Комментарии
- 10 сен 2019 22:48🌹🌹КапризКа🌹🌹 Фаросатсизлар ёзмасин
- 10 сен 2019 23:15Nizom UZBEKMalades
- 11 сен 2019 08:04No NameZor
- 13 сен 2019 01:13Armona Ismoiljonovna
️
- Kursant JamoliddinovКомментарий удалён.
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ
#иккиликлар
Тун жуда узун эди, о жуда узун,
Тонглар ишончини янчиб ташлади.
• • •
Эй тўхта деди, ортимдан кимдир.
Қалбим йиғлар юм-юм кетма дер ташлаб!
• • •
Бизни камлар эмас, ғамлар ўлдирди.
• • •
Мен сени қўлларинг тутган чоғимда,
Тақдир йўлларимиз чизарди айро.
• • •
Бу тун ҳам юрагим уйқу бермади.
Сен деди, сен деди, сен эса олис.
• • •
О мен ўзгардим, ўзгардим чунон.
Ҳатто ўзимга ҳам нотаниш, гумон.
• • •
Мендан мен бўлишим кутмагил асло.
Энди мен мен эмасман ҳижронлар аро.
• • •
Биламан бахтлисан, бахтлиман мен ҳам!
Ўртада муҳаббат бахтсиз, жувонмарк.
• • •
Туш кўрдим, тушимда кетибсан ташлаб.
Уйғонсан юрагим йиғлар бурчакда...
• • •
Сев дединг, севдим. Кел дединг, келдим. Кет дединг, кетдим...
Айт, мен бахтинг учун яна не қилай?!
• • •
Барчасин бир қилиб ёқиб юбордим.
Ёнмади хотира, ёнмади кечмиш.
• • •
Мен сени унутдим, кечдим баридан.
Энди севсанг нима, севмасанг нима?...
• • •
Мени ўлган денглар, сиздан сўрашса.
Кўнгли эди денглар, унинг қотили...
© Оқил Тўрақул