Комментарии
- 3 мая 2021 19:54nargıza sıddıkovaHar bandaga nasıb etsın ınwa olloh
- 3 мая 2021 21:04AnakondaevaKobra IlonovnaOminnn
- 3 мая 2021 21:06А АИлоҳо омин
- 4 мая 2021 11:41Хуршидбек Абдурах имжановИлохо омин бизларни хам чакирсин
- 4 мая 2021 12:12Йигитали ГафуровХар бандани оллохим еткизсин илохим.🤲🤲🤲
- 6 мая 2021 14:25Nargiza AlimovaAmin amin inşallah
- 7 мая 2021 06:12Adolat YusupovaОмин хаммамизни хаж сафарига боришни етказсин.
- 11 мая 2021 10:27♡♡♡Ali ♡♡♡ FCBОмииин
- 4 июн 2021 12:17Fozil DonaevИлоё ҳар бир эркакнинг аёлига берадиган жазоси шундай бӯлсин.
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Эр ишдан келиб, аёлига жаҳл билан деди:
—Онасии сен жазога лойиқ иш қилибсан!
Аёл ҳайрон бўлиб, қўрқўвда секингина деди:
—Ассалому алайкум, бегим. Сизни норози қиладиган иш қилибманми..?
—Ха! Сени жазолашга мажбурман. Мана бу жазонинг бир қисми, хар куни қўлингга бир маҳал бўлсада олишга мажбурсан!— деди жаҳл билан эр ва аёлининг қўлига, чиройли ўралган қутичани тутқазди.
Аёл секингина қутичани очди, қутидаги жазони кўриб, кўзлари бахтдан чарақлаб кетди.
—Бу эса, энг олий жазо! Ол!
—Бегиим...
—Индама, мен билан боришга мажбурсан!
Эрининг олий жазосини кўрган аёл, кўзларида ёш билан: "Алҳамдулиллаҳ... Аллоҳим, марҳаматингнинг чеки йўқ. Ўзингга шукр!", деб йиғлаб юборди.
Эрининг энг олий жазоси— ҳар бир мўминнинг орзуси, ҳаж сафарига бориш учун самолётга чипта эди. Жазонинг бир қисми эса, муқаддас Қуръон китоби эди.
Барчамизга Хаж сафарларига боришлик насиб этсин... Борганга бир армон бормаганга минг армон Кабам мениг...