ТАРИХДАГИ ЭНГ КУЧЛИ УЗР.

Абу Зарр розияллоҳу анҳу Билол ибн Рабоҳга: “Эй қора хотиннинг ўғли, мени босиб олдинг!” дегандилар, Билол ғазаб қилган ҳолда ўрниларидан туриб: “Аллоҳга қасам, мен бу ишни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга айтаман”, дедилар. Бу хабар етказилганида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари ўзгариб кетди. У зот: “Эй Абу Зарр! Онасини айбладингми? Сенда жоҳилият одатлари бор экан”, дедилар. Абу Зарр йиғладилар ва: “Эй Аллоҳнинг расули, менга истиғфор айтинг!”, дедиларда масжиддан йиғлаган ҳолда чиқиб кетдилар. Кейин Билолнинг олдига келиб, юзларини тупроққа қўйдиларда: “Аллоҳга қасам, то оёғинг билан юзимни эзғиламагунингча бошимни кўтармайман. Сен олийжаноб кишисан, мен эса пасткашман”, дедилар. Билол ҳам йиғлаб унга яқинлашдиларда, унинг юзидан ўпдилар. Сўнгра: “Аллоҳга қасамки, Аллоҳ учун бир марта бўлса ҳам сажда қилган юзни оёғим билан босмайман”, дедилар. Кейин икковлари ўринларидан туриб, бир-бирларини қучоқлаб, йиғида давом этишди.

Бизларчи , бугунги кунда бир-биримизга ёмонлик қилиб қўйсак кечирасиз, деб айтишга ҳам ботина олмаймиз.
Узр сўраш юқори савиядаги маданият ҳамда олий фазилатли хулқлардандир.

Комментарии