а.в.)нинг Сақифга боришлари ва бунга жавобан сақифликларнинг муносабати Ибн Исҳоқ: абу толиб вафот этгач, қурайшликлар расулуллоҳ (с.а.в.)га амакилари абу толиб ҳаётлигида амалга оширишга журъат қила олмаган азиятларни етказишди. шу боис расулуллоҳ (с.а.в.) ёлғиз ўзлари тоифга бориб сақифликлардан кўмак сўраб, ҳимоя қилишларини сўрадилар. шунингдек аллоҳ томонидан ўзлари олиб келган динни қабул қилишларини умид этган эдилар. Ибн Исҳоқ: Язид ибн Зиёд, муҳаммад ибн каъб ал-Қуразийдан менга шуларни ривоят қилди: расулуллоҳ (с.а.в.) тоифга етиб боргач, ўша пайтда сақиф қабиласининг саййид ва ашрофлари бўлган бир жамоат олдига бордилар. Улар учта ака-укалар бўлиб: абду ёлайл ибн амр ибн Умайр, масъуд ибн амр ибн Умайр ва ҳабиб ибн амр ибн Умайр ибн авф ибн Уқда ибн Ғийра ибн авф ибн сақифлар эди. Улардан бири Қурайшнинг бану Жумаҳ уруғидан бир аёлга уйланган эди. расулуллоҳ (с.а.в.) уларни аллоҳга иймон келтиришга даъват этдилар. Исломга ёрдам қилишлари ва қавмларидан қарши чиққанларга нисбатан ўзлари билан бирга бўлишларини сўраб келганликларини айтдилар. Улардан бири: «агар сени аллоҳ юборган бўлса, мен Каъбанинг устидаги ёпинчиқни йиртиб ташлайман», – деди. Иккинчиси: «аллоҳ бизга юборишга сендан бошқа одам топа олмади- ми?» – деди. Учинчиси эса: «аллоҳга қасамки, агар ўзинг айтаётгандек, Аллоҳнинг элчиси бўлсанг, мен сенга жавоб бера олмайдиган даражада хавфлисан. агар аллоҳга туҳмат қилаётган бўлсанг, у ҳолда сен билан гаплашишимга арзимайди», – деди. шунда расулул-лоҳ (с.а.в.) Сақифдан умидсиз ҳолда қайтдилар. Ибн Исҳоқ: менга зикр этилишича, уларга расулуллоҳ (с.а.в.): «менга жавобингиз шу бўлса, мен ҳақимда бошқаларга гап-сўз қилишдан тийилинг», – дедилар. буни мазкур воқеа ўз қавмларига етиб бориб, уларнинг яна ҳам кўпроқ тазйиқ қилишларини хоҳламаганликлари учун айтган эдилар. Ибн Ҳишом: Убайд ибн ал-Абрас шундай дейди: Тамим қабиласи хабарларидан менга етиб келганлари шу бўлдики, улар Бану Омирнинг ўликлари боис ғалаёнга келиб, гуруҳларга бўлин-дилар. сақифликлар Қурайшни расулуллоҳ (с.а.в.)га қарши қайрайдиган бирон иш қилмадилар. лекин нодонлари ва қулларини расулуллоҳ (с.а.в.)га қарши гиж-гижлаб, уларга ҳақоратлатиб, ёмонлатишди. ҳатто расулуллоҳ (с.а.в)ни одамлар таъқиб этиб, Утба ибн рабиъа ва шайба ибн рабиъанинг боғига кириб жон сақлашга мажбур қилишди. таъқиб қилиб келган сақифлик нодонлар қайтиб кетишгач, расулуллоҳ (с.а.в.) бир узум токининг соясига ўтирдилар. бу пайтда рабиъанинг икки ўғли расулуллоҳ (с.а.в.)ни кузатар, тоиф халқи нодонлари томонидан у зотга қилинган жаврларни кўриб туришарди. менга нақл этилишича, расулуллоҳ (с.а.в.) бану Жумаҳдан бўлган аёлга220 дуч келиб: «сенинг қайноталарингдан нималарга дучор бўлганимизни кўрдингми?» – дедилар. менга нақл этилишича, расулуллоҳ (с.а.в.) ўзларини хотиржам ҳис қилгач аллоҳга шундай ёлвордилар: «Эй аллоҳим, қувватимнинг заифлиги, чорамнинг озлиги ва халқ наздида хўрланишимдан сенга шикоят қиламан. Эй раҳмлиларнинг энг раҳмлиси! сен заифларнинг раббисисан. сен менинг раббимсан. мени кимга ташлаб қўймоқда-сан? мени тушунмасдан, менга ёқимсиз юзларини кўрсатувчилар-гами? Ёки ишларимни қўлларига бериб қўйган душмангами? Агар сенинг менга нисбатан ғазабинг бўлмаса, мен қўрқмайман. Лекин сенинг авфинг мен учун жуда ҳам кенгдир. Зулматларни ойдинлатувчи, дунё ва охират ишлари у билан ислоҳ бўлувчи Юзинг нурига сиғинаман. менга ғазабинг тушмаслиги ёки хушнудсизлигинг етмаслигини сўрайман. мендан рози бўлиш ўз қўлингдадир. сендан ўзгада ҳеч қандай қувват ва қудрат йўқ». Ибн Ҳишом: рабиъанинг ўғиллари Утба ва шайба бу ҳолатни кўргач, қариндошликларини ўйлаб марҳаматлари жунбушга келди ва аддос номли насроний қулларини чақириб: «Узилган (бу) узумдан товоққа олиб, анави одамга олиб бориб бер, есин», – дедилар. аддос айтилганларни айнан бажарди. товоқдаги узумни расулуллоҳ (с.