Эркак ва аёл орасига совуқчилик солувчи омиллар

1-Қайсарлик
2-Эрига овозини кўтариш
3-тезда ғазабланавериш
Ҳар қандай эркакдан сўраманг аёлида шу уч хислат бўлишини ёмон кўради.
Аёл ўзидаги қайсарликни даволаш учун, эрига шунчаки "эркак" назари билан эмас
Аллоҳ уни аёлга бошлиқ қилганлик эътибори билан қараши лозим.
Ўз навбатида унга (эрга) қилинган қайсарлик Аллоҳга бўлган қайсарлик эканини унутмаслик керак.
Чунки шайтон ҳам одамга сажда қилишдан бош тортган пайтда Аллоҳга эмас Одамга кибр қилган эди, холос. Аёл ҳам мен Аллоҳга қайсарлик қилмаяпман дейиши шайтон сингари ўзи сезмаган ҳолда Аллоҳга осий бўлиб қолиши мумкин, бундан эҳтиёт бўлиш керак.
Демак, қайсарлик деган касалликни даволаш учун, эрга итоатни ибодат деб, қайсарликни эса шунчаки итоатсизлик эмас Аллоҳга бўлган итоатсизлик, катта гуноҳ деб билиш керак.
2-Хислат овозни кўтариш:
Эрга овозни кўтариш, гап талашиш Муҳаббатни йўқ қилади.
Аллоҳ таоло айтди:
Сизга ҳужраларнинг ортидан туриб қичқирадиганлар, уларнинг аксарияти ақл юргизмайдилар.. (Hujurot:4)
Демак, бақироқлик ақлсиз кишиларни аломати бўлиб, кишининг обрўсини тўкади.
Ҳатто Абу бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолар Расулуллоҳ Саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурида овозлари кўтарилиб кетгач, бу ишлари сабаб ўзлари сезмасаларда амаллари ҳабата бўлиб Аллоҳни муҳаббаттидан мосуво бўлишидан огоҳлантириб Аллоҳ таоло оят нозил қилди.
(Hujurot surasi avvalida)
Албатта эр пайғамбар эмас, лекин оятдан олинадиган ибрат овозни кўтариш муҳаббатни йўқ қилишга далил бор.
Аёл эрига овозини баланд қилиши билан, эрнинг муҳаббатидан қолишига сабаб бўлиши мумкин.
3-хислат "Жиззаки ва асабийлик "
Бу касаллик ҳам ҳечкимга ёқмайдиган иллатлардан. Гоҳида аёл ўзи туққан боласида бу хулқларга сабри етмай кетади.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
Ғазаб шайтондан... дедилар.
Шайтонга эса эр-хотин ўртасини бузишдек ёқимли иш йўқ.
Чунки Аллоҳ шайтонларни сеҳри ҳақида гапирганда энг аввало эр-хотин орасини бузишларини зикр қилди:
"Ular sehr bilan er-xotin orasini buzadigan narsalarni ulardan ta'lim olar edilar.." (Baqara :102)
Бунинг давоси эса ғазабни ичга ютиш ҳам ибодат эканини эслаш билан бўлади.
Alloh ta'olo aytadi:
"Ular (Mo'minlar) hursandchilikda va qiyinchilikda ham sadaqa qiluvchi, g'azablarini yutuvchi va odamlarni kechiruvchi kishilardir.." (Oli-Imron :134)
Агар "одамларни" кечириш садақа ажрига тенглаштирилган бўлса, аёл эридан ғазабини ютиши батариқи авло энг катта садақа бўлади.
Бировга молни садақа қилиш унга моддий ёрдам бўлса, уни асабини бузлмаслик ақлий ва соғлиқ томондан ёрдам бўлади.

Комментарии