдиган, илм билан яшайдиган ва бу илмни тарқатувчи тоифадан қилишини сўранг. ва бу шариат илмини амалда қўллашликни ҳам сўранг."
"Китабул илм".
Ҳулоса шуки, Аллоҳ Таоло қайси бандасига яҳшиликни ирода қилса, унга Ислом Динини мазмун моҳияти ва эьтқод ва аҳком асосларини соғлом ва тўғри тушунадиган фаҳм фаросатни беради ва у бандасига илмга иштиёқни, ҳақни излаб илм олишга бўлган рағбатини ошириб қўяди вм унга Дин илмини беради.. Бу эса Аллоҳ Таоло назлида илм энг олий мақомда эканига далолат қилади ва банда учун энг олий баҳту саодатдир. Ким Аллоҳни Динини ўоганишга қизиқмаса, интилмаса, китоблар ўқиб шариат илмини ўрганмаса демак уни Аллоҳ ўз роҳматидан бенасиб қилибди ва унга ёмонликни ҳоҳлабди. Чунки ҳадис шунга далолат қилади. Агар инсон илмлик бўлса демак у баҳту саодат сари юради
Агар инсон илмсиз жоҳил бўлса у фақат бало мусибат сари юради ва оқибат залолатга кетади ва ҳалок бўлади.

Комментарии

Комментариев нет.