БУ КУНЛАР ЎТАР, КЕТАР...

Доно оталаримиз эсламоқчи бўлганлар ЯНГИ ШЕЬРИМ ўқиб чиқса хурсанд бўлардим.Отам очарчилик йилларини кўрган, сўнги нафасигача бир сўзни такрорлади."Болам, бу кунлар ўтар, кетар, иймон ва ҳайрингни йўқотма..."Азизлар бу синовли даврлар ҳам ўтар, яхши кунларга умид этиб яшайлик... Муаллиф
Уруш йиллари экан,
Халқлар кўзи ёшланган.
Одамлар "бурчоқ" еган,
Очарчилик бошланган...
Даҳшат экан у пайтлар,
Йўқ сўзда ифодаси.
Тарихий ҳар бир қайдлар,
Яратган иродаси...
Бало келса башарга,
Қўша - қўша келаркан.
Ками кузнинг қиш олди,
Кучли совуқ еларкан...
Фронт ортида фронт,
Яшашга жон талаш бор.
Ит эгасин танимас,
Хаёт учун кураш бор...
Кўкда учган қуш музлаб,
Ерга тушиб ётаркан,
Кўплар бурда нон излаб,
Йўлда шишиб ётаркан...
Бунда илон пўст ташлаб,
Тулки ўн бор тулларкан.
Савдогарлар ўз молин,
Юз бор ортиқ пулларкан.
Шундайин бир алфозда,
Опа супра қоқибди.
Гўё ими жимида,
Тандирда нон ёпибди.
Иссиқ кулчаларни еб,
Ўтирганда чой ичиб.
Қўшни уйнинг бекаси,
Сингил қолибди чиқиб.
Кутилмаган ташрифдан,
Опа тушиб хадикка,
Бир сават нонни шошиб,
Босибдику тагига...
Куёв урушга кетган,
Жиянлар ночор, сағир.
Опа ўйлабди синглим,
Нон сўрамасин, тағин...
Тутабди шунда бирдан,
Опасининг этаги.
Оташ нонлар тафтидан,
Куйиб сону, билаги...
Жон ҳолатда дод солиб,
Ҳушидан тез кетибди.
Дилбандига бу ҳолат,
Ёмон таьсир этибди.
Опа кўз очганида,
Рангсиз, бетоб, чиллашир.
Кўзи жиққа ёш билан,
Дебди, камбағал сингил:
- Келган эдим жигарим,
Ҳоли нима бўлди деб.
Нон керакмас, дил ярим,
Ўксик кўнгил тўлсин, деб...
Болаларим улғайса,
Мен ҳам униб, куларман.
Бундай қаро кунларни,
Кўрмагандек бўларман...
Банда ўлмас очликдан,
Ризқ Худодан, бор нарса,
Фақат менга зим, ботиб,
Алам қилган бир нарса.
Эҳ, опажон мол битар,
Тақдир минг куйга солар.
Бу кунлар ўтар, кетар,
Орқанг куйгани қолар..
Муроджон Жўраев.

Комментарии

  • 18 окт 2020 13:09
    Бу кунлар утар кетар.....
  • 18 окт 2020 16:25
    Одамзод хамма нарсага чидайди. Ха ота бобо момаларимиз барча кийинчиликларга сабр бардош ила чидашган. Хозирги кунлардаги кийинчиликлар ота боболаримиз курган кийинчиликлар олдида хеч нарса эмас. Мухими сог саломатлик булсин барчамизга.