Кўнгил экан кўйида кетдикЙўл тополмай қолдик қайтганиОхир биз ҳам тушуниб етдикБўлар экан Худо айтганиҚанча боқдик кўз ҳам толмадиЙиғлаб айтдик бўз ҳам қолмадиАйтилмаган сўз ҳам қолмадиБўлар экан Худо айтгани!Дарё бўлиб оққанлар турибЭтагини қоққанлар турибУмр бўйи боққанлар турибБўлар экан Худо айтгани!Умр бир тўлғонар толарсанСолсанг бир кун ғавғо соларсанҲали одам бўлиб қоларсанБўлар экан Худо айтгани!Бир кам дунё бир камдир доимКелса ҳам шу қиёмат қойимТақдирга тан бердик ХудойимБўлар экан Худо айтгани!Кўнгил экан кўйида кетдикЙўл тополмай қолдик қайтганиМана бугун тушуниб етдикБўлар экан Худо айтгани!
ХУРШИД РАСУЛОВ. АСЛ МУХЛИСЛАРИ УЧУН.
:Дилмурод Дехконов
''Бўлар экан Худо айтгани''
Кўнгил экан кўйида кетдик
Йўл тополмай қолдик қайтгани
Охир биз ҳам тушуниб етдик
Бўлар экан Худо айтгани
Қанча боқдик кўз ҳам толмади
Йиғлаб айтдик бўз ҳам қолмади
Айтилмаган сўз ҳам қолмади
Бўлар экан Худо айтгани!
Дарё бўлиб оққанлар туриб
Этагини қоққанлар туриб
Умр бўйи боққанлар туриб
Бўлар экан Худо айтгани!
Умр бир тўлғонар толарсан
Солсанг бир кун ғавғо соларсан
Ҳали одам бўлиб қоларсан
Бўлар экан Худо айтгани!
Бир кам дунё бир камдир доим
Келса ҳам шу қиёмат қойим
Тақдирга тан бердик Худойим
Бўлар экан Худо айтгани!
Кўнгил экан кўйида кетдик
Йўл тополмай қолдик қайтгани
Мана бугун тушуниб етдик
Бўлар экан Худо айтгани!