📝​​ЗАРИНА ИСМЛИ ҚИЗНИНГ

МАКТУБИ АСОСИДА…
(Реал воқеа)
Мен опамнинг тақдирини айтиб бермоқчиман. Бу худди қўрқинчли тушга ўхшайди. Опам бир йигит билан бир-бирларини қаттиқ севишарди. Йигит опамни бир зум ҳам ёлғиз қолдиргиси келмасди. Шунчалик севардики, хатто туну кун эшигимиз тагидан кетмасди. Мен уни иссиқ кунда ҳам, совуқ тунда ҳам кўп бора уйимиз қаршисида кўрардим. Аммо дадам билан ойим бу ҳақида билиб қолишгач опамга қаттиқ шарт қўйишди: ё у, ё биз... Опам хонасида роса йиғлади ўша куни. Бу кўз ёшлар етаклаб келган дардни опамнинг кўзларидан бошқа ҳеч қаерда учратмаганман. Кейин ўша йигит билан умуман кўришмай қўйдилар. Аминман, опам энди фақат Худодан дадамнинг рози бўлишини сўрайдиган бўлганди. Кўп ўтмай бошимизга мусибат тушди. Опам оғир хасталигини билдик. Унда мия саратони борлигини эшитганимизда уйимизда деярли ҳамма тушкунликка тушганди. Дадам опамни кўп докторлага кўрсатдилар. Улар зудлик билан операция қилиш лозимлигини айтишарди. Бу орада ўша йигит кўп марта телефон қилди. Табиийки, опам унга бу ҳақида айтишимизни умуман хоҳламасдилар. Йигит Москвага кетётганлигини билгач, яна роса йиғладилар. Мен ўшанда тушунганман. Инсон ўзидан ҳам баттар йўвотишдан қўрқадиган инсонлар бўларкан дунёда. Ҳар ҳолда опамнинг кўзидан (катта эҳтимолки, қалбидан ҳам) оқаётган кўз ёшлари шундан далолат берарди. Опамга охирги марта у билан кўришиш учун руҳсат беришди. Ўша кеча опам билан бирга чиқдик. Опам у билан ёнма-ён туриб, бир оғиз ҳам гапирмади. У фақат йиғлади. Йигит эса опамни юпатарди: «Мен тезда қайтаман, жоним, йиғлама»,- дерди у. Ўшанда у опамни сўнгги бор кўриб турганлигини қаердан ҳам биларди. У кетгач опам мени қучоқлаб, қулоғимга шивирлаганида бутун вужудим музлаб кетди. Опам айнан шундай дедилар: «Нега айнан мен?»... Йигит кетгач опам у билан телефонда ҳам гаплашмади. Эҳтимол қўрққандир. Унга ҳаммасини айтиб юборишдан қўрққандир. Уни операция қилишадиган кун ҳам келди. Ўша кун кутиш залида ўтириб, Худодан опамнинг тирик қолишини сўрадим. Қизил чироқ ўчиб, доктор чиққач эса... дадамнинг тошдек қотганларию, ойимнинг эзилиб йиғлаганликлари ёдимда қолган халос. Опамни қабрга қўйдик... Анча вақт ўтгач, тонгда дастурхон атрофида ўтирганимизда ўша йигит Москвадан телефон қилди. Мен жавоб бердим. Унга опам вафот этганлигини айтдим. У гапимни охиригача эшитмасдан гўшакни қўйиб қўйди. Ўша куни ярим тунда эшик тақиллади. Дадам эшикни очганларида қаршисида ўша, опам севган йигит турарди... Унинг кўзларида мен опамнинг кўзларида ҳам кўрмаганим ўта кучли алам бор эди. Ўша куни илк бора дадамнинг йиғлаганларини кўрдим. Эҳтимол кўз ёшлари бир вақтлар уларни мажбуран айирганликлари учун пушаймонликларидандир... Эҳтимол йигитнинг кўзларида опамнинг юзларини кўргандирлар...!!!

Комментарии

Комментариев нет.