Дил йиғласа дилимдаги додимдасан,Ишқдан кемтик кўнгил хамон тўлмаяпти.Қанча йиллар ўтди ҳамон ёдимдасан,Нечун сени хеч унутиб бўлмаяптиЮлдузмиди порлаб турган кўзларингда,Ёниб турган нигохларинг сўнмаяпти.Қандай сехр бор экана сўзларингда,Нечун сени хеч унутиб бўлмаяпти.Хўрсинаман кимдир ишқдан сўйлаганда.Хаёлларим сен томонга бўйлаганда.Чап кўксимда оғриқ турар ўйлаганда,Нечун сени хеч унутиб бўлмаяпти.Севги шундай дард эканки давоси йўқ,Юрак шундай дард чекарки овози йўқ.Ўлгунимча сўнармикан бу ёнган чўғ,Нечун сени хеч унутиб бўлмаяпти.Йиллар ўтди сочларимга қорлар қўнди,Йиллар ўтди сенсизликка кўнгил кўнди.Орзуларим умидларим шами сўнди,Нечун сени хеч унутиб бўлмаяпти.Қанча йиллар ўтди хамон ёдимдасан,Сенсиз ярим кўнгил сира тўлмаяпти.Дил озорим дилимдаги додимдасан,Нечун сени хеч унутиб бўлмаяпти.✍Навзод Ҳамро
ЮРАГИНГДА ЯШАГИМ КЕЛДИ.
:---SABR ---
НЕЧУН СЕНИ ХЕЧ УНУТИБ БЎЛМАЯПТИ (2019 илк шеър )
Дил йиғласа дилимдаги додимдасан,
Ишқдан кемтик кўнгил хамон тўлмаяпти.
Қанча йиллар ўтди ҳамон ёдимдасан,
Нечун сени хеч унутиб бўлмаяпти
Юлдузмиди порлаб турган кўзларингда,
Ёниб турган нигохларинг сўнмаяпти.
Қандай сехр бор экана сўзларингда,
Нечун сени хеч унутиб бўлмаяпти.
Хўрсинаман кимдир ишқдан сўйлаганда.
Хаёлларим сен томонга бўйлаганда.
Чап кўксимда оғриқ турар ўйлаганда,
Нечун сени хеч унутиб бўлмаяпти.
Севги шундай дард эканки давоси йўқ,
Юрак шундай дард чекарки овози йўқ.
Ўлгунимча сўнармикан бу ёнган чўғ,
Нечун сени хеч унутиб бўлмаяпти.
Йиллар ўтди сочларимга қорлар қўнди,
Йиллар ўтди сенсизликка кўнгил кўнди.
Орзуларим умидларим шами сўнди,
Нечун сени хеч унутиб бўлмаяпти.
Қанча йиллар ўтди хамон ёдимдасан,
Сенсиз ярим кўнгил сира тўлмаяпти.
Дил озорим дилимдаги додимдасан,
Нечун сени хеч унутиб бўлмаяпти.
✍Навзод Ҳамро