Комментарии
- 20 окт 2020 14:42Мумине Бекирова ( Ибрагимова)
- 20 окт 2020 14:44Джасмина 2017
- 20 окт 2020 15:33Malak MuhammadaliyvaУлим хак
- 20 окт 2020 19:42Datt FoopУзур ёсин сураси ташаворинглар
- 21 окт 2020 15:00Svetok MiraАСТАХФИРУЛЛОХ
- 24 окт 2020 06:26ЮлдузБабахановна Журабекова08:29VID_20201024_072037_885.mp4
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Ўтганлардан ривоят қилинишича, бир киши ўлим фариштаси билан қалин дўст экан.
Ўлим фариштаси ҳузурига келганда, ундан:
Мени кўргани келдингми ёки жонимни олгани? деб сўрар экан.
Ўлим фариштаси:
— Кўргани келдим, – дер экан.
Бир куни у киши Азроил алайҳиссаломга: “Дўстлигимиз ҳурмати, сендан илтимос, ажалим етган пайтда жонимни олиш учун келишингни менга хабар берадиган бирон элчи юборгин”, деб илтимос қилибди.
Фаришта: “Майли, сен айтгандек бўлақолсин”, дебди.
Бир куни ўлим фариштаси у кишининг олдига келди. У киши ўлим фариштасига:
Мени кўргани келган бўлсанг керак-а? деди.
Ўлим фариштаси:
— Йўқ, жонингни олгани келдим, — деди.
— Ахир, бу ҳақда хабар бериш учун элчи юборишингни илтимос қилмаганмидим? – деди у киши.
— Ҳа, шундай, юбордим, – деди Азроил.
— Элчинг олдимга келмади-ку, - деди. Фаришта:
— Йўқ, келди – қад-қоматинг тик эди, эгилиб қолди.
Сочинг қора эди, оқарди, овозинг дадил эди, қалтираб чиқадиган бўлди, қувватли эдинг, кучдан қолдинг, ўткир кўзларинг хиралашди, орзу-ҳавасларинг умидсизликка айланди, битта элчи сўраган эдинг, мен эса сенга шунча элчи юбордим. Нега мени маломат қиласан?! - деб жавоб берган экан.