а.в.)нинг олдиларига қўйди ва кейин «олинг, енг» деди. расулуллоҳ (с.а.в.) узумни олишдан олдин «бисмиллаҳ» деб, кейин едилар. аддос расулуллоҳ (с.а.в.)нинг юзларига қараб: «аллоҳга қасамки, бу сўзни бу шаҳар халқи айтмайди», – деди. расулуллоҳ (с.а.в.) унга: «Эй аддос, сен қайси мамлакатдансан? дининг нима?» – деб сўрадилар. аддос: «мен насронийман. нийнаводанман», – деди. шунда расулуллоҳ (с.а.в.): «Унда сен солиҳ инсон Юнус ибн маттонинг мамлакатидан экансан», – дедилар. аддос расулуллоҳ (с.а.в.)га: «сиз Юнус ибн маттони қаердан биласиз?» – деб сўради. расулуллоҳ (с.а.в.): «У менинг биродаримдир. У набий эди, мен ҳам набийман», – дедилар. Шунда аддос эгилиб дарҳол расулуллоҳ (с.а.в.)нинг бошлари, икки қўллари ва оёқларидан ўпа бошлади221. (ибн ҳишом ривоятда давом этди): рабианинг икки ўғлидан бири иккинчисига қараб: «Қара, бу одам хизматкорингни ақлини олди», деди. аддос икковининг олдига келганида: «ҳолингга вой эй аддос, сенга нима бўлди бу одамнинг боши ва қўл-оёқларини ўпаяпсан?» дейишди. Аддос: «Эй хожам, ер юзида бундан кўра яхшироқ қилган бошқа ишим йўқ. бу одам менга пайғамбардан бошқаси била олмайдиган ишнинг хабарини берди», деди. иккиси яна унга: «бечорагина Аддос, у сени динингдан буриб юбормасин. Чунки сенинг дининг унинг динидан яхшироқдир», дедилар islom.uz
холис оллох учун
:мумин мусулмон
Расулуллоҳ (с.
а.в.)нинг Сақифга боришлари ва бунга жавобан сақифликларнинг муносабати
Ибн Исҳоқ: абу толиб вафот этгач, қурайшликлар расулуллоҳ (с.а.в.)га амакилари абу толиб ҳаётлигида амалга оширишга журъат қила олмаган азиятларни етказишди. шу боис расулуллоҳ (с.а.в.) ёлғиз ўзлари тоифга бориб сақифликлардан кўмак сўраб, ҳимоя қилишларини сўрадилар. шунингдек аллоҳ томонидан ўзлари олиб келган динни қабул қилишларини умид этган эдилар.
Ибн Исҳоқ: Язид ибн Зиёд, муҳаммад ибн каъб ал-Қуразийдан менга шуларни ривоят қилди: расулуллоҳ (с.а.в.) тоифга етиб боргач, ўша пайтда сақиф қабиласининг саййид ва ашрофлари бўлган бир жамоат олдига бордилар. Улар учта ака-укалар бўлиб: абду ёлайл ибн амр ибн Умайр, масъуд ибн амр ибн Умайр ва ҳабиб ибн амр ибн Умайр ибн авф ибн Уқда ибн Ғийра ибн авф ибн сақифлар эди. Улардан бири Қурайшнинг бану Жумаҳ уруғидан бир аёлга уйланган эди. расулуллоҳ (с.а.в.) уларни аллоҳга иймон келтиришга даъват этдилар. Исломга ёрдам қилишлари ва қавмларидан қарши чиққанларга нисбатан ўзлари билан бирга бўлишларини сўраб келганликларини айтдилар. Улардан бири: «агар сени аллоҳ юборган бўлса, мен Каъбанинг устидаги ёпинчиқни йиртиб ташлайман», – деди. Иккинчиси: «аллоҳ бизга юборишга сендан бошқа одам топа олмади-
ми?» – деди. Учинчиси эса: «аллоҳга қасамки, агар ўзинг айтаётгандек, Аллоҳнинг элчиси бўлсанг, мен сенга жавоб бера олмайдиган даражада хавфлисан. агар аллоҳга туҳмат қилаётган бўлсанг, у
ҳолда сен билан гаплашишимга арзимайди», – деди. шунда расулул-лоҳ (с.а.в.) Сақифдан умидсиз ҳолда қайтдилар.
