* * * - 1078172113664

* * *

Мен бор ҳаёлларинг этаяпсан рад,
Мен бор ўтмишингдан кечаяпсан воз.
Ишқ юртин аҳлига борми машварат.
Ёки малҳам борми уларга бир оз!?
Унутмоқ илинжи мавҳ этдими, айт,
Менинг қисматимдан олсангчи сабоқ.
Яна юз йил ўтиб, ҳол сўраринг пайт,
Ҳамон ишқинг билан ёнаримга боқ!
Биз бахтда эдикми ё бахтиқаро,
Сув ва олов бўлиб яралдик гўё?
Қачон топақолдинг дардинга даво,
Кўзинга қон тўлиб севмадингми ё?
Кўнглимни ахтариб юрибман ҳамон,
Эҳееее, жўн сўзингдан кўп эди қасам,
Сендаку яшашга топилди имкон,
Мен ҳамон дооооод дейман сени эсласам.
Юзинг тўла кулгу, бахтинг бус-бутун,
Менинг ҳолим ранги самонимдан бил.
Тирикман ҳаёлинг борлиги учун,
Сендан ҳеч кечмади нотавон кўнгил!
Мен бор ҳаёлларинг этаяпсан рад,
Мен бор ўтмишингдан кечаяпсан воз...
Малика ✍️

Комментарии

Комментариев нет.