Сени «севиб бўлмас, мумкин эмас»лар,Барчаси ёлғондир, бариси чўпчакЁришган у гўзал тонгларнинг,Ёрини кўрмаслар аслида тентак.Севиш мумкинмасмуш,Ишқлар душманмуш...Бариси бекор!Қалбимизни қолдирмайлик зор.Жунун тунларимнинг, овсар кунларнингҲарир саболари бўйингни бўйлар.«Мана мен!» алвон сўзларнингЭгаси ўзимман, Орзулар сўйлар…Қулоқ тутма, ўйлама сўнгсизАдоқсиз изтироб бўлсин бегона.Кўнглингни тута қол кафтимда олибБерарман оловни гулханда ёниб…Келаверсангчи…Мана Мен севарман дунё афсона,Қаршингдаги ҲАЁТ асли девона…Титлайверсинлар!!!Ҳе, ўша!«Ўйнаб қўяйин!»…КўнгилгинангдаМайлида, ўзим ўлайин…Равшан ШАМС13-03-20
MUHAMMAD YUSUF, IQBOL MIRZO va Ahad Qayum sherlari
:Shahbozbek Official
Тушуниб етдим!
Сени «севиб бўлмас, мумкин эмас»лар,
Барчаси ёлғондир, бариси чўпчак
Ёришган у гўзал тонгларнинг,
Ёрини кўрмаслар аслида тентак.
Севиш мумкинмасмуш,
Ишқлар душманмуш...
Бариси бекор!
Қалбимизни қолдирмайлик зор.
Жунун тунларимнинг, овсар кунларнинг
Ҳарир саболари бўйингни бўйлар.
«Мана мен!» алвон сўзларнинг
Эгаси ўзимман, Орзулар сўйлар…
Қулоқ тутма, ўйлама сўнгсиз
Адоқсиз изтироб бўлсин бегона.
Кўнглингни тута қол кафтимда олиб
Берарман оловни гулханда ёниб…
Келаверсангчи…
Мана Мен севарман дунё афсона,
Қаршингдаги ҲАЁТ асли девона…
Титлайверсинлар!!!
Ҳе, ўша!
«Ўйнаб қўяйин!»…
Кўнгилгинангда
Майлида, ўзим ўлайин…
Равшан ШАМС
13-03-20