Сехр жоду хамда фолбинлар хакида.

Бисмиллахир Рохманир Рохийм.
Одамлар азалдан фолбинларга ишониб уларга хар хил масала буйича мурожаат этиб ёрдам сураб келишади. Хозирги пайтда хам "замонавий" фолбинлар хизматидан фойдаланиб келаётганлар орамизда анчагина. Фолбинларга асосан онахон ва опа-сингилларимиз купрок мурожаат килишади.
"Эшитдингизми, фалон шахарда фалончи деган фолбин бор эмиш... Хали хузурига кирмай туриб нима масалада келганингизни билиб олармиш... Хамма айтганлари тугри чикармиш... Унга фол очириш учун навбат кутаётганларнинг саноги йук эмиш... Не-не манаман деган казо-казолар хам келиб "иш"ларини битириб кетармиш... Шунга яраша хизмат хаккини хам катта олармиш...".
Мана шунака миш-мишлар уша фолбинларни "обру"сини кутариб, одамларнинг уларга булган кизикишини ошириб, "мижоз"лари купайишига сабаб булмокда.
Энди савол тугилади:
Фолбинга ишониш мумкинми?
Бу саволга жавобан Аллох таолонинг Куръони Каримда куйидаги оятлари келтирилган:
"Яна, (улар) Сулаймон подшохлигидаги шайтонлар (жинлар) укийдиган нарсаларга эргашиб кетдилар. Сулаймон кофир булмади, лекин одамларга сехр (жоду)ни хамда Бобилдаги Хорут ва Морут номли фаришталарга туширилган нарсаларни ургатадиган шайтонлар кофир булдилар. (У икки фаришта): "биз факатгина синов (воситаси)миз, (бизга ишониб) кофир булиб колма!", - деб (огохлантирмагунча) хеч кимга (сехрни) ургатмас эдилар. Иккисидан эр-хотиннинг уртасини бузадиган нарсани урганар эдилар. Лекин улар Аллохнинг изнисиз у билан хеч кимга зарар етказа олмаслар. (Хуллас) узларига фойдаси йук, балки зарарли нарсаларни таълим олар эдилар. Уни (Аллох китобини сехрга) алмашганларга охиратда насиба йуклигини хам яхши билар эдилар. Уз (насиба)ларини канчалик ёмон нарсага сотиб юборганларини билсалар эди!"
(Бакара сураси, 102-оят).
Шайх Абу Мансур Мотуридий рохимахуллох айтадиларки, сехрнинг узи эмас, балки унинг харом эканлигини инкор этиш хам кушилсагина куфр хисобланади. Сехргарнинг тавбаси Фиръавн сехргарларининг тавбаси каби кабул килинади. ("Мадорикут-танзил ва хакоикут-таъвил" номли тафсир).
Ривоятга кура, инсонлар килган гунох ишларнинг хисоботи осмонга олиб чикилганда, фаришталар Аллохга: "Сен яратган Одам фарзандлари тоат урнига маъсият киладилар, деб айтмаганмидик?!", - деган эканлар. Аллох уларга: "Агар сизларга инсонга берган хусусиятларни бериб, ер юзига туширсам, сизлар хам гунох ишларни килган булур эдингиз", - дебди. Улар: "Зоти покинг хакки, биз гунох килмас эдик", - дебдилар. Шунда Аллох таоло Хорут ва Морут исмли икки фариштани ер юзига кози сифатида туширади. Иккисининг хузурига Захра деган чиройли бир аёл масала сураб келади. Улар унинг жамолига мафтун булиб, васлини сурашганда аёл бунинг учун уларга санамга сигиниш, одам улдириш ва май ичишни шарт килади. Майни ичишгач, санамга сигиниб, инсонни хам улдирадилар ва аёл билан хам зинокорлик киладилар. ("Лубобут-таъвил фи маонит-танзил" тафсири).
Фолбинларнинг баъзи гаплари тугри чикишига келсак, бу хусусида Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам шундай деганлар:
"Жин ва шайтонлар осмон ахли (яъни фаришталардан) баъзи одамлар хакда эшитиб олиб, буни уз дустларига - фолбин ва кохинларга етказадилар. Улар эса бу хакикатга юзта ёлгонни кушиб одамларга айтишади".
Яна шуни таъкидлаш жоизки, Пайгамбаримиз алайхиссалом сехр жоду ва фолбинлик билан шугулланувчиларга хам, уларга ишониб фол очирадиганларга хам охиратда ризк йуклигини ва улар бу дунёда хам у дунёда хам лаънатланишларини айтиб утганлар (Аллох асрасин).
Аллохнинг каломи Куръони Каримдаги сура ва оятлардан укиб дам солиш бор хакикат, лекин бошка хар хил дуолар укиб, кимларгадир (момоларим, одамларим, жинларим, сарик дев, кора дев ва хоказоларга) атаб жонлик суйиш бу бидъатдир.
Фолбинлар гапига алданиб топганингизни совурманг, бундан хам ёмони катта гунохларни буйнингизга олманг, охиратда жавоб беришингиз хакида уйланг.
Демак, фолбинлик динимизда хар канакасига кораланиб, фол очган хам фол очирган хам катта гунохга коларкан.
Бирор муаммога дуч келдингизми, ишингиз юришмаяптими, касалликдан бошингиз чикмаяптими, топганингизда барака йукми, турмушга чикиш ёки уйланишингиз ортга суриляптими, дархол фолчига боришга шошилманг, адашиб икки дунёингизга ут куйманг, Аллох таолога истигфор айтинг хамда дуолар килиб факат ва факат барчамизни Яратган Зотдангина тилак ва истакларингизни сурангки, зеро Парвардигоро олам бандаларига Мехрибон ва Рахмлидир.
Аллох барчамизни тугри йулдан адаштирмасин илохим!

Сехр жоду хамда фолбинлар хакида. - 855841954425
Сехр жоду хамда фолбинлар хакида. - 855841976953

Комментарии

Комментариев нет.