Мен сени дунёга сиғмай севаман.

❤️
Кет десанг ортимга кетаман қайтиб,
Телбадек юраман тентираб дайдиб,
Гар кетсам кетаман бир сўзни айтиб,
Мен сени дунёга сиғмай севаман.❤️
Ишқсизлар севгимни ўтга отган дам,
Бошқаси номимни ғажиб ётган дам,
Кет деган сўзинг ҳам жонга ботган дам,
Мен сени ҳеч кимга бермай севаман.❤️
Розиман севгимни имтиҳон қилсанг,
Сўнг кўксимни ёриб юрагим юлсанг,
Барига чидайман азизам билсанг,
Мен сени ҳаттоки кўрмай севаман.❤️
Севгилим бу дунё муроса асли,
Курашиб яшайди одамзот насли,
Енгмоғи тайиндир икки дил васли,
Мен сени дунёга сиғмай севаман.❤️

Мен сени дунёга сиғмай севаман.❤️ - 1079579975168
Мен сени дунёга сиғмай севаман.❤️ - 1079579974656
Мен сени дунёга сиғмай севаман.❤️ - 1079579974912
Мен сени дунёга сиғмай севаман.❤️ - 1079579973632
Мен сени дунёга сиғмай севаман.❤️ - 1079579976448
Мен сени дунёга сиғмай севаман.❤️ - 1079579978240

Комментарии