Ибн Ҳишом: ишончли дўстларимиздан бири Зайд ибн Асламдан, у эса рабиъа ибн аббод ад-дийлий ёки абу-з-Зиноддан ривоят қилган киши (ибн ҳишомнинг айтишича, у рабиъа ибн аббоддир)дан мен­га шуларни айтди: ибн исҳоқ: ҳусайн ибн абдуллоҳ ибн Убайдул-лоҳ ибн аббос менга отамнинг рабиъа ибн аббод билан гаплаш-ганини эшитдим, деб шуларни айтиб берди: мен ёшлигимда отам билан бирга минода эдим.

расулуллоҳ (с.а.в.) араб қабилалари тур­ган жойларга бориб: «Эй бану Фалон, мен сизга аллоҳнинг юборган элчисиман. У сизларни ўзига ибодат этишингиз ва унга ҳеч қандай шерик қўшмаслигингиз, шунингдек, ундан бошқа илоҳларга ибо­дат қилишдан воз кечишингиз, менга иймон келтиришингиз, мени тасдиқлашингиз ва сизга аллоҳ мен орқали юборган нарсаларни баён этгунимгача ҳимояга олишингизга буюрди», – дердилар. (Ро­вий) деди: орқаларида кўзи ғилай, абгор аҳволда, бошида икки тутам
соч ва устида адан кийими бўлган бир одам юрарди. расулуллоҳ (с.а.в.) қавмларга сўзлари ва даъватларини тугатар-тугатмас у одам: «Эй бану Фалон, бу одам сизни ал-лот ва ал-Уззони ҳамда бану
Молик ибн Уқайшдан бўлган жин иттифоқдошларингизни ёмон кўрсатиб, сизни ўзи олиб келган бидъат ва залолатга эргашиш­га чақирмоқда. сиз унга эргашманг, ундан бирон нарса эшитманг
ҳам», – дерди.
Шунда отамга қараб: «Эй отажон, унинг ортидан юриб, айтган­ларини рад этаётган бу одам ким?» – деб сўрадим. отам эса: «бу унинг амакиси абдулуззо ибн абдулмутталиб, яъни абу лаҳаб-
дир», – деди.
Ибн Ҳишом: ан-Нобиға бир байтида шундай дейди:
Сен гўё Бану Уқайш туялари ортидан юриб улар ҳурксинлар дея териси қуриган тулумни шақирлатасан226.
Ибн Исҳоқ: Ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий бизга шундай ривоят қилади: «расулуллоҳ (с.а.в.) кинда аҳли яшайдиган манзилларга борди­лар. Уларнинг мулайҳ исмли улуғлари ҳам бор эди. У ердагиларни Аллоҳга иймон келтиришга чақириб, ўзларини танитдилар. Лекин улар расулуллоҳ (с.а.в.)дан юз ўгиришди».
Ибн Исҳоқ: муҳаммад ибн абдураҳмон ибн абдуллоҳ ибн ҳусайн менга шундай деди: «расулуллоҳ (с.а.в.) калб қабиласи турган жой­га ва улардан бану абдуллоҳ деб аталмиш уруққа бордилар. Уларни аллоҳга иймон келтиришга чақириб, ўзларини арз этдилар. ҳатто уларга: «Эй бану абдуллоҳ, аллоҳ отангизнинг исмини чиройли қилган экан», десалар ҳам уларга таклиф этган нарсаларини қабул қилишмади».
Ибн Исҳоқ: баъзи дўстларимиз абдуллоҳ ибн каъб ибн молик­дан менга шундай ривоят қилишди: расулуллоҳ (с.а.в.) бану ҳанифа турган жойга келдилар. Уларни ҳам аллоҳга иймон келтиришга чақириб, ўзларини арз этдилар. бу чақириққа араблар орасида улар­чалик ёмонроқ жавоб қайтарган бошқа қабила бўлмади.
Ибн Исҳоқ: аз-Зуҳрий менга шуларни ривоят қилди: расулуллоҳ (с.а.в.) бану омир ибн саъсаъага бориб, уларни аллоҳга иймон кел­тиришга чақирдилар ва пайғамбар эканликларини маълум қилдилар. Улардан байҳара ибн Фирос исмли бир одам (ибн ҳишом бу исм­ни Фирос ибн абдуллоҳ ибн салама ал-Хайр ибн Қушайр ибн каъб ибн рабиъа ибн омир ибн саъсаъадир, дейди): «аллоҳга қасамки, агар мен бу йигитни Қурайшдан ўзимга оғдириб олсам, у билан бу­тун арабларни бўйсиндириб олар эдим», – деди. сўнгра: «агар биз бу ишда сенга сўз берсак ва аллоҳ сени қарши чиққанлар устидан ғолиб қилса, ҳукмронлик сендан кейин бизнинг қўлимизда бўладими?» – деб сўради. расулуллоҳ (с.а.в.): «ҳукмронлик аллоҳникидир, ҳукмни хоҳлаганига беради», – дедилар. шунда у: «сен ўзингдан олдин ара­бларга бизни нишон қилмоқчимидинг? аллоҳ сени ғолиб қилса-ю ҳукмронлик биздан бошқаларники бўлса, сенинг бу ишингга бизнинг эҳтиёжимиз йўқ», деб, юз ўгирди.
одамлар қайтгач, бану омир қабиласи ораларида жуда қари бўл-гани боис мавсумларга бора олмайдиган бир кексанинг олдига бо­риб бу мавсумда нималар бўлиб ўтганини унга айтиб беришарди. Шу йили ҳам олдига боришганида бу мавсумда ҳам нималар бўлганини сўради. Улар эса: «бизнинг олдимизга қурайшлик бир йигит келди. Ўзи Бану Абдулмутталибдан биридир. Ўзини пайғамбар деб даъво қиларкан. бизни ўзини ҳимоя қилишга чақириб, у билан бирга диёри­мизни кезишимизни хоҳлади», – дейишди. шунда ҳалиги кекса икки қўли билан бошини чангаллаб: «Эй бану омир, бундай имкониятни қўлдан чиқариш мумкинми? Фалоннинг жони қўлида бўлган қудратга қасамки, бу сўзни исмоил авлоди бўлган одам асло ўзидан тўқиб
айтмаган. айтганлари айни ҳақиқатдир. сизнинг ақлингиз қаерда эди?» – деди.
Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ (с.а.в.) ана шундай даъват олиб борар­дилар. Одамлар мавсумда бозорга келишса, уларнинг олдига бо­риб, қабилаларни аллоҳга иймон келтиришга ва исломга чақириб, ўзларининг пайғамбар эканликлари, аллоҳдан ҳидоят ва марҳамат олиб келганликларини маълум этардилар. номдор ва шараф эга­си бўлган бирор арабнинг маккага келганини эшитганлари заҳоти дарҳол унинг олдига бориб, у билан кўришиб, аллоҳга иймон келти­ришга чақирар ва билганларини унга ҳам арз этардилар islom.uz Ас-сийра ан-набавиййа китобидан

Комментарии

Комментариев нет.