Абу Дардо розиаллоҳу анҳунинг "Даммун" лақабли туяси бор эди.

Агар уни бировга фойдаланиш учун берса, олганларга: "Унга фалон вазндан ортиқ нарса юкламанглар, у кўтара олмайди", деб тайинлар эди.
Вақт ўтиб, шу туялари жон бераётганида унга шундай деди: "Даммун, Қиёмат куни Роббимнинг ҳузурида мендан арз қилмагин. Чунки сенга тоқатингдан ортиқ нарса юкламадим!"
------
Буюк муаллим соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буюк талабалари – саҳобалар!
Асли юк ташиш учун яратилган ҳайвон Қиёматда ўз ҳаққини талаб қилиб қолишидан хавфсираябди..!

Комментарии