Ибн Исҳоқ: менга зикр этилишича, уларга расулуллоҳ (с.а.в.): «менга жавобингиз шу бўлса, мен ҳақимда бошқаларга гап-сўз қилишдан тийилинг», – дедилар. буни мазкур воқеа ўз қавмларига етиб бориб, уларнинг яна ҳам кўпроқ тазйиқ қилишларини хоҳламаганликлари учун айтган эдилар.
Ибн Ҳишом: Убайд ибн ал-Абрас шундай дейди:
Тамим қабиласи хабарларидан менга етиб келганлари шу бўлдики, улар Бану Омирнинг ўликлари боис ғалаёнга келиб, гуруҳларга бўлин-дилар.
сақифликлар Қурайшни расулуллоҳ (с.а.в.)га қарши қайрайдиган бирон иш қилмадилар. лекин нодонлари ва қулларини расулуллоҳ (с.а.в.)га қарши гиж-гижлаб, уларга ҳақоратлатиб, ёмонлатишди. ҳатто расулуллоҳ (с.а.в)ни одамлар таъқиб этиб, Утба ибн рабиъа ва шайба ибн рабиъанинг боғига кириб жон сақлашга мажбур қилишди. таъқиб қилиб келган сақифлик нодонлар қайтиб кетишгач, расулуллоҳ (с.а.в.) бир узум токининг соясига ўтирдилар. бу пайтда рабиъанинг икки ўғли расулуллоҳ (с.а.в.)ни кузатар, тоиф халқи нодонлари томонидан у зотга қилинган жаврларни кўриб туришарди. менга нақл этилишича, расулуллоҳ (с.а.в.) бану Жумаҳдан бўлган аёлга220 дуч келиб: «сенинг қайноталарингдан нималарга дучор бўлганимизни кўрдингми?» – дедилар.
менга нақл этилишича, расулуллоҳ (с.а.в.) ўзларини хотиржам ҳис қилгач аллоҳга шундай ёлвордилар: «Эй аллоҳим, қувватимнинг заифлиги, чорамнинг озлиги ва халқ наздида хўрланишимдан сенга
шикоят қиламан. Эй раҳмлиларнинг энг раҳмлиси! сен заифларнинг раббисисан. сен менинг раббимсан. мени кимга ташлаб қўймоқда-сан? мени тушунмасдан, менга ёқимсиз юзларини кўрсатувчилар-гами? Ёки ишларимни қўлларига бериб қўйган душмангами? Агар сенинг менга нисбатан ғазабинг бўлмаса, мен қўрқмайман. Лекин сенинг авфинг мен учун жуда ҳам кенгдир. Зулматларни ойдинлатувчи, дунё ва охират ишлари у билан ислоҳ бўлувчи Юзинг нурига сиғинаман. менга ғазабинг тушмаслиги ёки хушнудсизлигинг етмаслигини сўрайман. мендан рози бўлиш ўз қўлингдадир. сендан ўзгада ҳеч қандай қувват ва қудрат йўқ».
Ибн Ҳишом: рабиъанинг ўғиллари Утба ва шайба бу ҳолатни кўргач, қариндошликларини ўйлаб марҳаматлари жунбушга келди ва аддос номли насроний қулларини чақириб: «Узилган (бу) узумдан товоққа олиб, анави одамга олиб бориб бер, есин», – дедилар. аддос айтилганларни айнан бажарди. товоқдаги узумни расулуллоҳ (с.а.в.)нинг олдиларига қўйди ва кейин «олинг, енг» деди. расулуллоҳ (с.а.в.) узумни олишдан олдин «бисмиллаҳ» деб, кейин едилар. аддос расулуллоҳ (с.а.в.)нинг юзларига қараб: «аллоҳга қасамки, бу сўзни бу шаҳар халқи айтмайди», – деди. расулуллоҳ (с.а.в.) унга: «Эй аддос, сен қайси мамлакатдансан? дининг нима?» – деб сўрадилар. аддос: «мен насронийман. нийнаводанман», – деди. шунда расулуллоҳ (с.а.в.): «Унда сен солиҳ инсон Юнус ибн маттонинг мамлакатидан экансан», – дедилар. аддос расулуллоҳ (с.а.в.)га: «сиз Юнус ибн маттони қаердан биласиз?» – деб сўради. расулуллоҳ (с.а.в.): «У менинг биродаримдир. У набий эди, мен ҳам набийман», – дедилар. Шунда аддос эгилиб дарҳол расулуллоҳ (с.а.в.)нинг бошлари, икки қўллари ва оёқларидан ўпа бошлади221.
(ибн ҳишом ривоятда давом этди): рабианинг икки ўғлидан бири иккинчисига қараб: «Қара, бу одам хизматкорингни ақлини олди», деди. аддос икковининг олдига келганида: «ҳолингга вой эй аддос, сенга нима бўлди бу одамнинг боши ва қўл-оёқларини ўпаяпсан?» дейишди. Аддос: «Эй хожам, ер юзида бундан кўра яхшироқ қилган бошқа ишим йўқ. бу одам менга пайғамбардан бошқаси била олмайдиган ишнинг хабарини берди», деди. иккиси яна унга: «бечорагина Аддос, у сени динингдан буриб юбормасин. Чунки сенинг дининг унинг динидан яхшироқдир», дедилар islom.uz